Telegram Web Link
Сизлар ҳам пост ўқишга эриниб, видео кўришга ўтиб кетяпсизларми?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шунака қаришдан Худони ўзи асрасин🫣

@imaginative_girl
Қўрқув ва ҳафачилик ҳақида

Ўзимизни қанчалик қўрқмас баҳодир деб ҳисобламайлик, мерос ўтган ёки ўзимиз тўқиб чиқарган бир қанча қўрқувларимиз бўлади.

Ҳафачилик эса чақалоқ миямиздан токи шу кунгача бизни тушкунликка тушишга мажбур қилган вазиятларни келтириб чиқарган одамларни кечиролмаслигимиздир.

Агар ичимизда қўрқув ва ҳафачилик бўлмаса ҳар қандай вазиятда ҳам ўзимизни бахтли ҳис қилган бўлар эдик. Атрофни шарт қўймай фалондака бўлса кейин яхши кўраман демай) қабул қилишга ҳаракат қилиб, шу 2та ҳиссиёт бизни энг кўп адаштиришини тушуниб қолдим.

@imaginative_girl
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўлларинг бу кунингдан очофатлар, кўриб уялиб кетдим. Қашшоқ психологияси😖

P. S: Ўзини тутиши, муомаласида ҳам корейс қизлар жипилламай сипо туриб жавоб беряпти.

@imaginative_girl
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мана яна битта мисол. Шунчаки кўпчиликка етиб борсин деб қўйдим.

@imaginative_girl
Террорчининг миллати бўлмагани каби фоҳишанинг ҳам миллати йўқ

Каннда ғолиб чиққан фильм ғуруримизга тегди. Демак, ориятимиз, миллий ғуруримиз ҳали ўлмаган! У бор. Бу яхши!

Фақат бир нарсани тушунолмаяпман. “Анора”га нисбатан бирдан уйғониб кетган миллий ғуруримиз нега экранни эгаллаб олган сериалларга нисбатан ишламаяпти?!

1. Қўшниси билан дон олишиб юрган келин.
2. Эрини дўсти билан ётиб юрадиган хотин.
3. Келини билан юрадиган қайнота.
4. Қайнонаси билан севишадиган куёв.
5. Акасини хотинини йўлдан урадиган ука.
6. Қайниукасига кўзини сузган келинойи...

Нега бу сюжетлар тегмаяпти ғуруримизга?!

Нима учун бу сериаллар топтамаяпти миллий ўзлигимизни?!

Шу сериаллар ичида ҳам фоҳиша бош қаҳрамон сифатида олиб чиқилгани йўқми?!

Айримларидаги образлар фоҳишадан ҳам бадтар-ку!

“Анора”ни ҳали ким кўради бизда, қаерда кўради? Лекин юқорида саналган мазмундаги сериалларни ҳар куни миқ этмасдан кўряпмиз-ку. Энг ёмони, уларни болаларимиз ҳам кўряпти.

“Анора” фоҳиша ҳақида, ўзбек ҳақида эмас. Террорчини миллати бўлмаганидек, фоҳишанинг ҳам миллати йўқ.

Лекин сериаллар ўзбек ҳақида.

Уларни қўшни мамлакатлар телеканаллари ҳам намойиш қилаётганини ҳисобга олсак, миллатимиз ҳақида мана шундай “зўр” имиджни ўзимиз яратмаяпмизми?!

Бунинг учун қандайдир махсус кенгашлар, тақиқлар керакми?

Йўқ! Шунчаки виждон, миллий ғурур ва албатта, фаросат керак!

Jakhongir Akhmedov

@imaginative_girl
Бир эркак аёли билан ажрашиш учун қозининг олдига борибди.

— Айтчи, нега ажрашмоқчисан, аёлингни нимаси ёқмаяпти сенга?- деб сўрабди қози.

— Бегона эркакларга ўз аёлимни ёмонламайман, деб жавоб берибди йигит.

Қози уларни ажратиб бўлганидан кейин: "Балки, энди айтарсан" деган экан, "Мен бегона аёлларни ёмонламайман" деган жавобни олибди.

@imaginative_girl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бунақа қалбшунос экспертлар дастидан яшаб бўлмай қолди. Ҳақоратлаб, бақирармиш— нима шаънини оёқ ости қилган йигитга индамай қўй бўлиб эрга тегиш керакми ёки бир қизни беҳурмат қилган тил(дил)ли куёвдан яхши эр чиқадими?

Мен қалбшунос эмасман, лекин қизларга маслаҳатим шунақа қилган номзодни ковушини тўғрилаб қўйинглар, шунақа саволлар берадиган йигитларда эса умуман шахсий фикр, ақл бўлмайди, деб ҳисоблайман. Кимга уйланишингни ўзинг ҳал қилсанг-чи😖

@imaginative_girl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрта тонгдан кутубхонага навбат. Хитой

@imaginative_girl
Forwarded from Happy Girl🦄
Agar sizni qo'rqitishayotgan bo'lishsa, ular sizni nazorat qilishmoqchi. Sizni ayblashsa ham — niyatlari huddi shu.

Har qanday holatda ham xotirjamlikni qo'ldan boy bermang🩵

@dirijyorqiz
Ўта юқори ҳароратда ҳам терламасликни касаллик дейишади, шундай касаллик билан туғилганимдан жудаям хурсандман, уни даволатиш ниятим йўқ)

#машинадагихаёллар
@imaginative_girl
Балки менга шундай туюлгандир, сизларнинг фикрингиз қандай билмадим — Тошкентда маршрутка такси минадиган кўп ҳайдовчилар жудаям серзарда, қўпол, уни шу касбдалиги учун бутун дунё айбдордек аламини олишга ҳаракат қилади, иложи борича рус шафёрга чиқишга ҳаракат қиламан, чунки улар шунақа қўполлик қилмайди, хушмуомала, ўз касбидан рози.

@imaginative_girl
Ёввойи одамлардан қутқар мени Худо

@imaginative_girl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болалигимда мен ҳам тез ҳаракатланолмай, барибир тезкор тактика қилиб мақсадимга етардим)) 🧸

@imaginative_girl
Тарбия дегани назорат ёки босим, ақл ўргатиш ёки муҳокама қилиш дегани эмас. Тарбия бу ота-онанинг яшаш тарзи ва ўзи яратган сценарийда роль ўйнаши.

Бола кичкина пайти танқидий фикрлаш ҳали шаклланмагани учун, кўрган, эшитган ва ҳис қилган ҳамма нарсасини шимгич каби ўзлаштиради. 

Ота-оналар ўзларининг турмуш тарзи, хатти-ҳаракатлари, гап-сўзлари ва мулоқот услуби орқали унга маълум бир хулқ-атвор моделини киритадилар. 

Хулқ-атвор эса боланинг бутун бир тақдирини яратади. Шахсий фикрим шундай.

@imaginative_girl
Афсонавий калаши халқи Покистондаги исломни қабул қилмай, зардуштийлик динида қолган ягона халқ. Улар ҳақида турли ривоятлар бор, Александр Македонский аскарларининг авлодлари ҳам дейилади. Мени эътиборимни тортган жиҳати—бизни қизларимизни исмлари ҳам қизларида учрар экан. Демак, исминг форсча ё арабча деб кўпчилигимизни алдаб юришибди.

https://youtu.be/gwQ6o_nLpKE?si=I8vAh9IdLTlZYvq6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шу қиз зўр қизда, ичимдаги гапларни гапиради, шу кичкина қизни ақли етган нарсаларга айрим кап-катта аёлларни ақли етмайди.

@imaginative_girl
Ақлли одам аҳмоқ одамдан ҳазар қилади.

Аҳмоқ одам ақлли одамдан ҳазар қилади.

Тақводор фоҳишадан ҳазар қилади.

Чиройли одам хунуклардан ҳазар қилади.

Бой одам камбағалдан, камбағал бойлардан ҳазар қилади.

Бизнинг оламимиз дуал, яъни икки ёқлама, токи виждонлиликка ёпишиб олган одамлар бор экан, дағал ва сурбет одамлар бўлади, токи тақводорлар бор экан фоҳишалар бўлади. Сиз гўзалликка ёпишиб олган бўлсангиз— ҳаётингизга хунукликни жалб этасиз.

Нимадандир ҳазар қилсангиз ҳаётингизга шуни жалб қиласиз.

Валерий Синельников

@imaginative_girl
Ўзини дин ҳимоячиси сифатида эътироф этадиган инсонларнинг бадхулқлиги даражасини таърифлашга тил ожиз.

11 ёшли қизчани зўрлаган ўгай ота, бунга йўл қўйган она. Афғонистондаги 17 ёшли болага қилинган вахшийлик😠

Буларнинг адоғи йўқ. Бундай ҳолатларга руҳсат берадиган ҳар қандай ақида террористик ақида мен учун.

@imaginative_girl
2024/11/16 08:19:10
Back to Top
HTML Embed Code: