Telegram Web Link
Ўғлим энди имзони қўл демайди, менимча. 😆

@hamzajumayev
Bank bilan bog‘liq yechimini kutayotgan masalalar hali ko‘p. Bittagina misol: bir bankning plastik kartasi bilan faqat karta ochilgan filial amaliyot bajara oladi. Boshqa filial xizmat ko‘rsatishi uchun undan ham karta ochish kerak.

Bunday muammolar ko‘p. Mijoz, vaqt, resurs, IT borasida ham. "Asaxiy books" nashr qilgan "Bank 4.0" kitobi haqida soha xodimlarining o‘zlari ham iliq fikrlar aytishyapti. Menimcha bu kitobni barcha bank xodimlari, unga mutaxassis tayyorlaydigan oliy o‘quv yurtlari, bo‘lajak bankirlar o‘qishi kerak.

Bank haqidagi mavjud tasavvurlarni umuman o‘zgartiradigan kitob.

O‘sha kitob 👇
https://asaxiy.uz/product/brett-king-bank-40-doim-siz-bilan-hozir-va-shu-erda?fbclid=IwAR0j7a2JqxIKyn0lfx9LoPeK2W99XWJMJ4iSbn0Jh3poTenZ6VC746z0omM

@hamzajumayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Shuhrat Daryodan talabalarga hazil... 😄

Efirda "Tag‘o taym" 👇

@hamzajumayev
Ўзи тадбиркор деса бизда кўпчилик бизнесменни тушунади. Лекин, бу сўз кўпроқ "ишнинг кўзини биладиган одам" таърифига мос келади.

Бу хусусият бугун ҳар бир соҳа вакилига керак. Бугун ҳатто фикрдан ҳам, ғоядан ҳам пул қилса бўлади. Firuz Allaev нинг янги "тандирдан чиққан" китоби жамоа бошқарадиган, қайсидир эҳтиёжга ечим берадиган барча учун фойдали китоб бўлган.

Тадбиркорлик илми борасида яхшигина бўшлиқнинг бир қисмини тўлдирадиган китоб бу. Бир замонлар ўқишга киролмаган ёшлар бизнесни охирги чора сифатида танлар эди. Бугун эса тадбиркорларнинг чинакам зиёли қатлами шаклланяпти.

Ҳар бир ишнинг бир илми бор. Тадбиркорлик илми -- шу китобда.

Дарвоқе, китобнинг аудио шакли ҳам asaxiybooks иловасига жойланган. Аудиоварианти айниқса аъло чиққан.(Эшитиб кўрсангиз нега бундай деганимни тушунасиз😉) Содда, равон, ҳазми енгил, бироқ фойдали маълумотлар кўп.

Эндиям ўқимасангиз, билмадим...

@hamzajumayev
Балерина. Қуйи ракурсдан. Гўзалликни кўриш тўғри ракурсга ҳам боғлиқ...

@hamzajumayev
Ижтимоий тармоқда ҳеч ким дардини ошкор қилмагани учун, биздан бошқа ҳамма бахтлидек туюлади.

Ичи тўла дард, мияси тўла муаммо бўла туриб бахтини кўз-кўз қилишга мойил одамзод. Айниқса Instagram да.

Аслида эса ўша одамлар бизга кўринганларидек бахтиёр эмаслар. Ижтимоий тармоқда муккасидан кетадиган даражада ўзини кўз кўз қилиш- эътибор, лайк, олқиш кутишдан далолат. Ундайлар реал ҳаётда тополмаганларини тармоқдан излайдилар...

Сўнгги кунларда шу хулосага келяпман.

@hamzajumayev
Biznesda hammasi birinchi qadamga bog‘liq!

Birinchi qadamni biz bilan tashlang.
"Biznesni rivojlantirish banki" "Biznesga birinchi qadam" kreditini taklif etadi.
Hunaringizni biznesga aylantirishga imkoniyat yaratamiz.

💰Kredit miqdori: 5 million so‘mgacha
Kredit muddati: 12 oy
🔋Imtiyozli davr: 1 oy
⚖️Yillik foiz stavkasi: 25%

🔍 Batafsil

☎️Qo'shimcha ma'lumot uchun 1254 raqamiga yoki @brbsupport ga murojaat eting.
Forwarded from Mening biznesim
Ilmli tadbirkor - muvaffaqiyatli biznes!

Biznesingiz qaysidir nuqtaga yetdi. 🤷‍♂️ U yog‘iga sizga yo bilim, yo mablag‘ yetmayapti...

🧐Tanish holatmi? Unda sizga taklifimiz bor!

Batafsil

@biznes_rivojlantirish
Жўрабек Ўроқов билан узоқ йиллик дўстлигимиз бор. Самимий, оқкўнгил, фидойи ва меҳнаткаш йигит.

Банк соҳасида ҳар қандай мавзуда ундан маслаҳат оламан. Ҳар доим осон ва самарали ечимлар бера олган.

Алоқабанк бошқаруви раиси ўринбосари бўлганини ўқиб жуда севиндим. Бухоронинг асл фарзандига Бухоронинг буюкларидек мақом тилайман!

@hamzajumayev
#insonqadri #jiddiypost

Мен бу кунни 15 йилдан ортиқ куттим...

Кимдир билар, кимдир билмас, бир замонлар бир иш доирасида жавобгарликка тортилганман. Иш тафсилотларига чуқурлашмоқчи эмасман. Бўлган иш бўлди. Хуллас, “керак бўлса столбага ҳам айб қўйиб қамайдиган” замонлар эди. (Бу ҳақда бир мажлисда Президент ҳам айтган) Бир муддат жамиятдан четлаш(тирил)дим.

...Орадан вақтлар ўтди. Ниҳоят, замон ўзгариб, янги бошқарув сиёсати туфайли “қора рўйхат”дан чиқарилдим. 2017 йил (орадан 8 йил ўтиб) ишимга қайта тикландим. Аввалгидан ҳам кўпроқ натижаларга эришиб келмоқдаман ва бунга чексиз шукр қиламан. Ватанимга, халқимизга хизмат қилиш шарафидан насибадорман!

Ўтган йили kun.uz да бир маълумотга кўзим тушди. Унда айтилишича, Ўзбекистонда 2007-2015 йилларда судлар томонидан 688 354 нафар шахсга нисбатан 498 730 та жиноят иши кўриб чиқилиб, атиги 110 нафар шахс оқланган. 2016-2022 йиллар ва 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида эса 457 823 нафар шахсга нисбатан 352 842 та жиноят иши кўриб чиқилган ҳамда 5 304 нафар шахсга оқлов ҳукми чиқарилган. (Айни кундаги рақамлар бундан кўпроқ)

Юқоридаги рақамлар -- инсон қадри, унинг ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш борасида чинакам инқилобий бурилишдан дарак. Яқиндагина орадан аср ўтиб номи оқланган жадид боболаримиз ҳақида ўқиганда қувондик. Мана шу ишлар менга ҳам умид бағишлади ва ушбу қарорга келишимга туртки бўлди.

Оқловга ариза бердим... Жуда кўпчилик билан маслаҳатлашдим. Сенга шу керакми, биров сенга бир нарса деяптими, ишинг бўлса, ҳаётинг изига тушган бўлса, деганлар ҳам бўлди. Ишимдан хабардор адвокатлар, дўстларим эса, албатта ариза бер, оқланиш эҳтимолинг катта, арзирли айбловнинг ўзи йўқ, дейишмоқда.

Халқимизда “Қорнимга эмас, қадримга йиғлайман” деган гап бор. Мен фарзандларим келажаги, авлодларим шаъни, яна бошқа баъзи омиллар туфайли шунга қарор қилдим. Жадид боболарим кутган кунлар менга кўзим очиқлигида насиб қилиб турган экан, нега фойдаланмай? Онам дуо қилиб турибдилар, нимадан қўрқай?

Балки, нимагадир эришарман, ёки аксинча, нимадир йўқотарман. Ҳаммасини чамалаб кўрдим. Йўқотадиганларим қадримдан, шаънимдан устун эмаслигини тушундим. Адвокатим билан судга қилган мурожаатим қабул қилинди. Суд 27-июн кунига белгиланди. (Касб байрамимизга тўғри келаётгани балки тасодифдир, балки бунда бир рамз бордир, билмайман...)

Асосийси, ҳаётим учун муҳим бу жараёнда оилам, яқинларим, дўстларим, ва жамоатчиликнинг қўлловига ва суднинг адолатига ишонаман! Натижа кутилганидек бўлса албатта сиз билан хурсандчилигимни баҳам кўраман.

P.S. Ушбу пост фақатгина менинг масаламга дахлдор. Олдиндан нимадир башорат қилувчи, бошқалар ва менинг шаънимга тегувчи изоҳлар ўқишни истамаган бўлардим. Ҳар ким ўзидан ўтганни ўзи билади. Мени қўллаб-қувватловчиларга таъзимдаман!

@hamzajumayev
Оқлов масаласида суд бошланганини хабар қилган эдим. Жараённи ёнимда ва масофадан туриб яқинларим,  дўстларим, ҳамкасблар кузатиб боришмоқда. Барчаларига чуқур таъзимдаман.

Жараёнда маълум бўлдики,  бу иш бўйича бир нечта оқлов бор экан.  Бу умидимни орттиряпти. 

"Bukva zakona"  фирмаси адвокатлари бор билим ва кучини сафарбар этмоқда.  Хуллас,  ҳозирча барчаси рисоладагидек.

Илтимосномамизга биноан суд керакли шахсларни сўроқ қилди.  Жараён музокара босқичига келди.  Тез кунда қарор қабул қилинади.

Катта умид ва ишонч билан кутяпман...

@hamzajumayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега бизнинг анимацион фильмлар хасис бой ва виждонли камбағал образидан нарига ўтолмайди?

"Маша и медведь"нинг ҳар бир сериясига 50 минг доллар сарфланиши ростми?

Соат 20:00 да, Му5 телеканалида шу мавзуларда "Гапиринг" деймиз.

Эфирда "Тағо мултик" 😉
@hamzajumayev
Forwarded from Alisher Sadullaev
⚡️Yosh kitobxonlarga ham 3ta elektromobil!

“Yosh kitobxon”
tanloviga 3 ta yosh toifasi bo'yicha (10-14; 15-19; 20-30) 3 ta elektromobil qo'yiladi!

Eng yaxshi kitoblarni o'qib, siz nafaqat yangi bilimlarga ega bo'lish, ilm-fan rivojiga o'z hissangizni qo'shish, balki mukofot sifatida elektromobilni qo'lga kiritishingiz mumkin.

Tanlovning 2024-yilgi mavsumi tez orada start oladi @yoshkitobxon_bot telegram boti orqali ro‘yxatdan o‘ting!

@alisher_sadullaev
Forwarded from Mening biznesim
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣

🗣"Biznesni rivojlantirish banki", "O‘zbekiston mahallalari uyushmasi", "Kichik biznesni rivojlantirish jamg‘armasi" hamkorligida e'lon qilingan "Mahalla taraqqiyoti uchun eng yaxshi biznes loyiha" tanlovi Respublika bosqichi g‘oliblarini taqdirlash marosimi Toshkentdagi yoshlar ijodi saroyida boshlandi.

Tanlovga yurtimiz bo‘ylab 1000 dan ortiq tadbirkor ishtirok etgan. Hududiy bosqichlar g‘oliblari bo‘lgan 14 nafar tadbirkor Respublika bosqichiga yetib keldi.

Birinchi o‘rin g‘olibi chet elga sayohat yo‘llanmasi, ikkinchi va uchinchi o‘rin sohiblari esa qimmatbaho sovg‘alar va moliyaviy xizmatlardan foydalanish imkoniyatini qo‘lga kiritadi.

Tadbir doirasida shuningdek mahalliy mahsulot va xizmatlar ko‘rgazma-yarmarkasi ham tashkil etilgan.

📊 Biznesingizni biz bilan rivojlantiring!

🖼️ @biznes_rivojlantirish
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from AI | DigiTech
⚡️Islandiya haftasiga to’rt kunlik ish kunini joriy qilgan dunyodagi birinchi davlatga aylanishi mumkin.

Ish haqini kamaytirmasdan ish vaqtini qisqartirish bo’yicha o’tkazilgan tajriba o’z samarasini ko’rsatdi: xodimlarning ish qiyinligidan shikoyatlari kamaygan, samaradorligi esa oshgan. Ishsizlik darajasi ham Yevropadagi eng past ko’rsatkich bo’ldi.

Mamlakat aholisining 51 foizi allaqachon shu grafikga o’tishgan. Ish samaradorligining saqlanib qolishi va hatto ortishi, ishchilar ko’proq vaqtini oila va dam olishga sarflashayotgani bilan izohlandi, buning natijasida ular yaxshiroq ishlab, kamroq chalg’ishyapti.

📟 DigiTech
2024/11/17 09:27:05
Back to Top
HTML Embed Code: