Telegram Web Link
Forwarded from 7-QADAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qisqa tanaffusdan so‘ng 7-qadam loyihasi xayriya faoliyatini davom ettitishini ma'lum qilishdan baxtiyormiz! 😊

Manzil: "Yoshlar" telekanali
Vaqti: 14-iyul, 20:00
Mehmon: xonanda Shuhrat Daryo
Hamkorlik: @profiuniversity @ykfoundation @emuexpressmail 🤝

Bemor bolajonlarga umid baxsh etaylik! Yordamingizni ayamang! 🙏

Uzcard: 8600041735361165

@yettinchiqadam
Тағога дарс бўлди.

Хавфсизлик камарини тақишга эринаман. "Блатной" лик қилиб тақмай юраман кўпинча. Камар тақиш "за подло" ку, "духи йўқ" деб кулишлари мумкин ахир.

... Кеча инспектор тўхтатди. Камар тақмаганим учун тўхтатганини айтди ва ҳужжат сўради. Ҳужжатлардан камчилик чиқмади. Менам ортиқча тихирлик қилмадим. (Раҳбари билан "радной"лигимни айтиб ўтирмадим.) Планшетга бармоқ босдим да, инспектор билан кулиб хайрлашдим.

Камар тақмаганда сигнал чалиб безор қилмаслиги учун тиқиб қўйилган темирчани суғуриб отдим ва қўзғалишдан олдин камар тақволдим.

Ажаб бўлди. Энди олифталик қилмай хавфсизлик камарини тақиб юраман. Мен нобакорни эсини киритиб қўйган инспекторга респект!

ЙПХ ходимлари, кўринганини ушлаб жарима солинглар. Тартиб интизомга ўрнатишнинг бошқа йўлини кўрмаяпман...

@hamzajumayev
Кеча "Korzinka" дан чиқаётсам сирена чалди. Бир дўкон одам менга қаради. Ходим пакетимни ичидан кассага урилган, лекин магнитдан ўчирилмаган нарсани олиб, ўчириб қайтариб келтирди ва пакетга солди.

Ҳамма мендан шубҳаланди. Лекин мен, айбим йўқлигини бошқаларга исботлашга мажбур эмаслигим учун дўконни хотиржам тарк этдим...

Эфирда "Тағо тайм"

@hamzajumayev
ЎҚИНГ, ФАҚАТ ЙИҒЛАМАНГ!

Армон.

- Мен барибир сенга эришаман, нима қилиб бўлса ҳам, қачон бўлса ҳам сен меники бўласан! Сенга бўлган севгим шунчалар кучли ки...

- Мен ҳам сиз билан бирга бўлишни хоҳлайман, лекин нима қилай ахир, ихтиёрим ўзимдамас...

- Биламан, сенга бойларнинг болалари даъвогар, мен эса бир оддий одамман. Лекин, сен билан бахтли бўлишга ҳаққим йўқми? Юр, қочиб кетамиз!

- Йўқ, асло. Бизни тутиб олишса қолган умрингиз хам азобда ўтади.

- Унда ҳеч бўлмаса, кунда кунора олдингга келиб дийдорингга тўйишимга рухсат бер...

(автосалондаги харидор ва машина сухбатидан)

Эфирда "Тағо тайм"

@hamzajumayev
Хоразмга келдик.

Хивада бу оқшом юртимизнинг пешқадам бизнесменлари билан марафонда қатнашамиз.

Хоразмлик ёш стартапчилар ва тадбиркорларга Мурод Назаров, Ҳасан ва Ҳусан Мамасаидовлар, Лaзиз Адҳамов, Хайрулла Сатторовлар томонидан мастер класс ўтилади.

Қатнашиш мутлақо бепул. Манзил: Ичанқалъа.
Ҳозироқ отланинг дўстлар!

Сизларни шахсан тағо кутиб оладилар. 😉

@hamzajumayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одам қачон лидерга айланади?

Бизнесмен Мурод Назаровдан тавсиялар.

@hamzajumayev
Хоразмдаги бизнес марафон самимий ўтди. Бўлинмас бешлик Нукусга отланди. Қорақалпоқ жигарлар билан Бердақ номидаги театрда кўришамиз.

(Ўртамиздаги (костюм шимдаги) инсон ҳақида алоҳида пост бўлади. Унгача таниганлар изоҳларда фикр қолдираверасизлар. 🤝)

#ykfoundation #fantastic5 #qadriyat

@hamzajumayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Питер Тиль, Блейк Мастерснинг "Нолдан бирга. Стартаплар ҳақида қайдлар ёхуд келажакни қандай қуриш мумкин" китобини овозлаштириш жараёнидан.

Аудиокитоб тез кунда asaxiybooks иловасига жойланади. Кечқурун чироқ ўчганда, узоқ йўлга чиққанда қулоқчинни тақволиб аудиокитоб эшитиш-- мазза!

Лекин китобдаги расм ва жадвалларни аудио вариантида кўришнинг имкони йўқ. Шунинг учун китобни қоғоз шаклида ўқиш барибир зўр.

Аудиони кутмасдан, қоғоз китобни ҳозироқ харид қилишингиз мумкин:
asaxiy.uz/u/63f890e78bfad

@hamzajumayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1-4 август кунлари Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтади. Абдуҳошим Исмоилов билан шу ва икки халқ ўртасидаги дўстлик ҳақида гурунглашдик.

Эфирда "Тағо тайм" Бизни кузатинг 👇

@hamzajumayev
Ўзбекистонни алишмасман бошқа жаҳонга,
Озарбайжон тенгдир Озарбайжонга!

Эфирда "Тағо тайм"

@hamzajumayev
⚡️ Biznes marafon — bilim, mahorat va doimiy harakatdir

🧰 O`z biznesingizni mahoratli tadbirkorlar tajribasi asosida rivojlantiring.

🚩 Navoiy va Buxoro yoshlari, bunday fursatni boy bermang! Hoziroq ro`yxatdan o`tib joyingizni band qiling!

Navbatdagi uchrashuv manzilimiz:

🔝 18-avgust soat 19:00
📍Navoiy shahri
- Alisher Navoiy nomidagi markaziy madaniyat va istirohat bog‘i.

🔝 19-avgust soat 19:00
📍 Buxoro shahri
- Minorai Kalon majmuasi.

🎯 Ro`yxatdan o`tish: 👉🏻 biznesmarafon_bot

O’z kelajagingizni biz bilan yarating!

Ijtimoiy tarmoqlarni kuzatib boring:
Telegram | Facebook | Instagram
#biznesmarafon

Bu oqshom mana shu fayzli maydon biznes- liderlar va buxorolik biznes vakillariga quchoq ochadi.

Yurtimizning biznes-peshqadamlari:
*Hasan Mamasaidov
*Nilufar Anvarovna
*Umid Ishmuhamedov
*Azim Bayonxonov
*Sherzod Beknazarov
*Xayrulla Sattorovlar
Buxoro ga kelishdi.

Bu safda yana 3 buxorolik bor.
*Ibrohim Gulyamov
*Mirshod Shokirov
va kaminai kamtarin tag‘o. 😊

19:00 ga kelaverasizlar. Minde... Gaplasheeeb o‘tiramiz xay oxe.

@hamzajumayev
Forwarded from Allaev Uz
Жиддий китобларга жиддий чегирма!

Учта китоб 149 000 Сўм!

https://asaxiy.uz/s/uoudekapwzn1zikc
70 та давлат раҳбари билан учрашган Бухоро фарзанди.

Навоий ва Бухорода ўтказилган бизнес марафон жараёнида ажойиб бир шахс билан танишдим.

Миршод Шокиров. Халқаро Вестминстер университетининг илк битирувчиларидан. Нью Йоркдаги БМТ бош ассамблеясида ишлаган саноқли ўзбеклардан бири.

Европада истиқомат қилади. Бизнеснинг турли соҳаларини қамраб олган "Мiora Group Holding" асосчиси.

Кўп суҳбатлашдим. Лекин тўймадим, вақт етмади. Бундан буён тез-тез учрашиб туришни ният қилдим.

@hamzajumayev
O‘zbekiston mustaqilligi bayrami munosabati bilan "Google" qidiruv tizimi qiyofasini shunga mos ravishda o‘zgartirdi.

Juda yoqimli bu.

Mustaqillikigimiz mangu bo‘lsin!

@hamzajumayev
Бу йил кириш имтиҳонларида кириш балларининг ўта пастлиги жамоатчиликни хавотирга қўйди. "Биз 187 билан талаба бўлолмаганмиз, биз бошқача ўқирдик..." мазмунидаги гаплар урчиди.

Лекин, айрим жиҳатларни инобатга олишимиз керак, деб ўйлайман. Аввал кимнинг билими эмас хотираси кучли бўлса, Х вариант олса, "гаплашиб қўйган" бўлса юқори балл оларди. "Ахборотнома" ни қоридек ёдлаб ўқишга кирганмиз ўзимиз ҳам.

Ҳаққоний билим билан 10-15% абитуриент ўқишга кирса қолган аксарият "танка" орқали кирарди. Тестлар сотиларди.

Ҳозир эса бу нарсалар сезиларли камайган. Саволлар ўта кўплигидан ёдлашнинг имкони йўқ. Кимга қандай тест тушишини аввалдан уюштириб бўлмайди. Табиий ки, бунда кириш балли пасаяди.

Эртадан янги ўқув йили бошланади. Болаларим, жиянларим, яхши ўқинг! Шундай ўқинг ки, сизни билими пастликда айблаган тағоларинг ҳижолатдан ёрилай десин!

Куч- билимда!

@hamzajumayev
Мана бу ерга кириб ташвишлардан бир чалғидим. Дунё кўргандек маза қилдим. 😍

@hamzajumayev
Нонушта- маъқул формат.

Ҳамма ўзи билан ўзи бўлиб қолган замонда яқинлар билан дийдорлашиш ҳам ноёблашиб қолди. Ишдан кейин учрашув режалаштирса албатта кимнингдир бошқа юмуши бўлиб кўнгилнинг бир чети кемтик тураверади.

Кўпгина давлатларда самимий суҳбат, бизнес учрашув, музокара учун нонушта пайтини белгилаш одатга айланган. Бунинг қулай томонлари жуда кўп:
- тиғиз иш пайти бошланмаган, диққатни бир жойга жамлаш мумкин.
- тана ҳам, мия ҳам энергияга тўла бўлади.
- бу пайтда аксариятимизнинг кунлик графигимиз бўш бўлади.
- белгиланган бошқа юмушларга улгуриш кераклиги учун узоқ ўтирилмайди, масаланинг моҳияти муҳокама қилиб турилади, беҳуда гаплар кўпаймайди.

Хуллас, ўзим учун кимдир билан учрашишга нонушта таклифини берсам бўларкан, деган хулоса қилдим.

Суратда: Ҳасан ва Ҳусан Мамасаидовлар, "Ёшлар- келажагимиз" жамғармаси директори Хайрулла Сатторов, яқин укамиз, тадбиркор Раҳимжон ва унинг бизнес шериклари ҳамда камина- тағо.

@hamzajumayev
2024/11/17 11:33:41
Back to Top
HTML Embed Code: