Telegram Web Link
9 май хотира ва қадрлаш куни. Бу куни шу юрт учун, шу миллат учун ўз жонини фидо қилган инсонларни хотирлаймиз, қадрлаймиз.

Бу йил 9 май муқаддас Рамазон ойига тўғри келди. Шу муносабат билан қуйидаги юртдошларимизни хотирлаш, уларнинг ҳаққига дуо қилиш жуда муҳим манимча:

- Хонлар, амирлар, радикал диндорлар таъсири остида жамият томонидан йўли тўсилган, қурбон қилинган илк ўзбек жадидлари ва зиёлиларини

- Сталин томонидан қатағон қилинган минглаб юртдошларимизни, шу жумладан жадид ва зиёлиларни ҳам

- Иккинчи жаҳон урушида совет империясини ҳимоя қиламан деб қурбон бўлган ота-боболаримизни

- Афғон уруши иштирокчиларини

- Мустақиллик йилларида турли хил уруш ва қўпорувчиликларда қурбон бўлганларни

- Ўтиб кетган барча олимлар, шоирлар, зиёлиларни

- Ўтиб кетган устозларимизни, қариндошларимизни.

ва сиз бир эслаб ҳаққига дуо қилиб қўйишим керак деган барча-барчани.

Шу юрт учун жонини фидо қилганлар, унинг ривожига ҳисса қўшганларни жойи жаннатда бўлсин, хотиралари абадий яшасин.



@allaevuzb vs @hamzajumayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Bugun soat 21:30da "Mening yurtim" va “Yoshlar” telekanallari hamda ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarda PREMYERA!
📽 "ZULMAT ORTIDAGI NUR"
🦠 O'zbekiston yoshlar ittifoqi hamda "Mening yurtim" telekanali hamkorligida koronavirus pandemiyasi bilan kurashayotgan shifokorlar, xavfsizlik xizmati xodimlari, volontyorlar va boshqa fidoyi kasb egalari - yurtimiz qahramonlariga bag‘ishlangan qisqa metrajli film.

🎬 Filmni quyidagi manzillar orqali ham soat 21:30da o'zingizga qulay bo'lgan shaklda tomosha qilishingiz mumkin:
- Original filmni ko'rish.
- С русскими субтитрами.
- Surdo tarjima bilan ko'rish.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#karantinbezpaniki
❗️Президент Республика комиссиясига берган топшириққа биноан, Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновларни тиклаш, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига поезд қатновини қайта йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, шаҳарлар ичида шахсий автомобиллар ҳаракати бўйича чекловларни бекор қилиш масаласи ўрганилмоқда.

Транспорт, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликларига булар бўйича Республика комиссиясига таклиф киритиш вазифаси қўйилди.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Қонунга ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида” Қонун (ЎРҚ-616-сон, 13.05.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

Киритилган ўзгартишларга кўра:

🔻«доимий прописка» тушунчаси ўрнига «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш» тушунчаси киритилди;

🔻фуқароларга нафақат биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари яшаб турган манзилга, балки уларнинг эгалигида бўлган бошқа манзилдаги уй-жой майдонига ҳам доимий рўйхатга туриш мумкин бўлди;

🔻оилага тарбияга олинган (патронат) болалар – тутинган ота-онанинг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинади;

🔻эр-хотиннинг никоҳдан кейин 1 йил давомида биргаликда яшаш шарти ва 1 йил ичида никоҳ бекор қилинганда прописка йўқотилиши ҳақидаги қоидалар чиқарилди;

🔻Тошкент шаҳри ва вилоятида жойлашган давлат ташкилотларида 5 йил муддат мобайнида узлуксиз меҳнат фаолиятини олиб бораётган мутахассислар (техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш ходимларидан ташқари), шунингдек уларнинг оила аъзолари мазкур ҳудудларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинадиган бўлди.

▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юракни эзади...

«Тасаввуримга сиғдиролмайман, бир нима дейиш ҳам қийин. Каттароқ, тушунадиган одам келиб, ундай бўлади ё бундай иш қиламиз, дея йўналтирса экан, майли эди. Иш тартиб билан кетмаяпти. Ўйлаб ўйимга етолмаяпман. Фарзандларимиз ўқиши-чи? Бундан кейинги аҳвол-чи?

Қизим ҳар куни қўнғироқ қилиб: дада, қачон уйга кетамиз, дейди. Нега бизнинг уйимиз олдида сув омбор қуришган, деб савол беради. Халқ қийналди-да, нима бўлсаям», - дея кўздаги ёшни яширолмади у.

Kun.uz сайтидан репортаж. 75 мб
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оилаларимиздан бошқа меҳр қўрғони йўқ! Уни мустаҳкам тутмоғимиз керак!

Оила аъзоларингизга жўнатинг!
👇👇👇👇👇👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Путин Россиясининг энг ёқимсиз овозларидан бири — Мария Захарова Ўзбекистонда расмий доираларда давлат тили устувор бўлишини белгиловчи қонун лойиҳаси атрофидаги муҳокамаларга муносабат билдирибди. Унда, жумладан, шундай дейилади:

«Шундай таассурот уйғоняптики, ушбу қонун лойиҳаси тарафдорлари ҳозирча яққол озчиликни ташкил этади. Билдирилаётган фикрларнинг аксарияти рус тилининг расмий мулоқотда сақланиб қолиши муносабатларимизнинг тарихий руҳи ва замонавий сифатига, энг асосийси — кўпинча Россияда ўқиш ёки ишлаш учун танлов қилаётган кўп сонли Ўзбекистон фуқаролари манфаатларига тўла мос келишини кўрсатмоқда».

Энди рус пропагандаси бу фикрни ҳаммаёқда тарқатади, қонун тарафдорлари яққол кўпчилик бўлса-да, жараёндан бехабар, бефарқлар одамларга Мария Захарованинг «яққол озчилик» дегани ишончлироқ кўринади (ахир ёлғон тинимсиз такрорланса, охири у ҳақиқатдек жаранглай бошлайди), «Ҳа, ўзи кўпчилик рус тили қолишини хоҳлаётган экан-ку», деган хулосага келади.

Биз «миллатчилик бўлиб қолади», «ҳурматсизлик бўлади», деб минг иккиланиб, ҳижолат бўлиб фикр билдирамиз, андишанинг оти қўрқоққа чиқади. Улар бўлса юқори минбарлардан туриб «рус тилининг расмий сўзлашувда қолиши ўзбекистонликлар манфаатларига мос» дейди, очиқ-ойдин. Мана шунақа қилганидан кейин Латвия, Литва, Украина тажрибаси ўринли кўринади.

Ўзбекистон ва Россия муносабатларининг замонавий сифати умуман тил масаласи билан ўлчанмаслиги лозим. Россия аввало ўз муаммоларини билсин, Ўзбекистондаги тил муҳокамаларига умуман бурнини суқмасин. Шу ўринда бизнинг ҳам Мария Захаровага тенг минбаримиз жавоб қайтарса мақсадга мувофиқ бўлардику-я...

Йўқ, Мария Захаровасига ҳам, Путин Россиясига ҳам бошқача жавоб қайтариш керак — депутатларимиз ҳам, сенаторларимиз ҳам давлат тилининг устуворлигини мустаҳкамлайдиган ўша қонун лойиҳасини худди ЕОИИга қўшилиш ташаббусини олқишлаганларидек қабул қилсин, маъқулласин, сўнг бу қонун нусхасини уларга юборайлик. Энг яхши жавоб шу.

@muhrim
www.tg-me.com/bobur_bobomurod

Шогирд Устози комилдан сўради:
- Бу тожвирус сизга тегмадими, Устоз?
Устози комил деди:
- Ўзимга-ку тегмади, лекин жонимга тоза тегди😔🤦‍♂️
@bobur_bobomurod
Мария Захарованинг ўзбек тили борасидаги баёнотига Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков муносабат билдирди.

👇👇👇👇👇👇
https://www.facebook.com/131713646884897/posts/3059935490729350/

@hamzajumayev
Маданият вазири Озодбек Назарбеков:

БУ УЛУҒЛАР ТИЛИ: ОРТИҚЧА ДАЛИЛ ВА ШАРҲ ШАРТ ЭМАС

Сўзларимни яқин тарихдан бошламоқчиман.
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов юрт мустақиллигини эълон қилганда, залда ўтирганларнинг аксарияти дўппи кийганди. Орадан ҳеч қанча ўтмай бошдан дўппиларни ечдик. Бу воқеани нега эсладик? Гап шундаки, биз мустамлака пайтида қадриятларимизни авайлашга кўпроқ уринардик. Чунки уларга очиқ таҳдид бор эди. Таҳдидлар кўтарилгач эса ушбу масалада хотиржамликка берилдик.
Мумтоз мусиқамиз, урф-одатларимиз, миллий рақсларимиз-у, маданий меросимиз, атласу дўппиларимизни сақлаб қолдик, дея уларга эътиборимиз сусайди. Жумладан, миллатимиз кўзгуси бўлган тилимизга ҳам...

Куни кеча ОАВда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан ўзбек тилига дахлдор қонун лойиҳаси муҳокамага киритилишига доир муносабати эълон қилинди. Аввало, юртимизда ўзбеклар билан тинч-тотув яшаб келаётган кўп сонли рус миллати вакилларига, уларнинг тили ва маданиятига чуқур эҳтиромимни билдирган ҳолда бу борадаги фикрларим билан ўртоқлашмоқчиман. Ва шуни алоҳида таъкидлаб ўтаманки, шахсан мен маданият тарғиботчиси сифатида (ЎЗБЕК) тили устуворлигини таъминловчи қонун қабул қилиниши тарафдориман ва унга амал қилишга тайёрман.

Мен тил масаласининг МИЛЛАТИМИЗ орасида ҳар қанча муҳокама қилинишига қарши эмасман. Буни ёқлайман ҳам. Бу бизнинг ички ва фақатгина халқимизга хос масаламиз. Ўзбекистон Республикаси мустақилликнинг илк кунлариданоқ ташқи сиёсат борасида бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилига қатъий амал қилиб келмоқда. Ўз навбатида ички сиёсатда ечим топиладиган масалаларда ўзига нисбатан ҳам худди шу тамойил қўлланилиши тарафдори.

Мария Захарованинг фикрлари, аввало, мана шу меъёр чегарасини ошиб ўтиш сифатида баҳоланади. Тилимизга нисбатан кўрсатилаётган таъсир маданиятимизга акс жавобнинг илк қадамидир. Бунга инсоният тарихида етарлича далиллар бор. Тил – ўзини ҳурмат қилган ҳар қандай миллат учун энг бебаҳо қадриятдир. Қадриятини йўқотган миллат эса ўзлигини йўқотади. Собиқ шўролар даврида рус тили мақомини кўтариш мақсадида ўзбек тилини менсимаслик, уни йўқотишга бўлган уринишлар, афсуски, оз бўлса-да, самара берган. Ва ҳали-ҳануз биз унинг таъсиридан чиқиб кетолмаяпмиз.

Қайси тилда мулоқот қилиш албатта ҳар бир фуқаронинг шахсий ҳуқуқи ва бу қонун билан ҳимояланган. Лекин давлат тили мақоми ҳақида сўз борар экан бу борадаги ҳар қандай қонунда фақат ва фақат ЎЗБЕК ТИЛИнинг устуворлиги акс этиши шарт!

Захарова хонимнинг айтишича, рус тили филологиясини ўқитиш, русча таълимни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик кенгайтирилади. Албатта, хорижий тилни ўрганишнинг фойдаси бўлса борки, зарари йўқ. Бироқ тил тўғрисидаги қонун лойиҳаси озчилик томонидан маъқулланган, деган фикрига қўшилмайман.

Ўзбек тили бу – Навоий бобомиз тили. Амир Темур, Бухорий каби улуғларимиз тили. У шунчалар мукаммалки, бунга ортиқча далил ва шарҳ шарт эмас. Рус тилининг адабий дурдоналари, Пушкин, Лермонтов, Толстойларнинг асарлари ўзбек тилига қанчалик маҳорат билан таржима қилинганини етук мутахассислар эътироф этишган. Рус тилида ишланган фильмларнинг ўзбекча талқинларига, ҳатто, рус ижодкорларининг ўзлари ҳам тан беришган. Мана шундай бой, жозибадор тилимиз турганда унга тенг қўйиладиган бошқа тилга не ҳожат?

Ўзбек тили ҳақида россиялик тилшунослар фикр билдиришганида тўғри қабул қиламиз, бироқ бу мавзу Ташқи ишлар вазирлиги минбарида тилга олингани бекорга эмас. Бу ерда аниқ режа ва сиёсий мақсадлар борлиги кундай равшан.

Мен юрт фарзанди сифатида тилимиздан қандайдир сиёсий манфаатлар йўлида фойдаланилишига мутлақо қаршиман. Россия ҳукуматидан эса ўзбек миллатининг хоҳиш-иродаси, қадриятларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни сўрайман. Ўзбекистон суверен-демократик давлат сифатида ўз йўлини ўзи белгилашга қодир мамлакат.

Бу масалада бошқа ҳамкасбларимизни, жамоатчиликни, ўзбек тилини ор-номус, миллий ғурур рамзи деб биладиган барчани бебаҳо қадриятимиз – тилимиз ҳимоясига чақираман.

Манба
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1- июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланади.

Дард билан курашаётган болажонлар, сиз халқимиз ардоғидасиз...

Хайрли ишда иштирок этинг
👇👇👇👇👇👇👇👇

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFjPA8UiKtNWbxC6og
ИИВ ходимлари бир пайтлар гранатани устига ўзини ташласа қаҳрамон, деб аталарди. Бундай воқеа юз беришидан худо асрасину лекин, энди кечаси ўз вазифасини бажарганам қаҳрамон, карантинда уйига кетмай хизмат қилганам Широқ. Яна ўзларини ўзлари шу рутбалар билан сийлаб таъкидлашдан чарчашмаяпти.

Нима? Ишлаётган фақат сизми? Қолганлар маишат қиляптими? Ё лайлак ҳайдаяптими? Оғайнилар! Сиз бюджетдан ойлик олиб ўз ишингизни қиляпсиз. Худди шифокордек, ўқитувчидек, журналистдек ва ҳоказо.

Сизни ҳеч ким мажбурлаб бу соҳага олиб кирмаган. Ҳеч ким ушлаб тургани ҳам йўқ. Фидойилик, қаҳрамонлик тушунчалари ўта юксак тушунчалар. Уни майдалаштирмайлик. Қаҳрамонлик йўлида энг паст даража ширин жонни хатарга қўйишдан бошланади.

Ижодкорларнинг битта ҳазилига узр сўратиш, уларни террористик ташкилот раҳнамоларидек ваҳимали мусиқа остида акс эттириш ўта ожизона ва ногирон услуб. Кулгили ҳам. Сиз шундай тизим яратинг ки, сизга нисбатан гап гапирадиган, муносабат билдирадиган одамнинг ўзи ҳижолат тортсин. Шундай шаффоф, интизомли одамларнинг ҳурматини сақлаши кераклигини ўзи ҳис қилсин! Бу қўлингиздан келмаса ижодкорлар ҳуқуқини эзманг.

Ва яна бир гап! Арслонларга кучингиз етмаса мушукларга ҳам тегманг.

Ички ишлар тизимида жуда мард, ҳақиқий жонкуяр, ЭРКАК ходимлар кўп. Ўзи тизимга ишонч энди тикланяпти. Энди халқимиз ходимларни ўзига дўст деб қабул қила бошлаганда бундай ҳолатлар соҳа имиджига салбий таъсир қилади. Уммон бўлинг жўралар! Кўлмакларга ўралашиб қолманг...

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Бугун Блогерлар куни экан. Барча блогер дўстларимни ва уларнинг мухлисларини табриклайман!

Шу муносабат билан ичимда пир бўлиб бораётган ҳафсаламга ҳам уйғоқлик тилайман...😔

@hamzajumayev
Тошкент шаҳар ҳокимлиги шу пайтгача блогерлар билан турли саргузаштлар иштирокчиси бўлса-да, бугунги кун ҳақида махсус материал тайёрлагани шахсан менга ёқимли. Ҳатто ўзи ҳам нишонламаётган блогерларга байрам табриги бўлибди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🖥Бугун, 14 июнь куни кўпгина давлатлар Халқаро блогерлар кунини (International Weblogger’s Day) нишонламоқда. Биз “блог” сўзига алоқадор бўлган, бу оламда ўз ўрнини топишга интилаётган, таъсир кўрсатиш, кўмак бериш, янги ва қизиқарли маълумотлар билан бўлишишга ҳаракат қилаётган ҳар бир инсонни табриклаймиз.

Шу кун муносабати билан биз бир нечта машҳур блогер юртдошларимиз билан кўришдик. Улар бўлишган фикрлари, сўзлаб берган мавзулари - репортажимизда

***

💻Сегодня, 14 июня, многие страны отмечают Международный день блогеров (International Weblogger’s Day). Мы поздравляем всех, кто причастен к слову «блог», кто пытается сделать этот мир чуточку лучше, повлиять, посодействовать, рассказать что-то новое и интересное.

В честь этого дня мы встретились с несколькими популярными отечественными блогерами – о том, чем они поделились и о чем рассказали, – в нашем репортаже.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар иттифоқи раиси Алишер Саъдуллаев ҳурмат қиладиган 3 киши...
«Раис сени ҳурмат қиларкан...»
«Суюнчи» фильмидан. 😉

@hamzajumayev
Зимбабве президенти Роберт Мугабенинг ирқчиликка алоқадор нутқидан парча:

- Ҳалигача оқ машиналарга қора балон тақар экансиз ирқчилик тугамайди;
- Ёмонликни тавсифлаш учун қора рангни, тинчликни, яхшиликни тавсифлаш учун оқ рангни ишлатар экансиз ирқчилик тугамайди;
- Инсонлар тўйларга оқ кийимларда, жанозага қора кийимда боришда давом этар экан ирқчилик тугамайди;
- Қарзини тўламаган ёки гумондаги инсонларни қора рўйхатга олиш, деган нарса бўлиб, оқ рўйхат, деган нарса умуман йўқ экан ирқчилик тугамайди;
- Ҳатто биллиард ўйнаганда ҳам қора тошни сеткага туширмагунингизча ғолиб бўлмай, фақатгина оқ тош столда қолар экан ирқчилик тугамайди!

Лекин буларни менга умуман аҳамияти йўқ! Қоп-қора орқамни оппоқ қоғозга артар эканман, мен бахтлиман.

©Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
2024/09/24 06:30:03
Back to Top
HTML Embed Code: