Telegram Web Link
Айтишларича, Вазирлар Маҳкамасидаги коронавирусга бағишланган брифинг (ёки йиғилиш) ҳали бошланмаган — бошланиши билан марказий каналларда кўрсатилиши режалаштирилаётган экан. Шунақа айтиб қўйса бўлади-ку, бизга ўхшаган «кипиш» қилгунича. Раҳмат.
Koronavirus aniqlangan o‘zbekistonlik ayol Parijdan Toshkentga 11-mart kuni kelgan.

Batafsil — http://dy.uz/6d2Ud
Коронавирус хавфи туфайли таълим муассасаларини вақтинча ёпиш, оммавий тадбирларни бекор қилиш керакми?
Anonymous Poll
82%
Ҳа
8%
Фойдаси йўқ
10%
Вирусдан қўрқмайман
Коронавирус сабаб Ўзбекистондаги барча ОТМ талабалари, мактаб ўқувчилари ва мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига 16 мартдан таътил берилади. 


Бу ҳақда Бош вазир ўтказган йиғилишда айтилди. 


Эслатиб ўтамиз, 15 март, якшанба куни, соат 06:00 да Республика Вирусология институти лабораториясида 


Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланган

@hamzajumayev
Айтишларича, юртдошларимиз вилоятларда озиқ овқатни заҳира қилиш васвасасига тушишибди.

Илтимос, ваҳимага асос йўқ! Бозорга ёпирилиш вазиятни баттар чигаллаштиради.

Чунки, ҳамма бозорга югурса вирусга мазза қилиб юқиб юқиб олишга шароит яратиб берамиз.

Иккинчидан, нархлар кескин ошиш эҳтимоли кучаяди.

Учинчидан, бу охирзамон эмас!

Бу ваҳимаю васвасанинг ҳаммаси тиббий маданиятимиз, медиа саводхонлигимиз даражаси пастлигидан!

Аввало, ўзингизни вирусдан кучли эканингизга ишонтиринг! Ва қўлингизни тез-тез совунлаб ювинг!

@hamzajumayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий_Ахборот
#Тезкор
15 март, соат 13:00 да Вазирлар Махкамасида Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бўлиб ўтиши бўлиб ўтди. (Видео)
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда Наврўз умумхалқ сайллари ўтказилмайди, шу билан бирга Тошкентдаги Наврўз байрами ҳам. Шунингдек, оммавий маросимлар, жумладан, улоқ-кўпкари, кураш ва бошқа одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар вақтинча бекор қилинади.

Видеони кўринг ва яқинларингизга улашинг!
Биз тезкор хабарлар ва керакли маслахатлар бериб борамиз...

манба: U24.uz расмий канали

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дарслар қолдирилганини эшитган ўқувчилар.

Эфирда «Тағо тайм»

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
​​РАСМИЙ БАЁНОТ

Дунё ҳамжамиятида коронавирус касаллиги бўйича вазият мураккаблигича қолмоқда.

Шу муносабат билан Республикамизда ҳам баъзи карантин ва чеклов табдирлари ўтказилмоқда.

Карантин ва чеклов тадбирларини бузганлик ва касаллик ўчоғига борганлик ҳамда беморлар билан мулоқотда бўлганлик ҳақидаги маълумотларни яширганлик учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, яьни 257-1-моддасида қайд этилган жиноятни содир этганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солиш ёки беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллаш назарда тутилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш, яьни 54-моддасида қайд этилган ҳуқуқбузарликни содир этганлик ҳолати бўйича — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши кўрсатилган.


👉 @uzbprokuratura
Audio
🇺🇿 «Энг муҳими, биринчи навбатда, ваҳимага тушмаслик. Ўтган икки ой давомида бирор бир маҳсулотга нарх ошдими? Ёки нарх ошишига бирор омил таъсир қилдими? Ҳеч қандай таъсир бўлгани йўқ.

Солиқ органлари ва прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари билан биргаликда доимий асосда ишлайдиган махсус штаб тузилади ва ҳар бир бозордаги вазият назоратга олинади.

Шукрона қилиб айтишимиз керак, Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулоти билан ўзини-ўзини таъминлай оладиган мамлакат. Гўшт маҳсулоти бўладими, полиз маҳсулотими, ҳамма маҳсулотлар ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак.

Одамларимиз ваҳимага тушмаслик учун айтмоқчиманки, ҳукумат томонидан бундай вазият доимий асосда назоратга олиб борилади. Нафақат Тошкентда, балки ҳудудлардаги бозорларда ҳам. Бирорта бозор, бирорта савдо дўкони, бирорта овқатланиш шохобчаси ёпилишига йўл қўйилмайди. Бозорларимиз жуда ҳам тўкин-сочин», — деди Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев.

@koronavirusinfouz

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
korzinka.uz supermarketlar tarmog‘i tarmoqning barcha do‘konlari doimiy rejimda ishlashini ma'lum qiladi.

Sizga eng yaqin supermarketning ish grafigi bilan saytimiz va mobil ilovamizda tanishishingiz mumkin.

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳамма нимадандир таскин ахтармоқда. Балодан сақланиш йўлида жонҳалак.

Лекин, балони қайтарувчи энг катта нарса бу, садақа! Эҳсон! Бежиз айтишмайди садақа радди бало, деб.

Оч қолишдан қўрқиб озуқа излаяпмиз, вирус юқмасин деб маска ахтаряпмиз, уларни ку топармиз. Лекин қалб ҳаловатини қандай топамиз?..

7-Қадам лойиҳаси сизга маъқул бўлганидан хурсандмиз. Ваъда қилганимиздек, хайрия ишига ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлганлар учун пластик карталаримиз очилди. Энди сиз сўм шаклида эҳсон қилиш учун 8600041735361165 карта рақамига, хорижий валюта шаклида 4187820000122182 visa карта рақамига пул ўтказишингиз мумкин. Нақд кўринишдаги маблағлар эса белгиланган тартибда канал админи томонидан қабул қилинади. Мурожаат учун: @kompas_uz_admin

"7- қадам" лойиҳасининг расмий саҳифалари👇
Telegram | Facebook | Instagram |You Tube
⚡️Шошилинч хабар: Ўзбекистонда яна уч кишида коронавирус аниқланди

Улардан бири кеча Туркиядан қайтган.

👉 https://qalampir.uz/n/15502

Тelegram | Facebook | Instagram | Youtube
“Маска йўқ” яхшими ёки “маска бор, лекин қиммат” яхшими?

Давлат солиқ қўмитаси иқтисодни иккига ўқиган шекилли.

Агар сиз айрим инсофсиз тадбиркорлик субъектлари томонидан нархларнинг асоссиз оширилишига гувоҳи бўлсангиз, ишонч телефонига мурожаат қилишни сўрашибди.

Мен бир нарсага ҳайрон қоламан, нимага биз иқтисоднинг олтин қоидаси “талаб ва таклиф”га амал қилмаймиз.

Талаб бор жойда таклиф бор, талаб юқори бўлса, нарх-наво ошиб бориши тайин. Агар давлат нархга аралашса, тадбиркор нима қилади?

Албатта молни яширинча сотишга ҳаракат қилади ёки суньий дефицит ҳосил қилишга ҳаракат қилади.

Аптекага борсангиз, тиббий ниқоблар йўқ, лекин “ака, ўзи йўғ-у, лекин сизга топиб берамиз, лекин нархи сал қимматроқда” дейишади.

- Қанча?

- 10 000 сўмдан, ака!

- Кечагина 5000 дан олиб кетдим-ку, ука, инсоф борми?

- Ҳа, ака, у кеча эди, бугун солиқчилар назоратни кучайтирган шунга яшириб сотишга мажбурмиз.


Энди ўйлаб кўринг, сизга нима яхши тиббий маскаларнинг йўқ бўлганими ёки қиммат бўлса ҳам бор бўлганими?

Ҳаммаси давлатнинг иқтисодга аралашувидан содир бўлади.

Ҳа, айтишингиз мумкин, давлат ҳозир аҳолига ёрдам бермоқчи, инсофсиз тадбиркорни жазоламоқчи, нархни иложи борича пастроқ нархда ушлаб турмоқчи, лекин шу билан бирга аҳолининг аҳволини янада қийинлаштирмоқда.

Давлат иқтисодиётга аралашган давлатларнинг бирортаси ривожланиб кетмаган, уларнинг барчаси қашшоқ. Сабаб яна ўша, кўринмас қўл бизни бошқаради, уни ўзимизча бошқармоқчи бўлсак, хато қилишимиз аниқ.

Буни солиқ қўмитасидагиларга етказиб қўйинглар.

Ҳа, яна бир нарса, сал қонун бўйича ҳам иш қилинглар, қонунда инсофсиз тадбиркор ким? Бу тушунча ўзи борми? Бор бўлса, инсофли тадбиркор билан инсофсиз тадбиркор ўртасидаги фарқ қаерда?

Масалан мен тиббий маскани 5000 сўмдан сотсам, инсофли бўламанми
ёки инсофсизми? 4000 дан сотсамчи?

Палончини қаманглар, чунки бу инсофсиз, палончига тегманглар, чунки бу инсофли деган қонун бўлса, мен шляпамни ечиб бошимни эгаман.

Лекин бутун бошли Давлат солиқ қўмитаси шундай деб турса, ўйинчоғини йўқотиб қўйган ёш болага ўхшаб қолар экан.

@tentakminds канали қўлбола иқтисодни қўриб қолса, отиб ўлдиради. Айтиб қўйинглар қўлимга тушса, аяб ўтирмайман, гапимга 🤙💪

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
UZ: Болалар карантинда бўлса ота-она ишдан озод қилинадими?

Қонунчиликда белгиланганидек, боғчада ёки 6 ёшга тўлмаган болага ўрнатилган карантин даврида болага қараш учун ота-онасидан бирига ёки оиланинг бошқа аъзосига санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан карантин белгиланган, лекин 14 календарь кунидан ошмаган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади. Бу ҳақда адлия вазирлиги ахборот хизмати маълумот берди.

Карантинда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки Қорақалпоғистон 
соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳудудлардаги соғлиқни сақлаш бошқармаларининг рухсати асосида эпидемиолог ёки санитар врач томонидан берилиши мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Forwarded from Zed News
​​Карантинда ишга чиқмаганларга ойлик тўланадими?

Ўзбекистонда коронавирус муносабати билан карантин эълон қилинган ва таълим муассасалари, кинотеатрлар, оммавий тадбирлар вақтинча ёпилган, тўхтатилган. Каналимизга ўқитувчилардан кўп саволлар келмоқда: "мактаб ёпилган бўлса, ишга борамизми, бормасак, ойлик тўланадими?".

Ишга бормасаям бўладими?

Меҳнат кодексининг 219-моддасида ходимнинг ўз ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солаётган ишни бажаришни рад этиш ҳуқуқи таъминланган. Фақат бу ҳақда дарҳол иш берувчига хабар қилиш керак. Иш берувчи буни текшириб, тасдиқлангач, бартараф этиш чораларини кўриши лозим.

Агар зарур чоралар кўрилмаса, ходим ўзининг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатлар бартараф этилгунга қадар тегишли ишни бажаришни рад этишга ҳақлидир. Ана шу давр мобайнида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади.

Демак, агар ишхонада зарур хавфсизлик чоралари кўрилмаган бўлса, ишга бормаслик мумкин, бу вақтда ўртача ойлик сақланади.

Нафақа ҳам тўланади

Меҳнат кодексининг 285-моддасида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси ҳақида сўз боради. Унга кўра, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси касал бўлганда, меҳнатда майиб бўлган ёки бошқача тарзда шикастланганда, шу жумладан, турмушда жароҳатланганда, оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилганда, карантин эълон қилинганда, санаторий-курортда даволанганда ва протез қилинганда тўланади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси меҳнатда майиб бўлган ва касб касаллигига чалинганда иш ҳақининг тўлиқ миқдорида, бошқа ҳолларда эса ходимнинг давлат ижтимоий суғуртаси бадалларини тўлаган муддатига (умумий иш стажига), қарамоғидаги вояга етмаган болаларининг сони ва бошқа ҳолатларга қараб, иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача миқдорда тўланади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасининг энг кам миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизидан оз бўлмаслиги ва нафақа ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақи миқдоридан ортиб кетмаслиги лозим.

Болалилар ишга чиқадими?

Ҳозир кўпчиликни шу савол ҳам қийнамоқда. Яъни боғча-мактаблар ёпилди, ишлайдиган ота-оналар нима қилади? Боласини кимга ташлайди, ишга бормаса ҳам бўладими?

Қонунчиликка кўра, карантинда болага қараш учун ота-онасидан бирига ёки оиланинг бошқа аъзосига санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан карантин белгиланган, лекин 14 календарь кунидан ошмаган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

Карантинда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ва соғлиқни сақлаш бошқармаларининг рухсати асосида эпидемиолог ёки санитар врач томонидан берилиши мумкин.

Демак, шу варақани олиб, ишга бормаслик мумкин. Бунинг учун Меҳнат кодексига кўра, ўртача ойлик иш ҳақи сақланиши керак.

Telegram: ➡️ @Zed News

Instagram: ➡️ @Zednewsuz

Facebook: ➡️ @Zed News

Aloqa boti: ➡️ @zednews_bot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қандай қилиб коронавирус инфекциясини юқтириб олишдан ўзимизни максимал ҳимоя қилишимиз мумкин? Қандай эҳтиёт чораларини кўришимиз зарур?

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий ҳазратлари Усмонхон Алимов "Ўзбекистон 24" телеканалида диний маросимларни ўтказиш тартиби ҳақида баёнот берди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Кимдир билар, кимдир билмас. Каминанинг «Ёшлар» телеканалида @yettinchiqadam лойиҳам бор.

Унинг асосий мақсади оққонга чалинган болажонларнинг дори дармони учун хайрия қилиш. Лойиҳа телеканал рейтингида юқори учликда туради.

Албатта, савобталаб дўстларимиз, саховатпеша юртдошларимиз кўмаги билан шу кунгача 100 дан ортиқ лейкозга чалинган бола учун хайрия қилинди.

Айни пайтда лойиҳани янада ривожлантириш учун ҳомийлар излаяпмиз. Сиздан ҳомийлик, биздан яхшигина реклама!

Ҳам савоб ҳам рекламали бўлиш имкони учун @tago_gapbor_bot га ёзинг!

Лойиҳа билан яқиндан танишиш 👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFjPA8UiKtNWbxC6og
⚡️⚡️Сўнгги маълумотларга кўра, айни пайтда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 8 нафарга етди.

Шу йилнинг 15 март куни Вирусология илмий текшириш институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида, шунингдек, унинг ўғли ва қизи, турмуш ўртоғи ва набирасида коронавирус инфекцияси аниқланганини хабар қилган эдик.

Олиб борилган таҳлил натижаларига кўра, ушбу бемор билан мулоқотда бўлган қариндошида ҳам коронавирус инфекцияси қайд этилган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 14 март куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига қарашли Лондон–Тошкент йўналишидаги 201- рейс билан келган юртимиз фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланган.
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
2024/09/24 18:23:34
Back to Top
HTML Embed Code: