Telegram Web Link
ТУПОЙ

Қоронғу кечада нетга кўз тикиб,
Дарё.уз, кун.уздан сени сўраймен.
Барча.уз уялиб, бошини букиб,
Айтадир: «Мен уни фейсда кўрамен.
Однода кўрамен, шунчалар тупой,
Молдан-да тупойдир, қўйдан-да тупой..»

Кўзимни оламен телеграм ёққа,
Бошлайман ундан-да сени сўрмоққа,
Ул-да айтадирки: «Ботекс дудоққа
Учради Instaда, кўмилган likeка.
Likeка кўмилганда шунчалар тупой,
Молдан-да тупойдир, қўйдан-да тупой..»

Эрта тонг пост қўяр сочларин ёзиб,
Амаллаб, ҳижжалаб ўқиб кўрамен.
Айтадур: «Ko4ada yolimmi tosib,
vowwm kemalarin bosp ketamen!”
Англадим мен уни — шунчалар тупой,
Молдан-да тупойдир, қўйдан-да тупой!..»

Постларинг остидан комментлар сочиб,
Ёзғондин сўраймен сенинг тўғрингда.
Ул-да уятидан беркиниб, қочиб,
Айтадир: «Бир кўрдим, ани ютубда.
Ютубда кўрганда шунчалар тупой,
Молдан-да тупойдир, қўйдан-да тупой..»

Мен доно на бўлуб уни ўқибмен?!
Унинг-чун ёнибмен, ёзиб-куюбмен.
Бошимни зўр ишга бериб қўюбмен,
Мен ўқуб…мен ёзиб…кимни кўрубмен?
Охир бўлдим ўзим шунчалар тупой,
Ундан-да тупойдир, бундан-да тупой!!!»

(Маънавиятсиз тағони кечиринг Чўлпон бобо!)

Уланинг ва улашинг! 👇👇👇

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Гап кеганда мухлисниям аяма, деган жойидан.

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Чақчақ подкастининг янги сони тўлиқ шакли эълон қилинди

Дастурнинг ушбу сонида ЎзЖОКУ ректори ва ХПК раиси Шерзод Қудратхўжаев асосий меҳмон бўлди. У билан ўзи ҳақидаги стикер ва мэмлар, ўзбек тили муаммолари, маънавият идеологияси, Халқаро пресс клубга бўлган босимлар ҳақида суҳбатлашдик.

https://youtu.be/pjxi4-Y6d0U
Жамиятнинг, ижтимоий тармоқнинг фаол қатлами блогерлар эканига гувоҳ бўлиб турибмиз шу кунларда. Блогерлар турли йўналишларда фикрларини бериб бормоқда. Энг машҳур ва фойдали блогерларнинг каналларини тавсия этаман.


“Асанов формати” – тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асановнинг канали. Бу каналда турли тиллар ҳақида маълумотларни, ўзбек тилининг бугуни ва ўтмиши ҳақидаги постларни, тарих ва бугун ҳақида фикр-мулоҳазалар топасиз.

👉 @AsanovEldar


Alimoff Live – “Sof.uz” интернет-сайти сўровига биноан 2019 йилнинг топ блогерлари рўйхатида 2-ўринни олган Нурбек Алимов канали. Унинг каналида блогернинг шахсий фикрлари, китобхонлик ва халқаро сиёсат бўйича қизиқарли мақолаларини ўқиб боришингиз мумкин.

@nurbekalimov


“Микрофон Ашуровда” – фан ва технологияларнинг жамиятдаги ўрни ва унга таъсири, ўзбек фани ва бошқа илмий ва ижтимоий масалаларга физик олим Рустам Ашуровнинг шахсий муносабати.

👉 @mikrofon_ashurovda


✍️ Бизни ким бошқаради? Психобошқарув сирлари билан сизни мутахассис психоневрапатолог таништиради. Каналда гипноз ва психоҳийлалар фош этилади. 👇

👉 @psixoboshqaruv


Маркетинг, бизнес, тарих ва ҳамма нарса ҳақида. Тадбиркор ва блогер Хуршид Марозиқов блоги.

👉 @fikrbank


Бошқа минбарлардан айтилмайдиган гаплар сатирага қориштирилиб “Нурқул минбари”дан янграйди.

👉 @NurqulMinbari


“Энергоменежер” – ушбу каналда энергия ҳамда ундан самарали фойдаланиш бўйича мавзулар, электр, иссиқлик ва электротехник ускуналар хақида маълумотлар бериб борилади.

👉 @energomenejer


“Самимий” – бу каналда кундалик воқеа-ҳодисаларнинг айримларига самимий муносабат билдириб борилади. Баъзи мулоҳазаларгаям жой бор.

👉 @SamimiyON


Юрист ва журналист Баҳодир Аҳмедовнинг каналида давлат ҳокимияти ва жамиятдаги муаммолар танқид остига олинади. Каналда коррупцияга қарши фикрлар кўпроқ берилади.

👉 @bahodirahmedoff


Сўзга хасислигиданми, қисқа луқмага сарказмни ҳам, хулосани ҳам, танқиду танбеҳни ҳам, яхшигина қалампирни ҳам жойлайдиган “Тағо тайм” эфирда!

👉 @hamzajumayev


Asaxiy.uz” интернет-дўкони, Asaxiy Books лойиҳаси асосчиси, тадбиркор ва блогер Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Тадбиркорлик қилиш сирлари, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий мавзуда оригинал таҳлилларни ўқиб боринг.

@allaevuz


Журналист ва филолог Адҳам Арслонов канали. Кино, адабиёт, тарих, воқеалар ҳақида расмий ОАВга сиғмаган фикрлар.

@arslonov1📡


Qalampir.uz” журналисти, юрист ва блогер (Facebook’да Inops Servus) Зафарбек Солижоновнинг шахсий каналига уланинг. Бепул ҳуқуқий маслаҳатлар, янгиликларга муносабат, ўткир танқидлар – бизнинг каналимизда.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳамма шундай қилади...

Биз кўпинча бирор бир ҳаракатни нега шундай қилишимиз кераклиги ҳақида бош қотирмаймиз, ҳамма шундай қилади-да деб қўямиз.

Масалан, Европа миллатларида одамлар олдида чўнтагидан дастрўмолни чиқариб “қаттиқ бурун қоқиш”га одатий ҳол деб қаралади, 😂 чунки ҳамма шундай қилади.

Буни Европада бўлганлар жуда яхши билишади, бизда эса бу маданиятсизликнинг юқори чўққиси ҳисобланади, чунки ҳеч ким ундай қилмайди.

Ҳар қандай бизнеснинг асосида ҳам шу қоида мавжуд, имкон борича маҳсулот ёки хизматни кўпроқ одамга сотиш, шунда буни ижтимоий одат тусига кирита оламиз.

Юқоридаги видеолавҳа худди мана шу мавзу ҳақида. Кўринг, мегабайтларингизга ачинмайсиз.

Ҳамма @tentakminds каналида-ку. 😂
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Tequila ...

Кўпинча дўстларимиз билан вақтимизни мароқли ўтказиш учун караокега борамиз. Менимча кўпчилик шундай қилади. Лекин шу қўшиқ айтишга фа-фааа-фааа эмасманда.

Энди мен ҳам билиб олдим қайси қўшиқни заказ қилишни. The Camps гуруҳининг Tequila деган саньат асарини кўйлайман. 😂😂😂

Видеони кўринг, ҳаммасини тушуниб оласиз.😂😂😂 Ҳалиям ўзимни кулгудан тўхта олмаяпман. 😂😂
Шунақа қўшиқ айтадиган дўстларингиз бўлса, уларни ҳам кулдиринг.

Кунингиз хайрли бўлсин. 😆😆
@tentakminds
​​Шу GIF ни ниманидир ўзгартиришга уринаётган блогерларга ўхшатаман. 🙈
Сизчи ?

Каналга уланиш👉 @hamzajumayev
Эркакча айтадиган бўлсам агар шу 8-март бўлмаса ҳаммамиз ҳам аёлимизга қимматбаҳо буюм олиб бермас эканмиз.

Лекин, 8- март аёллар байрамига нима олсам экан, деган эркакларга шахсий тажрибамдан бир тавсиям бор.

Онамиз ҳар қанақа катта совғага арзийди, аёлимиз, опа-синглимиз ҳам. Шундай экан, уларга шундай нарса совға қилиш керакки, ҳам оғирларини енгил қилсин, ҳам ўзимизга фойдаси тегсин! 😉

Маиший техниканинг зўридан бўлса, бўлгандаям «Bosch» деганидан бўлса! Уйга техника олиш барибир ҳар бир эркакнинг бошида бор. Шундай экан, 8-март ана шу юмушдан қутулиш учун икки марта айни муддао!

Бир ўқ билан икки эмас, уч қуён уринг! Учинчи қуён Bosch дан чегирма! Тағом юбордила, десангиз, яна бир нималар униб қолади бонусига, унисини кимга беришни айтиб ўтирмайман. 😉

Реклама десаям бўлади...

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Forwarded from Farmonbobo
МТРК таркибига кирувчи қуйидаги каналлардан қайси бирини кўпроқ кўрасиз?
Anonymous Poll
4%
Ўзбекистон
15%
Ўзбекистон 24
26%
Ёшлар
8%
Спорт
4%
Тошкент
25%
Кинотеатр
6%
Наво
13%
Болажон
Атай кун сўнгида қутлов ёзяпман. Бугун қаёққа қараманг, 8-март баҳонасида эркаклар яйраяпти. 😄 Ягона фарқ ёнларида суюкли аёли, қизлари, оналари, опа-сингиллари. (Балки қайноналари ҳам бордир)

Гуллар ва совға саломга бурканган аёллар, ўзларига яқин эркакнинг шодлигидан минг чандон бахтиёр!

Бизнинг аёллар шунақа. Ўз байрамида ҳам биз эркакларнинг хизматини қилади. Бир дона гул кўтариб келса, овора бўлибсизда, гулни нархи фалон пул, эсиз шу пулга картошка пиёз олсак анчага етарди, деб ёзғирадиган ҳам бизни аёллар.

8- март байрами муборак онажонлар, опа-сингиллар, суюкли ёрлар! Байрам муборак ёнида унга илҳом бахш этиб тургувчи аёллари бор эркаклар!

Байрамингиз қутлуғ бўлсин, «Тағо тайм» мухлисалари!

@hamzajumayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фақат ўзбеклар эмас чет элликлар ҳам тўйибди бизни Автопромдан...https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
⚡️Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Бемор Франциядан келган

15 март куни соат 06:00 да Республика Вирусология институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланди.
«Ҳозирда эпидемиологик суриштирув ҳамда касалликни тарқалиб кетмаслиги учун профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда», — дейилади Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ахборотида.

Ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилиши таъкидланди.

daryo.uz
Коронавирусдан сақланиш усуллари!

Коронавирус бошқа вирусларга қараганда жуда тез тарқалиш хусусиятига эга. АҚШ олимларининг тадқиқотларига кўра вирус ҳар бир ҳудудда ўзига хос ҳолатда тарқалади. Вирусни бошқариш бизни қўлимизда эмас, лекин уни боқиш ёки оч қолдириб ўлдириш бизнинг қўлимизда. Қўйида мен интернетда энг муҳим деб ўйлаган тадқиқотларни ўрганиб ёзган тавсияларим. Олдиндан айтаман, мен шифокор ёки фармацевт эмасман, лекин ушбу тавсиялар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан берилган, мен уни ўзбек тилига таржима қилиб сизга ҳавола этмоқдаман.

Иммунитет қирол! Вирус билан курашишда энг аввало иммунитетни кўтариб олиш керак, иммунитет қанчалик кучли бўлса, вирусни юқтириб олиш эҳтимоли шунчалик паст. Шунинг учун вирус дастлаб катта ёшдагиларга таъсир қилмоқда, чунки уларнинг иммун тизими унчалик ҳам яхши ишламайди.

Хўш, иммунитетни кўтариш учун нима қилиш керак?

а. Шакардан воз кечинг. 70 йиллар бошида Оксфорд академиклари томонидан ўтказилган тадқиқотда шакар иммун тизимини вақтинчалик кома ҳолатига келтиришини аниқлашган. Агар кунига бир неча марта шакар истеъмол қилсангиз, иммун тизимингиз деярли ишламайди ёки умуман ўлиб бўлган. Бундан ташқари вируслар шакарни жуда яхши кўришади, шакар истеъмоли орқали сиз вирусни боқасиз.

б. Турли витаминли маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг. Инглизларда яхши бир гап бор: сен нима есанг ўшасан. Ҳа, ошқозонни фақат соғлом овқат билан тўлдириш керак, ёғли овқатлар вирусни боқади.

в. Тез-тез сув ичинг. Сув танангизда вирусни яшашига йўл қўймайди. Агар унга лимон ва лайм аралаштириб кун давомида ичиб юрсангиз, яна ҳам яхши, вирус танангизга кирган бўлса ҳам жуда тез чиқиб кетади.

г. Кўп ўтирманг. Вирус дам олишни жуда яхши кўради, тинч ҳолатда, кун бўйи ўтириб ишлаш оқибатида вирусни юқтириб олиш эҳтимоли бир неча баробар ошади. Гарвард университети олимлари вирусдан тезроқ қутулиш учун кўпроқ машқ қилиш ва юриш кераклигини таъкидлашмоқда.

д. Уйқу. Кўпчилик кам ухлаши оқибатида ҳам иммун тизимини ишдан чиқариб қўяди ва вирусни юқтириб олиш имкониятини оширади. Вақтида ва етарлича ухлаш танада вирусга қарши иммун қурол яратади.

е. Ваҳимани камайтиринг. Карлос Тиггснинг сўзларига кўра хавотир вирусни янада жонлантиради. Сиз унга ўзгача мотивация берасиз. Мен ҳам охирги пайт бу мавзу ҳақида кўп ёзмоқдаман, лекин бу ваҳимадан эмас, балки ўзимизни эҳтиёт қилишимиз кераклигини огоҳлантириш учун ёзмоқдаман. Қўшни Қозоғистонга келган вирус, эртага бизга келмайди деб ким кафолат беради, ота-онамизни, яқинларимизни, ўзимизни бу вирусдан сақлаш учун вирус ҳақида кўпроқ билиб, унга қарши курашиш чораларини оширишимиз керак. Ҳозирча вирусдан фақатгина Сингапур энг кам талафот билан чиқди.

Ана ҳозиргина Қозоғистон президенти коронавирус Қозоғистонга кириб келганлигини расман эълон қилди, вазият назорат остидалигини ва ваҳима кўтармасликни сўради.

ж. Шахсий гигиенага алоҳида эътибор беринг. Ҳар соатда қўлингизни совунлаб ювинг, зеро бу ҳозирча вирусга қарши энг самарали восита бўлиб қолмоқда. Ўзингизни асранг, лекин яна ўша онамнинг гапларини қайтараман: Қирқ йил қирон келса, ажали етган ўлади. Ўзингизни ва яқинларингизни максимал даража асранг.

Ушбу постни имкон борича барча яқинларингизга жўнатинг, зеро маьлумотга эгасан, демак қуроллангансан деган гап ҳам борку.

@tentakminds сизга соғлик тилайди, илоҳим ҳар қандай бало сизни четлаб ўтсин.

@hamzajumayev
#Тезкор

Соат 13:00да Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир Абдулла Арипов иштирокида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бошланди.

Брифингда Ўзбекистонда коронавирус пайдо бўлиши муносабати билан янги чоралар эълон қилиниши кутилмоқда.

ПС. Боғча, мактаблар, институтлар, оммавий тадбирларга чекловлар бўлиши мумкин.

Тез орада каналимизда батафсил маълумот берамиз
манба: vodiybozor telegram kanali.

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Коронавирус

COVID-19 коронавирус инфекциясидан сақланиш учун нималарни билиш керак?

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий сахифалари 🔽

@seo_agentligi

www.rses.uz

Facebook|Instagram|Twitter|Youtube

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
2024/09/24 20:32:40
Back to Top
HTML Embed Code: