Telegram Web Link
2008- йил. Юракка ғулғула соладиган ташкилотнинг ҳаво етмайдиган хонасида битта ФОРМАСИЗ менга шундай деганди: «Биласанми, Сталин нима деган? БИЗГА ОДАМНИ КЎРСАТ, МОДДАНИ ЎЗИМИЗ ТОПАМИЗ, деган. Так что, ўзингдан фаришта ясама»

Мен эса қанчалик оғир бўлмасин унинг гапига қўшилишдан бошқа чорам йўқ эди... Нигоҳим эса столдаги Конституция китоби устида қотган эди...

Байрам муборак!

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Яқиндагина Малышева «Жить здорово» дастурида шу муолажанинг ажойиб эффектини тасдиқлаган эди. Энди ўзимизга ҳам етиб келибди.

(ПЛАЗМОЛИФТИНГ) оғир атлетика ва спортнинг бошқа тури билан билан шуғуллаувчилар учун энг тез тикланувчи даво тури сифатида ўзини 100% га оқлади. Бу даволаш усули ривожланган мамлакатларда жуда юқори натижа кўрсатганлиги, табиий ва арзон муолажа бўлганлиги учун барчани қизиқишига сабаб бўлмоқда.

Бизнинг ФИЗИОМЕДСЕРВИС клиникамизда Ўзбекистонда илк бора инсон ўз қони плазмасидан тайёрланадиган тромбоцитар гель билан даволаш бўғимларнинг спортдан кейинги травмаларида юқори самара бермоқда, булар:
-Тренажёр залларида мунтазам оғир тошлар кўтариш ва бошқа хил бўғим нагрузкасини оширувчи спорт турлари натижасида ҳосил бўлган бўғим муаммолари.
-мунтазам югурувчилар ва доимий футбол ўйновчиларда бўғим жароҳатланиши.
-бўғим пайлари чўзилиши ва мускулларининг жароҳатланиши.
-дегенератив ўзаришлар натижасида бўғимнинг жароҳатланиши.

ПЛАЗМОЛИФТИНГ ёки PRP терапияси билан бўғимларни даволаш ўзининг даволашнинг бошқа хил даволаш турларидан қуйидаги устунлик ва ютуқларга эга:
-Юқори самарадорлиги ёки жарохатланган бўғимнинг тез тикланиши (регенерация).
-Табиийлиги, яъни бошқа хил кимёвий дори воситаларига эҳтиёж бўлмаслиги.
-Оғриқни тезда бартараф бўлиши.
-Арзонлиги.

Муолажа тартиби:
-Бемордан 15-20 мл қон олинади.
-Махсус аппаратда қон плазмасидан тромбоцитар гель ажратиб олинади.
-Ажратиб олинган био материал муаммоли бўғимга юборилади.
-Муолажадан сўнг бемор уйига юборилади.

Даво курси касаллик даражасига қараб 3 мартагача амалга оширилади.

Колаверса ушбу даво тури ёши катта беморларда учрайдиган артроз касалликларида хам юкори натижа беради.

Манзилимизни эслатиб ўтамиз: Олмазор тумани, Корасарой кучаси 333 уй. Мўлжал: Ғойиб ота масжиди ёки Жомий қурилиш бозори.
телефонлар: +998951960075; +998909620075; +998935702799

@PRPtherapy
Президентнинг янги йил табригида қандай гаплар айтилишини хоҳлар эдингиз?

Изоҳларда қолдиринг👇
Forwarded from "Bilim" axborot-kutubxona markazi (Админ)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#HYMNUZB
10 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси қабул қилинган кун.
Дунёда шундай инсонлар бор-ки, сизу биздек гапиролмайди, эшитмайди. Бироқ шу Она Ватанни жондан ортиқ севади!
Унинг мадҳиясини дилдан куйлайди.
@bilim_akm

Манбаа:👇👇👇

https://www.tg-me.com/beshmuhimtashabbuskanali2019
Ҳатто чироқ ҳам мусаффо осмонга маҳлиё... Эфирда «Тағо тайм»

👉 @hamzajumayev 👈
Forwarded from Bosh prokuratura
​​БОШ ПРОКУРАТУРА РАСМИЙ БАЁНОТИ

Г.Каримованинг манфаатлари ҳимоясида қатнашаётган адвокатлар хусусида келиб тушаётган кўплаб сўровлар юзасидан шуни маълум қиламизки, уларнинг барчаси Г.Каримованинг яқин қариндошлари томонидан ёлланган бўлиб, тегишли тартибда адлия органлари томонидан берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидир.

Адвокатлар билан барча муносабатлар Жиноят-процессуал кодекси нормалари асосида амалга ошириб келинмоқда ҳамда улар томонидан ўз мижозлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишда чекланганликлари хусусида бирон-бир шикоят ва илтимоснома келиб тушмаган.

Ўзини Г.Каримованинг адвокати сифатида таништириб келаётган Грегуар Манжа хусусида шуни маълум қиламизки, амалдаги қонунчиликка кўра чет эл адвокатларининг Ўзбекистон ҳудудида фаолият кўрсатиши назарда тутилмаган.

Айни вақтда, чет эллик адвокат Г.Манжанинг Швейцария ҳукумати томонидан берилган мандати Г.Каримовага нисбатан Швейцарияда олиб борилаётган жиноят иши билан чегараланган бўлиб, унинг Ўзбекистонга келиши фақатгина Швейцария ҳукуматининг ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги илтимосномаси асосида амалга оширилган эди.

Ўз мижози билан учрашиш учун яратиб берилган имкониятларни суиистеъмол қилган Г.Манжа бузғунчилик характеридаги ҳаракатларни амалга ошириб, олдиндан ёлғонлиги маълум бўлган Ўзбекистон пенитенциар муассасалари ҳақидаги бўҳтон маълумотларни пиар мақсадида тарқатишда ифодаланган адвокатларнинг умумэътироф этилган этика қоидаларини бузилишига йўл қўйган.

Ваҳоланки, пенитенциар муассасалар халқаро ҳуқуқни ҳимояловчи ташкилотлар учун ҳам очиқ бўлиб, уларнинг мониторинг ҳисоботлари мунтазам равишда чоп этиб борилади.

Шунга кўра, ўзбек тарафи мутаносиб чора тариқасида Г.Манжанинг Ўзбекистон Республикасига киришига рухсат беришни рад этишга мажбур бўлди.

Г.Каримованинг Швейцариядаги жиноят иши бўйича бошқа жиноий шерикларининг чет эл адвокатлари Ўзбекистон Республикасидаги ўз мижозлари билан чекловсиз муносабатни қўллаб-қувватлаб келмоқдалар.

👉 @uzbprokuratura
Forwarded from Qo'ysangchi
Ҳаммага хайрли кеч🖖
Ёшлар Иттифоқига ўз таклифларимни юборгандим. Сиз билан бўлишиб, сизнинг ҳам таклифларингизни эшитмоқчи бўлдим.

1. "Ёш китобхон" танловига шу мавзумда 1 млн 200 мингта одам қатнашган. Яъни шунча одам кичик бир мотив туфайли китоб ўқийди. Шунақа танловларни дастурчилик,робототехника,... йўналишлари бўйича ташкил қилиш. Бу албатта, ёшларда замонавий касбларга қизиқишни уйғотади.

2.Ҳар бир туманда замонавий кутубхоналар ташкил этиш. Мавжуд кутубхоналар эски адабиётларга тўла(СССР даври китоблари). Ва бу китоблардан бепул фойдаланишга рухсат бериш. Китоб ўқимоқчи бўлган ёш,моддий томондан қийналмаслиги учун("Чегарасиз" лойиҳасининг 3-сонидаги қиз, бунга яққол мисол)

3.Ногиронлиги бор ёшларга шунчаки совға-саломлар ўрнига имконият бериш.Яъни уларни кўп куч талаб этмайдиган ишларга жалб қилиш. Шунда ҳам иш билан таъминланади, ҳам жамиятга ривожига ҳисса қўшади. (Ўзбекистонда бу борада муаммолар талайгина)

4.(Жудаям нотўғри таклиф😉)
Мактаб, лицей,университетларда ёшлар етакчилари нимага керак ?Шу пайтгача "байроқчилар" йиғиш, қарсакбозликларга одам тўплаш билан шуғулланишган.Энди эса бунга ҳожат йўқ. Шундай экан, балки бу штатни қисқартирворармиз ? Ёшлар эса барча мурожаатларини туман кенгашлари ва ижтимоий тармоқлар орқали беришлари мумкин.

Фақат танқид қилаверганимиз билан бирор нарса ўзгариб қолмайди.Ўзимиз хоҳлаган ЁИ ни ўзимиз қурайлик!

Ҳозир бунга имкон бор. Имкон бўлганда эса, ёриб, йиртиб, тешиб, тикиб ташлаш керак хуллас🙃

Сизда қандай таклифларингиз бор ?
Изоҳларда ёки @eshitsangchi_bot да қолдиринг

@qoysangchi
Forwarded from TentakMinds
Нега бунчалик ўзимизга ўзимиз зулм қилишни яхши кўрамиз?

Тошкентга кираверишда сизни “милиса” кутиб турибди, қани, пропискаси борлар, олдинроққа ўтинглар, вилоятидан прописка муҳр бостириб келмаганлар, секин орқага қайтиб кетаверинглар.

Яқинда Робинзон Крузодаги каби Тошкент пропискаси бор одамларни кўрганда “Оооо😲😮😯 деб юбормасак бўлгани.

Тасаввур қилинг, супермаркетлар, бозорлар пайдо бўлади: “Тошкентликлар учун супермаркет”, “Вилоятликлар билан кириш қатъиян таъқиқланади”.

Метродаги ҳолат:
“Эҳтиёт бўлинг, эшиклар ёпилади, кейинги бекат “Тошкентликлар”, вилоятликларнинг бу бекатда тушуши таъқиқланади”.

Ҳурматли йўловчилар, вагонда шубҳали буюмлар, вилоятликларни кўрсангиз дарҳол вагон назоратчисига хабар қилинг.

Яна ўша раҳматли Ҳожибой айтган гапларга қайтамиз:

- Ичкарида ким бор? Вилоятликлар?

- Чиқааарр, вилоятликларни, мана Тошкент Республикасидан келган меҳмонларнинг қўллари сув қўй.

Янада тентакроқ ғоялар учун келаверасизлар. 🤪@tentakminds😜
Партия вакилларининг прописка, бензин пулига қўшимча, яна алламбало «халқни соғиш» бўйича таклифлари борасида гапирадиган бўлсам... бисотимдан бунга етадиган ҳақоратли сўзлар чиқмади...

Эфирда «Тағо тайм»

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Кун сурати!

👉 @hamzajumayev 👈
Forwarded from Yosh bloger
Бизникилар “тупуриб қўйган” интеллектуал мулк!

Чет элда юрган пайтим бир талаба билан танишиб қолдим. Имтиҳонларга қаттиқ тайёргарлик кўриш жараёнида ҳамма бир китобнинг нашрдан чиқишини пойлар эди.

Не, ажабки, ўша китобнинг электрон нашри менинг флешкамда бор экан (ўша ерда ҳам ўзбеклигимизга борамизда😆).

Мен шунда бояги талаба йигитга менда электрон шакли бор, шундан ўқисанг ҳам бўлаверади дедим. У эса ёш бўлишига қарамасдан менга ажойиб дарс бериб қўйди.

“Йўқ, яқинда нашрдан чиқади, мен шунда сотиб олиб ўқийман, ахир бу китобни ёзиш учун муаллиф қанча меҳнат қилган, қанча кўзининг нурини кетказган, қанча одам бу китоб устида ишлаган, мен ҳозир бу китобни электрон шаклда ўғирлаб ўқисам, муаллиф ва бошқаларнинг ҳаққига хиёнат қилган бўламан”, - деб жавоб берди.

Тўғриси, бир христианнинг ҳақни бу қадар таниши мендек бир мусулмоннинг ақлини шоширди, бўғзимда бир нарса тиқилди.

Бир сўз дея олмадим, ҳозирда ҳеч бир сўроқ-жавобсиз бутун бошли китобларни бўлишадиган каналлар бировнинг ҳаққи деган тушунчага қандай жавоб беришар экан?

Агар шундай танишларингиз бўлса, уларни хабардор қилинг, токи бировнинг ҳаққи маҳшар куни бўғзиларидан олмасин.

@yoshblogerofficial
Жума муборак!

@hamzajumayev
– Қаердан келяпсан, Маллахон?
– Ҳе ўлсин, РУВДидан! Паспортга боргандим...
– Олдингми?
– Ололмадим, навбат кўп... Ҳаммаёқ мол! Саники нима бўлди?
– Расмга тушдим у куни.. Падарига лаънат қийин экан... Ҳали ўнг туёғингизни қўйинг дейди, ҳали чапини қўйинг, дейди.
– Эй, ўлмаган қул кўраркан, дугон. Шу кунларни ҳам кўрдик. Сенинг буқангнинг бахти бор экан, омон-омон замонларда сўйилиб кетди.
– Ҳааа, нимасини айтасан, молчилик тарихида бунақаси бўлмаган. Ҳали прописка ҳам деб куйдирмаса бўлди.
– Булардан ҳар бало кутиш мумкин. Биттаси “вилоятликлар энди пойтахтга участкавойнинг жетони билан кирсин” деганмуш.
– Вооой ярамас, калла борми буларда?!
– Партияга калла шартмас...
– Шу бизга паспорт олиш масаласини ҳам шунга ўхшаган биттаси кўтарди-да.
– Ҳеч кимга айтмагину, ўзи ҳаммаёқни шунга ўхшаганлар босиб кетди. Биттаси бундан кейин битта оилага икки ярим миллион сўм етади деганмуш. Энди ужинга нон-пон, пўчоқ-мучоқ ҳам чиқмайди.
– Падарига лаънат! Бир грамм ҳам сут бермайман бундан кейин!
– Йўўў, бундай қила кўрма, шессекундда йўқ қиворишади! Далага кетасану қайтмайсан, тамом. Ўтлайман деб жарга тушиб кетибди, дейишади. Ҳаёт шу, Маллахон! Ундан кўра сутингни бериб, хизматингни қилавер!
– Хўп...

Алишер Назар.

@hamzajumayev
Forwarded from TentakMinds
Имтиёзлар иқтисодиёт чигирткаларидир.

Сўнгги йилларда жуда кўп гувоҳи бўлаётган ҳолатлардан бири бу “фалон соҳага имтиёз берилди, солиқ тўламайди”, “фалон ташкилот фалон, фалон қилган ишлари учун солиқ тўлашдан озод” каби ҳолатлардир.

Бу ҳолат қанчалик жозибадор кўринмасин, бу имтиёзлар умуман олганда иқтисодий зарарнинг асоси ҳисобланади.

Ўйлаб кўринг, сизнинг кийим дўконингиз бор, қўшнингизнинг ҳам худди сизники каби кийим дўкони бор, фақат у сотаётган кийимлари учун божхона тўловидан озод этилган, сиз эса бу тўловларни тўлашга мажбурсиз, натижада бир хил кийим бир дўконда арзон, бир дўконда қиммат сотилади.

Бориб, бориб сиздан ҳеч ким кийим сотиб олмай қўяди ва охир оқибат дўконни ёпишга мажбур бўласиз. Дўконда якка ҳукмронликни ўрнатган қўшнингиз энди ўзи сотаётган кийимларга хоҳлаган нархини қўйиб сотади, чунки бозорда рақобат тушунчаси ўлди.

Сизда танлаш имконияти йўқ, натижада 100 сўмга олишингиз мумкин бўлган кийимни сиз 300 сўмга олишга мажбурсиз. Мундоқ ўйлаб қаралса, сиз 200 сўмга камбағаллашдингиз, энди сиз ҳам кўрсатаётган хизмат ёки сотаётган товар нархини 200 сўмга кўтарасиз. Натижада бутун мамлакатда одамлар 200 сўмга камбағаллашади.

Имтиёзлар сиёсий жиҳатдан жуда жозибали бўлиши мумкин, лекин иқтисод учун улар турган битгани чигиртка каби зарарлидир.

Албатта буларнинг барча тентакча фикрлар.

Янада тентакроқ фикрлар канали 🤪@tentakminds🤗
www.tg-me.com/bobur_bobomurod

Қачонки болангиз ўз меҳнати билан илк бор пул топиб, ўзига музқаймоқ олса, сиз дастлаб қуйидагича иш тутинг:
1) у ҳали музқаймоғини ялашга ҳам улгурмасидан қўлидан тортиб олинг ва 20 %ини тишланг.
2) у сизга ҳайрон қараб турган пайтда яна 30 %ини еб қўйинг.
Шундан сўнг музқаймоқнинг қолганини болага қайтиб беринг ва давлат кимдир ишлаб топган пуллар билан айнан шундай йўл тутишини тушунтиринг. Ҳамда унинг ўзига олган ҳар бир музқаймоғи билан шу ҳол рўй беришини айтинг. Ва тишлаб олинаётган фоиз миқдорини фақат тишлаётганнинг музқаймоққа узатган қўлини тутиб, нега айнан шунча тишлаб олаётгани ҳақида ҳисобот талаб қилиш орқали қисқартириш мумкинлигини англатинг.
Агар ҳар бир ота-она шундай қилса, мамлакатда давлатнинг ҳеч қандай ўзининг пули йўқлиги, фақат ва фақат солиқ тўловчиларнинг пуллари борлигини ҳамда солиқ тўловчилар ўз пулларини давлат амалдорлари қандай сарфлаётганларини кузатишлари нафақат мумкин, балки шартлигини билган авлод улғайишидан умидланиш мумкин. Маргарет Тэтчер.
Forwarded from 7-QADAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу йўлга ҳеч нима кутиб чиқмадик! Кимдир йўлдош бўлди, кимдир тўғаноқ бўлди. Аллоҳ танамда руҳни ушлаб турган муддат тугагунча ўзини ризолиги учун «7- Qadam» лойиҳасини давом эттирaман. Дуолари учун ота-онамга, оиламга, қўллаб қувватлаётган жамоамга, саховатпеша халқимизга таъзимдаман! Бу қувонч бир бемор боланинг кўз ёши олдида ювилиб кетади... Аллоҳнинг ҳузуридаги ажр баландроқ бўлсин илоҳим! Ёшлар иттифоқига рағбат учун ташаккур! Уларни сабабчи қилган Аллоҳга чексиз шукур!

@yettinchiqadam
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
... шунингдек, сўконғич, тегирмонга тушса бутун чиқадиган, ўтда ёнмас, сувда чўкмас дейишади. Бу қанчалик тўғри?

Эҳ ҳамкасблар! Интервью олишдан олдин чет эллик дўстларимиз кутубхонага боришади, биз эса салонга...

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
2024/09/25 12:33:49
Back to Top
HTML Embed Code: