Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қиладиган иши қолмай зериккан столбалар...

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чет элда тирикчилик ташвишида юрган ватандошларимиз дарди... (охиригача кўриш тавсия этилади)

Депутатлар ва номзодлар кўрмасин!

@hamzajumayev
⚡️⚡️⚡️⚡️ Ёлғон бўлиб чиқса кошки ⚡️⚡️⚡️⚡️

Янги қурилаётган Юнусобод метро линиясида ўпирилиш содир бўлибди. Қурбонлар бор, деган гап тарқамоқда.

Расмийлар?

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Forwarded from TentakMinds
Йўқолсин кам таъминланган оилалар! Яшасин ПАРТИЯ!

Либерал демократик партиянинг сиёсий кенгаши мудири: “Кам таъминланган оилалар учун бериладиган нафақалар кўп одамларни ялқов қилиб қўймоқда”.

Тўғриси шу гапларни либерал партия вакилидан чиқиши ҳолатга ўзгача назар билан қарашга чорлайди.
Бу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида интернет титкилаб кўрдим. Олдин кам таъминланган оила ўзи бизда ким деган савол миямда айлана бошлади.

Буни қарангки, қонунчилигимизда кам таъминланган оила деган сўзга таъриф учратматдим. Аслини олганда капиталистик давлатларда ҳамма кам таъминланган бўлиб чиқаверади, масалан, сиз 10 миллион ойлик оласиз, лекин ойлик харажатларингиз ҳам шунга яраша ошиб бораверади, яхшироқ жойда яшагингиз келади, яхшироқ овқатланиш истагида бўласиз, жамоат транспортида эмас, таксида юришни одат қиласиз, натижада 10 миллион пул сизга бир ой учун етмайди, энди сиз ҳам ўзингизни бемалол кам таъминланган деб ҳисоблайверасиз.

Шундай хаёллар билан маҳалла раисининг олдига чиқдим, ҳар ҳолда кам таъминланган деган “маълумотнома” шу маҳалла раиси берар эди. Раисимизни олдига бориб: “Раис бува, шу ҳеч тополмадим, ўзи бизда кам таъминланган одамни қандай аниқлайсизлар, буни бирор бир белгиланган тартиби борми?” деб сўрадим. Шунда раис бува: “Болам, буни биз уйига бориб аниқлаймиз, масалан, уйига борсак, рангли телевизори бўлмаса, кам таъминланган ҳисобланади”, деб қолсалар бўладими. 🤦‍♂️🤦‍♂️🤦‍♂️

Энди қонунчиликни шу жойида сал оқсаш бор назаримда, чунки олдин ўзимиз учун белгилаб олишимиз керак, биз учун кимлар кам таъминланган ҳисобланади, қайси жиҳатларига кўра биз бу ёки у оилани кам таъминланган деб атаймиз.

Энди партия вакилининг сўзларига қайтиб ўйлаб кўрдим, балки ростан ҳам бу кам таъминланган оилаларга ҳаддан зиёд кўп бериб юбораётгандирмиз. Булар уйида ўтириб давру даврон сураётган бир пайтда, меҳнаткаш халқимиз жонини жабборга бериб ишлаб ётгандир деган хаёллар оғушида яна интернетни титкиладим.

Не кўз билан кўрайки, бизда кам таъминланган оилалар учун бериладиган пул миқдори кўпи билан 600 000 (олти юз минг) СЎМ экан.

Во ажабо, бунча пул одамни бузади, миясини заҳарлайди, кечалари билан кўчаларда ҳар хил ресторанларда кўнгилхўшлик қилишга ундайди, бунча пул олганларнинг фарзандлари ҳам дангаса бўлиб кетади, мактабларга бормай қўяди.

Дарҳол бу пулнинг миқдорини қисқартиришни таклиф қиламан, бунча кўп пул бир оиланинг қўлида йиғилиб қолишини лаънатлайман ва қоралайман. 😂😂😂Кам таъминланган оила тушунчасини умуман йўқотиб юборайлик, йўқолсин бундай оилалар, яшасин ПАРТИЯ!

Янада тентакроқ таклифлар бўлса, бемалол @tentakminds келаверасиз.
Forwarded from davletovuz
Оммавий ахборот воситаларининг ўз манбаларига асосланиб ёзишича, Юнусобод метросидаги авария бўйича қутқарув-қидирув тадбирлари натижасида икки кишининг жасади аниқланган, яна уч киши бедарак йўқолганлиги айтилмоқда.
Channel photo updated
Хозиргина хабар келди. 6 чи қурбоннинг жасади топилибди.

Аллоҳ раҳматига олсин! Яқинларига ва халқимизга сабр берсин!

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA
Forwarded from davletovuz
Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида юз берган фавқулодда вазият оқибатида ҳалок бўлганлар сони 6 нафарга етди

Воқеа жойида олиб борилган тезкор қидирув-қутқарув ишлари натижасида кеча ва бугун 6 нафар фуқаронинг жасади тупроқ остидан олиб чиқилди ва уларнинг шахсига аниқлик киритилди:

1.1989 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Абдуллаев Ойбек Тўра ўғли;

2.1989 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Равшанов Жонибек Ислом ўғли;

3.1999 йилда туғилган,  Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Абдуллаев Давронбек Ботирович;

4.1986 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида истиқомат қилган фуқаро Диёров Анвар Нормуродович;

5.1996 йилда туғилган, Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, Фармонобод қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Рахматов Ихтиёр Амриддин ўғли. 

6.1981 йилда туғилган, Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида истиқомат қилган фуқаро Каримов Зариф Тўлқиновичдир.

Ҳукумат комиссияси томонидан жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига барча зарур моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда
Forwarded from davletovuz
Бош прокуратура жиноий иш очди

Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг янги қурилаётган қисмида юз берган ҳодиса юзасидан ЖКнинг 257-(Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ва 258-(Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Forwarded from davletovuz
Ҳукумат комиссияси қарори билан ҳалок бўлганлар оилаларининг ҳар бирига 100 млн сўмдан маблағ ажратилган ва берилган, уларнинг дафн маросимларини уюштиришга ҳар томонлама кўмак бериш топширилган.
Forwarded from Davr24
⚡️⚡️⚡️АҚШ давлат раҳбари Доналд Трамп президент лавозимидан четлатилди!

Конгрессменлар куни кеча Трампни мансабни суистеъмол қилиш ва Конгресс фаолиятига тўсқинлик қилиш бўйича айбдор деб топган эди.

Трампнинг ҳокимиятдан четлатилиши учун сенаторларнинг учдан икки қисми ушбу қарорни қўллаб, овоз берган.
Forwarded from Davr24
​​⚡️ Қадрли обуначилар! Юқоридаги хабарга тузатиш киритилди!

Дональд амаки президентлик лавозимидан четлатилмаган.
📎 Унга импичмент эълон қилинган.

Конгрессменлар Трампни
айбловнинг ҳар икки моддаси — ҳокимият мансабини суиистеъмол қилиш (230 та овоз олди) ва Конгресс фаолиятига тўсқинлик қилиш (229 та овоз олди) бўйича айбдор деб топди.

Нотўғри маълумот учун сизлардан узр сўраймиз 🙏


〰️〰️〰️〰️〰️〰️


Импичмент нима

Президентни ҳокимиятдан четлатиш бўйича жараён. Конституцияга мувофиқ, агар президент жиноят содир этганликда гумон қилинса, уни шунчаки суд қилиб бўлмайди. Дастлаб Конгресс айблов учун етарлича асос бор ёки йўқлиги ҳақида қарор қабул қилиши керак. Агар асос етарли бўлса, давлат раҳбари ҳокимиятдан четлатилади.

Бу анчагина мураккаб жараён ва импичмент якунда давлат раҳбари ҳокимиятдан четлатилишини англатмайди.

Фақат Вакиллар палатаси юридик қўмитанинг тавсияси бўйича бу жараённи бошлаш ҳуқуқига эга. Тавсиядан сўнг импичмент масаласи овозга қўйилади. Депутатлар давлат раҳбарига нисбатан айбловни муҳокама қилади ва кўпчилик овоз билан уни ҳукуматдан четлатиш учун асос бор ёки йўқлиги аниқланади.

Агар Вакиллар палатаси импичмент учун овоз берса, иш Сенатга юборилади. Сенатда Олий суд судьяси раислигида юқори палата аъзолари суд ўтказади ва айбловни кўриб чиқиб, президентни ҳокимиятдан четлатиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Президентнинг ҳокимиятдан кетиши учун сенаторларнинг камида учдан икки қисми овоз бериши керак.

🔻 АҚШ тарихида импичмент 2 марта:

▪️1868 йилда Эндрю Джонсонга,

▪️1998-1999 йилларда Билл Клинтонга нисбатан қўлланилган.

Аммо уларнинг ҳар иккиси ҳам оқланган.

Ўз ҳоҳиши билан фақат бир президент — Ричард Никсон (1974 йилда импичмент таҳдиди сабаб) мансабидан воз кечган.
Channel photo updated
Ер силкинди!

@hamzajumayev
Forwarded from Qo'ysangchi
“Сайлов компаниясининг вазифаси худди ҳар хил номли, битта конфетни сотиш билан бир хил.Ғалабани эса номи истеъмолчилар хотирасига энг кўп сингдирилган компания қўлга киритади”

Р.Ривз

#СайловдаҚатнашамиз
#Сайлов2019

@qoysangchi
2024/09/25 10:29:22
Back to Top
HTML Embed Code: