Telegram Web Link
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (3-қисм)

"Ўғил кўрсам иккита қўй сўяман" дейилса, назр ҳисобланадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ақиқа ёки қурбонлик қўйининг гўштини тарозуга тортиб олса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Иккита фарзандга битта ақиқа қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

1. Икки-уч киши пул ташлашиб, қурбонлик учун битта қўчқор сўйсак бўладими?
2. Қурбонликни ярмини тарқатиб, ярмини ўзимизга олсакчи, бу ҳам жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга атаб қурбонлик учун қўй сўйиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ақиқа ва Ҳайитнинг қурбонлигини битта қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

1 та қорамолни қурбонлик сингари 3-4 нафар фарзанд номидан ақиқа деб сўйса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Закот берган инсон қурбонликда қўй сўйдириши ҳам керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Баданида қўтири бор жонлиқни қурбонлик учун сўйиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Туя ва сигирга бир киши қурбонлик, яна бири назр, яна бири ақиқа, яна бири нафл ниятида қўшилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қулоғи ёки думига нуқсон етган ҳайвонни қурбонлик учун сўйиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Тиши тўкилиб кетган ҳайвонни қурбонлик қилиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#haj2024
🕋 HAJ AMALLARINI BAJARISH TARTIBI (INFOGRAFIKA)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси"
Матбуот хизмати


#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING

#qurbon #hayit
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
#Қурбонликка_оид_масалалар
ҚОРА МОЛНИНГ БИР ҚИСМИНИ ЎТГАН ЙИЛЛАРИ УЧУН НИЯТ ҚИЛИШ

24-МАСАЛА:
Бир киши қорамолни сотиб олиб, еттидан бирини жорий йилдан ва қолган олти бўлагини олдинги қурбонлик қила олмаган йилларим учун деб ният қилса, жорий йилнинг ўзидан ўтади ва олдинги йилларидан ўтмайди (“Хизонатул-муфтий” китоби).

🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​АРАФА КУНИ ШАНБА КУНИГА ТЎҒРИ КЕЛСА, ШУ КУНИ РЎЗА ТУТИШ МУМКИНМИ?
#ҳайит

1289-CАВОЛ: Бу йил Арафа шанба кунига тўғри келмоқда. Ушбу кунда рўза тутсак бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Арафа куни шанбага тўғри келса ҳам у куни рўза тутишда ҳеч қандай кароҳият йўқ. Жума куни рўзасини ҳам қўшса, янада яхши.
Ёлғиз шанба куни рўза тутишдан қайтирилган ҳадислар бор. Шу мазмунда келган ҳадисларни ўрганган уламоларимиз ёлғиз шанба куни рўза тутиш танзиҳий макруҳ, дейишган. Макруҳлиги шу кунни хослаб рўза тутганида бўлади. Аммо арафа куни шанба кунига тўғри келиб қолса, инсон арафа куни бўлгани учун рўза тутади. Бу ҳолатда макруҳлик йўқолади.
“Эълоус сунан” китобида бундай дейилган:
والمذهب عندنا صوم السبت إذا تعمده وكذا يوم الأحد إذا تعمده
“Бизнинг наздимизда тутилган йўл шуки, шанба куни рўза тутишнинг макруҳлиги айнан шу кунни қасд қилса. Якшанба куни ҳам шундай”.
“Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:
إلَّا إذَا وَافَقَ يَوْمًا كَانَ يَصُومُهُ قَبْلُ؛ كَمَا لَوْ كَانَ يَصُومُ يَوْمًا وَيُفْطِرُ يَوْمًا أَوْ كَانَ يَصُومُ أَوَّلَ الشَّهْرِ مَثَلًا فَوَافَقَ يَوْمًا مِنْ هَذِهِ الْأَيَّامِ وَأَفَادَ قَوْلُهُ وَحْدَهُ أَنَّهُ لَوْ صَامَ مَعَهُ يَوْمًا آخَرَ فَلَا كَرَاهَةَ؛ لِأَنَّ الْكَرَاهَةَ فِي تَخْصِيصِهِ بِالصَّوْمِ لِلتَّشَبُّهِ
“Лекин авваллари тутаётган кунига тўғри келиб қолса, рўза тутиш макруҳ бўлмайди. Масалан, кун ора рўза тутаётган бўлса ёки ҳар ойнинг биринчи куни рўза тутиб юрган бўлса ва бу кунлардан бири шанба кунига тўғри келиб қолса, макруҳ бўлмайди. Агар бу кунларга бир кун қўшиб рўза тутса, мутлақо кароҳият бўлмайди. Чунки макруҳлик яҳудийларга ўхшаб, фақат шанба рўза учун хослашдадир”.
Демак, Арафа куни шанбага тўғри келса, имкон қадар жума ва шанба кунлари тутса, жуда яхши. Имкони йўқ бўлса, фақат шанба куни тутиши жоиз бўлади. Чунки Арафа рўзасини тутаётган киши айнан шанба кунини улуғлаб эмас, балки Арафа куни шу кунга тўғри келгани учун тутади. Бу ҳолатда фақат шанба куни рўза тутишга ҳеч қандай монелик қолмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
🌙 ТАКБИРИ ТАШРИҚ АЙТИШНИ УНУТМАНГ

اللهُ أكبر اللهُ أكبر لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر اللهُ أكبر ولله الحَمْد

Ўқилиши: Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.

Маъноси:
Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.

🗣 Такбири ташриқ 15 июнь бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19 июнь аср намозига қадар айтилади:
15 июнь — 5 маҳал
16 июнь — 5 маҳал
17 июнь — 5 маҳал
18 июнь — 5 маҳал
19 июнь — 3 маҳал

🟢Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.

💬 Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади.

💬 Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

🕌 Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин такбири ташриқни айтади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


#takbiri_tashriq
Fatvo.uz GA OBUNA BO'LING
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (4-қисм)

Қурбонликни вақти ҳақида тушунча берсангиз?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилгандан кейин қандайдир намоз ўқиладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қайси кунда қурбонлик қилиш афзал?
💬 Жавоб: Бу ерда

Мусофирга қурбонлик қилиш вожибми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонликда электр ёки наркоздан фойдаланиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг хизматидан фойдаланиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қассобга қурбонлик гўштидан ёки терисини иш ҳақи қилиб бериш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Аёл киши ўз қурбонлигини ўзи сўйса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонликда "Бисмиллаҳ" деса ҳам ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвонга кейинчалик шерик бўлиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик гўштидан бойларга берса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Вақтида қилинмаган қурбонликнинг ҳукми қандай бўлади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲОЖИЛАР АРАФА КУНИ РЎЗА ТУТСА БЎЛАДИМИ?
#Ҳаж_умра

944-CАВОЛ: Биз ҳаж сафаридамиз, Арафа куни рўза тутмоқчи эдик. Баъзилар, бу амал ҳажга бормаганлар учун, ҳажга борганлар бу рўзани тутмайди, дейишмоқда. Шуни аниқлаштириб берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Арафа куни рўза тутиш мустаҳаб амалдир. Ҳожилар заифлашиб қолмасалар, бу рўзани тутишлари яхши. Лекин рўза уларни Арафа кунидаги ибодатлардан заифлаштириб қўйса, бу кунги рўзани тутишлари макруҳ бўлади. Бу ҳақда фуқаҳоларимиз шундай дейишган.

(قوله: لم يضعفه) صفة لحاج أي إن كان لا يضعفه عن الوقوف بعرفات ولا يخل بالدعوات محيط فلو أضعفه كره

"Агар рўза ҳожини Арафотдаги вуқуф (туриш)дан заифлаштирмаса ва у кунги дуоларни қилишга халал бермаса, мустаҳабдир ("Муҳит" китоби). Агар рўза ҳожини заифлаштириб қўйса, уни тутиш макруҳ (хуш кўрилмаган)дир" ("Раддул муҳтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Такбир айтинг, таҳлил айтинг, тасбиҳ айтинг, истиғфор айтинг... Жим ўтирманг, Сиз муборак кунлардасиз.

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
#Қурбонликка_оид_масалалар
ҚУРБОНЛИКДАГИ ШЕРИКЛАРДАН БИРИ ВАФОТ ЭТИБ ҚОЛСА

25-МАСАЛА:
Етти киши шерик бўлиб қорамол ёки туя сотиб олишганидан сўнг улардан бири вафот этиб қолса, унинг меросхўрлари балоғатга етган бўлсалар ва ўзларинг ва отамизнинг номидан қурбонлик қилаверинг десалар, жоиз бўлаверади. Аммо мазкур ҳолатда унинг меросхўрларидан беижозат сўйсалар жоиз бўлмайди (“Кофий”).

🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ҚУРБОН ҲАЙИТИ КУНИ РЎЗАГА НИЯТ ҚИЛИБ НАМОЗГА ЧИҚИШ
#ҳайит #намоз

1290-CАВОЛ: Қурбон ҳайити куни ҳайит намозига рўза тутиб бориш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ундай эмас. Қурбон ҳайитининг одобларидан бири ҳайит намози ўқилгунга қадар ҳеч нарса емасдан намозга чиқишдир. Бу амал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан ҳисобланади.
Ибн Бурайда отаси Бурайда розияллоҳу анҳунинг шундай деганини ривоят қилади:
وعن ابن بريدة عن أبيه رضي الله عنهما قال: كان النبي صلى الله عليه وسلم لا يخرجُ يومَ الفطر حتى يطعَم، ولا يطعَم يوم الأضحى حتى يُصلِّي؛ رواه والترمذي،
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ҳайити куни бирор нарса емай намозгоҳга бормас ва Қурбон ҳайити куни токи ҳайит намозини ўқигунларича бирор нарса емас эдилар”. (Имом Термизий ривояти).
Айрим одамлар мана шу гапни рўза тутиб чиқиш керак экан деб тушуниб қолишган. Чунки ҳайит кунлари рўза тутилмайди. Шариатда беш кунда рўза тутиш тақиқланган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом икки ҳайит куни ва қурбон ҳайитидан кейинги уч кунда рўза тутишдан қайтарганлар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам икки куннинг – Рамазон ва Қурбон ҳайити кунларининг рўзасидан қайтардилар”, — дейилган (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган).
“Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган:
ويكره صوم يوم العيدين، وأيام التشريق
“Икки ҳайит ва ташриқ кунлари рўза тутиш (таҳримий) макруҳ саналади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Қурбонликка_оид_масалалар
ҚУРБОНЛИК ГЎШТИНИ ШЕРИКЛАРГА ТАҚСИМЛАШ

26-МАСАЛА:
Бир неча шерик қурбонлик қилганида, унинг гўшти тарозуда тортиб тақсим қилинади. Яъни тахминан бўлиш жоиз бўлмайди. Аммо тахминан тақсим қилинганида, калла поча ва туёқлар ҳам қўшиб тақсимланса, жоиз бўлади (“Хизонатул-муфтий”).
Икки киши ўртасидаги туя ёки қорамолни қурбонлик қилинса ва гўштини еттидан бири ёки еттидан иккисини бирига қолганини шеригига тақсимланса ҳам жоиз бўлади. Шунингдек, ҳар икковларига тенг тақсим қилинса ҳам жоиздир (“Хизонатул-муфтий” китоби).

🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эслатма

АРАФА КУНИДАГИ ЭНГ АФЗАЛ ДУО!

Расулуллох саллаллоҳу алайхи ва саллам дедилар: "Дуонинг энг яхшиси Арафа кунида килинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
"ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ ВАҲДАҲУ ЛА ШАРИЙКА ЛАҲУ, ЛАҲУЛ МУЛКУ ВА ЛАҲУЛ ҲАМДУ ВА ҲУВА АЛА КУЛЛИ ШАЙЪИН ҚОДИЙР" (Имом Термизий ривоятлари).

Юқоридаги Арафа дуосини кўп такрорлаб айтгандан сўнг дунё-охиратга оид барча эҳтиёжлар Аллоҳдан сўралади.

Салафи солиҳлардан бирлари: “Аллоҳга қасам! Арафа куни бирор дуо қилсам, бир йил ўтмасидан туриб уни худди тонгни ёришгани каби амалга ошганини кўрдим”, деганлар.

Яқинларингизга ҳам улашинг: @diniysavollar
​​ҚУРБОНЛИК ЎРНИГА ҚЎЙНИНГ ПУЛИНИ САДАҚА ҚИЛИШ
#қурбонлик

1291-CАВОЛ: Қурбонлик қилиш ўрнига қўй ёки сигирнинг пулини садақа қилиб юборса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабига кўра бой (яъни, нисоб миқдорига эга) кишиларнинг қурбонлик қилиши вожибдир. Бунинг устига қурбонлик ибодати қон оқизишга боғлиқ бўлиб, қийматни садақа қилиш билан адо бўлмайди. Бу ҳақда аллома Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
لَوْ تَصَدَّقَ بِعَيْنِ الشَّاةِ أَوْ قِيمَتِهَا فِي الْوَقْتِ لَا يَجْزِيهِ عَنْ الْأُضْحِيَّةَ ؛ لِأَنَّ الْوُجُوبَ تَعَلَّقَ بِالْإِرَاقَةِ وَالْأَصْلُ أَنَّ الْوُجُوبَ إذَا تَعَلَّقَ بِفِعْلٍ مُعَيَّنٍ أَنَّهُ لَا يَقُومُ غَيْرُهُ مَقَامَهُ
“Бир киши қурбонлик кунларида қўйнинг ўзини ёки қийматини садақа қилса, қурбонлик ўрнига ўтмайди. Чунки қурбонликнинг вожиблиги қон оқизишга боғлиқдир. Асл қоида шуки, агар вожиблик айни бир ишга боғлиқ бўлса, унинг ўрнига бошқаси ўтмайди” (“Бадоеъус саноеъ” китоби).
Қолаверса, ҳадиси шарифда қурбонлик қилишнинг савоби беқиёс экани айтилган.
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا عَمِلَ ابْنُ آدَمَ يَوْمَ النَّحْرِ عَمَلًا أَحَبَّ إلَى اللَّهِ مِنْ هِرَاقَةِ دَمٍ وَإِنَّهُ لَتَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِقُرُونِهَا وَأَظْلَافِهَا وَأَشْعَارِهَا وَأَنَّ الدَّمَ لَيَقَعُ مِنْ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ بِمَكَانٍ قَبْلَ أَنْ يَقَعَ عَلَى الْأَرْضِ فَطِيبُوا بِهَا نَفْسًا» . رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَالتِّرْمِذِيُّ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қурбонлик куни Одам боласи қурбонлик қилишидан кўра бирор бир амал Аллоҳ таолога зиёда маҳбуб эмас. Қурбонликка сўйилган жонивор қиёмат куни ўз шохи, туёғи ва юнглари билан келади. Қурбонлик қони ерга тушишидан аввал Аллоҳ таолонинг ҳузурида хос мақомга эга бўлади. Шунинг учун мамнуният ила қурбонлик қилинглар” дедилар” (Имом Ибн Можа ва Термизий ривояти).
Шунинг учун зиммасига қурбонлик вожиб бўлган инсон жонлиқнинг пулини садақа қилиб қўйиш билан зиммасидаги қурбонликни соқит қила олмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (5-қисм)

Икки ёшга кирмаган сигирни қурбонлик қилиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳаром маблағдан қурбонлик қилинадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Бировнинг номидан қурбонлик қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Бепарволик қилиб қурбонлик қилмаган киши нима қилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Шохли ҳайвонларни ёшлигидан шохини куйдириб қўйилган бўлса, қурбонликка ярайдими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳомиладор ҳайвон қурбонликка ярайдими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик шартлари ва одоблари
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўтганларни номидан қурбонлик қилинадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Эркак ёки урғочи ҳайвонлардан қайси бирини қурбонлик қилиш афзал?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилишдан аввал таомланмаслик
💬 Жавоб: Бу ерда

Вакиллик йўли билан қурбонлик қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонликка сотиб олинган ҳайвон ўлиб қолса нима қилинади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ. Аммо баъд.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азиз юртдошлар, муҳтарам мўмин-мусулмонлар! Сиз азизларни ва барча мўмин-мусулмонларни Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз! Динимизни мукаммал ўрганиб, Ўзи рози бўладиган тарзда амал қилиб боришингизда Аллоҳ таоло мададкор бўлсин! Хонадонларингизда тинчлик, аҳиллик, файзу барака бардавом бўлсин!

Ҳақ таоло юртимизни ҳамиша обод, ҳалқимизни тинч ва фаровон айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Қурбонликка_оид_масалалар
ҚЎШИМЧА ҲОВЛИСИ БОР КИШИНИНГ ҚУРБОНЛИГИ

27-МАСАЛА:
Бир кишини ўзи яшаб турган уйидан ташқари қўшимча ҳовлиси бўлса ва у ерда яшамайдиган бўлса, ушбу ҳовлининг қиймати закот нисобига етса, унга қурбонлик вожиб бўлади (“Қуня” китоби).

🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ИМОМ САЛОМ БЕРИШНИ БОШЛАГАН ВАҚТДА ИҚТИДО ҚИЛИШ
#намоз

1292-CАВОЛ: Муқтадий жамоатга келиб, такбир айтиб қулоқ қоқаётганда имом салом берса, жамоатга қўшилган бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар муқтадий такбир айтиб намозга киришганда имом ҳали салом бермаган бўлса, иқтидоси дуруст бўлади. Лекин такбир айтаётганда имом саломни бошлаган бўлса, ҳатто “ассалому”, деган бўлса ҳам, иқтидоси дуруст бўлмайди.
Бундай вазиятда муқтадий қулоқ қоқиб, иқтидо қилган ҳолатида намозини давом эттириб кетмайди, балки қайтадан ният қилиб, такбир айтиб намозни бошлайди. Бу борада фиқҳий манбаларимизда қуйидаги иборалар келган:
قال في التجنيس: الامام إذا فرغ من صلاته، فلما قال السلام جاء رجل واقتدى به قبل أن يقول عليكم لا يصير داخلا في صلاته، لان هذا سلام
“Тажнис”да шундай дейилган: “Имом намозини тугатаётиб “Ассалом”, деб, “алайкум”ни айтишидан олдин бир киши келиб, иқтидо қилса, бу намозга қўшилган ҳисобланмайди. Чунки шу сўзнинг ўзи ҳам салом ҳисобланади” (“Раддул муҳтор” китоби).
متي فسد الاقتداء لا یصح شروعه في صلاة نفسه علی المذهب؛ لأنه قصد المشارکة وهي غیر صلاة الانفراد
“Мазҳабдаги гапга кўра иқтидо бузилган вақтда шу намозга киришиш дуруст бўлмайди. Чунки бу намозга киришган муқтадий намозда имом билан шерик бўлишни қасд қилган эди ва бу намоз ёлғиз ўқиладиган намоз эмас эди”. (“Ад-дуррул мунтақо” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
2024/11/15 17:35:42
Back to Top
HTML Embed Code: