ФАТВО МАРКАЗИГА НУФУЗЛИ ТАШКИЛОТ ВАКИЛЛАРИ ТАШРИФ БУЮРДИЛАР
#Ташриф
Бирлашган Араб Амирликларидаги Мусулмон жамиятлари халқаро кенгаши Бош директори Холид Халифа Каъбий бошчилигидаги делегация Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво марказига ташриф буюришди.
Делегация аъзолари – Кенгаш Бош директори ёрдамчиси Умар Барийкий, Чегара билмас ўқитувчилар халқаро ташкилоти Президенти Доктор Муҳаммад Убайдий, ташкилот вице-президенти Доктор Насер Ориф, Протокол бошқаруви менежери Рошид Нуаъймий ва Фаҳд Жамиллар бўлиб, ушбу юқори мартабали меҳмонларни Фатво маркази директор ўринбосари Ғуломиддин домла Холбоев, Фатво маркази бош мутахассиси доктор Саййиджамол домла Масайитов ва бошқа Фатво маркази уламолари кутиб олдилар.
Ташриф давомида меҳмонларга Фатво маркази фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Сўнгра Фатво маркази уламолари билан илмий суҳбат ташкил этилиб, унда олий мартабали меҳмонлар марказ уламолари билан фикр алмашдилар.
Меҳмонлар ушбу марказда олиб борилаётган хайрли ишлардан ижобий таассуротларини изҳор этиб, марказ фаолиятига дуойи хайрлар қилдилар.
🔗 Улашинг: @diniysavollar

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife🔗 Улашинг: @diniysavollar
ДОРИЛАРНИ ҲАЙВОНЛАРДА ТАЖРИБА ҚИЛИШ
#ҳалол_ҳаром
❓1196-CАВОЛ: Дориларни ишлаб чиқариш ва одамларга қўллашдан олдин сичқон каби кемирувчи ҳайвонларда тажриба ўтказилади. Бундай қилиш динимизда жоизми? Ҳайвонни жонини қийнаш сабабли гуноҳкор бўлиб қолинмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бугунги кунда дори-дармонлар ишлаб чиқаришлик ҳаётий заруратлардан ҳисобланади. Дори-дармонларнинг таъсири кучли бўлиши учун улар бир неча босқичли синовлардан ўтказилади. Тадқиқот ва кашфиётлар учун ҳайвонлардан фойдаланиш жоиз, айниқса, саволда айтилгандек, сичқон, каламуш сингари шариатда ўлдиришга рухсат берилган ҳайвонлар устида тажриба ўтказиш масалани янада енгиллаштиради. Чунки мутахассисларнинг таъкидлашича, кўплаб инсонлар йўлиқадиган касалликлар ҳайвонларда ҳам учраб туради. Шунинг учун бу ишлар ортида инсоният учун улкан манфаатлар ётади. Қолаверса, шариатнинг мақсадларидан бири инсоннинг ҳаётини муҳофаза қилишдир.
Аллоҳ таоло каломида шундай марҳамат қилади:
هُوَ الَّذِي خَلَقَ لَكُم مَّا فِي الْأَرْضِ جَمِيعًا
У сизлар учун ер юзидаги барча нарсани яратган зот. (Бақара сураси, 29-оят). Ушбу оят инсонлар ер юзидаги барча нарсадан фойдаланиши мумкин эканига далолат қилади. Илмий ишлар, кашфиётлар учун ҳайвонларда тажриба ўтказиш ана шундай фойдаланиш остига киради.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ушбу ҳолатда аниқ бўлган фойдани кўзлаб фойдаланиш керак. Инсон ҳайвонот оламидаги жонзотларни бирор-бир мақсад туфайли сўйиши мумкин. Аммо бемақсад, беҳудага сўйиш, ўлдириш мумкин эмас.
عن الشريد بن سويد الثقفي قال قال صلى الله عليه وآله وسلم: مَنْ قَتَلَ عُصْفُورًا عَبَثًا عَجَّ إِلَى اللهِ عَزَّ وَجَلَّ يَوْمَ الْقِيَامَةِ؛ يَقُولُ: يَا رَبِّ إِنَّ فُلَانًا قَتَلَنِي عَبَثًا وَلَمْ يَقْتُلْنِي لِمَنْفَعَةٍ رواه النسائي.
Шурайд ибн Сувайд Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бирор қушни ўлдирса, ўша қуш қиёмат куни Аллоҳ таолога: “Роббим, фалончи мени бекордан-бекорга ўлдирди, бирор-бир фойдани кўзлаб ўлдирмади”, деб шикоят қилади”, дедилар” (Имом Насоий ривояти).
Ҳайвонга тирик ҳолида тажриба қилинганда салбий таъсир қилиб, қийналиб яшайдиган бўлса, азобланмайдиган қилиб сўйиш ёки ўлдириш, сўйишда ҳам ўткир тиғли асбобдан фойдаланиш лозим.
عن أبي يعلى شداد بن أوس رضي الله عنه ، عن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال إِنَّ اللهَ كَتَبَ الْإِحْسَانَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ فَإِذَا قَتَلْتُمْ فَأحْسِنُوا الْقِتْلَةَ، وَإِذَا ذَبَحْتُمْ فَأحْسِنُوا الذَّبْحَ رواه مسلم
Абу Яъло Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло ҳар бир ишда яхшиликни ёзгандир. Агар ўлдирсангиз, чиройли тарзда ўлдиринг. Агар сўйсангиз, чиройли тарзда сўйинг”, дедилар (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЦЕМЕНТГА ОЛДИНДАН ПУЛ БЕРИБ ҚЎЙИШ
#савдо #ҳалол_ҳаром
❓1197-CАВОЛ: Бизда уй қурмоқчи бўлганлар цемент, шифер, ғишт сотувчилар билан келишиб аввалдан пул бериб қўйишади. Масалан, цементнинг килоси 1000 сўм бўлса, олдиндан пул берилаётгани учун 900 сўмдан берилади. Оладиган вақт келганда нарх 1200 сўм бўлиши мумкин. Шундай келишиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз айтган келишув “Салам” савдоси дейилади ва бу дуруст савдо ҳисобланади.
Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
قَدِمَ اَلنَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم اَلْمَدِينَةَ، وَهُمْ يُسْلِفُونَ فِي اَلثِّمَارِ اَلسَّنَةَ وَالسَّنَتَيْنِ، فَقَالَ: " مَنْ أَسْلَفَ فِي تَمْرٍ فَلْيُسْلِفْ فِي كَيْلٍ مَعْلُومٍ، وَوَزْنٍ مَعْلُومٍ، إِلَى أَجَلٍ مَعْلُومٍ " (مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ)
“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида одамлар мевалар учун бир йил ёки икки йилга пул олардилар. У зот алайҳиссалом: “Ким хурмо учун қарз олса, маълум кайл (ўлчов идиши)га, маълум оғирликка ва маълум вақтга олсин”, – дедилар” (Имом Бухорий ривояти).
Салам савдосида риоя қилиниши керак бўлган бир нечта шартлари бор. Бу савдода сотилаётган маҳсулот цемент сингари килолаб, сув, сут сингари литрлаб, мато сингари метрлаб сотиладиган ёки ғишт, тухум каби деярли бир-биридан фарқ қилмайдиган маҳсулот бўлиши керак. Сиз айтган учала маҳсулот ҳам бу шартга тўғри келади.
Сотилаётган маҳсулот юқоридаги шартга тўғри келгач, унда салам битимини тузиш учун қуйидаги жиҳатлари маълум бўлиши керак:
1. Маҳсулотнинг жинси (масалан, цемент),
2. Нави (масалан, “фалон заводники” ёки “Фалон маркадаги”),
3. Сифати (масалан, “олий”, “ўрта”, “паст”),
4. Миқдори (кило, метр, дона ёки ҳажми),
5. Вақти (саламнинг энг кам муддати 1 ой). Бу муддатдан камига салам савдосини қилиб бўлмайди.
6. Тўланадиган пулнинг миқдори (битим ўз кучида қолиши учун маҳсулот сотмоқчи бўлган одам пулни олдиндан олиши керак),
7. Маҳсулотни ташиш харажатли бўлса, маҳсулотни етказиб бериш жойи маълум бўлиши лозим. (“Фатҳи бобил иноя”, “Ал-Мухтор”китоблари).
Шунингдек, маҳсулот икки томон келишган вақтдан бошлаб, топшириладиган кунгача одамларда ёки бозорларда мавжуд бўлиши лозим. Чунки тўлаш муддати келганда сотувчи уни топиб бера олиши керак.
وَلَا يَجُوزُ السَّلَمُ حَتَّى يَكُون الْمُسْلَمُ فِيهِ مَوْجُودًا مِنْ حِينِ الْعَقْدِ إلَى حِينِ الْمَحِلِّ
“Салам савдоси Муслам фиҳ(сотиб олинаётган маҳсулот) келишув вақтидан бошлаб, топшириш муддатигача мавжуд бўлсагина жоиз бўлади”. (“Жавҳаратун наййира”).
Сиз айтган ҳолатда икки томон мазкур шартларга риоя қилиб, келишувга эришсалар, қилган савдолари шаръан тўғри бўлган ҳисобланади. Бу ҳолатда келишилган нарх ўз кучида қолади. Нархнинг тушиб кетиши ёки ошиб кетиши бу келишувга таъсир қилмайди. Валлоҳу аълам.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИ БИЛАН ОШҚОЗОННИ КИЧРАЙТИРИШ
#ҳалол_ҳаром
❓1198-CАВОЛ: Бир танишим жуда ҳам семириб, семизлик уни соғлиғига зарар бераётган экан. Бир ишончли шифокор ошқозоннинг бир қисмини кесиб ташлаш керак, дебди. Амалиётдан яхши чиқишига кафолат билан амалга оширилар экан. Шу мақсадда бундай амалиёт ўтказиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саволда сўралган ушбу жарроҳлик амалиётида рухсат берилган ва рухсат берилмаган ҳолатлар бор. Чирой, кўркамлик учун бўлса, жоиз эмас. Чунки бу ишлар зарурат ҳисобланмайди. Танадаги айб-нуқсонни тўғрилаш мақсадида бўлса, жоиз бўлади. Чунки бу ҳолат заруратга айланади.
Замонамизнинг кўзга кўринган уламолари ошқозонни кичрайтириш амалиётини бир қанча шартлар билан рухсат берганлар:
1. Бу шунчаки озиш ёки тананинг шаклини чиройли қилиш учун бўлмаслиги керак.
2. Бу амалиёт натижасида бошқа касалликка дучор бўлмаслиги керак.
3. Семизликни йўқотишнинг мазкур амалиётдан бошқа йўли бўлмаслиги керак.
4. Аврат масаласига риоя қилиш керак.
Уламолар мазкур фатволарига фиқҳий манбаларда келган қуйидаги ибораларни асос қилиб келиб келтирадилар:
لا بأس بقطع العضو إن وقعت فيه الآكلة لئلا تسري كذا في السراجية. لا بأس بقطع اليد من الآكلة وشق البطن لما فيه كذا في الملتقط.
“Бирор аъзога тушган қорасон касаллиги бошқа аъзоларга тарқаб кетмаслик учун шу аъзони кесиб ташлашда гуноҳ йўқ. Қорасон касаллиги теккан қўлни кесишда, қориннинг ичини даволаш мақсадида қоринни ёришда гуноҳ йўқ” (“Фатово Оламгирия” китоби).
من له سلعة زائدة يريد قطعها إن كان الغالب الهلاك فلا يفعل وإلا فلا بأس به كذا في خزانة المفتين
“Ортиқча ёғли шиши бор инсон шу шишни олиб ташламоқчи. Агар бундай муолажалар аксар ҳолатда ҳалок бўлиш билан тугаса, жоиз эмас. Агар ундай бўлмаса, яъни аксар ҳолатда муваффақиятли ўтса, зарари йўқ. “Хизонатул муфтийн” да шундай келган” (“Фатово Оламгирия” китоби)
أما قطع الإصبع الزائدة ونحوها فإنه ليس تغييرا لخلق الله وإنه من قبيل إزالة عيب أو مرض
“Ортиқча аъзони кесиб ташлаш каби ишлар Аллоҳ таоло яратган нарсани ўзгартиришга кирмайди. Балки у айб ёки беморликни йўқотиш қабилидан ҳисобланади” (“Фатҳул мулҳим” китоби). Валлоҳу аълам.

Audio
#Аудио
#нафақа #мўътадил
Нафақа қилишда мўътадил бўлайлик!
Саиджамол домла Масайитов
#нафақа #мўътадил
Нафақа қилишда мўътадил бўлайлик!
Саиджамол домла Масайитов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
Исломшунослик фанлари бўйича PhD
🔗 Улашинг: @diniysavollarМЕРОС ТАҚСИМОТИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Йиллар мобайнида отам, онам ва мен (ўғил фарзанд) умумий бир ҳисобда пул йигиб келдик, яъни мен ва отам ишлаган пулимизни онамга берар эдик, улар эса ўзларини ҳам ойликларини қўшган ҳолда йигардилар. Ҳозирда онам вафот топганлар (2 йил бўлди). Мен аввали ўйлардимки, фарзанднинг пули ҳам, ўзи ҳам отасиники деб, кейин билсам, хар бир фарзанднинг шахсий, ота-онасиники билан аралашиб кетмаган мулки (пули) бўлиши керак экан, бу кейинчалик меросни белгилаш учун ҳам керак экан. Энди савол туғиляпти, шунча йиллар мобайида тўпланган пулларни қандай тақсимласак бўлади? Қўшимча маълумот: оилада 2 фарзандмиз, мен ва синглим.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ерда аввал ўша йиғилган пуллар кимнинг мулки эканини аниқлаб олиш керак. Агар онангизга пулни мулк қилиб берилган бўлса, у пулларни ҳаммаси мерос бўлади. Агар онангизга омонат ҳисобида берилган бўлиб, пул отангизники бўлган бўлса, у пуллар меросга аралашмайди. Агар ҳаммани пулини онангиз йиғиб тўплаб берган ва ҳамма ўзини пулига эга бўлган бўлса, фақат онангизга тегишли пуллар мерос бўлади, қолганини сиз ва отангиз қанча берганингизга қараб бўлиб оласиз. Мерос тақсимотида отангизга умумий меросни тўртдан бири, сиз ва синглингизга қолган меросни учга бўлиб, сизга икки ҳисса синглингизга бир ҳисса қилиб бўлинади.
Изоҳ: юқоридаги тақсимот бошқа меросхўрлар бўлмаса тўғри бўлади. Агар маййитнинг ота-онаси ёки бошқа турмуши бўлган бўлса, ундан бўлган болалари бўлса, тақсимот ўзгача бўлади. Шунинг учун мерос илмини биладиган бир аҳли илмни чақириб, мерос бўлиш тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.

.🔗 Улашинг: @diniysavollar