Telegram Web Link
#СОТУВДА

ДОЛЗАРБ МАВЗУДАГИ КИТОБ


📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан “ФИҚҲ ВА АҚИДАГА ОИД ИХТИЛОФЛИ МАСАЛАЛАР ЕЧИМИ” номли китоб сотувда мавжуд.

🔹Китобда кўп йиллардан бери халқ орасида муаммоли бўлиб келаётган фиқҳий ва ақидавий масалалар содда ва илмий асосланган услубда ёритилган.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли қилсин!

📖 Китобнинг ҳажми: 408 бет
📂Муқоваси: Қаттиқ 
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉 Нархи: 65 000 сўм

Улгурчи олувчилар мурожаат қилишлари учун:
📨
@fatvo_reception
📍
Манзилимиз

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЖУМА_СУҲБАТИ
“ҲАР СОҲАДА ПЕШҚАДАМЛИК ДИНИМИЗ КЎРСАТМАСИДИР”

🗣 Жалолиддин домла ҲАМРОҚУЛОВ –
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

🗣Муҳаммад Раҳим домла Абдуқодиров“Доруссалом” жоме масжиди имом-хатиби

🟢Жаннатга ҳисоб-китобсиз кирувчилар
🟠Қиёмат кунидаги пешқадамлар ким?
🟢Улар Аллоҳга энг яқин бандалар
🟠Ҳеч ким бу ишни Расулуллоҳ ﷺдан олдин қила олмаган
🟢Гўзал ахлоқ сабабли Ислом дини кенг тарқалди
🟠Пешқадам саҳобалар ҳаётидан намуналар
🟢Аллоҳга қарз берувчи борми?
🟠Ота-онага яхшилик қилишда мусобақалашинг
🟢Фазл эгалари - фазл аҳлинининг фазлини биладилар
🟠Ё Расулуллоҳ ﷺ мени яхши кўрасизми?
🟢Али розияллоҳу анҳу ва Фотима онамиз оилалари


#Жума_суҳбатлари #juma_suhbati

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
НАМ ЛАТТА БИЛАН АРТИНСА ҒУСЛГА ЎТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Жунуб ҳолда нам латта билан ҳамма жойни артиб чиқса ғуслга ўтадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Нам латта билан баданни артиб чиқиш ғусл ўрнига ўтмайди. Чунки «Ғусл» сўзи луғатда бирор нарсанинг устидан сув оқизишни англатади. Шариатда эса Аллоҳ таолога қурбат ниятида баданнинг ҳаммасига сув оқизишга айтилади. Сиз айтган нам латта билан баданни артиб чиқишда бадандан сув оқиш ҳолати топилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#ғийбат #охират #азоб

Ғийбатнинг охиратдаги азоби оғир!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#ғийбат #охират #азоб

Ғийбатнинг охиратдаги азоби оғир!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАРХГА ҚЎШИБ ЁЗДИРИШ
#савдо #ҳалол_ҳаром

1193-CАВОЛ: Мен улгуржи савдо билан шуғулланаман. Мендан турли дўконлар, айрим ҳолатда ташкилотлардан ходимлар келади. Шулар ичида айримлари нархни қўшиб ёзиб беришни сўрашади. Масалан, товарнинг нархи 50 минг бўлса, 70 минг деб ёзинг. Мен сизга пулини олиб келганимда 20 мингни менга қайтиб берасиз, дейишади. Уларнинг бу иши жоизми? Улар билан шу шаклда савдо қилсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ислом дини инсонга ҳамиша ишлаб топаётган пулини фақат ҳалол йўл билан бўлишига аҳамият қаратиши зарур. Ҳалол бўлмаган молни ноҳақ ўзлаштириб оладиган кимсалар, гарчи кўзга ишбилармондек кўринса-да, ночор ва бечора кишилар айнан ўшалардир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً عَنْ تَرَاضٍ مِنْكُمْ وَلَا تَقْتُلُوا أَنْفُسَكُمْ إِنَّ اللَّهَ كَانَ بِكُمْ رَحِيمًا
“Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг” (Нисо сураси 29-оят).
Юқоридаги ишлар ҳам мутлақо жоиз эмас. Чунки ишчи ва ходим кабилар иш жойининг вакили сифатида иш юритади ва мана шу ишларни бажараётганлиги учун унга корхона маош ажратади. Исломда вакил ўзига нима вазифа юклатилган бўлса, ўшани бажариши керак. Қўшиб ёзишни талаб қилиш ва шу орқали олган ортиқча пулни ўзлаштириш унга ҳалол бўлмайди. Бу ишда алдов, омонатга хиёнат қилиш каби бир неча гуноҳлар бор.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
مَنْ غَشَّ فَلَيْسَ مِنِّي
“Ким алдаса, мендан эмас”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Бошқа бир ҳадиси шарифда:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "آيَةُ الْمُنَافِقِ ثَلَاثٌ : إِذَا حَدَّثَ كَذَبَ ، وَإِذَا وَعَدَ أَخْلَفَ ، وَإِذَا اؤْتُمِنَ خَانَ" (رواه البخاري).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Мунофиқ уч нарсада билинади: Гапирса ёлғон гапиради, ваъда берса бажармайди, омонатга хиёнат қилади” (Имом Бухорий ривояти).
Шунингдек, иш берувчининг номидан маҳсулот сотиб олгани борган кишига айрим сотувчилар чегирма қилиб, маҳсулот учун тўланган пулдан қайтариб беради. Бу ҳолатда ҳам қайтиб берилган пул, иш берувчининг ҳақи ҳисобланади. Буни менга берди, мен учун арзон қилиб берди деб, ўзига олиб қолиши мумкин эмас. Бу ҳам юқоридаги каби хиёнат ҳисобланади.
Шунинг учун сизга бундай таклиф билан чиқилганда, чегирмани иш берувчи учун олишингизгина тўғри бўлади. Акс ҳолда гуноҳ ишни амалга оширишда ёрдам берган бўлиб қоласиз. Қуръони каримда гуноҳ ишларда ҳамкорлик қилишдан қайтарилган:
وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَىٰ وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ
“Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг, гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг” (Моида, 2-оят). Бу қилмишининг нотўғри қилётганини тушунтириб, насиҳат қилинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
УСТОЗЛИК ҲАҚЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен ўқитувчиман. Устозлик ҳақлари қанақа? Устозлик соҳасида динимиз кўрсатмалари керак эди.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб айганлар: “Албатта мен муаллим қилиб юборилганман”. Дарҳақиқат, ўзгаларга илму маърифат зиёсини тарқатиш нақадар савобли амал. Бу вазифага мутасадди бўлган кишининг даражаси ҳам мислсиз. Шунинг учун ҳам борлиқдаги ҳамма нарса устознинг ҳаққига дуо қилиб туради. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай марҳамат қилганлар: “Албатта Аллоҳ таоло, унинг фаришталари, осмонлару ер аҳли кавагидаги чумоли, ҳаттоки, денгиздаги балиқ ҳам одамларга таълим берувчи устозларга саловат айтадилар”, деганлар. Ризоуддин Ибн Фахриддин устозларга шундай насиҳат қилган эди: “Шогирдингизни ҳар бир ҳаракатларига қараб туринглар, уларга хушмуомалани, гўзал-у шафқатли одатларни тушунтирингиз, сўзларини-ю феълларини яхшилангиз, уст-бошларини, кийим-кечакларини пок тутишини назорат қилинглар. Ёмон хулқлар юқумли бўлганидан бир шогирднинг ёмон хулқи борлигини билсангиз, жумласини баробар кўриб, жумласи фойда олажак равишда ўргатингиз, фойдали ишлар, керакли адабларнинг жумласидан хабардор айлангиз, натижада бола мумкин қадар режа ила иш қилмоқ, эҳтиёткорлик, поклик, кўркам тартиб, кўп фойдасига тиришмак каби хосиятларингизни эгаллаб олади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#мусулмон #меъёр #садақа

Мусулмон учун меъёр зарур

Саиджамол домла Масайитов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
Исломшунослик фанлари бўйича PhD

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#мусулмон #меъёр #садақа

Мусулмон учун меъёр зарур

Саиджамол домла Масайитов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
Исломшунослик фанлари бўйича PhD

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗ ЎҚИБ ТУРГАН ВАҚТДА БОШҚА НАМОЗ ВАҚТИ КИРСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Агар бир одам узр соҳиби бўлиб, маълум бир сабабларга кўра намозни кейинги намознинг кириш вақтигача чўзиб ўқиди. Ҳатто бошқа намознинг вақти ҳам кирди. Шунда унинг намози ботил бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир одам ҳақиқатдан ҳам соҳиби узр бўлса, у намозини кечиктирмасдан, ўз вақтида ўқиши лозим. Агар намоз ўқиб турган вақтида, ўқиб турган намозининг вақти чиқса, таҳорати синган ҳисобланади. Чунки соҳиби узрнинг таҳорати намоз вақтининг чиқиши билан синади. Шу сабабли унинг намози ҳам дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТАЖВИДНИ ЎРГАНГУНЧА НАМОЗ ЎҚИМАЙ ТУРИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен кирил алифбосида ёд олганман сураларни барчасини тажвид билан ўқиш керак буни албата биламиз. Намозни шунга ҳаракат қилиб имкон қадар ўқийман. Муслим.уз каналида бир видео кўрдим унда намозни тажвид билан ўқимаган Аллоҳ сақласин гуноҳкор бўлади, деди. Шунга менда қўрқув бўлди, шунча йилдан бери намоз ўқиб гуноҳкор бўлганманми, деб. Тажвидни ўргангунча намоз ўқимай туриш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта Қуръони каримни ҳоҳ намозда бўлсин ҳоҳ намоздан ташқарида бўлсин тажвид қоидасига мувофиқ ўқиш вожиб амаллардандир. Чунки Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: وَرَتِّلِ الْقُرْآنَ تَرْتِيلًا яъни, “Қуръонни тартил билан ўқи” (Муззаммил сураси, 4–оят). Шунинг учун имкон қадар тажвид қоидасини ўрганиш лозим. Лекин тажвид қоидаларини мукаммал билмайдиган кишилар намоз ўқимай туради деган гап йўқ. Беш вақт намоз фарз. Уни албатта адо қилиш керак. Шу билан бир қаторда тиловат қоидаларини ҳам ўзлаштириб борилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҒУСЛГА ЎТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Оғизни чайиб бурунни ювиб бассейнда чўмилса ғуслга ўтадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, ўтади. Фақат бассейннинг суви оқиб турган бўлиши, ёки оқмаётган бўлса катта сув бўлиши (беш метрга беш метр), ёки катта сув бўлмаса ичига нажосат тушмаган бўлиши шарт.

Лекин ғусл қилишнинг суннати шуки, аввал нажосат теккан жойларни ювилади, сўнг истинжо қилинади, сўнг намозга таҳорат олгандай таҳорат қилинади. Кейин ғусл қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
СУПУРГИ КУЛФАТ ОЛИБ КЕЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Супурги кулфат олиб келади, супурги фалокат, деган гап қанчалар рост? Шу ҳақида маълумот берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Супурги тозалик асбобидир. У кулфат ва фалокат олиб келади деган гап асоссиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ҒУСЛ ҚИЛДИРИШ ҚИЙИН БЎЛИБ ҚОЛГАН МАЙЙИТНИНГ ҒУСЛИ
#жаноза #ғусл

1194-CАВОЛ: Маййит 10 кундан кейин сувдан топилди. Маййит баданига қӯл теккизиб бӯлмайдиган ҳолат, бӯшашиб кетган. Шундай ҳолатда қандай ювилади? Ёки сувда тургани кифоя қиладими? Яна бир савол шуки, маййит куйиб кетган бўлсачи, уни ювиш қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маййитнинг сувда турганининг ўзи ювилишга ўтмайди, бу билан фарз адо бўлмайди. Балки уни сувда турганида ювиш ниятида қимирлатиш ёки сувдан чиқаргандан кейин ювиш фарз бўлади. Агар маййитга қўл текказиб ювишнинг иложи бўлмаса, устидан сув қуйилади. Куйиб кетган маййитнинг ҳукми ҳам шу. Яъни агар қўл билан ишқаб ювишнинг иложи бўлмаса, устидан сув қуйиб ювилади. Агар сув қуйиб ювиш ҳам мумкин бўлмаса, таяммум қилдирилади. Бу ҳақда фиҳқий манбаларимизда қуйидаги маълумотлар келган:
(وُجِدَ مَيِّتٌ فِي الْمَاءِ فَلَا بُدَّ مِنْ غسْلِهِ ثَلَاثًا) لِأَنَّا أُمِرْنَا بِالْغُسْلِ فَيُحَرِّكُهُ فِي الْمَاءِ بِنِيَّةِ الْغُسْلِ ثَلَاثًا وَفِي الِاخْتِيَارِ الْأَصْلُ فِيهِ تَغْسِيلُ الْمَلَائِكَةِ لِآدَمَ عَلَيْهِ السَّلَامُ
“Сувда топилган маййитни уч марта ювиш лозим. Чунки биз – мусумонлар маййитни ғусл қилдиришга буюрилганмиз. Сувда турган ҳолатида ғусл қилдириш ниятида уч марта қимирлатиш ҳам мумкин. “Ихтиёр” китобида “Маййитни ювиш кераклигининг далили фаришталар Одам алайҳиссаломни ювганларидир”, дейилган”. (“Раддул муҳтор” китоби).
وَلَوْ كَانَ الْمَيِّتُ مُتَفَسِّخًا يَتَعَذَّرُ مَسْحُهُ كَفَى صَبُّ الْمَاءِ عَلَيْهِ ، كَذَا فِي التَّتَارْخَانِيَّة نَاقِلًا عَنْ الْعَتَّابِيَّةِ
“Агар маййит титилиб кетган бўлиб, ишқаб ювиш имконсиз бўлса, устидан сув қуйилади (“Фатово оламгирия” китоби).
ويقوم التيمم مقام غسل الميت عند فقد الماء أو تعذر الغسل، كأن مات حريقا، ويخشى أن يتقطع بدنه إذا غسل بدلك أو بصب الماء عليه بدون دلك، أما إن كان لا يتقطع بصب الماء فلا يتيمم، بل يغسل بصب الماء بدون دلك.
“Сув йўқлиги ёки бўлса ҳам маййит куйиб кетиб, ишқаб ювса ёки ишқамай, устидан сув қуйиб ювса, танаси титилиб кетадиган бўлса, таяммум қилдирилади ва у ғуслнинг ўрнига ўтади. Агар сув қуйишнинг имкони бўлса, таяммум қилдирилмайди, балки устидан сув қуйилади”. (“Ал-фиқҳу ала мазоҳибил арбаъа” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​МУҚИМНИНГ МУСОФИРГА ИҚТИДО ҚИЛИШИ
#намоз

1195-CАВОЛ: Пешин каби тўрт ракатли намозда муқим инсон мусофирга иқтидо қилса, намозини қандай тугатади? Мусофир билан бирга иккинчи ракатда салом бериб тугатадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусофир муқимга иқтидо қилиши мумкин бўлгани каби муқим ҳам мусофирга иқтидо қилишига шариатда монеълик йўқ. Агар шу ҳолатда ўқилса, аввало мусофир имом муқимларга ўхшаб тўрт ракат ўқимайди ва ўз навбатида иқтидо қилган муқимлар ҳам имомга қўшилиб иккинчи ракатда салом бериб ҳам қўймайди. Балки мусофир имом иккинчи ракатдан кейин ўтириб, ташаҳҳуд, саловат ва дуони ўқиб, салом беради. Жамоат ичидаги иқтидо қилган мусофирлар ҳам имом билан бирга салом беради. Муқим иқтидо қилгувчилар эса имом салом бергандан кейин худди намозга кеч келиб қўшилган одамдек учинчи ва тўртинчи ракатлар учун туриб, ҳар бирлари алоҳида-алоҳида намозларини тугатади. Учинчи ва тўртинчи ракатда фотиҳа ўқишмайди, балки уч тасбеҳ айтарлик миқдор жим туриб, рукуга кетади. Бу ҳақда аллома Бурҳониддин Марғиноний раҳимаҳуллоҳ “Ҳидоя” китобида бундай деган:
وإن صلى المسافر بالمقيمين ركعتين سلم وأتم المقيمون صلاتهم لأن المقتدي التزم الموافقة في الركعتين فينفرد في الباقي كالمسبوق إلا أنه لا يقرأ في الأصح
“Мусофир муқимларга имом бўлса, иккинчи ракатда салом беради ва муқимлар намозларини тўлиқ ўқиб тугатадилар. Чунки муқтадий аввалги икки ракатда имомга эргашишни зиммасига олган. Қолган ракатларда эса масбуқ сингари ёлғиз давом эттиради. Бироқ уламолар энг тўғриси шу деб айтган гапга кўра қироат қилмайди”.
Шунингдек, мазкур маънодаги гаплар “Жавҳаротун наййира”, “Мароқиул фалоҳ” каби бир неча фиқҳий китобларда ҳам келган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАРЗНИ УНДИРИБ БЕРГАНИ УЧУН ҲАҚ ОЛИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир савдогар катта миқдорда харидорига нарса сотган. Қисқа вақтдан сўнг савдогар пулини талаб қилган, харидор эса "ман сани танимиман, сандан ҳеч нарса олмаганман" деган. Савдогар нима қилишни билмай таниш биродарига пулини олиб беришини илтимос қилган. Савдогарнинг дўсти унга тушунтирган, агар пулини қайтариб бермаса яхшилик бўлмаслигини айтган. Харидор пулини қайтариб берган. Савдогар у пулни ярмини дўстига берган, дўсти олган пул шунда ҳаром ҳисобланмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умумий қоидага кўра рибовий қарзлардан бошқа қарзларни ундириб бергани учун маълум миқдорда ҳақ олиш жоиз. Ҳозирги бу ишни судлар амалга оширмоқда.

Аммо бу ишни ҳар ким ҳам қилиши жоиз эмас. Балки бу иш қонун доирасида, маълум қоидалар асосида қилинади. Агар бу ишни тўғри келган одам қилиб кетаверадиган бўлса, кучлилар кучсизларга зулм қилиш йўлига ўтиб олади, натижада жамиятда зулм кўпайишига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#умр #фойда #йўллар

Умрдан унумли фойдаланиш йўллари...

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#умр #фойда #йўллар

Умрдан унумли фойдаланиш йўллари...

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
2024/11/19 22:25:47
Back to Top
HTML Embed Code: