Telegram Web Link
​​КАФАН НОПОК БЎЛИБ ҚОЛСА
#жаноза

1434-CАВОЛ: Мен маййит ювишга қарашиб тураман. Баъзида маййитда жароҳатлар борлиги учун ғусл қилдиргандан кейин қон чиқиб кафанга тегиб қолади. Бу ҳолатда кафанни алмаштириш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда кафан алмаштирилмайди. Шу ҳолатда жаноза ўқиб, дафн қилинади. Алмаштириш ёки уни ювиб қайта кафанлаш машаққат ҳисобланади. “Раддул муҳтор” китобида бу масала ҳақида бундай дейилган:
إذَا تَنَجَّسَ الْكَفَنُ بِنَجَاسَةِ الْمَيِّتِ لَا يَضُرُّ دَفْعًا لِلْحَرَجِ بِخِلَافِ الْكَفَنِ الْمُتَنَجِّسِ ابْتِدَاءً . وَكَذَا لَوْ تَنَجَّسَ بَدَنُهُ بِمَا خَرَجَ مِنْهُ إنْ كَانَ قَبْلَ أَنْ يُكَفَّنَ غُسِّلَ وَبَعْدَهُ لَا
“Кафан маййитдан чиққан нажосат туфайли нопок бўлиб қолса, зарар қилмайди. Машаққатни даф қилиш учун шундай бўлади. Бу аввал бошдан нажосат бўлган кафанга тегишли эмас. Шунингдек, маййитдан чиққан нажосат баданига тегса ва бу кафанлашдан аввал содир бўлса, ўша жойнинг ўзи ювиб қўйилади. Кафанлагандан кейин бўлса, ювилмайди”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 6 Ноябрь Чоршанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 КАМТАР ИНСОН ТОРТИШМАЙДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ИМОМДАН АВВАЛ САЛОМ БЕРИШ
#намоз

1435-CАВОЛ: Жума намозида адашиб имомдан олдин салом бериб юбордим. Кейин эсимга тушиб, тек турдим ва имом билан салом бердим. Намозим бузилмаганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имомга эргашувчи ташаҳҳудни ўқимасдан туриб, салом бериб қўйса-ю, шу заҳоти хатосини билиб, имом билан бирга намозини давом эттирса, намози бузилмайди. Салом бериб туриб кетган бўлса, намози бузилади. Агар ташаҳҳудни ўқиб бўлиб, имомдан олдин салом бериб қўйса, намози бузилмайди. Аммо узрсиз бўлса, таҳримий макруҳ, узр билан бўлса, макруҳ бўлмайди. Бу ҳақда “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилади:
لو أتم المؤتم التشهد، بأن أسرع فيه وفرغ منه قبل إتمام إمامه فأتى بما يخرجه من الصلاة كسلام أو كلام أو قيام جاز: أي صحت صلاته لحصوله بعد تمام الأركان ... وإنما كره للمؤتم ذلك لتركه متابعة الإمام بلا عذر، فلو به كخوف حدث أو خروج وقت جمعة أو مرور مار بين يديه فلا كراهة
“Муқтадий (имомга эргашувчи) ташаҳҳудни тезроқ ўқиб, имомдан олдин уни тугатиб, салом, гапириш ёки туриб кетиш каби намоздан чиқадиган амал қилса, намози дуруст бўлади. Бу ҳолатда муқтадий имомга иқтидо қилишни узрсиз тарк қилган бўлса, макруҳ бўлади. Агар таҳорати синиши, жума намозининг вақти чиқиб кетиши, олдидан одамлар ўтиши хавфи каби ишлар туфайли салом берган бўлса, макруҳ бўлмайди”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 7 Ноябрь Пайшанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 СЕВИМЛИ БАНДАЛАРНИНГ ИККИ СИФАТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​КЕТМА-КЕТ ТАВОФ ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра

1436-CАВОЛ: Биз умрада асрдан кейин тавофни бошладик. Тавоф намозини асрдан кейин шомгача ўқиш макруҳ бўлар экан. Шунинг учун шомгача яна тавоф қилдик ва шомдан кейин тавоф намозини ўқиб, кейин саъй қилишга ўтдик. Бу ишимизда бирор камчилик бўлганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нафл намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақтда тавоф намозини ўқимасдан кетма-кет тавоф қилиш макруҳ бўлар эди. Уламоларнинг ушбу масаладаги фикрларига кўра нафл намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтларда икки тавофни тавоф намозисиз бажариш макруҳ бўлмайди. Бундай ҳолатда тавоф намозларини макруҳлик вақт чиққанидан кейин ўқиб қўйилади. “Ғунятун носик” китобида бу ҳақда шундай дейилган:
وَيُكْرَهُ الْجَمْعُ بَيْنَ أُسْبُوعَيْنِ أَوْ أَكْثَرَ بلا صَلَاةٍ بَيْنَهُمَا عِنْدَهما وَعِنْدَ أَبي يُوسُفَ لَا بأسَ إن انْصَرَفَ عَنْ وَتْرٍ كثَلَاثَةِ أَسَابِيعَ أَوْ خَمْسَةٍ أَوْ سَبْعٍ وَالْخِلَافُ فِي غَير وَقْتِ الكراهة أَمَّا فِيه فَلَا يُكْرَهُ إجْمَاعًا وإذا زال وقت الكراهة ينبغي أن يكره الطواف قبل الصلاة لكل أسبوع ركعتين
“Икки ва ундан кўп тавофларни намозсиз жамлаш Имом Абу Ҳанифа ва Муҳаммад раҳимаҳуллоҳлар наздида макруҳдир. Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳга кўра агар тоқ қилса, масалан, ҳар бири етти айланишдан иборат бўлган уч, беш, етти марта тавоф қилган бўлса, макруҳ бўлмайди. Бу хилоф нафл намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақтга тегишли. Макруҳ бўлган вақтларда (кетма-кет тавоф қилиш) ундай бўлмайди. Бу ҳолатда макруҳ вақт чиққанидан кейин қилинган ҳар бир тавофга икки ракат тавоф намози ўқимай туриб, бошқа тавофга киришиш макруҳ бўлади”.
Шуни билиш керакки, тавоф намозини тавофдан кейиноқ ўқиш суннат ҳисобланиб, кечиктириш макруҳдир. Лекин бу нафл намоз ўқиш мумкин бўлган вақтларга тегишли. Нафл макруҳ бўлган вақтда эса тавоф намози кечиктирилади.
ويكره تأخيرها عن الطواف إلا في وقت مكروه
“Тавоф намозини тавофдан кечиктириш макруҳ бўлиб, (нафл намоз ўқиш) макруҳ бўлган вақтлар бундан мустасно”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​РЎЗАДОР АЁЛНИНГ УЗРЛИ БЎЛИБ ҚОЛИШИ
#рўза #аёлларга_оид_масала

1437-CАВОЛ: Саҳарлик қилиб, рўза тутган аёл ифтордан олдин, масалан, пешин вақтида ҳайз кўриб қолса, кечгача ўзини рўзадор каби туриши керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўзадор ҳолдаги аёлнинг кўрган қони ҳайз экани аниқ бўлса, ифторгача рўзадор ҳолда турмайди. Чунки у ҳайз кўриши билан рўзаси очилиб кетади ва унга еб-ичиши жоиз бўлади. Аммо буни ошкора қилмайди. Ифторгача ҳеч нима еб-ичмайман деб, емай-ичмай юриши тўғри эмас. Жумладан, “Ҳошиятут Таҳтовий”да бундай дейилган:
(وإذا حاضت المرأة)أو نفست (أفطرت وقضت) وليس عليها أن تتشبه حال العذر؛ لأن صومها حرام، والتشبه بالحرام حرام (وإذا قدم المسافر) أو برئ المريض أو أفاق المجنون (أو طهرت الحائض) أو النفساء (في بعض النهار أمسكا) وجوباً، هو الصحيح
“(Рўзадор) аёл ҳайз ёки нифос кўриб қолса, оғзи очилади ва қазосини тутиб беради. У ўзини узрли кишиларга ўхшатиши шарт эмас. Чунки бундай аёлнинг рўза тутиши ҳаром бўлиб, ҳаромга ўхшатишлик ҳам ҳаромдир. Куннинг бир қисмида мусофир ўз шаҳрига етиб келса, касал тузалиб қолса, мажнун ҳушига келса, ҳайзли, нифосли аёл пок бўлиб қолса, буларнинг барчаси еб-ичишдан тийилиб туриши вожибдир. Саҳиҳ гап мана шу”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 8 Ноябрь Жума (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 ЖОЙИГА ҚИЛИНГАН ЭҲСОН ҚАНДАЙ ГЎЗАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ОҒИЗ СУТИНИ ИЧИШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром

1438-CАВОЛ: Янги туққан сигирнинг сутини ичиш жоизми? Баъзилар бу каби сутлар қуюқ ва қизғиш бўлгани учун емаслик керак дейишяпти?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ҳайвонлар, хусусан, сигирлар туққанидан кейин уч-тўрт кун ичида улардан қуюқроқ сут келади. Бу нарсани бизнинг тилимизда оғиз сути (палла) дейилади. Бу борада “Ал-Фатҳу ар-Раҳмоний" китобида машҳур олим Собитхонтўра Абул-Маъоний Намангонийнинг қуйидаги сўзлари келтирилади:
لِبَاءْ وَفَلَّهْ وَ آغُوزْ کِه مِیدوشند از چهار پایان ماکول طاهر وحلال است قطعا بالاجماع؛ ودَرانْ هیچ شکی نیست زیرا که ببيان أهل طب وحكمت وأهل لغت عرب روشن گردید که فَلَّه شِیر غلیظ است که تا سه روز یا چهار روز از حیوان نوزایده می دوشند و این و شیر حلال است بآيات و أحاديت وبأقوال علماء اسلام وإجماع امةِ محمدى
“Гўшти ейиладиган чорва ҳайвонларидан соғиб олинадиган оғиз уламолар иттифоқига кўра қатъий равишда ҳалол ва покдир. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқдир. Зеро табобат ва ҳикмат аҳли, шунингдек, араб тили уламоларининг баёнига кўра оғиз сути уч ёки тўрт кунгача янги туққан ҳайвондан соғиб олинадиган қуюқ сутдир. Сут оят ва ҳадислар, шунингдек, Ислом уламолари ва Муҳаммад алайҳиссалом умматинининг иттифоқига кўра ҳалолдир".
Шунингдек, бу масалада уламоларимиз қуйидаги тавсияни берадилар: “Агар унга қон ёки йиринг аралашиб қолса, қон ёки йирингдан холи бўлгунча истеъмол қилиш жоиз бўлмайди.” Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИСО АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ОСМОНГА КЎТАРИЛГАНЛАРИ ВА ҚИЁМАТГА ЯҚИН ЕРГА ҚАЙТИШЛАРИ ҲАҚИДА
#ақида

1439-CАВОЛ: Исо алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилганлари ва Қиёматга яқин тушишлари ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз. Чунки ҳозирда айрим кишилар бунга шубҳа қилишмоқда.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Исо алайҳиссаломнинг кўтарилишлари ва Қиёматга яқин тушишларига ҳар бир мўмин инсон имон келтириши фарз ҳисобланади. Бу ақидага шубҳа қилиш – кишининг имонига путур етказиб қўяди, Аллоҳ асрасин . Чунки у зотнинг осмонга кўтарганлари ва Қиёмат олдидан тушишлари борасидаги ҳадислар маънавий мутавотир - инкор қилиб бўлмас даражага етган. Жумладан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَيُوشِكَنَّ أَنْ يَنْزِلَ فِيكُمُ ابْنُ مَرْيَمَ عليه السلام حَكَمًا مُقْسِطًا..." (رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ).
“Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, албатта, келажакда ичингизга Ибн Марям алайҳиссалом одил ҳакам бўлган ҳолда нозил бўлур...”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Термизий ривоят қилганлар).
Исо алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилганлари ва Қиёмат олдидан ерга қайтиб тушишларига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларидан бошлаб ҳозиргача барча мусулмонлар бирдек эътиқод қилиб, ишониб келадиган ақидавий масаладир.
Исо алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилишлари қуйидаги оятда келади:
وَقَوْلِهِمْ إِنَّا قَتَلْنَا الْمَسِيحَ عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ رَسُولَ اللَّهِ وَمَا قَتَلُوهُ وَمَا صَلَبُوهُ وَلَٰكِن شُبِّهَ لَهُمْ وَإِنَّ الَّذِينَ اخْتَلَفُوا فِيهِ لَفِي شَكٍّ مِّنْهُ مَا لَهُم بِهِ مِنْ عِلْمٍ إِلَّا اتِّبَاعَ الظَّنِّ وَمَا قَتَلُوهُ يَقِينًا ‎﴿١٥٧﴾‏ بَل رَّفَعَهُ اللَّهُ إِلَيْهِ وَكَانَ اللَّهُ عَزِيزًا حَكِيمًا ‎﴿١٥٨﴾
“Биз уларнинг “Аллоҳнинг Расули Масиҳ Исо ибн Марямни ўлдирдик”, деганлари учун (уларни лаънатладик). Ҳолбуки уни ўлдирмадилар ҳам, осмадилар ҳам, лекин уларга шундай туюлди. У ҳақида ихтилофга тушганлар унинг ўлимидан шак-шубҳададирлар. У тўғрисида уларнинг билимлари йўқ, фақатгина гумонга эргашарлар. Уни ўлдирмаганлари аниқдир. Балки уни Аллоҳ Ўзига кўтарди. Аллоҳ мулкида ғолиб ва ўта ҳикматли зотдир” (Нисо сураси, 157-158-оятлар). Исо алайҳиссалом ҳам жасад, ҳам руҳлари билан осмонга кўтарилганлар ва Қиёматга яқин тушадилар.
Қуръони каримда Исо алайҳиссаломнинг осмондан тушишлари Қиёмат аломатлари экани таъкидланган. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
وَإِنَّهُ لَعِلْمٌ لِّلسَّاعَةِ فَلَا تَمْتَرُنَّ بِهَا وَاتَّبِعُونِ هَٰذَا صِرَاطٌ مُّسْتَقِيمٌ ‎﴿٦١﴾
“Албатта, у (Исо) қиёмат соати белгисидир. Бас, сиз у (Қиёмат) ҳақида ҳеч шубҳа қилманг ва Менга эргашинг. Мана шу тўғри йўлдир” (Зухруф сураси, 61-оят).
Замондош уламолардан Доктор Ҳамза Бакрий “Исо алайҳиссаломнинг тушишларини инкор қилиш Аҳли суннада ҳам, мўътазила ёки бошқа турли фирқаларда учрагани маълум эмас, бу бузуқ ақида яқинда пайдо бўлди”, дейди.
Аллома Кашмирий раҳимаҳуллоҳ Исо алайҳиссаломнинг тушишлари ҳақида алоҳида китоб ёзиб, Исо алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилганлари ва тушишлари борасидаги далиллар инкор этиб бўлмас даражада кўп эканини таъкидлаганлар ва унда Исо алайҳиссаломнинг Қиёматга яқин тушишлари ҳақида 100 дан ортиқ ҳадислар келтирган. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 9 Ноябрь Шанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 АЛЛОҲ МАДҲ ҚИЛГАН БАНДАЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ЖАНОБАТ ҲОЛАТИДА БОЛАНИ ЭМИЗИШ
#ғусл #таҳорат

1440-CАВОЛ: Жунуб бўлган аёл боласини қандай эмизади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жунуб, яъни ғусл вожиб бўлган аёл, шунингдек ҳайз кўраётган аёл боласини эмизиши жоиз. Бу борада шундай зикр қилинган:
فإنه يجوز للأم أن ترضع ولدها، وهي على جنابة، والمسلم لو أصابته جنابة، فإنه لا ينجس، وقد قال النبي صلى الله عليه وسلم: إن المؤمن لا ينجس (رواه البخاري ومسلم).
“Она жанобат ҳолатида ҳам боласини эмизиши жоиз бўлаверади. Чунки мусулмон одамга жанобат етса, у нопок бўлмайди. Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Мўмин нопок бўлмайди” (Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилишган)” (“Ал-Мавсуа ал-фиқҳийя” китоби).
Шунга кўра, баъзиларнинг “Жунуб аёл боласини эмизиб бўлмайди”, деган гаплари асоссиз ва шаръий далилга таянмаган ҳолда айтилган гап бўлиб, унга эътибор қилинмайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 10 Ноябрь Якшанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 МЎЪМИННИНГ БАҲОРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/11/15 09:24:02
Back to Top
HTML Embed Code: