Telegram Web Link
ЎЗГАЛАРДАН ОЛИНГАН ҲАҚНИ АДО ЭТИШ
#ҳалол_ҳаром

1441-CАВОЛ: Мен бир пайтлар ўзим билиб ёки билмаган ҳолда бошқаларни ҳақларини еб қўйганман. Ҳозир уларни топишни ҳам иложиси йўқ. Чунки уларни танимайман ҳам. Бу ишим нотўғрилигини энди англаб етдим. Уларни қандай қилиб рози қилсам бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бировларнинг ҳаққини ноҳақдан олган киши тавба қилмоғи лозим бўлади. Тавбаси ўша ҳақларни ўз эгаларини топиб бериб, уни рози қилиш, қилган гуноҳи учун истиғфор айтиши билан бўлади. Ҳақдорни рози қилмаса, тавбаси ҳақиқий ҳисобланмайди. Ҳадиси шарифларда дунёнинг ўзида ҳақдорларнинг ҳаққини адо қилиб қўйиши борасида кўп марта огоҳлантирилган.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ كَانَتْ لَهُ مَظْلَمَةٌ لِأَحَدٍ مِنْ عِرْضِهِ أَوْ شَيْءٍ فَلْيَتَحَلَّلْهُ مِنْهُ الْيَوْمَ قَبْلَ أَنْ لَا يَكُونَ دِينَارٌ وَلَا دِرْهَمٌ، إِنْ كَانَ لَهُ عَمَلٌ صَالِحٌ أُخِذَ مِنْهُ بِقَدْرِ مَظْلَمَتِهِ، وَإِنْ لَمْ تَكُنْ لَهُ حَسَنَاتٌ أُخِذَ مِنْ سَيِّئَاتِ صَاحِبِهِ فَحُمِلَ عَلَيْهِ رواه البخاري
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Ким бировнинг шаънига ёки бирор нарсасига зулм қилган бўлса, уни бугун – динор ҳам, дирҳам ҳам бўлмай қолишидан олдин – рози қилиб олсин. Агар солиҳ амали бўлса, ундан қилган зулми миқдорида олинади; яхшиликлари бўлмаса, ҳақ эгасининг ёмонликларидан олиниб, бунга юклатилади”. (Имом Бухорий ривояти).
Зиммадаги ҳақларни аввало эгаси қидирилади. Ҳозирги кунда эгасини топишнинг турли ва қулай усуллари бор. Топилгач, эгаларига берилади. Агар вафот этган бўлса, меросхўрларига берилади.
Агар ҳақдорни топишнинг иложи бўлмаса, унинг номидан камбағалларга садақа қилинади. Ана шундан кейин эгаси топилиб қолса, унинг номидан садақа қилиб юборганини айтади. Ҳақ эгаси шунга рози бўлса, иш шу билан битади. Агар ҳақини талаб қилса, ҳақини беради ва садақанинг савоби ўзига бўлади. “Табйинул ҳақоиқ” китобида бундай дейилган:
وَيَرُدُّونَهَا عَلَى أَرْبَابِهَا إنْ عَرَفُوهُمْ، وَإِلَّا تَصَدَّقُوا بِهَا؛ لِأَنَّ سَبِيلَ الْكَسْبِ الْخَبِيثِ التَّصَدُّقُ إذَا تَعَذَّرَ الرَّدُّ عَلَى صَاحِبِهِ.
“(Олинган) нарсаларнинг эгасини билса, уларга қайтариб беради. Билмаса, садақа қилиб юборади. Чунки нопок йўл билан топилган маблағни эгасини топишнинг иложи бўлмаса, садақа қилинади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 11 Ноябрь Душанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 ҒАНИМАТ МЕҲМОН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#СОТУВДА

📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бошчиликларидаги Фатво маркази уламоларининг “ФАТВОЛАР ТЎПЛАМИ” китобининг 1-жузи

🔹Китобни тайёрлаш жараёнида икки йил давомида юртдошларимиздан келган саволларга имкон қадар содда услубда, ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар фиқҳий манбаларга асосланган ҳолда жавоблар берилган.

🔸Китобхонлар ушбу китобдан таҳорат, намоз, рўза, закот, ҳаж-умра, савдо-сотиқ, ижара ҳамда ақидавий масалаларга оид кўплаб қизиқарли саволларга батафсил жавоблар топишлари мумкин.

📖Китобнинг ҳажми: 622 бет
📂Муқоваси: Қаттиқ, зарҳал
📇Нашриёт: Shamsiddinxon Boboxonov NMIU
👉Нархи: 90 000 сўм

Улгурчи олувчилар мурожаат қилишлари учун:
📱
+998917806633
📨
@fatvo_reception
📍
Манзилимиз

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​АҲЛИ КИТОБЛАР СЎЙГАН ЖОНЛИҚ ГЎШТИНИ ЕЙИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром

1442-CАВОЛ: Мен Польшада ўқийман. Поляклар мол ёки қўй сўйганда "Бисмиллаҳ"ни айтишмайди, ушбу давлатда юрган мусофир биродарларга нима маслаҳат берасиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Сиз ўқийдиган жойда асосан насронийлар яшайди ва уларни динимизда аҳли китоблар, деб аталади. Уламоларимиз аҳли китоблар ўз динлари кўрсатмасига мувофиқ сўйган жонлиқни ейиш жоизлигига иттифоқ қилишган. Бунга Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти далил бўлади:
الْيَوْمَ أُحِلَّ لَكُمُ الطَّيِّبَاتُ وَطَعَامُ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ حِلٌّ لَكُمْ وَطَعَامُكُمْ حِلٌّ لَهُمْ
яъни: “Бугун сизлар учун покиза нарсалар ҳалол қилинди. Шунингдек, Аҳли Китобларнинг таоми сизлар учун ҳалол ва таомингиз улар учун ҳалолдир” (Моида сураси, 5-оят).
Ибн Аббос, Абу Умома, Мужоҳид ва бошқа эътиборли олимлар разияллоҳу анҳум: “Уларнинг таомлари сўйган жонлиқларидир”, деганлар (“Тафсири ибн Касир” китоби).
Аҳли китоблар сўйган ҳайвонлар, авваламбор мусулмонларга ҳалол бўлган сигир, қўй ва товуқ каби жониворлар бўлиши керак. Кейин эса, жонлиқ сўйиш борасидаги ўз динлари кўрсатмасига амал қилган бўлишлари, жонлиқни бўғизлаётганда Аллоҳ таолонинг номини тилга олишлари лозим.
Аҳли китобларнинг Аллоҳнинг исмини айтмасдан сўйган жонлиқларини ейиш ҳалол эмас.
Сўйилаётган ҳайвон бўғиб, ё уриб ўлдирилса, уларнинг гўшти ҳалол бўлмайди. Ҳайвоннинг 2 та катта қон томири, таом йўли ва ҳаво йўлини кесиш ва қонини оқизиш йўли билан сўйилса, бизга ҳалол бўлади.
Агар насроний жонлиқ сўяётган пайтда ўз тилида «Бисмиллаҳи» деса-ю, Ийсо алайҳиссаломни қасд қилса ҳам, гўшт ҳалол бўлади, чунки бундай ҳолатда зоҳирига қараб ҳукм қилинади.
Демак, мусулмонлар сўйган гўшт бор бўлганда, аҳли китобларнинг гўштларига эҳтиёж бўлмайди. Лекин мусулмонлар сўйган гўшт топилмаганда, тақво юзасидан аҳли китоблар томонидан сўйилган гўштлар юқорида қайд этилган шартларга мувофиқ келишига ишонч ҳосил қилиб, ейишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​АЗОН ВА ИМОМЛИКНИ БИР КИШИ БАЖАРИШИ
#намоз

1443-CАВОЛ: Зарурат туғилиб қолса, бир кишининг ўзи ҳам азон айтиб, ҳам имомликка ўтиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, мумкин. Фуқаҳоларимиз буни жоиз, балки афзал ҳам дейишган. “Раддул муҳтор” муаллифи бу ҳақда қуйидагиларни айтганлар:
الأفضل كون الإمام هو المؤذن. وفي الضياء «أنه - عليه الصلاة والسلام - أذن في سفر بنفسه وأقام وصلى الظهر» وقد حققناه في الخزائن.
“Имомнинг муаззин бўлиб, азон айтиши афзалдир. “Зиё” китобида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда ўзлари азон ва такбирни айтиб, пешинни ўқиганлари ривоят қилинган. Биз бу ҳадисни “Хазоин”да таҳқиқ қилганмиз”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 12 Ноябрь Сешанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 СОЛИҲА АЁЛ ТИМСОЛИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҚУЛОҚ ҚОҚҚАНДАН КЕЙИН ҚЎЛЛАР ТУШИРИЛАДИМИ?
#намоз

1444-CАВОЛ: Айримлар намозга қулоқ қоққандан кейин қўлларини боғласа, яна кимлардир қўлларини пастга тушириб кейин боғлайди. Қай бири тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозхон такбир айтиб қулоқ қоққандан кейин қўлларини пастга туширмайди, балки такбирни айтгандан кейин дарҳол боғлайди. Фуқаҳоларимизнинг жавоблари мана шундай бўлган. “Камолуд дироя” китобида бундай дейилган:
وفي ((الظّهيريّة)): ولا يرسل يديه بعد الفراغ من التَّحريمة، بل يضع كما فرغ منها عند أبي حنيفة وأبي يوسف رحمهما الله
“Заҳирия”да такбири таҳримадан кейин қўлларини туширмайди, балки такбирдан бўшаши биланоқ қўлларини боғлайди. Бу имом Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳлар наздидадир”.
إذا كبر للافتتاح لا يُفَرِّجُ أصابعه كل التفريج بخلاف حالة الركوع، ولا يُرسل يديه بعد التكبير، بل يأخذهما ويضع يمينه على شماله تحت السُّرَّة،
“Намозга кириш учун такбир айтганда бармоқларини рукудаги каби бутунлай очмайди. Такбирдан кейин қўлларини пастга туширмайди, балки ўнг қўлини чап қўли устига, киндик остига қўяди”. (“Фатовои Сирожия” китоби).
Шуни билиш керакки, бу қайси ҳолат афзаллигини ўргатувчи масаладир. Кимдир қўлларини тушириб, кейин боғлаган бўлса, намози бузилган дейилмайди, балки афзал ишни тарк қилган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 13 Ноябрь Чоршанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 ЭҲТИРОМИ ВОЖИБ ЗОТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ҲАЖАРУЛ АСВАД РЎПАРАСИДА ҚЎЛ КЎТАРИШ
#Ҳаж_умра

1445-CАВОЛ: Ҳажарул асвад рўпарасида қўл қай шаклда кўтарилади. Одамларда ҳар хилини кўрамиз. Аслида қандай бўлиши керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тавофни бошлашда Ҳажарул асвадни истилом қилиш (ўпиш ё силаш) суннат ҳисобланади. Истилом агар ҳеч кимга ва ўзига ҳам азият бермайдиган бўлса, Ҳажарул асвадни ўпиш билан бўлади. Бунинг имкони бўлмаса, қўли билан ушлайди ва қўлини ўпади. Бунга ҳам имкон бўлмаса, ҳассага ўхшаш бирор нарсани Ҳажарул асвадни теккизиб, ўшани ўпади. Агар унинг ҳам иложи бўлмаса, узоқдан туриб, икки қўлини худди намозга такбир айтиб қўл кўтараётгандек кўтариб, бисмиллаҳ, такбир (Аллоҳу акбар), таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ), ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтади. Баъзи уламолар шундан кейин икки кафтини ўпади дейишган.
“Иршодус сорий” китобида истиломнинг сифати тўлиқ айтилиб, узоқдан туриб, истилом қилишни қуйидагича тушунтирилган:
ويرفع يديه عند التكبير أي مقابلا للحجر حذاء منكبيه أو أذنيه أي كما في الصلاة مستقبلا بباطن كفيه الحجر
“Ҳажарул асвадга юзланиб, Аллоҳу акбар дейиш вақтида икки қўлини елкаси ёки қулоқлари баробарига кўтаради. Намозда кўтаргандек кўтаради. Икки кафтини ҳажарул асвадга қаратади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ЭҲРОМДАГИ КИЙИМГА ХУШБЎЙЛИК ТЕГИШИ
#Ҳаж_умра

1446-CАВОЛ: Эҳромдаги киши баданига атир суртса, жиноят бўлишини биламиз. Кийимига тегса ҳам шундай бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромдаги шахснинг кийимига хушбўйлик тегиб, шу заҳоти ювиб ёки ишқалаб йўқ қилиб юборса, ҳеч қандай жарима вожиб бўлмайди. Агар хушбўй ҳолатда бир кун турса, жонлиқ сўяди. Бир кунга етмасдан ечган, алмаштирган ёки ювиб ташлаган бўлса, ярим соъ (2 кг атрофида) буғдой ёки унинг пулини садақа қилади. “Иршодус сорий” китобида бундай дейилади:
وإن أصاب الطيب ثوبه فحكه أي أزاله بالحك أو غسله فلا شيء عليه وإن كثر وإن مكث أي دام عليه أي علي ثوبه يوما فعليه دم وإلا فصدقة
“Агар (эҳромдаги шахснинг) кийимига хушбўйлик тегса ва уни ишқаб ташлаб ёки ювиш орқали йўқ қилса, хушбўйлик кўп бўлса ҳам, бирор жарима вожиб бўлмайди. Агар хушбўйлик кийимида бир кун давомида турса, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Бир кунга етмаган бўлса, садақа вожиб бўлади”.
Шуни билиш лозимки, бу эҳромга киргандан бошлаб, сочини олиб, эҳромдан чиққунича бўлган вақт оралиғига тегишли. Эҳромда бўлмаган вақтларда бадани ва кийимига хушбўйлик суртишининг зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 ДУНЁ АЁЛЛАРИНИНГ САЙЙИДАСИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 15 Ноябрь Жума (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
2024/11/15 07:10:03
Back to Top
HTML Embed Code: