Telegram Web Link
​​ҲАЙДОВЧИ ЮККА МАСЪУЛ БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром #савдо

1150-CАВОЛ: Маълумки, ҳозирги кунда ҳайдовчилар одамларни манзилларига элтиш билан бирга баъзи юкларни ҳам ташийдилар. Уларни урфида бу юклар “почта” дейилади. Улар мазкур “почта”ларни манзилига элтиб бергани учун хизмат ҳаққи оладилар. Ушбу ҳайдовчилар мазкур юклар, яъни “почта”лар учун масъул ҳисобланадиларми? Агар ҳайдовчи ўзи “юкка жавоб бераман” деб хизмат ҳаққини кўпроқ олсачи?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу ижарага тегишли масала бўлиб, саволдаги ҳайдовчилар шариатда “Ажийри муштарак” дейилади. Яъни одатда ёлланма ишчилар икки турга бўлинадилар. 1-“Ажири хос” яъни махсус бир киши ёки аниқ бир муассаса учун ишлайдиган ишчи-ходимлар. 2-“Ажири муштарак” яъни умумий ишчилар бўлиб, улар бир киши ёки аниқ бир ташкилотга эмас, балки барча учун хизмат қиладиган такси ҳайдовчилари, тикувчилар ва иморат усталари каби ёлланма ишчилардир. Ажири хос юкка масъул бўлмайди. Чунки юк унинг қўлида омонат бўлиб, омонатга унинг айбисиз талофат етса, тўлаб бериши вожиб бўлмайди. Аммо унинг айби ёки бепарволиги туфайли зарар етса, албатта уни тўлаб беради.

(ولا يَضْمَنُ) أَي الأَجِيْر الخَاصّ (ما هَلَكَ في يَدِهِ) بالإِجْماع، (أَوْ بِعَمَلِهِ) المعتاد

Яъни: “Ажири хос барчанинг ижмоъси билан қўлида ҳалок бўлган, ёки одатий иши сабабли талофат етган нарсага зомин бўлмайди”. (“Фатҳу бобил-иноя” китоби).

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ажири муштаракда ҳам ҳукм худди шундай деб айтганлар. Аммо Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар раҳимаҳумаллоҳ ажири муштарак зомин бўлади, яъни қўлидаги юкка зарар ёки талофат етса, тўлаб бериши лозим бўлади, деб айтганлар. Лекин ғолиб келувчи умумий офат бундан мустаснодир. Яъни ҳайдовчи юкни олиб кетаётган пайтида унга боғлиқ бўлмаган табиий офат ёки унинг айбисиз автоҳалокат, ёнғин, сувга ғарқ бўлиш кабилар туфайли у олиб кетаётган юкка зарар етса, албатта, икки имомга кўра ҳам ҳайдовчи зомин бўлмайди. Бу ҳақида шундай зикр қилинган:

"وَفِي التَّبْيِينِ وَبِقَوْلِهِمَا يُفْتَى الْيَوْمَ لِتَغَيُّرِ أَحْوَالِ النَّاسِ وَبِهِ يَحْصُلُ صِيَانَةُ أَمْوَالِهِمْ"

“Табйин” китобида ёзилишича, бугунги кунда инсонларнинг ҳолатлари ўзгаргани эътибори билан Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадларнинг қавлларига фатво берилади. Шу йўл билан одамлар молларининг муҳофазаси ҳосил бўлади” (“Дурарул-ҳуккам” китоби).

“Шарҳул-виқоя” китобида бу ҳақида шундай дейилади:

"اِعلَمْ أَنَّ الْمَتاعَ فِي يَدِهِ أَمانَةُ عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ رَحِمَهُ الله فَلَا يَضْمَنُ إلَّا بِالتَّعَدِّي كَمَا فِي الْوَدِيْعَةِ وَ عِنْدَهُما يَضْمَنُ إلّا إذا هَلَكَ بِسَبَبٍ لَا يُمْكِنُ الْاِحًتِرازُ عَنْهُ كَالْمَوْتِ حَتْفَ أَنْفِهِ وَ الْحَرْقِ الْغَالِبِ"

Яъни: “Билингки, унинг (ажири муштарак) қўлидаги мато Абу Ҳанифанинг (раҳимаҳуллоҳ) наздиларида омонатдир. Шунинг учун у унга зомин бўлмайди, магар хиёнат қилсагина тўлаб бериши вожиб бўлади. Икки имомга кўра эса ажири муштарак зомин бўлади. Фақатгина, ўлим, ғолиб келувчи ёнғин каби одатда сақланишнинг имкони бўлмаган ҳолатлар бундан мустаснодир”.

Шунга кўра, умумий ҳайдовчилар маълум бир ҳақ эвазига ташиб берадиган юкларига масъул ҳисобланадилар. Хусусан, юкка жавобгарлик эвазига хизмат ҳаққини кўпроқ бўлишига келишилган бўлса. Чунки бу ҳақида шундай таъкидланади:

"إذا شرط الضمان هنا صار كأن الأجرة في مقابلة العمل و الحفظ جميعا ففارق الوديعة التي لا أجر فيها"

Яъни: “Ажири муштарак матога зоминликни шарт қилган бўлса, гўёки бир вақтнинг ўзида ҳам иши ва ҳам матонинг муҳофазаси учун ҳақ олган бўлади. Шунинг учун ҳам бу ҳолат ҳеч қандай ҳақ тўланмайдиган омонатдан фарқлидир” (“Шарҳул виқоя” китоби).

Демак, ҳайдовчи юкка жавобгарлик шарти эвазига кўпроқ ҳақ олишга келишган бўлса, зомин бўлиши янада қатъий бўлади. Чунки у бу ҳолатда икки нарса: юк ташиш ва унинг муҳофазаси учун ҳақ олаяпти. Илло юқорида зикр этилгани каби унга боғлиқ бўлмаган умумий кутилмаган талофатлар, табиий офатлар сабабли юкка зарар етса, бу ҳолатда ҳайдовчи зомин (зарарни қоплаб берувчи) ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook
ЭЛЕКТРОН КИТОБИДАН ФОЙДАЛАНСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир дастурчи интернетда электрон китоб сотади. Бу китобдан сотиб олган инсон логин парол орқали онлайн фойдаланилади. Ман сотиб олган кишининг (сотиб олган одамни розилиги билан) логин пароли орқали шу электрон китобдан фойдалансам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа розилиги билан фойдалана олади чунки у китоб уни мулки. Кимга ҳоҳласа бериш ҳуқиқи бор, лекин у китобни нусхалаштирмайди, тижорат мақсадида фойдаланмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#савол #жавоб #гуноҳ

Тилимизга эҳтиёт бўлайлик!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#савол #жавоб #гуноҳ

Тилимизга эҳтиёт бўлайлик!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАРЗДОР ИНСОН ҲАМ УШР БЕРАДИМИ?
#закот #ушр
#қарз

1151-CАВОЛ: Қарздор одам закот бермайди, деб эшитганман. Ушрда ҳам шундай бўладими? Сўраётганим сабаби менинг қарзларим бор. Қарзим бўла туриб, деҳқончилик маҳсулотларимдан ушр беришим керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Қарздор бўлиш ушр беришдан ман қилмайди.

Чунки ушр билан закотнинг бир неча фарқлари бор:
- Закот бир йилда бир марта берилади. Ушр олинган ҳосилдан берилади. Бир йилда бир неча марта ҳосил олиш мумкин;
- Закотда нисоб мавжуд. Ушрда эса, чиққан ҳосил қанча бўлишидан қатъий назар ўндан бир ёки йигирмадан бири берилади;
- Закот қарздорга вожиб бўлмайди. Яъни бир шахснинг қарз миқдоридан ортиқ нисобга етарли пули бўлмаса, закот бермайди. Ушр қарздорга ҳам, қарзи йўққа ҳам вожиб бўлаверади. Бу ҳукмни кўплаб фиқҳий манбалар зикр қилган. Бу борада “Фатово татархония” китобида шундай дейилган:

ويجب العشر على المديون بخلاف الزكاة

“Закотга хилоф равишда ушр қарздорга ҳам вожиб бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook
НАМОЗДА ФОТИҲАДАН КЕЙИН ФАҚАТ ИХЛОС СУРАСИНИ ЎҚИСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен бомдод номозида Фотиҳа сурасидан сўнг Ихлос сурасини ўқийман. Шу Ихлос сурасини қолган тўрт маҳал намозда ҳам Фотиҳа сурасидан кейин ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бомдод намозининг суннати, жумладан, бошқа суннат намозларида ҳам, ҳар икки ракатида Фотиҳа сурасидан кейин Ихлос сурасини ўқишингиз мумкин, зарари йўқ.

Лекин Бомдод намозининг фарзи ва бошқа фарз намозларининг ҳар икки ракатида Ихлос сурасини ўқиш яхши эмас. Чунки фарз намозларининг ҳар икки ракатида бир хил сурани такрорлаш макруҳ. Фарз намозларининг ҳар икки ракатига икки хил сура ўқинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗНИ ТУРИБ ЎҚИЙ ОЛМАГАН ОДАМ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен ўтган йили Коронавирус бўлганман, асорати бор. Намозни ярмидан ўтириб ўқийман. Чунки суякларим зирқираб оғрийди. Намозим қабул бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозни туриб ўқий олмаган одам, бирор нарсага суяниб ўқишга ҳаракат қилиш керак. Суяниб ўқишга ҳам кучи етмаса, ўтириб ўқийди. Бу гаплар фарз ва вожиб намозларга тегишли. Суннат ва нафл намозларда бироз кенгчилик бўлиб, уларни ўтириб ўқиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗЛАРНИ МУҚИМ ҲОЛДА ЎҚИЙМАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен Қашқадарёликман. Ҳозир Тошкентда ўқийман ва оилам билан квартирада тураман. Яқинда водийга бориб келдим. Қайтаётганимда ўқишдан таътил беришса, Қашқадарёга бориб келишликни ният қилдим. Водийга бориб келишим ва таътилда уйга кетишим ораси 13 кун. Намозларни муқим ҳолда ўқийманми ёки мусофир ҳолда?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ватани иқомани сафарлар ботил қилади. Сиз водийга кетишингиз билан Тошкентдаги ватани иқомангиз ботил бўлади. У ерга бориб келгандан кейин Қашқадарёга кетиш орасида сиз айтгандек 13 кун қолган бўлса, бу ҳолатда сиз мусофир ҳисобланасиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ХОМ ПИЁЗ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛГАН КИШИ КУН БЎЙИ МАСЖИДГА КИРМАСЛИГИ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Маълумки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хом пиёз еган кишини ўша куни масжидга кирмаслиги кераклигини буюрганлар. Тасаввур қилайлик, бир киши кунлик 5та намозни ҳаммасини масжидда ўқишга ният қилди. Ундай киши қайси маҳалда хом пиёз еса бўлади? Aхир инсон организми учун хом пиёз ҳам керак-ку. Ундан тўлиқ чекланолмаймиз. Шунга жавоб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Хом пиёз истеъмол қилган киши шу куни кун бўйи масжидга кирмасин деган гап йўқ. Пиёзнинг бадбўй ҳиди кетганидан кейин ёки ҳидни кетказувчи воситалардан фойдаланиб бемалол масжидга бориши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
КВАС ИЧИМЛИГИНИ ИЧИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Саволим шундан иборатки ҳозирги кунда Квaс ичимлигини ичиш мумкинми? Уни ачиган нарсадан тайёрлашади.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Квас ичимлигига спиртли махсулот қўшилмагани аниқ бўлсагина ичиш жоиз. Лекин ҳозирда баъзи мутахассислар кваснинг баъзи турларида (100 грамм миқдорида) 1 ёки 2 грамм алкоголь яъни этил спирти мавжуд эканини айтишган. Шунинг учун эҳтиёт йўлини тутганингиз мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
WIFI НИ РУХСАТСИЗ ИШЛАТИШ ТЎҒРИМИ?
#ҳалол_ҳаром

1152-CАВОЛ: Мен кўпқаватли уйларда тураман. Қўшнимнинг WiFi кодини билиб олиб, ундан фойдаланишим тўғрими? Лекин рухсат сўрамаганман.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Қандайдир йўл билан WiFi кодини билиб олиб, рухсатсиз ишлатишингиз тўғри эмас. Албатта, рухсат олиб ишлатинг. Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

لا يحل مال امرئ مسلم الا عن طيب نفسه   رواه احمد

“Мусулмон кишининг моли бошқага ҳалол эмас, магар, ўзи рози бўлиб, кўнглидан чиқариб берсагина ҳалол бўлади”. (Имом Аҳмад ривояти).Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook
МУШОРАКАДА УЛУШДАН ТАШҚАРИ ХИЗМАТ ҲАҚҚИ ОЛИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Биз 3 киши шерикликда автомобил эҳтиёт қисмлари савдоси билан шуғулланамиз. Мен маҳсулотларни еткизиб беришга масъулман, иккала шеригим дўконда туради, савдога улар масъул. Товарларни Қўқон, Тошкент ва баъзан Самарқанддан олиб келаман. Шунда ўзимнинг шахсий машинамда олиб келиб машинам учун йўлкира оламан. Бошқа одам ёлласам 300-350 минг йўлкира оладиган жойга ман 200минг оламан. Чунки ўзим дўкон учун хизмат қилишим керак деб шундай қиляпман. Мошинамга газ ва бошқа ҳар қандай харажатларни ўз ҳисобимдан қиламан. Aвваллари шахсий машинам йўқлигида такси ёллар эдик. Шерикларим ҳам мени машинам учун йўлкира олишимдан хабари бор.Шу пулни олишим тўғрими? Бу саволни беришим, яқинда бир илмли киши "сиз фақат машинангизни газ ва шунга ўхшаш харажатлари учун пул олишингиз мумкин холос", деб айтдилар.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўша илмли киши тўғри айтибди. Ҳақиқатда мушоракада шериклардан бири ҳам улуш олиши, ҳам қилган хизматига ҳақ олиши жоиз эмас. Сиз харажатларингизнигина оласиз. Ёки улушингизни кўпайтириб, харажатларни олмасдан ишлашингиз ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#зулм

Ҳақдорни ҳаққини вақтида адо қилмаслик — зулмдир!

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АСР НАМОЗИДАН КЕЙИН КИТОБ ЎҚИШ ЖОИЗМИ?
#намоз #тиб
#илм_излаш

1153-CАВОЛ: Менга бир аҳли илм киши Аср намозидан кейин китоб ўқилмайди деган эди. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу ҳақда шариатимизда қатъий бир қайтариқ йўқ. Шу эътибордан Аср намозидан кейин ким китоб ўқиса, гуноҳкор бўлди, шариатга зид иш қилди, дейилмайди. Аммо, Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ баъзи кишиларга асрдан кейин китоб ўқимасликни ва буни кўзга зарари борлигини зикр қилган. Жумладан: “Кашфул хафо ва музийлул илбос” китобида шундай келтирилади:

وقد اوصي الامام احمد بعض اصحابه ان لا ينظر بعد العصر الي كتاب وهو من كلام الطب

“Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ баъзи дўстларига асрдан кейин китобга қарамасликни ва бу тавсия табибларни кўрсатмаси эканлигини айтдилар”.

Лекин бу қайтариқларни шаръий жиҳатдан эмас, балки тиббий жиҳатдан кўзга зарари борлиги билан изоҳлаб берганлар.

Бугунги кунга келиб замонавий ёритиш мосламалари кўриш қобилиятига зарар қилмайдиган даражада ёритиб берса, китоб ўқишга тиббий томондан ҳам монелик қолмайди ва бемалол Аср намозидан кейин ҳам илм ҳосил қилиш мумкин бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#яхшилик #эзгулик #дин

Динимизда яхшилик ва эзгуликнинг моҳияти нима?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#яхшилик #эзгулик #дин

Динимизда яхшилик ва эзгуликнинг моҳияти нима?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МУДДАТИ ЎТГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ СОТИШИМ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Озиқ-овқат дўконида ишлайман. Муддати ўтиб қолган маҳсулотларни ўзим очиб еб кўраман. Баъзилари истеъмолга яроқли ва ичига ҳеч нима қилмаган бўлса сотишим жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Вақти ўтган маҳсулотларни сотиш жоиз эмас.

Ҳар бир соҳани ўз мутахассисларига мурожаат қилинади. Ўша маҳсулотларни фойдаланиш муддатини ҳам мутахассислар ўрганиб, белгилаб беришган. Шунинг учун унга амал қилиш мажбурий. Агар маҳсулотни фойдаланиш муддатини ҳамма ўзи белгилаб бошласа, муддати ўтган маҳсулот бўлмайди, ҳисоб. Бунинг ортида одамларга катта зарар келади. Динимизда эса, “Зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ”, деган асос қоида бор. Шуни билиш керакки, ҳар қандай моддий фойда инсон ҳаётидан устун эмас.

Энди у маҳсулотларни исроф бўлиш ёки исроф бўлмаслик масаласига келсак, инсон ҳаёти учун зарарли нарсани ташлаб юбориш исроф бўлмайди. Бизга баъзи муддати ўтган маҳсулотлар яроқлига ўхшаб кўриниши масаланинг ҳукмини ўзгартирмайди. Агар ўша маҳсулотларни бошқа мақсадларда фойдаланиш, масалан ҳайвонларнинг озуқасига қўшиш имкони бўлса, шундай қилиш ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Hilol dasturlari
#yangilik

«Fiqh va aqidaga oid ixtilofli masalalar yechimi» kitobi «Hilol eBook» dasturiga joylandi

Oʻzbekiston musulmonlari idorasi qoshida tashkil etilgan Fatvo markazi ulamolari tomonidan fiqh va aqidaga oid dolzarb mavzularni oʻz ichiga olgan kitob nashrga tayyorlandi.

Mazkur kitobda turli ixtilofli masalalar va ularning yechimi Qurʼoni karim, hadisi sharif va moʻtabar manbalarimiz asosida batafsil yoritilgan. Bu esa kitobning ahamiyatidan darak beradi. Asar yurtimizdagi moʻmin-musulmonlarning birdamligi, amallarimizni nuqsonsiz ado etilishi hamda ixtiloflarga barham berish yoʻlida muhim manba boʻlib xizmat qiladi, degan umiddamiz.

«Fiqh va aqidaga oid ixtilofli masalalar yechimi» kitobini «Hilol eBook» dasturida oʻqing.

👉 Elektron kitob narxi: 8 000 soʻm

👉 Xarid qilish boʻyicha qoʻllanma

📨 Murojaat uchun: @hilol_support_bot

🟢 Yaqinlaringizga ulashing.

🟢 @hiloldasturlari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
РАМАЗОН РЎЗАСИНИ БИР НЕЧА МАРТА ҚАСДДАН ОЧИБ ҚЎЙИШ
#рўза #каффорат
#Рамазон

1154-CАВОЛ: Рамазонда рўза тутган кунларимда кўпинча овқат еб рўзамни очиб юборганман. Буларнинг каффорати қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Рамазон ойида рўзадор инсон рўза эканлиги эсида турган ҳолда рўзасини очиб юборса, зиммасига қазо ва каффорат лозим бўлади. Агар очиб юбориш ҳолати кўп марта содир бўлган бўлса, уламолар уларнинг каффоратини икки турга бўлганлар. Бири еб-ичиш орқали рўзани бузиш, иккинчиси жинсий яқинлик қилиш орқали бузиш.

Агар бир Рамазонда ёки бир неча Рамазонда қасдан еб-ичиш орқали рўзани бузган бўлса ва бирортасига ҳам каффорат тўламаган бўлса, барчаси учун бир марта каффорат тўлаш кифоя қилади.

Агар бир Рамазонда бир неча марта жинсий яқинлик орқали рўзани бузган бўлса, барчаси учун бир каффорат кифоя қилади. Агар бир неча Рамазонда жинсий яқинлик қилиш сабабли рўзасини бузган бўлса, ҳар бири учун алоҳида-алоҳида каффорат тўлайди. Бу маъно “Раддул муҳтор”, “Баҳрур роиқ” “Бадоиъус саноиъ” каби кўплаб фиқҳий манбаларда келтирилган. Жумладан “Бадоиъус саноиъ” китобида шундай дейилган:

ولو جامع في رمضان متعمداً مراراً بأن جامع في يوم ثم جامع في اليوم الثاني ثم في الثالث ولم يكفر فعليه لجميع ذلك كله كفارة واحدة عندنا، ولو جامع في رمضانين ولم يكفر للأول فعليه لكل جماع كفارة في ظاهر الرواية،

“Агар рўзадор шахс Рамазонда бир куни қасдан жинсий яқинлик қилса, иккинчи куни яна шундай қилса, учинчи куни яна шундай қилиб, бир неча марта яқинлик қилиш сабабли рўзасини бузса, бизнинг наздимизда барчаси учун битта каффорат кифоя қилади. Агар иккита Рамазонда яқинлик қилиб қўйган бўлса ва биринчисига каффорат тўламаган бўлса, Зоҳирур ривояга кўра ҳар бир яқинлик учун алоҳида-алоҳида каффорат тўлайди”.

Эслатиб ўтамизки, юқорида фиқҳий масаланинг жавоби баён қилинди, лекин зинҳор бир нечта рўзани бузганга битта каффорат экан, деб қасддан рўзани бузишга журъат этмаслик керак. Чунки бундай қилиш динга беписандлик ва катта гуноҳ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook
#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1445_йил

Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1445 йил
Ражаб ойининг 1-куни 2024 йил 13-январь шанба кунига тўғри келмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши:
"Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".

🔗 Улашинг: @diniysavollar
2024/10/03 06:18:31
Back to Top
HTML Embed Code: