Telegram Web Link
"ҲАСАНАТАВ" БЎЛАДИМИ ЁКИ "ҲАСАНАТАН"МИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Робана атина фид дуня ҳасанатав бўладими ёки ҳасанатан бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тажвид қоидалари Қуръон қироатигагина хос бўлиб, Қуръон тиловатидан бошқа ўринларда, масалан, дуо қилинаётганда тажвид билан ўқиш шарт қилинмайди, балки араб тили қоидасига кўра ўқиш етарлидир.

Шунда бу дуонинг ўқилиши қуйдагича бўлади:
“Роббанаа аатина фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа азаабан-наар”.

Бу оятни тиловат қилинаётганда эса тажвид қоидаларига мувофиқ ҳолда қуйдагича ўқилади.
“Роббанаа аатина фид-дуня ҳасанатав ва фил аахироти ҳасанатав ва қинаа азаабан-наар”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИМРОН ИСМИНИ ҚЎЙИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Имрон исмининг маъносини батафсил баён этсангиз. Ушбу исмни қўйиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имрон сўзи ободлик маъносидан келиб чиққан. Бу сўз арабларда улуғлик, бунёдкорлик, ислоҳ маъноларида ишлатилади. Уларда бу исм суюкли исмлардан. Сиз ҳам истасангиз ушбу исмни фарзандингизга қўйишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ОМОНАТ ҚЎЙИЛГАН НАРСАНИ ИШЛАТИБ БЎЛМАЙДИМИ?
#омонат #хиёнат

1155-CАВОЛ: Менга бир дўстим пул бериб буни фалончига бериб қўй, сенга омонат деди. Шу пулни ўз эҳтиёжим учун сарфладим. Лекин дўстим айтган вақтда унинг пулини айтилган одамга етказдим. Менинг ишимда бирор хато бўлмадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Албатта, бу ишда хатолик бор. Яъни сизга берилган пул омонат ҳисобланиб, уни омонат эгасининг розилигисиз ўз эҳтиёжингизга сарфлаш хато ва омонатга хиёнат бўлади. Албатта,омонат эгасининг розилиги билан ишлатиш мумкин. Агар эгасининг розилигисиз ишлатиб юборилган бўлса, бу омонат ҳукмидан чиқиб, тўлаб бериладиган ҳаққа айланади.

واما حكمها فوجوب الحفظ علي المودع وصيرورة المال امانة في يده ووجوب ادائه عند طلب مالكه، كذا في الشمني. الوديعة لا تودع ولا تعار ولا تؤاجر ولا ترهن، وان فعل شيئا ضمن

“Бас, унинг (омонатнинг) ҳукми, берилган кишининг ҳузурида сақланиши вожибдир.Ва унинг қўлида омонатга айланади. Ҳамда эгаси талаб қилган вақтда уни қайтарилиши шартдир. “Шуманий”да ҳам шундай зикр қилинган. Омонат молни бошқасига омонатга, орияга, ижарага ва гаровга берилмайди. Агар омонатга олган киши шулардан бирини қилса, тўлаб беради” (“Фатовои Оламгирия” китоби).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#дин #зарар #зулм

Динимизда зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
"АЛЛОҲУММА АНТАС-САЛАМ..." ЗИКРИНИ АЙТИШ
#намоз #зикр

1156-CАВОЛ: “Аллоҳумма антас-салам...” зикрини аср намози каби ортида суннат намозлари бўлмаган фарзлардан кейин ҳам айтиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ҳа, айтилади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу зикрни қилганлари ҳақидаги ҳадисларда бирорта намоз истисно қилинмаган. Балки мазкур зикр барча намоздан кейин айтилганига ишора қилади. Бу ҳақида Ҳанафий олимлардан Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ “Бадоиъус саноиъ” номли китобида қуйидагиларни зикр қилганлар:

فَإِنْ كَانَتْ صَلَاةً لَا تُصَلَّى بَعْدهَا سُنَّةٌ كَالْفَجْرِ وَالْعَصْرِ فَإِنْ شَاءَ الْإِمَامُ قَامَ وَإِنْ شَاءَ قَعَدَ فِي مَكَانِهِ يَشْتَغِلُ بِالدُّعَاءِ ؛ لِأَنَّهُ لَا تَطَوُّعَ بَعْدَ هَاتَيْنِ الصَّلَاتَيْنِ فَلَا بَأْسَ بِالْقُعُودِ رُوِيَ عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا { أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إذَا فَرَغَ مِنْ الصَّلَاةِ لَا يَمْكُثُ فِي مَكَانِهِ إلَّا مِقْدَارَ أَنْ يَقُولَ : اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلَامُ وَمِنْكَ السَّلَامُ تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ }

“Имом салом бериб намозни тугатгач, агар шу ўқиган намози бомдод ва аср каби ортида суннат намози йўқ бўлса, хоҳласа туриб кетади. Хоҳласа, жойида ўтириб, дуолар билан машғул бўлади. Чунки бу икки намоздан кейин ўқиладиган суннат намоз йўқ. Шундай экан, дуо қилиб ўтиришининг зарари йўқ. Оиша розияллоҳу анҳодан қилинган ривоятда “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлгач, “Аллоҳумма антас салам ва минкас салам табарокта я зал жалали вал икром”, дер эдилар”.

“Мароқул фалоҳ” китобида ушбу маълумотларни кўришимиз мумкин:

إذا فرغ من صلاته إن شاء قرأ ورده جالسا وإن شاء قرأه قائما ( ويستغفرون الله ) العظيم ( ثلاثا ) لقول ثوبان " كان رسول الله صلى الله عليه و سلم إذا انصرف من صلاته استغفر الله تعالى ثلاثا وقال اللهم أنت السلام ومنك السلام تباركت يا ذا الجلال والإكرام " رواه مسلم

“Имом намозини тугатгач, хоҳласа, вирд(зикр)ларини ўтириб, хоҳласа туриб айтади. Уч марта истиғфор айтади. Кейин ушбу ҳадисда келган зикрни айтади:
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатгач, уч марта истиғфор айтиб, кейин “Аллоҳумма антас салам ва минкас салам табарокта я зал жалали вал икром”, дер эдилар”
(Имом Муслим ривоят қилган).

Мазкур иборалардан маълум бўладики, мазкур зикр барча фарз намоздан кейин айтилади. Агар фарз намознинг ортидан суннати ҳам бўлса, ушбу зикрни қилиш билан кифояланади ва суннат намозни адо этишга туради. Агар ортидан суннати бўлмаган намоз бўлса, ушбу ва бошқа зикрларни қилиб ўтириши жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook
Audio
#Аудио
#дин #зарар #зулм

Динимизда зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ОТИНОЙИЛАРНИНГ ВАЗИФАСИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бази одамлар (аёллар) янги уй солиб маросим қилганда "Отинлар"ни олиб келишади ва отинлар бошчилигида сурпа ёяди, пешонасига ўхловни қўйиб эгилиб ерга теккизади. Aслида "Отинчилик"ни тарифи динда қандай, бирор-бир лавозимми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳақиқатда ҳар бир маҳаллада отинойилар фаолият олиб боради. Уларнинг вазифаси турли диний маросимларни аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб ўтказиб бериш ҳисобланади. Лекин сиз айтаётган амалиёт динимизда йўқ, хурофот иш ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҒАССОЛ ТАҲОРАТЛИ БЎЛИШИ КЕРАКМИ?
#таҳорат #ғусл

1157-CАВОЛ: Бир эътиборли киши шундай деб айтди: “Маййитларни ювадиган ғассолнинг таҳоратли бўлиши шарт эмас. Доимий таҳоратли юриш ва намоздан бошқа ўринларда ҳам таҳорат муҳим эмас. Таҳорат фақат беш маҳал намоз учун керак”. Бу гапларни кўп айтади. Бу борада тўлиқроқ маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Маййитни ювадиган ғассолнинг таҳоратли бўлиши шарт эмас. Бу гап тўғри, аммо таҳоратли ҳолатда ғассоллик қилиши мустаҳаб саналади. Яъни, маййитни ғусл қилдиришда таҳоратли бўлса, кўпроқ ажру савобга эришади.

“Муҳийтул Бурҳоний”да шундай дейилган:

وينبغي أن يكون غاسل الميت على الطهارة، ويكره أن يكون جنباً أو حائضاً

“Маййитни ювадиган шахс таҳоратли бўлмоғи керак. Жунуб ёки ҳайзли ҳолатда маййитни ғусл қилдириш макруҳ саналади”. Бу гаплар кўплаб фиқҳий китобларимизда, жумладан, “Фатово Оламгирия”, “Фатово Қозихон”, “Дурарул ҳуккам” китобларида зикр қилинган.

Яна шуни яхши билиш керакки, динимизда амалларнинг турли даражаси бор. Фарз, вожиб, суннат, мустаҳаб, ва ҳоказо. Демак, фарздан ташқари вожиб, суннат каби даражалар ҳам бор бўлиб, мусулмон инсон фақатгина фарз ва вожиб бўлган амаллар билан чекланиб қолмайди, балки суннат ва мустаҳаб бўлган амалларга ҳам эътиборли бўлади. Айнан суннат, нафл амалларни бажариш орқали кўплаб ажру савобларга эришишдан ташқари қиёматда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ҳам мушарраф бўлади. Ҳаётига барака киради, Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилади. Ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло:

وما يزال عبدي يتقرب إلي بالنوافل حتى أحبه

“Бандам Менга нафллар билан яқин бўлишда бардавом бўлади, ҳатто Мен уни яхши кўриб қоламан...”, деган.

Бошқа бир ҳадиси шарифда:

ولا يحافظُ علَى الوضوءِ إلَّا مؤمنٌ

“Фақат (комил) мўмин давомли таҳоратли юра олади”, дейилган. (Ибн Можа Абу Умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Демак, доим таҳоратли юриш шариатнинг фарз даражасидаги амал бўлмасада, мўл-кўл савобга сабаб бўладиган амаллар сирасига киради.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook
ҲАЖДА СЎЙИЛАДИГАН ЖОНЛИҚЛАРНИНГ ЁШИ МУҲИММИ?
#Ҳаж_умра #қурбонлик

1158-CАВОЛ: Биламизки, таматту ва қирон ҳажини қилувчилар ёки эҳром ҳолида бирор жиноят қилса, жонлиқ сўйиши лозим бўлади. Шу жонлиқларнинг ёши муҳимми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Албатта. Ақиқа, таматту ва қирон ҳажи, жиноят учун сўйиладиган, мутлақ назр қилинган жонлиқларда худди қурбонлик қилинадиган ҳайвонларда бўлгани каби ёш муҳим ҳисобланади. Яъни туя бўлса, камида беш ёш, қорамол бўлса, камида икки ёш, қўй ёки эчки бўлса, камида бир ёш бўлиши лозим. Фақат қўй ўзи олти ойлик бўла туриб, жуссаси бир ёшли қўйдек бўлса, сўйса бўлади. Қолаверса, ёшдан ташқари қурбонликдаги бошқа талаблар ҳам муҳим саналади. Ҳидоя китобида шундай дейилади:

ولا يجوز في الهدايا إلا ما جاز في الضحايا.

“Ҳадий (ҳаж ёки умрага чиққан одам ўзи билан бирга қурбонлик қилиш учун олиб чиққан ёки жиноят қилгани учун сўйиладиган қўй, эчки, мол ёки туядан иборат ҳайвон)ларда қурбонликда жоиз бўлган ҳайвонларгина жоиз бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#савоб #амал

Биз кичик деб ўйлайдиган, аслида савоби улуғ амаллар!

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1445_йил

Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1445 йил
Ражаб ойининг 1-куни 2024 йил 13-январь шанба кунига тўғри келмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши:
"Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
ИШХОНАДА АЛЛОҲНИ ЗИКР ҚИЛСА БЎЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Яқинда эшитиб қолдим "ишхонада тасбеҳ санаб зикр қилиш ҳаром" экан, яъни ишчи пулни ишлаганига оларкан. Шу гап қанчалик тўғри? Ишда бўш вақтида зикр қилса ва намоз ўқиса бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бирор ишга ёлланган инсон ўзига бириктирилган ишни қилмасдан бошқа иш билан, ҳаттоки у Аллоҳнинг зикри бўлса ҳам, шуғулланиб ўтириши жоиз эмас. Аммо ишдан бўш вақтда зикр қилиши мумкин ва афзал. Муҳими ишингизга зикр ва тасбеҳларингиз ва тиловатларингизу-салавотларингиз ҳалақит қилмасин, яъни қўл меҳнатда, қалб Аллоҳда бўлсин. Чунки сизга иш берувчи муайян бир ишни қилишингиз учун ҳақ тўлайди. Фарз ибодатлар бундан мустасно. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕌 ЖУМА СУҲБАТИ
МАВЗУ: ҲАЛОЛ ТАДБИРКОР – ЮРТ ТАЯНЧИ!

🗣 Жалолиддин домла ҲАМРОҚУЛОВ –
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

🗣 Ҳабибуллоҳ домла ЖЎРАБОЕВ – Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази мутахассиси

1️⃣. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: "Киши ўз қўл меҳнати билан топганидан кўра яхшироқ ва покизароқ таом емайди" деган ҳадисларига қандай касблар киради, бугунги кундаги замонавий касблар ҳам кирадими?

2️⃣. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Ҳалол касб қилиш тоғни кўчиришдан оғирдир”, деган сўзларининг мазмунини шарҳлаб берсангиз.

3️⃣. Ризқ борасида инсонларнинг тушунчаси турлича. Айримлар бу борада дангасаликка, танбаликка кетса, баъзилар муккасидан кетиб эртаю кеч ишлайди. Бу борада энг яхши кўрсатма қандай?

4️⃣. Ризқ талаб қилишда мўмин банда аввало қандай ниятда бўлиши лозим?


🌐 FULL HD

#Жума_суҳбатлари #juma_suhbati

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
РАЖАБ ОЙИ ВА УНИНГ ФАЗИЛАТИ
#фазилатли_амаллар

1159-CАВОЛ: Ражаб ойи, унинг фазилати ҳақида маълумот берсангиз. Унда қандай ибодатлар қилинади?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ражаб ойи қамарий ойларнинг еттинчиси бўлиб, уруш ҳаром қилинган улуғ ойлардан бири ҳисобланади. Зеро, “ражаб” сўзи луғатда “улуғлаш”, “ҳурмат бажо келтириш” маъноларини англатади. Жоҳилият даври араблари бу ойни улуғлагани ва ҳурматлагани боис шу ном билан аталган.

Саҳобаи киромлар ва улардан кейинги салафи солиҳларимиз Рамазон ойидан сўнг тутган рўзаларини қабул бўлишини Аллоҳ таолодан сўрашар эди. Ражаб ойи келганда эса, Рамазонга соғ-саломат етишни сўрар эдилар. Бу ҳақида Набий алайҳиссаломдан ҳадис ҳам ривоят қилинган:

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ. قَالَ : كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ رَجَبٌ قَالَ: "اللهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبٍ، وَشَعْبَانَ، وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ" (رواه الإمام ابن عساكر والبيهقي)

яъни: Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ражаб ойи кирса, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳ! Ражаб ва Шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин”, дер эдилар” (Имом Ибн Асокир ва Имом Байҳақий ривоят қилган).

Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳумма баарик ланаа фий Ражабин ва Шаъбана ва баллиғнаа Рамазона”.

Машҳур тобеинлардан бўлган Абу Қилоба раҳимаҳуллоҳ Ражаб ойи фазилати ҳақида шундай деган:

عن عَامِرِ بْنِ شِبْلٍ رضي الله عنه، قَالَ: سَمِعْتُ أَبَا قِلابَةَ رضي الله عنه، يَقُولُ: "فِي الْجَنَّةِ قَصْرٌ لِصُوَّامِ رَجَبٍ" (رواه الإمام البيهقي).

яъни: Омир ибн Шиблдан ривоят қилинади, Абу Қилоба разияллоҳу анҳудан эшитдим, у зот айтадилар: “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор” (Имом Байҳақий ривояти).

Мазкур ҳадисдан Ражаб ойи бошқа ойлардан фазилатли экани, унда тутилган нафл рўзаларнинг ажри кўпайтириб берилиши маълум бўлмоқда. Шундай экан, имкони бор кишилар Ражаб ойидан бошлаб, нафл рўзаларни тутиб, Рамазон рўзасига ўзларини тайёрлаб боришлари мақсадга мувофиқ бўлади. Бунда Ражаб ойининг муайян кунини хосламасдан, ҳар ким ўз куч-қуввати ва имкониятидан келиб чиқиб рўза тутишлари мумкин. Лекин бунинг учун муайян кунни белгилаб, ушбу иш шариат кўрсатмаси деб, одат қилиб олиш ҳамда бунга далил сифатида турли тўқима ҳадисларни ривоят қилиш тўғри эмас. Айниқса, Ражаб ойининг йигирма еттинчи кечасида “Рағоиб намози”ни адо этиш борасида нақл қилинган ҳадисларнинг барчаси тўқима бўлиб, унга амал қилинмайди. Чунки унинг бидъат эканини Ибн Нужайм, Ибн Обидин ва Абдулҳай Лакнавий каби муҳаққиқ уламоларимиз томонидан очиқ-ойдин айтиб ўтилган (манба: “Баҳрур-роиқ”, “Раддул Муҳтор”, “ал-Осорул марфуъа фил-ахборил-мавзуа” китоблари).

Демак, биз Ражаб ойидан Рамазон ойига тайёргарликни бошлаб, имкон борича нафл намозлар, рўзалар, хайру эҳсон ва шу каби яхшиликларни кўпайтиришимиз айни муддао бўлади. Ражаб ойида ҳам бошқа ойларда бўлгани каби нафл рўза ва намозлар бирор кунга белгиламасдан ўқилаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#ХУШХАБАР: ДОЛЗАРБ МАВЗУДАГИ КИТОБ НАШР ЭТИЛДИ

📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан “ФИҚҲ ВА АҚИДАГА ОИД ИХТИЛОФЛИ МАСАЛАЛАР ЕЧИМИ” номли китоб нашр этилди.

🔹Китобда кўп йиллардан бери халқ орасида муаммоли бўлиб келаётган фиқҳий ва ақидавий масалалар содда ва илмий асосланган услубда ёритилган.

🔸Ушбу китобда “Пайпоққа масҳ тортишнинг ҳукми”, “Қон чиқиши сабабли таҳоратнинг синиши”, “Фотиҳадан кейинги “омин”ни жаҳрий айтишнинг ҳукми”, “Рукудан аввал ва кейин қўл кўтариш”, “Намоздан кейин тиловат қилиш”, “Эркак ва аёлларнинг намоздаги фарқлари”, “Аёлларнинг қабристонга бориши” каби фиқҳий масалалар билан бирга “Аллоҳ таолонинг исм ва сифатларини тушуниш”, “Аллоҳ таолонинг макондан беҳожат экани”, “Васила қилиш”, “Қуръон тиловати савобини ўтганларга бағишлаш”, “Авлиёларнинг каромати” каби долзарб ақидавий масалалар батафсил ёритилган.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли қилсин!

📖 Китобнинг ҳажми: 408 бет
📂Муқоваси: Қаттиқ 
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉 Нархи: 65 000 сўм

Мурожаат учун:

☎️ +998917806633
📨 Фатво маркази
📍 Манзилимиз

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​АРАФОТДА ПЕШИН ВА АСРНИ ЖАМЛАБ ЎҚИШДА ПЕШИННИНГ ИККИ РАКАТ СУННАТИ ЎҚИЛАДИМИ?
#Ҳаж #намоз

1160-CАВОЛ: Биламизки, ҳожилар Арафа куни Арафот водийсида пешин ва аср намозини жамлаб ўқийдилар. Ана шунда пешиндан кейин унинг икки ракат суннати ҳам ўқиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу ҳолатда пешиннинг фарзидан кейинги икки ракат суннат ўқилмайди. Яъни пешиннинг азонидан кейин жамоат аввал пешиннинг тўрт ракатли суннатини ўқийди Кейин муаззин такбир айтади ва жамоат пешиннинг фарзини ўқийди. Фарзни ўқиб бўлгач, такбири ташриқни айтади, сўнгра муаззин аср учун такбир айтади ва жамоат аср намозини ўқийди. Чунки бу масала ҳадис ва фиқҳий китобларида шундай баён этилган ("Иршодус сорий", "Мажмаул анҳур" ва "Дурарул ҳукком" китоблари).

“Саҳиҳи Муслим”да ҳаж ибодатидаги амаллар борасида Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган узун ҳадисда жумладан шундай дейилган:

ثُمَّ أَذَّنَ، ثُمَّ أَقَامَ فَصَلَّى الظُّهْرَ، ثُمَّ أَقَامَ فَصَلَّى الْعَصْرَ، وَلَمْ يُصَلِّ بَيْنَهُمَا شَيْئًا

“(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) Сўнг азон ва иқомат айттириб, пешинни ўқидилар. Кейин яна иқомат айттириб, асрни ўқидилар. Иккисининг орасида ҳеч қандай намоз ўқимадилар”. (Имом Муслим ривояти).

“Раддул муҳтор” китобида шундай дейилади:

وَلَمْ يُصَلِّ بَيْنَهُمَا شَيْئًا أَيْ وَلَا السُّنَّةَ الرَّاتِبَةَ (قَوْلُهُ عَلَى الْمَذْهَبِ) وَهُوَ ظَاهِرُ الرِّوَايَةِ، وَهُوَ الصَّحِيحُ فَلَوْ فَعَلَ كُرِهَ وَأَعَادَ الْأَذَانَ لِلْعَصْرِ لِانْقِطَاعِ فَوْرِهِ فَصَارَ كَالِاشْتِغَالِ بَيْنَهُمَا بِفِعْلٍ آخَرَ

“Зоҳирур ривояга кўра икки намоз(пешин ва аср) орасида ҳеч қандай намоз ўқимайди. Яъни суннат намозни ҳам ўқимайди. Саҳиҳ гап мана шудир. Агар суннатни ўқиб қўйса, макруҳ бўлади ва аср намози учун қайта азон айтади. Чунки икки намоз орасини бошқа иш бажариш билан узиб қўйган бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#ҳайдовчи #юк

Ҳайдовчи юкка жавобгар бўладими?

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
2024/10/03 04:26:39
Back to Top
HTML Embed Code: