Telegram Web Link
ТУНДА ТАҲАЖЖУД НАМОЗИНИ ЎКИСА, ВИТР НАМОЗИ ҚАЙТА ЎҚИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Витр намозини ўкилгани ҳолда таҳажжуд ўкишни хоҳлаб тунда таҳажжуд намозини ўкиса, витр намози қайта ўқиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кечасидаги охирги намозингизни витр қилинглар", деганлар (Имом Насаий ривояти).

Ушбу ҳадисга кўра, кечаси таҳажжуд намозига туриши аниқ бўлган киши витр намозини таҳажжуд намозидан кейинга кечиктириши мустаҳаб амал саналади.

Агар кечаси таҳажжуд намозига туриши аниқ бўлмаса, ухлаб қолиш хавфи бўлса, витр намозини ётишидан аввал ўқигани афзал. Агар витр намозини ўқиб ётганидан кейин ярим тунда таҳажжуд намози учун турса, витрни қайта ўқиши шарт эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БИРИНЧИ АЗОН ТУГАГАНДА НАМОЗНИ ЎҚИСАК БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар #намоз

CАВОЛ: Ишхонамизнинг уч томонида масофаси деярли бир хил масжид бор учаласи навбати билан азон айтади. Деярли бир хил эшитилади биринчи азон тугаганда намозни ўқисак дуруст бўладими ёки учаласи ҳам тугаши керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Азон намознинг вақти кирганини эълон қилувчи ва намозхонларни жамоъатга чорловчи калималардир. Намоз ўқишингиз учун биргина масжидни азонини эшитишингиз кифоя қилади. Атрофингиздаги барча масжидларнинг азони тугашини кутишингиз шарт эмас.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ФАРЗ ИБОДАТЛАРНИНГ САВОБИНИ ЎЗГАЛАРГА БАҒИШЛАШ ЖОИЗМИ?
#намоз

1147-CАВОЛ: Кўпинча гувоҳ бўламизки, баъзи намозхонлар намозларидан кейин ўқилган барча намозларини (фарз, суннат) савобларини ўтганларга бағишлайдилар. Фарз ибодатларни савобини ҳам ўтганларга бағишлаш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ибодатларнинг савобини марҳумларга бағишлаш жоиз. Ҳаттоки фарз ибодатларни савобини ҳам. "Раддул муҳтор" китобида шундай дейилади:

وفي البحر: من صام أو صلى أو تصدق وجعل ثوابه لغيره من الاموات والاحياء جاز، ويصل ثوابها إليهم عند أهل السنة والجماعة، كذا في البدائع، ثم قال: وبهذا علم أنه لا فرق بين أن يكون المجعول له ميتا أو حيا.
والظاهر أنه لا فرق بين أن ينوي به عند الفعل للغير أو يفعله لنفسه بعد ذلك يجعل ثوابه لغيره، لاطلاق كلامهم، وأنه لا فرق بين الفرض والنفل اه.

“"Баҳр" китобида: "Бирор киши рўза тутса ёки намоз ўқиса ёки садақа берса ва шу ишни савобини вафот этганларга ва тирикларга бағишлаш жоиз. Аҳли сунна вал жамоа наздида унини савоби уларга етиб боради. "Бадоиъ" китобида ҳам шундай келган. Сўнгра мусанниф (Ибн Обидин) айтадилар: "Юқоридаги сўзлардан маълум бўладики, савоб ҳадя қилинаётган инсон вафот этган ёки тирик бўлишини фарқи йўқдир. Яна, бир ибодатни бошқа инсон учун, деб ният қилиши ёки уни ўзи учун қилиб, савобини бошқага бағишлашининг фарқи йўқлиги уламолар сўзларининг умумийлигидан маълумдир. Қолаверса савобини бағишлашда фарз ва нафл ибодатлар ўртасида ҳам фарқ йўқлиги очиқдир” ("Раддул муҳтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook
ЁШ АЁЛ УЗОҚ МУДДАТ, ҚАРИ АЁЛ ҚИСҚА МУДДАТ ИДДА САҚЛАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эр вафот қилганда кейинги идда муддати қанча бўлади? Мен икки хил бўлади деб эшитган эдим. Ёш аёл узоқ муддат, қари аёл қисқа муддат идда сақлар экан. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эри вафот этган аёлнинг иддаси узун ёки қисқа бўлиши ёшга боғлиқ эмас. Балки аёлнинг ҳомиладорлиги ёки ҳомиладор эмаслигига боғлиқ.

Эри ўлган аёлнинг иддаси икки хил бўлади:
1. Аёл ҳомиладор бўлмаса 4 ойу 10 кун идда сақлайди.
2. Ҳомиладор аёл туққунича идда ўтиради.

Эрнинг вафот этиши ҳижрий қамарий ойнинг бошига тўғри келса, ҳилол (янги чиққан ой)лар билан ҳисобланади. Агар вафот этиш ойнинг ўртасида бўлса, идда кунлар билан ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Идда ва унинг ҳукми
Идда вақтида мумкин бўлмаган ишлар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ХОТИННИ ОНАДАН УСТУН ҚЎЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Хотинни онадан устун қўйиш ҳақида динимизда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда уларни бир-биридан устун қўйиш керак, деган гап йўқ. Бирининг ҳаққи деб иккинчисининг ҳаққини поймол қилинмайди. Чунки фарзанднинг она олдидаги бурчлари бор. Уларни жойига қўйишга у мажбур. Ҳадиси шарифда эркак кишида энг ҳақи кўп бўлган шахс онаси экани айтилади (Отанинг ҳам ҳаққи бундан кам эмас. Лекин ҳадиси шарифда меҳрибонлик кўрсатишга кўпроқ она ҳақли эканига урғу берилган).

Эр сифатида хотини олдида ҳам бурчлари бор: уни едириб ичириши, кийинтириши ва уй-жой билан таъминлаши керак.

Агар эркак инсоф билан, шариат ва адолат тарозусини ушласа, бу икки бурчни бажариш бир-бирига тўсиқ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
УЛАМА КИПРИКНИНГ ҲУКМИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Улама киприкдан фойдаланиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Киприк улаш масаласи уламолар ўртасида ихтилоф қилинган масалалардан. Аксар уламолар киприк улашни соч улашга қиёслаб ҳаром ҳисоблаганлар. Яъни шаръан ножоиз деб билганлар. Айрим уламолар жоиз деганлар. Энг муносиб қавл шуки, агар аёл кишининг табиий киприклари нуқсонли бўлса, чиройига халал берадиган даражада сийрак бўлса, ёки калта бўлса, эри учун улама киприкдан фойдаланиши жоиз. Аммо таҳоратга халал бермайдиган бўлиши лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
УЙ ОЛИШ УЧУН БУЙРАГИМНИ СОТСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Уйимиз йуқ. Уй олиш учун буйрагимни сотсам бўладими? Бу ҳаром ёки гуноҳмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсон ўзининг аъзоларига ҳақиқий эга ҳисобланмайди, балки улар Аллоҳники ва инсонга омонатга берилган. Шунинг учун шариатимизда одам ўз аъзоларини сотишга ҳаққи йўқ. Бу савдо ботил-бекор. Бу ишини қилган киши ва бунга ёрдам берганлар гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
"ЙЎЛ ЙЎҚ ҚИЛИБ ҚИЗИНГИЗНИ ТАЛОҒИНИ БЕРГАНМАН" ДЕСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эр аёлининг ота-онасига "Йўл йўқ қилиб қизингизни талоғини берганман, ўзи хам эшитган" деса (аслида у гапни чиндан хам айтмаган). Ниятидан катъий назар йўл йўқ бўлиб қоладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Талоқ масалаларини бирор аҳли илм — имом домла ҳузурига эр хотин биргаликда бориб, бўлган ҳолатни тўлиқ баён қилиб, домланинг хулосасини олиш тавсия этилади. Чунки талоқда ҳар бир сўз аҳамиятли ҳисобланади. Сизнинг саволингизда ҳам мужмаллик бор. Агар эр ўша қайнота қайнонасига шу гапни хотинига талоқ бериш учун айтган бўлса, талоқ тушади. Чунки буни уламолар иншо, яъни талоқни пайдо қилиш, талоқ қилиш учун айтилган бўлади деганлар. Агар талоқ қилиш мақсади бўлмай айтаётган бўлса, бу ёлғон гап гапирган бўлади, бунда талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#ҳаёт #саодат

Саодатли ҳаёт омиллари

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#ҳаёт #саодат

Саодатли ҳаёт омиллари

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИЛОН ЗАҲРИ БОР ДОРИНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Aтриум дорилар таркибида илон заҳри бор, уларни истеъмол қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Илоннинг заҳари қўшилган дорининг ўрнини босувчи бошқа дори бўлмаса ва у шифога сабаб бўлиши тажрибаларда кўрилган бўлса уни истеъмол қилишга рухсат берилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТОВУҚ СЎЙИБ ҚОН ЧИҚАРИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Товуқ сўйиб қон чиқариш, умуман олганда қон чиқариш шариатимизда қандай? Мактабимиз директори ҳар йили қон чиқаришимиз керак деб товуқ сўйдиради. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Одамлар имконлари борларича эҳсон қилаверадилар. Чунки ўзгаларга таом едириш савобли амал. Лекин эҳсон учун айнан қон чиқариш шарт деган гап йўқ. Гўшт сотиб олиб ҳам эҳсон қилиш жоиз.

Шариатимизда қон чиқариш вожиб бўлган ўринлар — Қурбонлик қилиш, жонлиқ сўйишни назр қилиш, ҳаж ва умрадаги хато (жиноят)ларни тўғрилаш учун жонлиқ сўйишдир.

Никоҳ тўйи ва ақиқада қўй сўйиш ҳам суннат ва мустаҳаб амалдир. Қолган ўринларда жонлиқ сўйиб эҳсон қилиш ихтиёрийдир, мажбурий эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲАҚНИ УНДИРИШ УЧУН ЁЛҒОН ГАПИРСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Агар бир инсон ҳаққини бермаса уни ундириш мақсадида ёлгон гапирса гуноҳ бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Икки дўст, эр-хотин орасини ислоҳ қилиш, урушда душманга сир бермаслик каби айрим ҳолатларда ёлғон гапиришга рухсат берилган. Бироқ улар ичида ҳақни ундириш учун ёлғон айтиш жоизлиги йўқ. Ҳақни ундириш учун қонуний чораларни кўринг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#хулқ #муомала

Ижтимоий тармоқдаги муомаламизда ҳам гўзал хулқли бўлайлик!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#хулқ #муомала

Ижтимоий тармоқдаги муомаламизда ҳам гўзал хулқли бўлайлик!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚИЁМАТДАН КЕЙИН ФАРИШТАЛАР ҚАЕРГА КЕТАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қиёмат куни ҳисоб-китоб тугагандан кейин, Аллоҳнинг фаришталари (дўзах фаришталаридан ташқари) қаерга кетади? Уларга ҳам одамлар каби жаннатга киритилиб, мукофот бериладими? Масалан, тўрт буюк фаришталар.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ғайб оламига тааллуқли савол бўлиб, бизлар ғайб олами ҳақида Аллоҳ таоло билдирганча биламиз холос. Фаришталар Қиёмат кунидан кейин Аллоҳ хоҳлаган жойда бўлишади. Зеро, бирорта оят ёки ҳадисда уларни Қиёматдаги ҳисоб-китобдан кейин қаерда бўлишлари очиқ айтилмаган.

Охиратдаги мукофотлар инсонлар учундир. Фаришталар Аллоҳнинг итоаткор бандалари бўлиб уларга нафс ва шаҳват берилмаган, шайтон ҳам уларни васваса қилмайди ва Аллоҳ таоло уларни имтиҳон қилиш учун яратмаган, балки уларни фақат ибодат ва итоат қилиш учун яратгандир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ШАРТНОМАНИ СОТИШ ЖОИЗМИ?
#шартнома #машина #автосалон

1106-CАВОЛ: Бугунги кунда баъзилар автосалонлардан шартнома олиб, бошқасига маълум бир маблағ эвазига сотмоқдалар. Шу иш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Йўқ, бу иш шаръан жоиз эмас. Чунки биринчидан, бу ерда бир қарашда шартноманинг ўзи сотилаётганга ўхшаб кўрингани билан, аслида шартнома предмети бўлган машина савдо моли бўлиб, унга қилинадиган тўлов шартнома эгасининг номидан амалга оширилади ва машина ҳам унинг номига чиқади. Яъни сотувчи ҳали қўлига кирмаган машинани устига фойда қўйиб сотади. Бу иш эса, шаръан жоиз эмасдир.

Бу ҳақида фуқаҳоларимиз шундай дейдилар:
( لَا بَيْعُ الْمَنْقُولِ ) أَيْ لَا يَصِحُّ لِنَهْيِهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ بَيْعِ مَا لَمْ يُقْبَضْ ، وَلِأَنَّ فِيهِ غَرَرَ انْفِسَاخِ الْعَقْدِ عَلَى اعْتِبَارِ الْهَلَاكِ (البحر الرائق)
Яъни: “Кўчар мол-мулкларни савдоси уларни қўлга киритишдан олдин жоиз эмасдир. Зеро, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлга киритилмаган нарсанинг савдосидан қайтарганлар. Чунки, бу савдода сотилган нарса (харидор қўлига етиб боришидан олдин) ҳалок бўлиши яъни унга талофат етиши мумкинлиги эътиборидан, савдо келишуви бузилиши хавфи мавжуд” ("Баҳрур-роиқ" китоби).

Иккинчидан: машинага тўлов қилаётган шахс шартнома эгасининг номидан тўлов қилгани учун, машина ҳам шартнома эгасининг номига чиқади ва қачонки у нотариал идора орқали харидор номига ўтказиб бермагунича мулк ҳам унинг ихтиёрида бўлиб, харидор алданиб қолиш эҳтимоли мавжуд. Бу эса, шариатда ман қилинган ғарар – алдов устига қурилган савдо ҳисобланади.

Учинчидан: аксарият ҳолатларда бу каби шартнома сотувчилар бир нечта шартномани қўлга киритиб, уларни сотишга ҳаракат қилади. Масалан 134 млн 294 минг сўмлик автомашина устига шартномани олиб бергани учун 1200 доллар устама қўяди. Табиийки бу нарса автоулов нархининг ошишига сабаб бўлади. Сунъий равишда нархларни оширишдан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарганлар:
عن عبد الله بن عباس قال : "نَهَى رَسولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ أنْ يُتَلَقَّى الرُّكْبَانُ، ولَا يَبِيعَ حَاضِرٌ لِبَادٍ. قُلتُ: يا ابْنَ عَبَّاسٍ، ما قَوْلُهُ: «لايَبِيعُ حَاضِرٌ لِبَادٍ»؟ قَالَ: لا يَكونُ له سِمْسَارًا" (رواه البخاري و مسلم).
Яъни: Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам карвондаги деҳқонларнинг йўлига пешвоз чиқиб, уларни бозорга киритмасдан маҳсулотларини арзон сотиб олиб, кейин шаҳар аҳолисига қиммат нархда сотишдан қайтардилар ва “Шаҳарлик киши ташқаридан келган одам учун сотувчилик қилмасин”, дедилар. Мен сўрадим: Эй, Аббоснинг ўғли, у зотнинг: “Шаҳарлик киши ташқаридан келган одам учун сотувчилик қилмасин” деганларининг маъноси нима? Шунда, у деди: “Унга даллоллик қилмасин” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Демак, ушбу ҳадиси шариф ҳукмига кўра, нарх-навони сунъий равишда оширишдан қайтарилган. Бу ишда кароҳият бор.
Шуларни эътиборга олган ҳолда автомашина сотиб олиш учун тузилган шартномани сотиш шаръан ножоиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
ДАЛАДА ТОВУҚ СЎЙИШ ИРИММИ?
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Далага товуқ сўямиз деяпти, бу ширкми ёки иримми? Пахта яхши бўлади деяпти бу ширкку домла мен нима қилай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Далада сўядими, чўлда сўядими, тоғда сўядими фақат Аллоҳ йўлига деб, Аллоҳ таоло номи билан сўйсин. Бошқага атаб жонлиқ сўйилмайди.

Жонлиқни далага олиб бориб, Аллоҳ йўлига сўйиб, одамларга таом едириб, етим есирни йўқлаб, уларнинг дуосини олса, буни ёмон жойи йўқ. Шояд ўшаларнинг дуолари сабаб ҳосил мўл бўлса. Дуога яраша ҳаракат ҳам керак, далага яхши қаров ҳам керак, албатта. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#савол #жавоб #фатво

Саволга жавоб беришда шошилманг!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#савол #жавоб #фатво

Саволга жавоб беришда шошилманг!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
2024/10/03 13:29:37
Back to Top
HTML Embed Code: