Telegram Web Link
ҚУРЪОННИ МУСТАҚИЛ ЎРГАНСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен араб ҳарфларини биламан. Қуръони Каримни мустақил ӯргансам бӯладими? Ёки устоз керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Араб ҳарфларини билишнинг ўзи Қуръонни мустақил ўқишга кифоя қилмайди. Қуръони карим бирор устозга ўқиб бериш орқали ўқилади. Устоз ундаги хатоларни айтиб беради. Имом Суютий: "Қуръонни устоз қўлида ўқишга барча даврларда амал қилиниб келинади", деган. Шунинг учун ҳозирги кунимизда алҳамдулиллаҳ, жойларда Қуръон курслари ташкил этилган. Мана шу жойларга аъзо бўлиб, устозларда ўқиш тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АРАБ ТИЛИНИ АЁЛ КИШИДАН ЎРГАНСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Aраб тилини эркак киши аёл кишидан ўрганса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу масалада аввало дарс берувчи аёлнинг маҳрам ёки номаҳрамлигини билиб олишимиз керак бўлади. Сабаби, ҳозирги кунда баъзи инсонлар ўз аёли ёки қизидан араб ҳарфларини ўрганиб бўлмайди, деб тушунадилар. Бу эса нотўғри тушунча бўлиб, агар тил ўргатувчи аёл маҳрами (аёли, қизи, онаси) бўлса, бундай аёллардан бемалол илм ўрганиш мумкин. Бордию муаллима номаҳрам бўлса, зарурат ўринларида (масалан, таълим муассасаларида) эркак ва аёл ёлғиз қолмаслик шарти билан бир-бирларидан илм олишларига рухсат берилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БОЛАЛАР ОНА ТОМОН БОБОСИДАН ЗАКОТ, ФИДЯ ВА МЕРОС ОЛСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мусулмончиликда қизларнинг фарзандлари меросхўр бўлмайди, деб эшитгандим. Қиз эри билан ажрашиб, эри болаларни боқмаса, мерос, уй-жой қолдирмаса, энди бу болалар она томондан бобосига меросхўр бўлса бўладими? Уларга она томондан бобоси закот, фидя берса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ажрашган аёлнинг фарзандлари ўз оталаридан мерос оладилар. Аммо бу фарзандлар она томондан бўлган бобосидан мерос олишолмайди. Фақат битта истисно бор. Агар бобо вафот этганда ўша набиралардан бошқа бирорта қариндош бўлмаса, улар мерос оладилар.

Уларга бобо ҳам, буви ҳам закот, фидя ва фитр садақасини бера олмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#яхшилик #саодат

Ўзгаларга яхшилик қилиш ҳам саодатнинг омилларидан

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#яхшилик #саодат

Ўзгаларга яхшилик қилиш ҳам саодатнинг омилларидан

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
ХАСТАЛИК ҲАҚИДА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ислом дини тутқаноқ хасталиги ҳақида нима дейди?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу саволга аввало тиббий томондан ёндошиш лозим. Аммо Қуръони карим оятларини шифо ва раҳмат экани Қуръони каримда баён қилинган. Шундай экан тиббий муолажалар билан ҳамоҳанг равишда Қуръон ўқиш орқали ҳам шифо излаш тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ГАРОВ БОҒЛАБ ТАОМ ЕЙИШ ЖОИЗМИ?
#гаров #таом #савдо

1107-CАВОЛ: Бир танишим: “Бир тандир сомсани ҳаммасини еб юбора оламан”, деди. Сотувчи эса унга: “Агар, ҳаммасини еб юборсанг, пулини тўламайсан, лекин бир дона ёки бир луқма қолса ҳам, ҳамма пулини тўлайсан”, деб шарт қўйди. Мазкур савдо жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Йўқ, бундай савдо дуруст эмас. Чунки, биринчидан бу шарт билан савдолашишдир. Ҳолбуки, динимизда савдо тақозо қилмайдиган ҳар қандай шарт билан савдолашишдан қайтарилган. Бу ҳақида “Фосид бай”, яъни нотўғри савдо турларини санаб, шундай дейилган:
"وَالبَيْعُ بِشَرْطٍ لاَ يَقْتَضِيهِ العَقْدُ وَفِيهِ نَفْعٌ لأحَدِهِمَا" (مختصر الوقاية).
Яъни: “Савдо тақозо қилмайдиган ва унда сотувчи ёки харидордан бирига манфаат мавжуд бўлган шарт билан савдо қилиш ҳам фосид байдир (нотўғри савдодир)”. (“Мухтасарул-виқоя” китоби).
Юқоридаги савдода ҳам айнан шундай шартли келишув амалга оширилмоқда. Яъни маълум бир таом (сомса)ни ҳаммасини еб юборса, пул тўламайди. Демак, бунда харидор учун манфаат бор. Аксинча, шарт бажарилмаса, ҳамма пулини тўлайди ва бунда сотувчи учун манфаат бор. Чунки у бир тандир сомсани пулини олади. Бу шарт эса, байни фосид қилади.

Иккинчидан, бу келишувда гаров бойлаш ҳам мавжуд бўлиб, икки томондан бирига манфаат, иккинчи томонга зарар бўлса, бу ерда қимор маъноси юзага чиқади. Маълумки, Ислом динида қимор қаттиқ қораланган ва гуноҳи кабиралардан биридир. Аллоҳ таоло “Моида” сурасида шундай хитоб қилган:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالْأَنْصَابُ وَالْأَزْلَامُ رِجْسٌ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
Яъни: «Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр (ароқ), қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз». (Моида: 90-оят).

Учинчидан, динимизда тўйганидан кейин таомланиш ҳаром қилинган. Бу борада шундай дейилган:
"وَإِذَا أَكَلَ الرَّجُلُ فَوْقَ الشِّبَعِ فَهُوَ حَرَامٌ فِي كُلِّ مَأْكُولٍ" (البحر الرائق شرح كنز الدقائق)
Яъни: "Киши агар, тўйганидан ортиқ таом еса, ҳар қандай емак бўлсин, ҳаром бўлади". (“Баҳрур-роиқ шарҳу канзуд дақоиқ” китоби). Чунки тўйганидан кейин таомланишда инсон саломатлиги учун жиддий зарар бор.
Шунга кўра, юқоридаги каби шарт ва гаров ўйнаш аралашган ҳамда инсон саломатлиги учун хавф туғдирадиган савдо турлари шаръан ножоиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
ЮРАК ТУШГАНДА НИМА ҚИЛСА БЎЛАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қўрқанда юрак тушиб қолиши бор нарсами нима қилса бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда юрак тушиш ёки юрак кўтариш деган нарса йўқ, балки бу нарса тиббиётга тааллуқли масала. Бу хусусда мутахассис докторларга мурожаат қилиш керак, юракка қувват бўладиган маҳсулотлардан истеъмол қилиш лозим.

Шундай бўлсада беморларга Қуръон оятларини ўқиб дам солиш бор. Бундай беморларни мутахассисларга кўрсатилиш билан бир қаторда унга дам солиш ҳам тез орада шифо топишига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МУСУЛМОН БЎЛИШ УЧУН ШАҲОДАТ КАЛИМАСИНИ АЙТИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Христиан аëл Аллоҳнинг ягоналигига, Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи васаллам) пайғамбарлигига, Қуръон китобига, фаришталарга, охиратга, дўзах ва жаннатга ва бошқа мусулмон инсон ишонганларга у инсон ҳам ишонса, мусулмон бўлиб қоладими ëки албатта шаҳодат калимасини айтиш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида, мусулмон бўлиши учун имон арконларига чин дилдан ишониши етарли. У Аллоҳ таолонинг наздида мўминдир. Лекин биз уни мусулмонлигини билишимиз ва унга Ислом ҳукмлари жорий бўлиши учун "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни айтиши шарт. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ПИЁЗНИНГ ПЎСТЛОҒИНИ ЁҚИШ МУМКИНМАСМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Кўп эшитаман, пиёзни юпқа пўстлоғини ёқиш мумкинмас деб. Ёқса жаҳаннамда ёнаркан. Бу ҳақида динимиз нима дейди?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гаплар асоссиз. Гуноҳлар одамнинг дўзахда ёнишига сабаб бўлади, пиёзнинг пўчоғи эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚЎШИМЧА ХИЗМАТ ҲАҚИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ошхона, кафе ва ресторанларда сотилган таомлардан ташқари уни устига мижозлардан 10-15-20 фоиз ҳисоблаб пул олишади. Шу иш тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ошхонадаги хизматчилар учун олинадиган қўшимча хизмат ҳақи. Буни кўпинча таомнома остида ёки бирор жойда ёзиб қўйишади. Сиз шу ошхонада таомланишингиз асносида ўша хизматчиларга буюртма беришингиз, сизни бу шартга рози эканлигингизни билдиради ва бу шаръан тўғри ҳисобланади. Агар рози бўлмасангиз, ошхона маъмурияти билан хизмат керак эмас деб келишиб олиб, ўзингиз хизмат қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ВИТРНИ ЎҚИБ БЎЛГАЧ ХУФТОННИНГ ФАРЗИДА ХАТО ҚИЛГАНИНИ БИЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Хуфтон намозини ва витри вожиб намозини ўқидим. Ўқиб бўлганимдан кейин фарзида ўқиган сурамда маъно бузиладиган хато қилибман. Фарзини ўқиб олдим. Шунда витри вожибни ҳам қайта ўқишим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ҳолатда икки хил гап бор. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ қайтармайди деганлар. Чунки витр намози у кишининг наздида вожибдир. Икки шогирдлари қайтариб ўқийди дейишган.

Аммо хуфтоннинг фарзи ва витр орасида тартибга, яъни аввал фарзи кейин витрни ўқиш лозим. Агар кимдир била туриб аввал витрни кейин фарзини ўқиса, кейин яна витрни қайта ўқийди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ФОЙДА ҚЎЙИБ СОТСАМ ГУНОҲ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен савдогарман. Дўконимга маҳсулот олиб келиб устига ўзим учун фойда қўйиб сотсам гуноҳ бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар савдода ёлғон ишлатмасангиз гуноҳ бўлмайди. Зеро савдо фойда қилиш учун қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
УЙЛАНИШ УЧУН ҚАЙСИ ЖИҲАТЛАРИГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Уйланиш учун қиз боланинг аввало қайси жиҳатларига эътибор бериш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу саволга жанобимиз Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам гӯзал жавобни берганлар.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аёлни тўрт нарса учун никоҳланур; моли учун, ҳасаби (насаби) учун, жамоли учун ва дини учун. Бас, диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур», дедилар" ({Муттафақун алайҳ).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖОЙНАМОЗ УСТИГА НАРСА ҚЎЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намоз ўқиёткан жойга нарса қўйса бўладими? Масалан кўкрагини тагига.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда хушуъни кетказувчи ҳар қандай ишлар макруҳ ҳисобланади ("Мухтасарул виқоя"). Демак намоз ўқиётган киши қўлидаги бирор ашёси, телефони ёки телпагини жойнамоз устига қўйганида сажда қилишига халақит бермайдиган қилиб қўйиши керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲАЖГА БОРМАГАН КИШИНИ ҲОЖИ АКА ДЕЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Баъзида Ҳажга бормаган инсоларни ҳожи ака дейишади, шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Борганларни ҳурмат юзасидан, бормаганларни яхши ният қилиш эътиборидан айтилади, одатда. Лекин ҳожи ака, дейишни талаб қилиш яхшилик аломати эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТУЗ ОЛИБ ҚЎЙСА БАРАКА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бизда Aндижонда Рамазон ойида ҳамма туз олиб қўяди. Сабаби йил бўйи барака бўлади, дейишади ва анчагина ғамлаб қўйишади. Бу қанчалик тўғри иш?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда бундай гап йўқ. Бизлар Рамазонда озиқ овқатни эмас, балки кўпроқ тақвони захира қилишга ва гуноҳлардан покланган ҳолда чиқишга ҳаракат қилишимиз керак. Рамазон ойида бизларга буюрилган нарса шудир. Шунинг учун бундай ортиқча нарсалар билан онгимиз ва вақтимизни банд қилмасдан кўпроқ ибодат ва дуолар қилишимиз даркор. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЁЛ КИШИ КИМЛАРНИ ОЛДИДА НАМОЗ ЎҚИШИ МУМКИН?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аёлар қайнака ва қайноталарини олдида намоз ўқиса бўладими? Ўзи кимларни олдида намоз ўқиш мумкин? Келинлар ва қизлар ҳам билиб оларди, ўзи кимларни олдида намоз ўқиш мумкин эмас?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу маҳрам ва номаҳрам масаласидан келиб чиқади. Аёл киши номаҳрам инсон билан бирга намоз ўқий олмайди. Аммо бошқа аёллар ёки маҳрам эркаклар бўлса, булар билан бир жойда намоз ўқишлари ёки бир имомга иқтидо қилиб ўқишлари мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАСАМИНИ БУЗГАН ИНСОН
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир киши Аллоҳга қасам буюрганига юраман, қайтарганидан қайтаман десаю амал қила олмаётган бўлса, бу кишини холи нима кечади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мусулмон инсон Аллоҳ буюрган ишни қилиб, қайтарганидан қайтиши керак. Бунинг учун албатта, қасам ичиши шарт эмас. Аллоҳ таолога ва охиратга бўлган иймони уни шундай ҳаёт кечиришга етакламоғи лозим. Шундай бўлса-да, бир киши саволда айтилганидек “Аллоҳга қасам, Аллоҳ буюрган ишни қиламан. У Зот қайтарган ишдан қайтаман”, деган бўлса, бу қасам бўлиб, қасамига зид иш қилиши билан қасамни бузган бўлади. Шариатда қасамни бузиш билан белгиланган каффоратни тўлаши лозим бўлади. Араб тилида «каффорот» сўзи бир нарсани яхшилаб, ҳеч ҳам кўринмайдиган қилиб тўсиб беркитишга айтилади. Шариатда эса, содир этилган гуноҳни ювиш учун адо этиладиган молиявий ёки бадан ибодатига «каффорот» дейилади. Ичган қасамини бузган инсон адо этиши вожиб бўлган каффорот ҳақида аввал батафсил баён қилганмиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
2024/10/03 11:26:01
Back to Top
HTML Embed Code: