Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📈 Ўзбекистон Халқ демократик партияси: кеча ва бугун

❗️ Мамлакатимиздаги илк сиёсий партия.

🗳 Ўзбекистон ХДП фаолияти давомида барча сайловларда иштирок этган.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1,1 миллион нафардан зиёд юртдошларимиз нима учун бизни қўллаб-қувватлайди?

🔖 «Адолат» социал-демократик партияси ўтган 5 йилда қандай натижаларга эришди?

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуслари экологик барқарорликни таъминлашда муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Milliy tiklanish" demokratik partiyasining asosiy g‘oyalari va ramzining tavfsifi

Аслида канал кирилчада юритилади, лекин "Миллий тикланиш"нинг қадриятларини ҳурмат қилган ҳолда, истисно қилдик 😉

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
МСК: Хориждаман, овоз беролмайман деманг, у ерда ҳам шароит қиламиз!

Бугун Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида чет элдаги фуқароларимиз учун овоз бериш тартибини йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди. Унга кўра, фуқароларимиз дунёнинг 39 та давлатларидан туриб овоз беришлари мумкин. Хориждаги ватандошларимиз учун 39 та давлатда жами 56 та сайлов участкалари ташкил қилинади.

Энг муҳим жиҳати улар пропорционал сайлов тизими асосида овоз беради. Маълумки, пропорционал сайловда партияларнинг ғоялари муҳим элемент ҳисобланади: сайловчилар партияларнинг дастурлари, тарғиботига кўра овоз берадилар.

Сайловга борган фуқаро 5 та партиядан битта партияни танлаб овоз беради. Партиялар эса ўз репутациясини яхшироқ кўрсатиш орқали овоз олади.
Бу эса партияларимизнинг ғоявий ва мафкуравий жиҳатдан кучайишига хизмат қилса не ажаб.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
❗️Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги алоҳида бўлинмалари ташкил этилади

Фонд жами 45 та, шу жумладан, ижро этувчи девон – 17 та, алоҳида бўлинмалар – 28 та штат бирлигидан иборат бўлади

Президент фармони

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
#Сайлов2024

📣 Сайловгача 60 кун қолди.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари тузилди

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
🛑 Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди.

▶️ Мажлисни Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти ҳамда youtubeдаги канали орқали жонли кузатишингиз мумкин.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвони таъсис этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишди.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши янги иш ўринлари яратиш, инновациялар жорий қилиш, экспорт қилиш ва етук мутахассислар тайёрлашда барчага намуна бўладиган ҳамда жамиятимиз ҳаётининг турли соҳаларида юқори натижаларга эришиб келаётган бизнес вакилларини тизимли тақдирлаш имконини беради.

Депутатларимиз томонидан мазкур қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланиб, унвоннинг таъсис этилиши мустақиллик айёми арафасида айни муддао эканлигини таъкидланди. Шунингдек мукофот бизнес вакилларини тизимли тақдирлаш имконини бериши айтилди. Қонун лойиҳаси учинчи ўқишда ҳам қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ишга киришда талаб қилинадиган ҳужжатлар сони камайтирилади

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди. Мазкур конунга кўра, эндиликда ишга кирувчи ёки ўриндошлик асосида ишга шахслар учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати қисқартилади.

Ахборот технологияларни кўллаш ва рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида айрим ҳужжатлар талаб қилинмасдан, электрон тизимлардан олиш имконияти яратилади.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Odiljon Tojiyev
Омбудсманнинг мобил иловаси ишга туширилибди

Янги мобил илова мунтазам ишлайди. Бу дегани Омбудсманга мурожаатингиз бор бўлса, уни хоҳлаган вақтда осон ва тез жўнатса бўлади.

Бунинг устига юборган аризангизнинг ҳолатини ҳақиқий вақтда кўриб турасиз - у кўриб чиқиш жараёнидами, кўриляптими ёки ижрога йўналтирилганми, ҳаммасини иловадан кузатса бўлади.

Бу мобил иловада ҳам ягона идентификация тизими OneID орқали рўйхатдан ўтилади. Узоқ тўлдириб ўтириладиган ҳеч қанақа аризалар керак эмас.

Илова ўзбек, рус ва инглиз тилларида мавжуд. Бу ҳар бир фойдаланувчига ўзи учун қулай бўлган мулоқот тилини танлаш имконини беради.

Мени яна бир хурсанд қилган нарса иловада ўзингизни қийнаб турган масала бўйича онлайн маслаҳат олиш мумкин экан. 👍

☝️ Мобил иловани Google Play ва App Store орқали юклаб олишингиз мумкин.

Вақт ўтиши билан илова янаям фойдали ва мукаммал бўлишига ишонаман.

Одилжон Тожиев
“Миллий тикланиш” етакчиси Алишер Қодировнинг охирги интервьюcида айтган бир ғояни мен ҳам қўллаб-қувватлайман:

Консерватив партия раҳбари айтишича, бу йилги сайловда партия боғча ва мактабларга тарбиячи ва ўқитувчиларни конкурс асосида ишга қабул қилиш тартибини жорий этиш ғоясини илгари сураркан.

Ҳақиқатдан ҳам, мактаб ва боғчаларда дуч келган "мутахассис" ишлашига чек қўйиш керак. Олий маълумотли, маҳоратли, болани севадиган, илмга чанқоқ ўқитувчилар мактабларда дарс бериши керак.

Ҳар қандай соҳани, умуман давлатни ривожлантириш кадрларга боғлиқ. Кадрлар эса энг аввало боғча ва мактабдан эга бўлади бошланғич тушунча ва дунёқарашга.

Хуллас, "Миллий тикланиш" чиларни шу ғояси манга ёқди.

Умуман, Ўзбекистоннинг яқин ва узоқ келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир юртдошимизни сайлов арафасида илгари сурилаётган ғоялар билан қизиқишлари ва бу бўйича ўз муносабатларини билдириб боришга чақириб қолган бўлардим.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Аралаш сайлов тизими УзЛиДеПни хуркитмаяптими?

УзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитовни Халқаро пресс клубга берган интервьюсида қизиқ савол берилибди.

Мухбир Хаитовдан "Партиянгиз янги аралаш сайлов тизимига қанчалик тайёр?" дея, илмоқли сўраган.

Биламизки, бу галги сайловдан пропорционал тизимда ҳам овоз берилади. Яъни, фуқаролар аниқ депутатга эмас, партияга хам овоз беришади.

Фуқароларимиз депутатларни яхши таниб, ишларини кўриб юрган бўлиши мумкин. Лекин, эҳтимол, у депутатни қайси партияданлигини билмас.

Айтмоқчи бўлаётганимиз, УзЛиДеП Ўзбекистонда энг кўп аъзога эга бўлса-да, агар партия ғоялари яхши ташвиқот қилинмаган бўлса, янги тизим туфайли камроқ овоз тўплашлари эҳтимоли пайдо бўляпти.

Актам Хаитов эса саволга жавоб бериб, партия бу жараёнга тўлиқ тайёрлигини айтган.

Раиснинг гаплари қанчалик ростлигини сайловларда билиб оламиз.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Очиқ суҳбатлар, тортишувлар керак. Биз оқ-қорани қаердан биламиз?"

Юртдошларимиз сиёсий партиялардан кескин баҳслар кутишмоқда.

Aksent.uz жамоаси бўлажак сайловлар олдидан фуқароларимизни сўроққа тутди.

https://www.tg-me.com/aksentuz
#Сайлов2024

📣 Сайловгача 59 кун қолди.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўпчилик қонунчилик палатаси ҳақида гап кетганда ўша машҳур қизил залдаги муҳокамаларни кўз олдига келтиради. Чунки, бу жараённи қонунчиликка бефарқ бўлмаган инсонлар нафақат онлайн томоша қилиши балки, изоҳларда ўз фикрларини қолдириши мумкин.

Бироқ, мазкур роликда гап умуман бошқа нарса ҳақида.

Гап шундаки, ҳақиқий тортишувлар, баҳслар аслида ялпи мажлисгача бўлган жараёнларда, айниқса фракция йиғилишларида бўлиб ўтади.

Ҳозир кун давомида бўлиб ўтган йиғилишнинг энг қайноқ жараёнларини 90 сония ичида кўришингиз мумкин.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси етакчиси Робахон Махмудова сайлов жараёнлар ва партиянинг сайловолди кайфиятига оид барча саволларга жавоб берди.


Интервью давомида Робахон Махмудова ғалабага эришишда партияларнинг ғоялари муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Бундан эса “Адолат” социал-демократик партияси ўз ғоялари устида қаттиқ ишлаганликларини тахмин қилиш мумкин. Бунга етакчининг ўзи ҳам “Узоқ йиллардан буён ечимини кутаётган долзарб ғоя ва таклифларимизни илгари сурамиз!” дея ишора қилган.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/11/17 05:23:58
Back to Top
HTML Embed Code: