Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бор Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлислари палатанинг расмий веб-сайти ҳамда YouTube видеохостингидаги саҳифаси орқали жонли эфирга узатиб борилади.

Айни шу жараёнларни кузатаётган аҳоли вакилларида доимий савол, аниқроғи эътироз шаклидаги фикрлар билдирилади: Қонунни тушунмадим, юридик "тил"да эмас соддароқ гапиришса бўлмайдими?

Шу мақсадда барча учун долзарб бўлган "прописка" тўғрисидаги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини Қонунчилик палатаси депутати Козим Тожиевдан соддагина қилиб тушунтириб беришларини сўрадик.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Партияларимизни кимлар қўллаб қувватлайди?

Партиялар Ўзбекистонни қайси ҳудудидан қанча одам аъзоси борлиги бўйича маълумотларни эълон қилишди. Ҳар бир партия ўзининг ўзига хос фикрдошларига эга.

Масалан, тадбиркорлар ва ишбилармонларни бир қанот остига тўплаган ЎзЛиДеПда партиялар ичида аъзолик бўйича яққол устунлик кўзга ташланади. Партиянинг юртимиз бўйлаб, оз эмас, кўп эмас 1 миллион 600 минг аъзоси бор.

"Миллий тикланиш"да тарғибот бутун Ўзбекистон бўйича бир хил олиб борилган шекилли, аъзолар сони вилоятларда деярли бир-бирига яқин.

"Халқ" демократик партиясида ҳам шу нарса яққол кўзга ташланади. Эътиборли жиҳати эса, партияда эркак ва аёл аъзолар сони деярли тенг кўрсатгичларга эга эканлиги бўлди.

“Адолат” социал демократик партиясида бошқа партиялардан фарқли аёллар эркаклардан кўпроқ. Демак, “Адолат” СДП ўз ғоя ва мақсадларида аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига кўпроқ эътибор бериб, уларни ўз партиясига жалб қилоляпти деб айтишимиз мумкин.

Экологик партияда эса Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида аъзолар сони кўпроқ. Бу ҳудуднинг табиати ва аҳолининг экологик тизимга нисбатан бефарқ эмаслигини англатади десак, хато бўлмайди.

Таъкидлаш керакки, бу йилги имзо тўплаш номзодлар ва сайловчилар ўртасида «боғловчи кўприк» вазифасини бажарувчи жараён сифатида фаол ташкил этилди. Партияларимиз тарафдорлари сайловда ҳам қай даражада ўз фаоллигини кўрсатади, 27-октябрь куни билиб оламиз.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулбаҳор Саидғаниева ҳамда Умиджон Жабборовга Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзолигига қабул қилинишибди.

Шу кунларда уларга уюшманинг гувоҳномаси топширилибди.

Журналист депутатларга ижодий зафарлар тилаб қоламиз!

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
#Сайлов2024

📣 Сайловгача 66 кун қолди.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда барча сиёсий партияларга парламент сайловларида қатнашиш учун рухсат берилди

МСК барча сиёсий партияга Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлар сайловида қатнашиш учун рухсат берди.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
#Сайлов2024

📣 Сайловгача 65 кун қолди.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Депутатлар фикри: Тадбиркорлик ривожи учун янги имконият, қулайлик ва рағбатлар

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан анъанага айланган очиқ мулоқоти соҳадаги тизимли муаммоларни ҳал этиши, таклифлар муҳокама қилиниши ва янги қулайликлар яратиши билан ишбилармонлар кутадиган тадбирга айланди. Депутатларимиз ҳам учрашув таассуротларни турли сарлавҳалар остида бўлишдилар.

Зуҳра Ибрагимова Қорақалпоғистон бизнес учун қулай масканга айланаётганлигини айтиб, тадбиркорларнинг товар айланмаси ўтган йилга нисбатан 25 фоизга кўпайиб, 986 триллион сўмга етганлиги маълум қилинганлигини эслаб ўтди.

Муқаддас Ўразалиева эса “Тадбиркорлар “соядан чиқиб”, қонуний фаолият, соғлом рақобат йўлига ўтмоқда” дея бугунги кунда  тадбиркорларимиз аввалгидек ҳадиксираб эмас, балки янги-янги лойиҳалар устида ишлаб, юрт тараққиётига ўз ҳиссасини қўшаётганлигини айтди.

 Учрашувни янги режалар, янги ташаббуслар, янги имкониятлар сифатида талқин қилган Моҳира Хўжаева бу галги тадбиркорлар билан мулоқотнинг айнан юртимизнинг шимолий дарвозаси бўлган Қорақалпоғистонда бўлиб ўтгани ҳам бежизга эмаслигини таъкидлаб, у ердаги бизнес учун имтиёзлар бошқа биронта ҳудудда йўқлигини эътироф этди.

Депутат фикрига уйғун тарзда, Актам Ҳаитов ЎзЛиДеП бундан кейин ҳам асосий электорати вакиллари – тадбиркорлар ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилди.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
#Сайлов2024

📣 Сайловгача 64 кун қолди.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Эндиликда ишга осон кириш мумкин!

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига "Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар кириш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси киритилди.

Ушбу қонун лойиҳаси қабул қилинса нима ўзгаради?
Дейлик, сиз бирор ташкилотга ишга кирмоқчи бўлсангиз сиздан ортиқча ҳужжатлар талаб қилинмайди. Иш берувчи томонидан ишга кириш жараёнидаги талаб юмшатилади. Бу эса табиийки сарсонгарчиликнинг олдини олади. Шу билан бир қаторда ортиқча расмиятчилик, қоғозбозликка ҳам чек қўйилади.

Бизни кузатишда давом этинг
@deputatlar_nima_deydi
#Сайлов2024

📣 Сайловгача 63 кун қолди.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
#Tabrik

Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyevning «O‘zbekiston Respublikasi mustaqilligining o‘ttiz uch yilligi munosabati bilan davlat xizmatchilari hamda ishlab chiqarish va ijtimoiy-iqtisodiy sohalar xodimlaridan bir guruhini mukofotlash to‘g‘risida»gi Farmoniga muvofiq, Oliy Majlis Qonunchilik palatasining bir guruh deputatlari davlat mukofotlari bilan taqdirlandi.

☝️ Jumladan:

🔷 «Mehnat shuhrati» ordeni bilan

➡️ Shodmonov Adxam Xursanbayevich — Oliy Majlis Qonunchilik palatasining Korrupsiyaga qarshi kurashish va sud-huquq masalalari qo‘mitasi a’zosi;

🔷 «Do‘stlik» ordeni bilan

➡️ O‘razaliyeva Muqaddas O‘ktamovna — Oliy Majlis Qonunchilik palatasining Fan, ta’lim, madaniyat va sport masalalari qo‘mitasi a’zosi;

➡️ Xolmahamatova Shahnoza Baxtiyor qizi — Oliy Majlis Qonunchilik palatasining Fan, ta’lim, madaniyat va sport masalalari qo‘mitasi a’zosi;

🔷 «Sodiq xizmatlari uchun» medali bilan

➡️ Aldamuratov Baxitbay Umirzakovich — Oliy Majlis Qonunchilik palatasining Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish masalalari qo‘mitasi a’zosi;

➡️ Qulmatov Sherzod Dustmuratovich — Oliy Majlis Qonunchilik palatasining Mehnat va ijtimoiy masalalar qo‘mitasi a’zosi;

➡️ Xudayberdiyev Zafar Raximovich — Oliy Majlis Qonunchilik palatasining Innovatsion rivojlanish, axborot siyosati va axborot texnologiyalari masalalari qo‘mitasi a’zosi.

Mukofotlangan deputatlarimizni tabriklaymiz!
#Сайлов2024

📣 Сайловгача 62 кун қолди.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
#Сайлов2024

📣 Сайловгача 61 кун қолди.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг асосий ғояларини биласизми?

O'zLiDeP рамзи қандай маънони англатади?

O'zLiDeP - бунёдкорлар партияси!

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
2024/11/17 03:55:14
Back to Top
HTML Embed Code: