Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

"Milliy tiklanish" demokratik partiyasiga qanday a'zo bo'lish mumkin? Homiylik qilish tartibi haqida bilasizmi?

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов2024

📣 Сайловгача 48 кун қолди.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Forwarded from Mufasa
Кеча Экопартиянинг қурултойи бўлиб ўтди. Мафкураси экологизм бўлган партия сиёсий майдонда ўзининг «сўл» позициясида қатъийлик билан қолар экан.

Сайловолди дастурида партия томонидан атроф-муҳитни муҳофазасидан ташқари мамлакатнинг йўл инфратузилмаси учун ажратиладиган сумманинг муайян қисмини мажбурий равишда пиёдалар йўлакчаларини ташкил этишга йўналтириш, автомобиль йўли қатнов қисми ҳисобидан скутерлар ва велосипедларда ҳаракатланиш учун алоҳида йўлаклар ташкил этиш, жамоат транспортидан фойдаланувчи шахслар учун йўл ҳақини арзонлаштириб бориш тизимини йўлга қўйиш каби ташаббусларни илгари сурилмоқда.

Шунингдек, партия шаҳарларда бино ва кўп квартирали уйлар қурилишини мажбурий тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш механизмларини қонунда аниқ белгилашни таклиф этяпти.

Партия сиёсий майдонда ёш бўлишига қарамай бошқа партиялардан кўра аниқ ва реал ташаббуслар билан чиқяпти.

@mufasa_mh
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов2024

📣 Сайловгача 47 кун қолди.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов2024

📣 Сайловгача 46 кун қолди.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дебатларда партия раҳбарларини кўрамизми?

Сайловолди жараёнларининг муҳим босқичи бўлган дебатларга ҳам яқин қолди. Дебатлар сайловларнинг якуний натижаларига таъсир этувчи илғор ва муҳим сиёсий усул ҳисобланади. Халқимиз шу дебатларни кўриб жон куйдирадиган ҳақиқий депутатиниям, ичи "бўшроқ" популистлариниям таниб олади. Шунинг учун дебатларни ҳамма партиялар муҳим деб билиши керак.

Масалан, 🟡Экологик партия раиси Абдушукур Хамзаев дебатларни “марди-майдон” деб атапти. 🟡«Адолат» СДП Кенгаши раиси Робахон Махмудова партия дебатларга ҳар жиҳатдан тайёрлигини таъкидлаб, платформа сайловолди дастурида кўтарилган ғоя ва таклифларнинг қанчалик керакли эканилигини очиб берувчи “ажойиб имконият” сифатида кўрган.

🟡 Халқ демократик партияси етакчиси Улуғбек Иноятов “ғоялар тўқнашуви”га ўз сўзини айта оладиган, амалдаги тажрибага эга депутатларни тайёрлаш муҳим деб ҳисоблайди. Актам Ҳайитов ишонч билан 🟡 “ЎзЛиДеП “ дебатларга анчайин яхши тайёргарлик кўрганини айтган. Алишер Қодиров ҳам бўш келмасдан 🟡 “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳам ғоялари бошқалар таклиф қилаётган ғоялардан самаралироқ эканлигини кўрсатиш учун ҳар қандай рақобатга тайёрлигини таъкидлади.

Сўзда ҳамма гап айтилиб бўлибди чоғи, энди навбат амалда кўрсатиб, очиқ дебатларга киришишга.

Нима ҳам деймиз, осон эмас бу майдон ичра турмоқ...

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов2024

📣 Сайловгача 45 кун қолди.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

🇺🇿 Тарбияланмаган инсонга таълим берсангиз, атом бомбасини яратади

Охирги пайтларда "Миллий тикланиш" демократик партияси раҳбари Алишер Қодировнинг нутқларидан таълим ва тарбия мавзуси тушмай қолди. Энг қизиғи, фикрлар бир-бирини ҳам тўлдиради, ҳам бир хил жойларда инкор ҳам қилиб қўяди.

Бола туғилганида соф бўлиши, тарбиядаги хатоликлар сабабли бераҳм инсонга айланиши мумкинлиги айтадиган Раис, мактабда ўқитувчида эркинлик, ўқувчида интизом бўлиши шарт деб, тарбия масаласида кескин қарорлардан қочмасликка даъват қилиб келади.

Қодировнинг айтишича, тарбияланмаган инсонга таълим берилса атом бомбасини яратади, лекин, тарбия кўрган инсон таълим олса Алишер Навоий бўлади. Бутун дунёни тинчликка тотувликка чақиради.

Яқиндаям жаноб Қодиров ҳаётда бахтли яшаш учун олий таълим дипломи керакмас, инсон ҳунарманд бўлиб ҳам бой бўлиши мумкинлигини таъкидлаб, мактаб олий таълим муассаса имтиҳонига эмас ҳаётга тайёрлаши кераклигини айтган эди.

Дўппини бир четга қўйиб, ўйлаб кўриш керак. Бошқа маънода айтилган бўлсаям, Алишер аканинг бундай қарашлари таълим соҳасига эътиборни пасайтириб юбормасмикан? Ҳар ҳолда ўқитувчиларни ойлигини кўп деган партия раҳбаридан буни кутса бўлади.

Умуман олганда, "Миллий тикланиш" демократик партияси сайловолди дастурида ҳам айнан таълим ва тарбияга оид масалалар жарангласа керак(а)?

(P.S. Qodirovning tasdiqlanmagan alifbodagi postlarini öqib çiqişning özi bölmadi oma 😁)

🚀
@deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from GENERALISSIMUS
Экопартия энергия тежовчи технологиялар бўйича ташаббусни илгари суряпти

Энергияга талаб тинимсиз ўсиб бораётган даврда яшаяпмиз. Бу шароитда энергия самарадорлигини ошириш бўйича маълум чора-тадбирлар ишлаб чиқишга зарурият пайдо бўляпти.

Энергияга тежамкор лойиҳалар ва техник ечимларни амалга ошириш учун эса объектларда базалт, минерал плита, пеноплекс, гидроизол, пеноблок, газобетон каби материалларни ишлатишни кучли назорат қилиш керак.

Экологик партиямиз айни соҳада илгари сураётган ташаббус давлат муассасалари, кўп қаватли уйлар ва майдони 1000 кв. метрдан ортиқ бўлган объектлар учун энергия тежовчи технологияларни ўрнатиш кераклигини назарда тутяпти.

Партияга кўра, бу вазифаларни бажариш учун хонадонлар, кўп қаватли уйлар, ижтимоий ва бошқа объектларда энергияни тежаш бўйича услубий йўриқнома ишлаб чиқиш керак. Айтилишича, бу йўриқнома оддий ва тушунарли бўлиши, расмлар билан халқона усулда тайёрланиши керак. Кенг жамоатчилик фойдаланишига қулай бўлиши учун эса уни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларга жойлаштириш лозим, деб ҳисоблаяпти экопартия.

Ўзбекистонда бир йилда 1 квадрат метрга 390 кВт/соат энергия сарфланар экан. Европада эса бу кўрсаткич ўртача 120-150 кВт/соатни ташкил қилади. Бу Ўзбекистондагидан 240-270 кВт/соат кам дегани. Фарқни кўряпсизми?

Менимча, шу томондан олиб қараганда, экологик партиянинг юқоридаги таклифи фойдали. Партия бу таклифни амалга ошириш ортидан Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудидаги биноларда энергия самарадорлигини оширишни кўзда тутяпти.

#sаylоv24

@generalissimo_marshal
#Сайлов2024

📣 Сайловгача 44 кун қолди.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов2024

📣 Сайловгача 43 кун қолди.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/11/17 07:52:38
Back to Top
HTML Embed Code: