ЧОЙ ҲАҚИДА
Чой чанқовни босади, асабларни тинчлантиради, қонни тозалаб, тери рангини яхшилайди, юрак иллатларига фойда қилади ва нафас йўлларини очади, бактерияларни ўлдиради, шодликни зиёда қилади, томчилаб чиқадиган сийдикни яхши юргазади, ақлий ва жисмоний иш қобилиятни оширади. Чойни ярим соат дамлаб, ярим қайноқ ҳолда ичилади. Чой доривор гиёҳ бўлгани учун уни доим ичиш соғлиққа зарар. Уни асосан нонуштадан олдин ва кечқуринги овқатдан бир соат ўтказиб ичган яхши. Кекса одамларга, уларнинг мизожи совуқ бўлгани сабали, кўк чойдан кўра қора чой ичганлари фойдалироқ. Қора чойга нисбатан кўк чойнинг шифобахшлик хусусияти кўпроқ. У кучли антиоксидант ҳисобланади. Кўк чой, шунингдек, юқори қон босимини туширишга ёрдам беради. Кўзни қон босими кўтарилганда уни аччиқ кўк чой билан ювиш яхши натижа беради. Чойни “аччиқ” қилиб дамлаб ичавериш қабзиятга олиб келади. Туриб қолган дамлангган чойни ичмаслик керак.
www.tg-me.com/dardgadovo
Чой руҳга қувватдир, иллатни ҳайдар,
Юрагу қўлларга қувватни ҳайдар.
Покиза ёшларни тўплар бир ерга,
Чолларга ёшлардек ғайратни ҳайдар.
www.tg-me.com/dardgadovo
Чойнинг саломатликка фойдали бўлган турлари кўп. Шулардан кўпроқ шифобахш хусусиятга эга бўлганларининг нималарга фойдали эканлигини қисқача тушунтириб ўтишни лозим топдик.
www.tg-me.com/dardgadovo
Лимонли чой
Лимонли чой қон босим юқори бўлганида, бош оғриганда, кўнгил айниганда, юрак тез урганда, тана ҳарорати кўтарилганда, иштаҳа йўқлигида тавсия этилади. У жигар, меъда, ўпка фаолиятини яхшилайди ва оғизни хушбўй қилади.
www.tg-me.com/dardgadovo
Заъфаронли чой
Заъфаронли чой юракни, меъда ва жигарни бақув ват, кўзни қувватли, рангни чиройли қилади. У шунингдек тиқилмаларни очиш, балғамни кўчириш кучига эга. Бундай чойни дамлаш учун ярим литрли чойнакда
дамланган кўк чойга заъфаронни 20 та қилга ўхшаган донасини солиб, бир оз дам едирилади ва кун давомида ичилади. Заъфаронли чойни доимий ичиш зарар. http://www.tg-me.com/dardgadovo
Хелбали чой
Хелба кукунининг бир чой қошиғини бир стакан қайнаган сувда 20 минут дамлаганда сариқ рангли хушбўй чойга айланади. Унинг фойдали хусусиятлари
жуда ҳам кўп. Ёзда иссиқни қайтаради, танани балғам, гижжалар ва шилимшиқлардан тозалайди, овқат ҳазмини яхшилайди, соч тўкилишини, ич кетишини тўхтатади, озишга ёрдам беради, оғиздаги ёмон ҳид ва танадаги тер ҳидларини кетказади, шамоллашга кучли даво.
Хелба ҳомиладор аёлларга мумкин эмас.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Кардамонли чой
Кардамонли чойни тайёрлаш учун дамланган чойга 3 – 4 дона кардамон ювиб солинади. Бундай чой нафақат хушбўй, балки жуда кўп ҳолатларда фойдалидир. У овқатни яхши ҳазм қилдиради, мияда қон айланишини яхшилайди, бош оғриғини қолдиради, иммунитетни, юрак, асаб тизими ишини яхшилайди, кўнгил айниши, қусишни тўхтатади, иситмани туширади.
Кардамонли чойни доимий ичиш тавсия этилмайди.
www.tg-me.com/dardgadovo
Янтоқли чой
Янтоқли чой йўтални қолдирувчи, терлатувчи, чанқовни босувчи, кўкракни юмшатувчи, сурги дори сифатида, ич кетиш, меъда-ичак касалликларини даволашда ишлатилади. Унинг офтоб урганга, бош оғриғи, бавосил, ангина ва стоматитга фойдаси бор. Янтоқли чойни тиканларини қолдирмай, яхшилаб сузиб, кейин ичилади.
www.tg-me.com/dardgadovo
Чилонжийдали чой
Бундай чойни тайёрлаш учун етти дона йирик, ранги қизил бўлган чилонжийдани ювиб, кўк чой дамланган чойга солиб, узоқ вақт тиндириб қўйилади. Меваларини ҳазми оғир бўлгани учун уларни емаган маъқул. Бу чой юқори қон босимини туширади, чанқовни босади, қонни суюлтиради, қон кўпайиб ғалаён қилса жойига
келтиради. У жигар, буйрак, ўпка, нафас йўллари ишини яхшилайди. Қон босими паст юрадиганлар ичмагани маъқул.
www.tg-me.com/dardgadovo
Кийикўтли чой
Бундай чой қон босим кўтарилганда, юрак, ўпка хасталикларида, бўғинлар оғриганда, кўриш қобилияти ёмонлашганда тавсия қилинади. Кийикўтли чой кайфиятни кўтаради, иштаҳани очади, пешобни кучли ҳайдайди, кўнгил айнишини тўхтатади, балғамни кўчиради, буйрак ва сийдик қопидаги тошларни йўқотишга ёрдам беради.
www.tg-me.com/dardgadovo
Гул чой
Атиргулнинг япроқларидан тайёрланган чой ниҳоятда фойдали ҳисобланади. Атиргул япроқларининг таркибида Менделеев жадвалидаги элементларнинг асосий қисми жамланган. Гул япроқларини чойга қўшиб ёки ўзини алоҳида дамлаб ичиш мумкин. Бундай чой мия томирлари спазмини кетказади, иммунитетни, асаб ва эндокрин тизимлари ишини, овқат ҳазмини яхшилайди, ҳужайраларни ёшартиради, юрак мушакларини қувватли қилади, бактерияларга қарши курашади. Гул чой шунингдек шамоллаганда, нафас йўллари, асаб касалликларида тавсия қилинади. Атиргул япроқларидан тайёрланган гул қандни қиш мавсумида (янги атиргул бўлмаган пайтда) истеъмол қилиш мумкин. Уни тайёрлаш учун ёзда ҳушбўй атиргул япроқларини ювиб, қуритиб, гўшт қиймалагичдан ўтказиб, шакар қўшиб, шиша банкага солиб, ёз давомида офтобга қўйиб қўйилади.
www.tg-me.com/dardgadovo
Новвот чой
Новвот чой совуқ пайтларда ичилса, танани иситиб, шамоллашнинг олдини олади, қон босими паст бўлса кўтаради, баъзи хил бош оғриқларини қолдиради, қорин очлик ҳиссини йўқотади.
www.tg-me.com/dardgadovo
Қорағат(смородина)ли чой
Қорағатли чой қонда гемоглобинни кўпайтиради,
модда алмашинувини яхшилайди, қонни тозалайди, томирларни кенгайтиради, сийдикни ҳайдайди, шамоллашнинг олдини олади, қон босимини туширади, асабларни тинчлантиради, ошқозон-ичак касалликларига фойда қилади. Уни доимий ичиш мумкин эмас. Шунингдек ошқозон, ўн икки бармоқли ичак яраларида, жигар касалликларида бундай чойни ичиш тавсия қилинмайди.
www.tg-me.com/dardgadovo
Маймунжон(малина)ли чой
Маймунжонли чой антиоксидант хусусиятига эга бўлиш билан бирга яхши терлатувчи, оғриқ ва чанқоқни қолдирувчи, сийдик ҳайдовчи, иситма туширувчи, овқат ҳазмини яхшиловчи, қон босимини пасайтирувчи, шамоллаганда сийдик кислотасини ташқарига чиқарувчи восита бўлиб ҳам хизмат қилади.
www.tg-me.com/dardgadovo
Каркадели чой
Каркаде Судан атиргули, розелла гибискус деб ҳам номланади. Унинг ватани Ҳиндистон ва Шри-Ланка ҳисобланади. Бундай чойни тайёрлаш учун сотувда бўладиган каркаде гулининг қуриган япроқларидан бир чой қошиғини кичкина чойнакка қайнаган сув билан солиб, бир оз дам берилади. Совитиб ичса қон босимини туширади. Чойнинг бу хусусиятини камайтириш учун унга новвот солиб ичилади. Каркадели чой қон томирлари деворларини мустаҳкамлайди, чанқовни қолдиради, иммунитетни, овқат ҳазмини, ич юришини яхшилайди, асабни тинчлантиради.
Каркадели чойни ҳомиладор ва фарзанд кўрмоқчи бўлган аёллар, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакда яраси борларга ичиш мумкин эмас.
www.tg-me.com/dardgadovo
Ширчой
Кастрюлькада 0,5 литр сув қайнатиб, унга кичкина қошиқда қора чой солинадиа, олов пастлатиб қўйилади. Чойни шамаси ёзилиб, қуюқ шира берганда, 2 литр сут қуйиб ярим соат пиширилади. Сўнгра пичоқ учида туз ва 50 грамм маскаёғ (сарёғ) солиб таъми ростланади. Яна 15 – 20 дақиқа милдиратиб қайнатилгандан сўнг ширчой тайёр бўлади.
Ширчойни совуқ пайтларда нонуштада, унга озроқ мурч қўшиб ичилса, тўқ тутади ва баданни қиздириб, шамоллашнинг олдини олади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Қаҳва ҳақида
Қаҳва дармонсизликни, балғамли йўтални, баъзи бош оғриқлар ва кўз оғриғини, меланхолияни кетказади, меъдага қувват беради. Табиати иссиқ. Сафроли аллергия ва юрак ўйнаши дардларига дармон бўлади, ични юмшатиб, пешобни юриштиради. Ҳар бир нарсанинг меъёри бўлганидек қаҳва ичишнинг ҳам ўз меъёри бўлиши керак. Уни бир кунда бир финжон (чашка) эрталаб ичган маъқул. Кечқурун ичса, уйқуни қочиради. Катта ёшдагилар ичмагани яхши. У қон босимини кўтаради. Қалқонсимон без, ошқозон, ўн икки бармоқли ичак, буйрак ва буйрак усти бези, қандли диабет касалликларида қаҳва ичмаслик керак, чунки у безларнинг гормон ишлаб чиқаришини кучайтиради. Қаҳвани меъёридан ортиқ доим истеъмол қилиш организмнинг нормал фаолиятни бузади, чарчоқ, ҳолсизликка олиб келади, иш қобилиятини пасайтиради, асабни ишдан чиқаради, юрак ўйнаши ва қуланж (ичакда пайдо бўладиган оғриқ) касалликларини келтириб чиқаради.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
ДОН ВА ДУККАКЛИЛАР ҲАҚИДА
Одамзод пайдо бўлибдики донлар, дуккаклилар ейиладиган нарсаларнинг асосийси бўлиб келган. Уларнинг фойдали хусусиятлари ҳақида жуда кўп ёзса бўлади. Донлар қобиқлари остида ўзларига хос қуввватни сақлайди. Улар экилганда мана шу қувват ёрдамида ерни ёриб, униб чиқади. Буларни истеъмол қилганда қуввати одамни танасига ўтади. Бу ўсимликлар фақат озиқ-овқатлик қимматига эга бўлмай, балки айни вақтда дориворлик хусусиятига ҳам эга. Улар углеводлар, оқсиллар, клетчаткалар, витаминлар, рух, селен ва магнийга ўхшаш моддалар манбаидир. Масалан, буғдой уни таркибида В1, В2, В3, РР, Е витаминлари бўлиб, улар асаб тизимининг нормал ишини таъминлайди, тери ҳолатини яхшилайди. Донлар ва дуккаклиларнинг тури кўп, лекин уларнинг баъзилари кўпроқ истеъмол қилинади. Биз кундалик таомномамизни буғдой, гуруч, арпа (перловка), сули ловия, нўхат, мошсиз тасаввур қила олмаймиз. Ана шулар ҳақида қисқача маълумот бермоқчимиз.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Буғдой
Буғдойнинг энг яхшиси қаттиқлик ва юмшоқликда
ўртача, сирти силлиқ, йирик, тўла, янги, туси оқ билан
қизил ўртасида бўлганидир. Унинг озиқлиги кўп бўлади. Табиати – иссиқ-ҳўлдир. Буғдойнинг таркибига Е,
В1, В2, В3, В6, РР, Р витаминлари ва кальций, фосфор,
магний, темир, мис, рух, селен, марганец, титан, кумуш
каби моддалар киради. Қайнатилган буғдойнинг ҳазми
суст бўлиб, қоринни дам қилади. Лекин сингиб кетса,
озиқлиги кўп бўлади. Буғдойнинг оқлаб тортилган уни
крахмалга яқиндир. Янги буғдой унидан тайёрланган
нон тез семиртиради. Эланмаган ундан қилинган нон ични юмшатади. Тоза, оқ ундан қилинган нон эса ични
қотиради. Нонни бир кун олдин ёпилганини ейиш керак. Иссиқ нонни киши табиати яхши қабул этсада,
бундай ҳолида ейиш зарар.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Буғдой ҳақида гап кетганда, ундирилган буғдойнинг
фойдалари ҳақида гапирмасак хато бўлади. Баҳорнинг
“илик узилди” пайтида сумалак ейилиши бежиз эмас.
Ундирилган буғдой ёшу-қариларда организмнинг
энг муҳим аъзолари вазифаларининг тикланишини
таъминлайди. Организмни ёшартириб, қаришини секинлаштиради. Қонни кислород билан бойитади. Танани шлаклардан тозалайди.
Ҳамма донларнинг ҳам ундирилгани фойдали. Бу
китобимизда буғдой мисолида донларни қандай ундириш кераклигини тушунтирамиз. 100 г буғдойни
тозалаб, сувда икки марта ювиб, чинни идишга қалинлиги 2 см қилиб ёйиб, унга донларнинг устки қатлами ботмайдиган қилиб сув солинади. Идишни устига дока ёпиб қўйилади. Ҳар куни сув қуйиб турилади. Икки-уч кундан сўнг идишдаги буғдой ингичка оқ ипга ўхшаш ниш ура бошлайди. Бу ундирилган буғдой истеъмол қилиш учун тайёр бўлди дегани. Шу вақтда уни яна сувда ювиб (моғорлаган бўлиши мумкин), гўшт қиймалагичдан ўтказиб, оз-оздан секин чайнаб ейилади. Агар ноқулай бўлса, қатиққами, суюқ овқатларгами солиб ейиш мумкин.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
2024/06/20 15:10:46
Back to Top
HTML Embed Code: