Telegram Web Link
«Нонуштадан икки соат олдин бир ош қошиқ тоза асални бир пиёла илиқ қайнаган сувда эритиб ичилади. Асал оч қоринга қуруқ ўзи, ёки илиқ сувда эритиб истеъмол қилинади. Эрталабки нонуштани тарк қилиш керак эмас. Нонушта ҳолдан тоймаслик ва хаста бўлмаслик учун
лозим. Нонуштада юз грамм творог ейилади. У жигарва буйракнинг муҳим озуқаси ҳисобланади. Бир сиқим майиз, ёзда узум ейилади. Булар юрак фаолиятини яхшилайдиган энг биринчи озуқалардир. Тўрт дона ёнғоқ ейилади, бодом ва ўзимизда ўсадиган хандон писта еб юрилса, қувватни яхши қилади ва жигардаги тиқилмаларни очишга ёрдам беради. Суви қочган кепакли нон ва қон босимнинг баланд, пастлигига
қараб, кўк, ёки қора чой ичилади.
www.tg-me.com/dardgadovo
Нонушта билан тушликнинг ораси, тушлик билан кечки овқат оралиғидаги вақт камида тўрт соат бўлиши керак. Агар бу тартиб бузилса, яъни вақтлироқ яна орада овқат ейилса, олдинги ейилган овқат ҳазми учун ишлатилаётган қувват янги овқат ҳазми учун сарф бўлади. Оқибатда олдинги ейилган овқатнинг ҳазми бузилади. Қорин очганда чой ичиб, овқат ейиш хоҳишини йўқотиш мумкин. Қозон овқатни бир кунда бир махал ейишни одат қилиш керак. Ҳар доим бир хил овқат ейишга ўрганмаслик керак. Сули, арпа, гуруч, гречиха, тариқ (пшено) ва бошқа донлардан шавлалар пишириб ейиш жуда фойдали. Уларни иложи борича сувда пиширган яхши. Баъзи донлар бутун ҳолда тез пишмайди, масалан сули. Сулини майдалангани тезроқ пишади. Агар уларга зираворлар, туршак, ош майиз солинса, мазали ва совуқликни оширмайдиган бўлади».
www.tg-me.com/dardgadovo
Овқатлар ҳақида гап кетганида паловни эсламай ўтолмаймиз. Палов нафақат ўзбекларнинг, балки кўплаб шарқ халқларининг севимли овқатидир. У қоидаларига биноан тўғри пиширлса, фойдали, тўйимли озуқа бўлади. Паловни пиширишда фақат пиёзни ўзи қовурилади. Шунда у жигарга зарар қилмайди. Қўй гўшти ва девзира ёки бошқа жигарранг гуручларни ишлатган мақсадга мувофиқдир. Паловнинг дони гуруч бўлса, қони ёғу, жони эса сабзидир. Бу гапда албатта жон бор. Паловни серсабзи қилиб пишириш унинг шифобахшлигини орттиради. Унинг тез ҳазм бўлиши ва парҳезлик хусусиятга эга бўлиши сабзига боғлиқ. Серсабзи паловни ёш гўдаклардан тортиб қарияларгача ва ҳатто беморлар ҳам истеъмол қилса оғир ботмайди. Сабзининг сариғи бўлгани яхши, чунки у қон босимини кўтармайди. Палов ҳазми оғир бўлгани учун унга албатта керакли зираворлардан қўшиш лозим. Масалан, зарчава овқатга ранг беришдан ташқари унинг ҳазмини яхшилайди. Зира хушбўй таъм берибгина қолмай, балки паловга солинадиган нўхатнинг қоринни дам қилиш хусусиятини ҳам йўқотади, зирк (барбарис) эса таомни егандан кейин қон босими кўтарилиш эҳтимолини камайтиради. Майиз ошга ширин маза беради.
www.tg-me.com/dardgadovo
Охирги пайтларда баъзан катта ошларга от ёғи, қази қайнатилган сув қўшиш одат бўлиб қоди. Яна уни устига ёзнинг чилласида ҳам қази қўйилади ва ёнига бедана тухуми қўшилади. Бундай паловни қон босими юқори юрадиган одамлар емагани маъқул. Паловни куннинг биринчи ярмида еган фойдали.
Сўнги вақтларда картошка нондан кейин энг кўп истеъмол қилинадиган маҳсулот бўлиб қолди. Тўғри, картошканинг фойдали хусусиятлари бор, лекин уни хозирги ҳолатдагидек доим истеъмол қилсак, фойдасидан кўра зарари кўп бўлади. Картошканинг меъёридан ортиғи танада балғамни кўпайтиради, унинг таркибидаги крахмал қалқонсимон безнинг фаолиятини бузади.
www.tg-me.com/dardgadovo
Сабзавот ва кўкатлардан тайёрланган салатлар
овқатдан сал олдин ейилса, иштаҳани яхши очади.
Бодринг билан помидорни бирга қўшиб еб бўлмайди.
Чой ёки бошқа суюқликлар овқатдан ярим соат
олдин ва бир соат кейин ичилади. Овқат тиқилмаслиги
учун оз-оз чой ичиб турса бўлади. Овқатдан кейин
совуқ сув ичиш зарар. Ҳўл мевалар ейилгандан сўнг
иссиқ чой ичилса, уларнинг зарарининг олдини олади.
Доим чой ичиш ҳам яхши эмас. Кун давомида ичила-
диган суюқликлар чойдан ташқари қуруқ мевалардан
қайнатилган компотлар, қайнаган сув ҳам бўлса яхши.
Ёзнинг иссиқ кунларида янтоқ дамламаси чанқовни
қолдиради, ич бузилишининг олдини олади.
www.tg-me.com/dardgadovo
Кечқурун кучли, қаттиқ овқатларни ейиш кундузги чарчоқни янада орттиради. Агар таом кучли бўлса, танани ҳолдан тойдиради. Ёғли, қовурилган овқатлар кечқурун ейилса, ухлаган пайтда сафрони кўпайтиради, кундузи эса сафро овқат ҳазмига ёрдам беради. Кечаси организм сафрони ҳазм қила олмайди ва уни ташқарига чиқариб ташлаш учун буйракка юборади, бу пайтда ўриндан туриб пешоб қилиш керак, лекин одам тургиси келмайди, натижада чиқиб кетмаган сафро танани заҳарлайди. Шунинг учун кечқурун ҳазми енгил бўлган таомларни истеъмол қилган фойдалироқ. Ухлашдан олдин бир чой қошиқ асал истеъмол қилинса, у озроқ миқдорда инсулин ишлаб чиқарилишига ёрдам беради,
бу эса кечаси сафро чиқишининг олдини олади.
www.tg-me.com/dardgadovo
Ёш болалар овқати ҳақида бола туғилмасидан олдин унинг саломатлиги ҳақида ўйлаш керак. Фарзанд кўрмоқчи бўлган аёл ҳали ҳомиладор бўлмасдан олдин организмини шлаклардан тозалаши керак. Ҳомиладор аёллар ейдиган овқатларига жиддий эътибор беришлари лозим. Овқатлар мизожига мос келадиган, ҳомилага зарар бермайдиган бўлиши керак. Аёл мизожи совуқ бўлса, ҳомиладорлик, эмизуклик пайтида совуқлик овқатларни кўп истеъмол қилса, танасида балғам кўпайиб кетади. Бундай аёлни эмадиган чақалоқнинг танаси совуқ, иштаҳаси йўқ, қуввати кам, кўп йиғлайдиган, кам ухлайдиган, тез-тез шамоллайдиган, жисмоний ривожланиши суст бўлади. Бола катта бўлганида унда совуқлик касалликлари пайдо бўла бошлайди. Ҳомидадорлик пайтидан бошлаб аёл киши дўкон ширинликлари, мандарин, апельсин, лимон каби меваларни чекланган холда истеъмол қилгани маъқул, акс ҳолда бола келгусида аллергияга мойил бўлиб қолиши мумкин. Ҳомиладор аёл томиридан қон олдириши ва сурги дориларни ичиши мумкин эмас.
www.tg-me.com/dardgadovo
Эмадиган болалар то 6 – 7 ойлик бўлмагунча, уларга катталар истеъмол қиладиган овқатларнинг ҳатто сувини – шўрвасини ҳам бериш мумкин эмас. Бу даврда унга асосан она сути ва фақат чақалоққа мўлжалланган овқатларнигина бериш мумкин. Бир ёшдан етти ёшгача бўлган болаларга қовурилган, ёғли овқатлар, кабоб, хом сут, газли ичимликлар мумкин эмас. Ўсаётган болаларда туғма қувват кўп бўлганлиги сабабли уларнинг организми овқатни кўпроқ талаб қилади.
www.tg-me.com/dardgadovo
Меҳмондорчилик одоби ҳақида
Бизнинг халқимиз меҳмондўстлиги билан бутун дунёга танилган. “Меҳмон отангдай улуғ”, “Меҳмон келар эшикдан, ризқи келар тешикдан” каби мақоллар бекорга болалигимиздан онгимизга сингмаган. Дўстлар, биродарлар ва қариндош-уруғларнинг бир-бировлари билан борди-келди қилишлари ва меҳмондорчилик қоидасини амалга оширишлари қадимдан одат бўлиб келмоқда. Меҳмон ўз ихтиёри билан келади, кетишда эса уйдаги қайғу-ғамларни ювиб кетади. Ҳақиқатан ҳам меҳмон келган уйда баланд руҳ, шоду хуррамлик бўлади. Кишининг саҳовати ва ҳиммати меҳмоннавозликда билинади. Кўпчилик билан бирга ейилган таом лаззатли бўлади. Ҳар бир нарсанинг одоби бўлгани сингари, меҳмондорчиликнинг ҳам ўз одоби бор. Меҳмондорчиликдаги энг муҳим қоидалардан бири шундайки, мезбон меҳмоннинг олдига кираётганда, чиқаётганда ёки таом ейилаётганда очиқ юзли, ширин сўзли ва хушфеъл бўлиши лозим. Меҳмонлар олдида уйида юрганларнинг ҳеч бирини хафа қилмаслик, қаттиқ гапирмаслик, улар томонидан бирорта айб ёки нуқсон содир бўлса танбеҳ ва таъна сўзларини айтишдан тийилмоқ лозим. Мезбон амал ва мартабасидан қатъий назар ўзини катта тутмаслиги, хурсанд ёки хафалигига қарамай, меҳмоннинг иззат-ҳурматини жойига қўйиши керак. Меҳмон оддий киши бўлиб, мезбон мартаба эгаси бўлса-да, ўртага фарқ қўймаслик, инсонийлик фазилатини унутмаслик улуғ кишилар одатидир. Мезбон меҳмонлар ҳузурида одоб билан туради, меҳмонларнинг ҳар бирини эъзозлайди, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатишдан бирор дақиқа бўлса ҳам тўхтамайди. Меҳмонлар озчилик бўлса, бирга ўтиради, кўпчилик бўлса ўзи туриб хизмат қилади. Меҳмон ташқарига чиқса бирга чиқади, кирганда бирга киради.
www.tg-me.com/dardgadovo
Меҳмон келгач, ундан нима ейишни, кўнгли нима тусаётганини сўраш лозим. Агар унинг истак ва хоҳишига қараб нарса тайёрласа, меҳмоннинг хурсандчилиги зиёда бўлади. Лекин меҳмондан: “Бирор нарса ей- сизми, бирор нарса олиб чиқайми?” – деб сўраш жуда беодобликдир. Шунинг учун уйда борини олиб чиқиб, меҳмоннинг олдига қўйиш керак. Меҳмон келдими, тезда овқат олиб чиқишга харакат қилинади, куттириб қўйилмайди, таклиф қилинганларнинг кўпчилиги келса, келмаётганларини кутиб ўтирилмайди. Меҳмонни олдига турли неъматлар қўйиш қадим- дан одат бўлиб келган. Шундай бўлганда ҳар ким ўзига ёққан нарсадан ейди. Ебичиш қоидаларидан бири шуки, дастурхон атрофига ўтиришдан олдин қўл ювишни эсдан чиқармаслик керак. Қўлни ювиб бўлгач, силкитиб бўлмайди, чунки ёнидагиларга сачраши мумкин. Уй эгаси бирин- чи бўлиб қўлини ювади. Овқатдан сўнг эса барчадан кейин ювади. Бунинг сабаби шуки, кечиккан ёки тасо- дифан келиб қолган киши билан овқат ейишни давом этдириши мумкин. Қўлга уй эгасининг ўзи сув қуйиши ва меҳмонларга ўзи хизмат кўрсатиши мақсадга мувофиқдир. Меҳмоннинг олдига биринчи галда хўл мева қўйилади. Меҳмон оз еса, кўпроқ ейишга даъват қи- линади. Аммо уч мартадан ортиқ таклиф қилмаслик керак. Бундан ортиқча зўрлаш одобсизлик ҳисобланади.
www.tg-me.com/dardgadovo
Мезбон имкон қадар меҳмон билан охиригача овқатдан тановул қилиб туриши керак. Бир меҳмон ҳазиллашиб: “Меҳмон учун мезбоннинг тўқлигидан кўра зарарлироқ нарса йўқ”, деган экан. Чунки меҳмоннинг олдига овқат келтириб қўйилса-ю, мезбон аввалроқ овқатланиб, қорнини тўйдириб олган бўлса, меҳмон билан бирга тенг ейишмайди. Натижда меҳмон уялиб, қорни оч бўлса-да тўйиб овқатлана олмайди. Меҳмонга иш буюриб бўлмайди. Меҳмонга хос бўлган одоблардан бири шундайки, кимки меҳмонга таклиф этса, рад қилмай бориш керак. Меҳмонга борганда уйнинг юқорисига ўтиришга уринмай, уй эгаси қаерни кўрсатса ўша ерга ўтириш лозим. Ўзлари хоҳламай турган икки кишининг орсига суқилиб ўтирилмайди, чунки уларнинг суҳбатига тўсқинлик қилади. Кираётганда ва ўтираётганда таъзиму тавозени унутмаслик лозим. Меҳмон хотин-қизлар кириб чиқадиган томонга қараб эмас, бошқа томонга қараб ўтиргани яхшироқ. Овқат олиб чиқиладиган томонга қарайверилмайди. Меҳмонда улуғ кишилар ўтирган бўлса, улардан юқорига ўтирмаслик ва улардан олдин овқатга қўл узатмаслик керак. Ўтирганлар билан ҳол-аҳвол сўралади. www.tg-me.com/dardgadovo
Луқмони ҳаким ўғлига қилган насиҳатида айтадики:
“Меҳмонга борганингда уй эгасидан фақат туз ва сув сўраб олишинг мумкин. Бундан бошқаси беодоблик ҳисобланади”. Уй соҳибининг рухсатисиз айтилмаган ёки нотаниш киши бошлаб келинмайди. Агар уй эгаси яқин ва синалган киши бўлса, унда бунинг йўриғи бошқа. Иттифоқан овқат устидан чиқиб қолинса, овқатга таклиф қилувчининг таклифи чин дилдан эканлигини сезсагина ўтириб бирга овқат ейиши мумкин. Бордиюовқат соҳибининг сўзи лозимат юзасидаан эканини сезса, узр айтиб қайтмоғи керак. Агар овқат соҳиби синалган дўст бўлса, изнсиз ўтириши ва овқатдан ейиши мумкин. Нодон меҳмон уй эгасини овора қилади. Демак меҳмонга боришда қулай вақтни билиш ҳам лозим. Агар боришдан олдин бориладиган ердагилар огоҳлантириб қўйилса, нур устига нур бўлиб, хижолатчилик ҳосил бўлмайди. Борди-ю, меҳмон тўсатдан келиб қолса, бундан ажабланмаслик, очиқ юз билан қарши олмоқ керак. Кутилмаган меҳмон Аллоҳнинг меҳмонидир. Бундай меҳмонга илтифот кўрсатишнинг улуғ ажри бордир.
www.tg-me.com/dardgadovo
Меҳмон уйда қанча еса, борган жойида ҳам шунча емоғи мумкин. Бордию овқат камроқ бўлса, ейишни олдинроқ тўхтатса, айб эмас. Таом ейилаётган вақтда атрофдагиларнинг овқат ейишига назар қилмаслик ва ўз олдидан олиб ейиш лозим. Овқат ейилаётган пайтда ҳадеб қимирлайвермаслик, аввал қандай ўтирган бўлса, овқат еб бўлгунча шу хилда ўтиришга ҳаракат қилмоқ керак. Ёнбошлаб таом истеъмол қилиш, чой ичиш ҳам ёмон феълдир. Таомдан айб қидирилмайди, агар овқат ёқмаса, индамасдан емай қўя қолинади. Агар бирор киши унинг ейишини пойлаб турган бўлса, унинг хурсандчилиги ёки ҳурмати учун бир оз бўлса ҳам тановул қилинади. Мевадан жуфт-жуфт олмай, балки тоқ олинади. Овқат ейилётганда ҳар хил беҳуда сўзлар гапирилмайди. Бошқалар овқат ейишни тугатиб, қараб туришган бўлса, овқатланишни тўхтатиб қўлни артиш керак.Қорин тўйдириш мақсадида одамларнинг уйига таклифсиз бориш пасткашликдир. Дастурхондан бирор емакни уй эгасидан сўрамасданўзи билан олиб кетиш ниҳоятда беодобликдир. Шундай бўлган тарзда, кетаётганда мезбонга билдириб, розилигини сўраб қўйиш керак. Меҳмондорчилик сўнгида уй эгаларининг ҳақига чиройли ниятлар билан дуо қилиш меҳмоннинг вазифасидир. Меҳмоннинг дуоси қабул деб бежиз айтилмаган.
www.tg-me.com/dardgadovo

Telegram
Нон ҳақида
Ноннинг энг фойдалиси кепакли ва тузи меъёрида бўлгани. Буғдой ноннинг озуқлик қуввати кўп. Патир нон узоқ ҳазм бўлиш хусусиятига эга бўлганлиги учун жисмоний меҳнат билан шуғулланувчиларга яхши. Арпа нон – совуқ хўл. У иссиқ мизожли одамлар ва иссиқ ҳавога создир. Нонни суви қочгани ейилади. Уни бирор нарсага қўшиб еган яхши, фақат асал ва қовун билан еб бўлмайди. Нонни мева, сабзавотлар ва суюқ овқатлар билан қўшиб еган маъқул. Шунда ноннинг ҳазми учун кўп куч талаб қилинмайди. Агар нон қуюқ овқатлар билан ейилса, меъдага оғирлик қилади. Буларнинг ҳазм бўлиши учун кўп қувват сарфлаш керак бўлади. Агар нон сирка билан ейилса, танадаги иссиқлик йўқолади ва юрак тинч бўлади. Яна ширмой ва зоғора нонлар халқимиз орасида машҳур бўлган. Лекин ҳозирги пайтда улар камайиб, унутилиб бориляпти. Ширмой нонни пиширишда ўзининг сирлари бор ва уни камдан-кам нонвойларгина билади. Аммо зоғора нонни уй шароитида ҳам пиширса бўлади. Бунинг учун маккажўхори унини ошқовоқнинг сиқиб олинган сувига қориб, хамиртуруш қўшиб хамир қилинади ва ундан нон ёпилади.
www.tg-me.com/dardgadovo
Буғдой унидан ёпилган нон – иссиқлик, арпа унидан ёпилгани эса совуқлик. Агар бу икки хил унни аралаштириб нон ёпилса, унинг табиати мўътадил бўлади.Нонни кун давомида камроқ еган яхши. Нонни кўп ейиш танани семиртириб ёки аксинча оздириб юборади. Нонни балиқ билан қўшиб емаган яхши. Ноннинг моғорлагани заҳарли бўлади. Ҳеч қачон ноннинг куйганини ейиш керак эмас. Акс ҳолда одам аста-секин заҳарланиб, умри қисқаради. Балиқ сув билан, одам нон билан тирик. Гўштсиз яшаш мумкин, аммо нонсиз яшаб бўлмайди. Ноннинг ушоғи ҳам нон. Овқатнинг энг яхшиси – нон, меванинг энг сози – узум. Демак нон ва узумни қўшиб ейиш энг олий таом.Нонни кун давомида камроқ еган яхши. Нонни кўп ейиш танани семиртириб ёки аксинча оздириб юборади. Нонни балиқ билан қўшиб емаган яхши. Ноннинг моғорлагани заҳарли бўлади. Ҳеч қачон ноннинг куйганини ейиш керак эмас. Акс ҳолда одам аста- секинзаҳарланиб, умри қисқаради. Балиқ сув билан, одам нон билан тирик. Гўштсиз яшаш мумкин, аммо нонсиз яшаб бўлмайди. Ноннинг ушоғи ҳам нон. Овқатнинг энг яхшиси – нон, меванинг энг сози – узум. Демак нон ва узумни қўшиб ейиш энг олий таом. Нон юмшоқ-қаттиқми, бари бир нондир, Қуввати ўзгармас, лаззатга кондир. Шунинг учун ҳар икки томонидан ҳам Ўқисанг ўзгармас бир хилда “нон” дир. Ўрта асрда Шероз шаҳрида яшаб ўтган шоир Абу Исҳоқ (Бисҳоқ) нинг овқатлар тўғрисидаги асарларидан бири бўлган нон ҳақидаги шеърини қуйида келтиришни лозим топдик.
www.tg-me.com/dardgadovo
Ноннинг таржимаи ҳоли
Сўнгра нон ўз ҳолин изҳор айлади
Ул кишини сиррига ёр айлади.
Айтди: “Жаннат боғида буғдой эдим,
Анбарин тупроғу сувга бой эдим.
Ногаҳон тушдим жаҳон омборига,
Ҳам қамалдим неча чоҳу ғорига.
Сўнг мени тупроққа пинҳон этдилар,
Дўсту ёрсиз якка ташлаб кетдилар.
Кулди толе, бахт қушин ёр айлади,
Уйқудан дунёда бедор айлади.
Қаддимни кердим ғурурдан бўй чўзиб,
Менсимай боқдим ҳамма ўтдан ўзиб.
Бошима келди қаҳр боди етиб,
Қарилик етди, йигит даврим кетиб.
Узди деҳқон бошим ўроқ бирла хос,
Бошга сомон сочдиму ёпдим палос.
Сўнг ҳўкиз остига тушдим ногаҳон,
Қисқаси бўлдим эшакка юк шу он.
Айланиб бошимда тегирмон тоши,
Парчаландим, қолмайин жон бардоши.
Гоҳида омбор аро пинҳон эдим,
Гоҳ элаклар ичра саргардон эдим.
Бошима муштлаб чалажон қилдилар,
Охири мендан патир нон қилдилар.
Ўт аро куйиб бу хаста жон,
Эл учун бўлдим муносиб тоза нон”.
www.tg-me.com/dardgadovo
Сув ҳақида
Сув жамики ичиладиган нарсаларнинг саййиди ва улуғи ҳисобланади. Сув одам учун овқат бўла олмайди, лекин меъдага қувват беради. Ширин сувнинг мизожи ҳўл-совуқ бўлади. У баданга ҳўллик бағишлайди, меъда ҳароратини босади, хилтларни ювади, суюлтиради ва танани улардан тозалайди. Тананинг сувсизланиши иммунитетни пасайтиради, жигар ва ошқозон ости безининг секреция вазифасини камайтиради, оёқ мушакларида оғриқ пайдо қилади, организмнинг кислород билан таъминланиши ёмонлашади. Сув эҳтиёждан ортиқ ичилганда асаб, меъда, ичак ва жигар фаолиятини заифлаштиради, рангни ўзгартиради, зеҳнни бузади, хотирани пасайтиради, сезгилар ишини ёмонлаштиради, терини бўшаштиради,кўз остини салқитади. Қорин тўқлигида, қоринда сув кўплигида, овқат меъдада ҳазм бўлиб ўтмай туриб, уйқу ичида, кучли ҳаракат ёки қаттиқ жисмоний меҳнатдансўнг, ҳаво совуқ пайтда сув ичиш зарарлидир. Сувни керагича, чанқагандагина ичиш лозим. Ўзини зўрлаб ичиш бефойда. Ҳўл мева ва ҳар хил доривор кўкатлардан кейин ҳам сув ичиш қоринни шиширади, дам қилади, қулдиратади ва баданда ёмон иллатлар пайдо қилади.
www.tg-me.com/dardgadovo
Ўта совуқ бўлмаган, ўртача совуқликдаги сув энг мувофиқ сув бўлиб, иштаҳани яхшилайди, меъда деворларига фойда қилади, бироқ ичак яраси ва асаб иллати бўлган кишиларга зиёни бор. Ўта совуқ қор ёки муз суви, ичига қор ёки муз солинган оддий сув ички аъзоларга зарар. Бу дарров сезилмасада, вақт ўтиши билан,қариганда билинади. Кучли иссиқ мизожга эга бўлган кишиларга совуқ сув ичиш зарар қилмаса ҳам, аммо ундан пайдар-пай ичиш табиий ҳароратни сўндиради,асабни заифлаштиради, совуқдан асаби, боши, ичаги оғриб юрганларга зиён қилади.
Қайноқ сув ел ва бодни тарқатади, меъдани ювади,шўр, балғам ва савдодан юз берадиган ташналикни бартараф қилади. Аммо ундан доимий ичилса, зарар қилади, ҳазм қобилиятини бузади, таомни қайт қилдиради,кишини оздиради, буйракнинг ёғини камайтиради. Иссиқ ва совуқликда ўртача бўлган сув эса кўкракка, заиф меъдага, ичакка мувофиқ келади У яна бадан қичишишини йўқотади.
www.tg-me.com/dardgadovo
Сувни эрталаб турганда асал қўшиб ичиш фойдали. Сув бошқа суюқликлар каби камида овқатдан ярим соат олдин ва бир соат кейин ичилади. Сувни ўтириб ичилади. Сувни қултумлаб ичиш сийдикни яхши ҳайдайди. Ичиладиган сувни узоқ вақт қайнатиб бўлмайди. Сувни ичишдан олдин идишга қараб, тозалигига ишонч ҳосил қилгач, кейин ичилади. Сув сақланадиган идишларнинг оғзини яхшилаб беркитиш керак. Оғзи очиқ идишдаги сувларга микроблар тушиб, тез бузилади. Чойнак жўмраги ва сув кранларига оғизни тутиб сув ичиш ҳафли, чунки у ерга кўпинча ари ё бошқа бирор ҳашарот кириб қолган бўлади. Агар ари оғизга кириб, томоқни чақса, одамни ҳалок қилиши мумкин. Сув хлордан тозалаб ишлатилади. Бунинг энг осон йўли бир челак сувга 2 г аччиқ тошни кукун қилиб
солиб, тиндириб икки кундан сўнг ишлатилади. Челакнинг остига чўккан хлор тўкиб ташланади.
www.tg-me.com/dardgadovo
2024/09/28 05:35:53
Back to Top
HTML Embed Code: