Telegram Web Link
Туршакни қайнатиб, бир оздан кейин ичилса, меъда ҳароратини кўтаради.
Беҳи баргининг 100 граммини майдалаб, икки литр сувда 10–15 дақиқа қайнатиб, сўнг 1 соат тиндириб, докада сузиб, сувида бош ювилса, соч тўкилишини тўхтатади.
#ТАБАССУМАЛГИН

• Табассум ажойиб дори:
- уни дўстингга берсанг хурсанд бўлади;
- душманингга берсанг ичи зил кетади;
- онангга берсанг умри узаяди;
- фарзандингга берсанг меҳри ошади;
- танимаган кишингга берсанг сен учун садақа ажри бўлади;
- эр аёлига берса севгиси ортади;
- аёл эрига берса ишончи ортади.
• Бу дорининг зарарли асоратлари йўқ ва у ҳеч қаерда сотилмайди, балки уни Аллоҳ таоло юзингга жойлаб қўйган.
• Сал илжайсанг ва самимийлашсанг бўлди, ажойиб дорини текинга оласан 😄

©️ Маҳбубий
Кечаси юзга қатиқ суртиб ётилса, юз чиройли, тиниқ бўлади.
Тухумнинг сариғини асалга қўшиб юзга суртилса, юздаги доғларни кетказади, оқи суртилса, қуёш нури юзга таъсир қилмайди.
Чаён, қорақурт чақиб, қаттиқ заҳарланганда анжир баргини юлганда чиқадиган “сути” билан чақилган жойни ишқалаш тавсия этилади.
Бирор киши заҳар ичган ёки уни заҳарли нарса чаққан бўлса, то бадандаги заҳар бутунлай чиқиб кетгунича, қайта-қайта сут ёки қатиқ ичиб, сўнгра қайт қилиши лозим.
Ари чаққан жойга сабур шиллиғини ёки саримсоқни суртиш фойда қилади.
Қари хўроз гўштидан тайёрланган шўрва ичилса, бўғин оғриқлари қолади.
Истисқодан шифо топиш учун кўп терлаш ва кўп пешоб чиқариш керак. Бу иллатга барча ҳўл мевалар зарар қилади, фақат чучук ёки аччиқ анордан тўйгунча еса бўлади. Саримсоқ билан асални қўшиб еса, бир неча ҳафта ичида бу дарддан халос бўлиш мумкин.
Икки стакан қатиқнинг зардобига бир ош қошиқ саримсоқнинг суви қўшиб ичилса, қориннинг шиши кетади.
Икки стакан қатиқнинг зардобига бир ош қошиқ саримсоқнинг суви қўшиб ичилса, қориннинг шиши кетади.
Ҳар қандай сўйилган жонивор гўштини совимагунча қозонга солмаслик ва ҳеч қачон қозон тагига ҳўл ўтин қўймаслик керак.
Қовурилган балиқни совимагунча усти ёпилмаслиги керак.
Самолётда учишдан олдин занжабил истеъмол қилинса кўнгилни айнитмайди.
Агар бир ярим грамм исириқ уруғини туйиб, сув билан ичса, ичакдаги елларни бартараф этади, балғам ва савдони йўқотади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Ҳушбўй ҳидли атиргулларни ҳидлаш бош айланиши, кўнгил айниши, ҳолсизликка фойда қилади. Мигрень ҳуружини йўқотади, мия қон босимини (внутричерепное давление) нормаллаштиради.
Доим асал истеъмол қилиш ва баданни зайтун ёғи билан ёғлаб туриш умрни узайтиради. https://www.tg-me.com/dardgadovo
Барча турдаги овқатлардан кейин шафтоли ва ўрик еб бўлмайди.
Овқат танада иссиқ ва совуқни назорат қилиш воситасидир.
Бодринг ва ошқовоқ совуқлигини саримсоқ ва оқ пиёз вазминлаштиради.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Иссиқликни оширадиган нарсалар ейилганда, уларнинг хусусияти бодринг ёрдамида мувозанатлаштирилади.
Қовурилган доннинг уни юмшоқ, енгил, мазаси ширин ва ҳазми осондир.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Овқатланиш қоидалари ҳақида.
Барча турдаги овқатлар истеъмол қоидасига қараб фойда ва зарардан ҳоли бўлмайди. Инсон овқатланиш борасида жуда эҳтиёт бўлиши, имкони борича кам ейиши, тўғри келган пайтда турли овқатларни еявермаслиги, хақиқий, чин иштаҳа келгандагина овқат ейиши лозим.
Овқатдан олдин қўлни ювмоқ, оғизни чайқамоқ лозим. Овқатни туз билан бошлаш соғлиқ учун фойдали одатлардан бўлган. Нонни икки қўл билан синдириш, керагидан ортиқ синдириб юбормасликка ҳаракат қилиш керак. Овқат ўнг қўл билан ейилади. Оғизни катта очмаслик ва луқмани катта олмаслик керак. Овқатни кичик-кичик олиш, оғизни ўнг томонида чайнаш, овқат билан бирга қўлни оғизга тиқмаслик керак. Овқатни тез ютиш ва оғизда узоқ тутиш ҳам ноўрин. Овқатни яхшилаб чайнаб ютгандан сўнггина бошқа луқма учун қўл узатилади. Бармоқни овқатдан қўл тортмасдан аввал яламаслик керак. Дастурхондаги ҳар хил овқатларга қарайвермаслик, овқатни ҳидламаслик ва тишлаб кўрмаслик керак. Иссиқ овқатни пуфламаслик керак, оғиздан сўлак сачраши эҳтимоли бўлиши мумкин. Ёғли қўл билан либосни ва дастурхонни ифлос қилишдан эҳтиёт бўлиш керак. Қўл билан овқат олаётган пайтда чап қўлни ўнг қўлнинг тагига тутиши ва бу билан дон ёки ёғнинг ерга тўкилишини олдини олиши лозим. Дастурхон атрофида кишининг кўнглини айнитадиган овқат ёки ишлар ҳақида гапирмаслик керак. Косадан овқат ичаётганда овоз чиқармаслик ва лаган остига нон қўймаслик шартдир. Таом ейишни тўйиб кетмасдан сал олдин тугатиш соғлиққа фойдалидир.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассаллам айтадилар: "Ҳар бир хасталикнинг боши меъдани тўлдириш ва ҳар бир дарднинг шифоси парҳездир".
Парҳез деганда одамлар овқатланишнинг маълум қоидаларинигина тушинишади. Аслида парҳез деганда овқатланиш қоидаларини ўз ичига олган умумий хаёт тарзи тушунилади.
Соғлом пайтда парҳез қилиш касал бўлганда парҳез қилишдан яхшироқдир. Баданнинг бир меъёрда соғлом бўлиши таом ва суюқликларда парҳез қилиш билан ҳосил бўлади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Кислота кўплигининг белгилари: жиғилдон қайнаши,тез чарчаш, сержаҳллик, ошқозон оғриши, кўнгил айнаши, оғизда аччиқ таъм, тил устида кулранг қоплама ва кўз остида қора доиралар пайдо бўлиши. Қоннинг кислоталилиги юқори бўлса, организм ундан қутулиш учун ортиқча кислотани ёғ ҳужайраларига юбориб, у ерда сақлайди. Мана шу кислоталарни йўқотмай туриб озиб бўлмайди. Қонда озроқ ишқорий, ошқозонда эса кислотали муҳит бўлиши керак.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Организмда кислота-ишқорий муҳитнинг
мувозанатини сақлаш учун кислота ҳосил қилувчи гўшт,балиқ, колбаса, қора чой, кофе, ширинликлар, помидор, ёнғоқлар, газли ичимликлар, оқ ундан тайёрланган
нарсалар, кондитерлик маҳсулотларини чекланганҳолда истеъмол қилиб, ишқорийликни кўпайтирадиган
маҳсулотлар ҳисобланган сабзавотлар, қовун,тарвуз, ундирилган донлар, бодом, ҳўл ва қуруқ мевалар, қатиқ зардоби, кўк чой, газсиз сув кабилар истеъмолини
кўпайтириш лозим бўлади. Зарчава, қизил
лавлаги, кўк салат қонда кислотани камайтиради, туз ишқорийликни кўпайтиради. Тоғ ялпизи жиғилдон
қайнашини тўхтатади, ошқозонни кучли қилади. Шуни ёдда тутиш керакки, ҳар қандай нордон нарса организмда кислота ҳосил қилавермайди. Масалан нордон олма, лимон, қатиқ зардоби ҳазм бўлиш вақтида ишқорий бирикмаларни ҳосил қилади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Аллоҳ берган умрни яшаб, унинг розилигини топиш учун Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларга қатъий амал қилишимизни буюрадилар:
- доимо тоза ва покиза таомларни енг;
- жуда иссиқ ёки жуда совуқ овқатларни истеъмол қилманг, уларда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди;
- таомни узоқ чайнаб, секин енг; - овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг;
- овқатни фақат иштаҳа келганида тановул қилинг, кўп еманг;
- овқатланиш пайтида кўп сув ичманг;
- қишда кўпроқ ёғли, кучли таомларни, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва сабзавот-кўкатларни енг, дастурхонингиздан хурмо аримасин;
- узум, хурмо ва зайтун Аллоҳга шукур этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради;
- чарчаган вақтингиз ширинликлардан тановул қилинг;
- синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг;
- овқатланаётганда яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқатланманг;
- сувни бирдан симирмай, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг, акс ҳолда жигар хасталиги келиб чиқади;
- агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки унда ёғ бор;
- нонни эъзозланг, чунки у ер ва осмон барокатидандир, ким дастурхонга тўкилган ушоқни еса , Аллоҳ унинг гуноҳини кечиради;
- беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади;
- укроп истеъмол қилиш қуланж ( йўғон ичак касаллиги)нинг олдини олади;
- сигирнинг сути шифо, ёғи даво, гўшти эса иллатдир.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Кўнгил тортмаган, шубҳали нарсаларни емаслик керак. Ҳалол нарсаларнигина емоқ лозим. Оғир жисмоний меҳнат, спорт билан шуғуллангач, ҳаммомдан кейин, сувда узоқ чўмилгандан сўнг бироз вақт ўтказиб овқат ейилади. Овқат ҳазм бўлиши учун кўп қувват талаб қилинади. Енгил ҳазм бўладиган овқатлар ейилганда қувват камроқ сарф бўлади. Овқат меҳр билан тайёрланса, шифо бўлади, ёмон кайфият билан пиширилган
овқатнинг фойдасидан зарари кўпроқ бўлади. Доим бир хил овқат ейиш ҳам яхши эмас. Овқатни шошилмасдан, узоқ чайнаб, сўлак билан яхши аралашгандан сўнг ютиш керак. Сўлак овқат айнишининг ва ачиши-
нинг олдини олади. Овқатланаётган пайтда ўқиш, телевизор кўриш, беҳуда гапларни гапириш яхши эмас. Чиройли безатилган дастурхон, унинг атрофида ўтирганларнинг
табассуми овқат ҳазмини яхшилайди. Ҳаво яхши алмаштирилган хонада ёки очиқ ҳавода таом истеъмол қилинса, етарли миқдордаги кислород овқатнинг яхши ҳазм бўлишига ёрдам беради. Кўпроқ ҳўл мева ва сабзавотларни хомлигича ювиб ейиш фойдали. Ҳўл мевалар бошқа асосий овқатлардан бир соат олдин ёки уч-тўрт соат кейин ейилади. Агар бирга ейилса, ҳамма ейилган овқатни иритади. Салатларга ўсимлик ёғларини қўшиш керак эмас.
Ёғлар оқсилларнинг танага сингишига ҳалақит беради. Ёғлар, умуман ҳазм бўлиши қийин маҳсулот ҳисобланади. Уларнинг озгинаси ҳам ошқозон шираси чиқишини секинлаштиради. Бетоблик пайтида, агар иштаҳа бўлмаса, овқат емаслик керак, чунки танананинг қуввати касаллик билан курашишга йўналтирилган бўлади.
www.tg-me.com/dardgadovo
Енгил овқатни тўйгунча, оғир овқатни меъёрида ейиш керак. Қиш ва баҳор фаслларида организм бошқа пайтларга қараганда кўпроқ овқат талаб қилади. Шунинг учун бундай вақтларда кучли ва яхши қувват берадиган иссиқлик таомларни истеъмол қилган маъқул. Бадан мувозанатининг бузилишига бир-бирига мос келмайдиган турли хил таом ва ичимликларни ейиш ва ичиш сабабчидир. Агар тез ҳазм бўлувчи нарса секин ҳазм бўлувчидан кейин ейилса, у ҳолда тез ҳазм бўлувчи ундан олдин ҳазм бўлади, бироқ тагида секин ҳазм бўлувчи тургани учун нарига ўтиб кета олмайди. Бир вақтнинг ўзида бир неча хил овқатлар ейилганда, улар бир-бирига халақит беради, чунки уларнинг ҳазм бўлиши учун ошқозон ҳар хил ширалар ишлаб чиқариши керак бўлади. Масалан гўштни ҳазм қилиш учун нордонлик муҳитда ишлайдиган шира, картошкага эса ишқорий муҳитда ишлайдиган шира керак бўлади.
Агар гўшт билан картошка ёки шунга ўхшаш бир-бирига мос келмайдиган нарсалар бир вақтда ейилса, уларнинг ҳазми бузилади, меъда зўриқиб ишлайди. Шунингдек, сут билан ҳўл мевалар, гўшт ёки балиқ, тухум, балиқ билан тухум, сумалак, ёғли таомлар билан ширинликлар, овқат билан бирга ёки кейин ҳўл мева- лар, иссиқ овқатлар билан совуқ ичимликлар бир-бирига мос келмагани учун бир вақтда истеъмол қилинмайди.
www.tg-me.com/dardgadovo
Сутни, агар лозим бўлса, ўзини алоҳида ичиш керак. Сут ўн икки бармоқли ичакда ҳазм бўлади. Ошқозон сут учун шира чиқармагани сабабли, у билан бирга истеъмол қилинган бошқа нарсаларнинг ҳазми бузилади.
Луқмони ҳаким айтади: “Кимки кўп ейишдан сақланса, кўп дори ичишдан озод бўлади”.
Абу Али ибн Сино айтади: “Бир кунда бир марта овқат ейишни машқ қил, овқатинг ҳазм бўлмай туриб, устидан яна ема”.
Кўп еб, кўп овқатланишга ўрганган сари иштаҳа ошаверади. Кўп овқат ейиш ҳайвонларнинг табиатидир.
Бир донишманд айтган экан: “Ошқозон ажаб аъзоки, оч қўйган саринг тўқлик ҳолати ошади, тўйдирган саринг очлиги кўпаяверади”.
Ҳакимларнинг айтишича оз ейишдан кўра яхшироқ нарса йўқ, чунки кўп еган одамда меъда иши бузилади. Бундан ҳар хил касалликлар рўй беради, бадан заифлашади, қоринда ел пайдо бўлади, юз сарғаяди ва ейилган овқат ҳазм бўлмайди.
www.tg-me.com/dardgadovo
Овқат ҳазм бўлишининг бузилишидан ёмон нарса йўқ. Агар ошқозон ҳайвонлар гўшти каби дағал емишларни ҳазм қила олмаса, бу бўғинлар ва буйрак оғриғига, нафас олишнинг ёмонлашувига, қора талоқ ва жигарда тиқилмалар пайдо бўлишига олиб келади. Енгил овқатлар ҳазмининг бузилиши эса, танада ўсмалар пайдо қилади. Оғир ҳазм бўладиган овқатлар ейилса, бироз вақт ўтказиб, ҳазмни яхши қилувчи бўлган нарсалар – занжабил ёки қоқула (кардамон) еб, енгил ҳаракатлар қилиш керак бўлади. Руҳий тушкунлик ва оғир тана ҳаракатлари овқат ҳазмига тўсқинлик қилади.
Кечаси олдин ўнг тараф, кейин озроқ чап тараф, ундан сўнг ўнг тараф билан ётиб, бошни баландроқ қилиб, ўралиб ухлаш овқат ҳазмини яхшилайди. Киши кўп еб, кўп ухласа, бадани озғин, гавдаси заиф бўлади, ҳаётига эса нуқсон етади. Сувни бўлиб-бўлиб ичмай, бирданига симириб ичса, жигарни қуритади, сафрони кўпайтиради, ўт
қопини ишдан чиқаради. Суюқликларни бошқа овқатлар каби ўтириб ичиш керак.
www.tg-me.com/dardgadovo
Ҳар ким қуритилган гўшт еб, кетидан кўп сув ичса, меъдаси заифлашиб, еган овқати ҳазм бўлмайди. Кимки тунда овқат еб, сўнг ухласа, суяклари оғир бўлади, меъдаси бузилади. Агар таом чайналмай ютилса, меъда заифлашади. Тўқ ҳолда овқат ейилса, меъданинг қуввати пасаяди, сафро кўпаяди, тери қаттиқлашади. Тўйгандан сўнг таом устига еган овқати агар сафрога айланса, ундан ярақон, сариқ касали каби сафровий касалликлар пайдо бўлади. Агар таом устига еган овқати танада балғамни оширувчи бўлса, қўтир (экзема), соч тўкилиши, нафас йўллари сиқилиши, аъзоларнинг шишиши каби касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Агар таом устига савдога мансуб овқатлар ейилса, кечалари қўрқинчли туш кўриш, меланхолия, хафақон (юрак ўйноғи) каби иллатларга гирифтор бўлиш мумкин. Агар таом устига қонга таъаллуқли
бўлган овқатлар ейилса, қон бузилиб, бурундан қон оқиши мумкин.
www.tg-me.com/dardgadovo
Таомни тик туриб, юрган йўлида, бозорда, кўчада, транспортда ейиш мумкин эмас, бу энг камида беодоблик ҳисобланади. Таомланишдан сўнг томир уриши тезлашмаса нафас калта-калта олинмаса ейилган овқат меъёрида эканлигидан далолатдир. Кимники ҳазм қилиш қуввати паст бўлса, овқатни тез-тез, оз-оздан ейишни одат қилсин. Овқат яхши ҳазм бўлганининг белгилари: кекир ганда ёмон хид ва оғизда ёмон таъм сезилмаслиги, ичнинг ва пешобнинг яхши келиши, тана енгиллиги, қорин очиши ва чанқаш. Ошқозон бўш бўлганида дам олади. Шунинг учун уни ҳадеб қийнайвермасдан, вақти-вақти билан дам ҳам бериб туриш керак.
www.tg-me.com/dardgadovo
2024/09/28 07:19:02
Back to Top
HTML Embed Code: