Telegram Web Link
Тарвуз
Тарвуз баданга ҳўллик берувчидир. Куйдирувчи иссиқ иситмага қарши наф қилади, иссиқ мизожни ўзгартириб, тартибга туширади. Тарвуз жигар ва буйракдаги тиқилмаларни очади, сийдик ҳайдайди, чанқовни кеткизади. У тана иссиқлигини камайтиради, жигар қизиб кетишининг олдини олади. Унинг уруғи юракка фойдали, қон босимини мувозанатлаштиради, мушакларни чиқаради, ични юргазади, томирларни кенгайтиради, танани шлаклардан тозалайди, камқонликка ва қандли диабетга фойдали.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Ёнғоқ
Ёнғоқнинг табиати иссиқ-қуруқ. Унинг ҳазми енгил, ични юмшатади, овқат меъдада туриб қолиши ва ҳазм бузилишини бартараф этади. Ёнғоқ мия, юрак, жигар, меъда, буйрак қувватини оширади. Уни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш иссиқ мизожли одамларнинг оғзида тошмалар пайдо қилади. Агар мағзининг таъми аччиқ бўлса, уни емаслик лозим, чунки у заҳарли бўлади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Жийда
Табиати совуқ-қуруқ. Меъдани қуритади, заҳарланишдан пайдо бўладиган ич кетишни тўхтатади. Пўстидан дамланган чой иситмани туширади. Жийда камқонликда, бўй ўсмаслигида, танада туз-сув мутаносиблигини сақлаш учун, одамнинг фикрлаш қобилиятини ошириш учун ҳам истеъмол қилинади. Жийда қайт қилишни тўхтатади, пешоб ҳайдайди, меъда фаолиятини яхшилайди, сафрони босади, ичдан қон кетиш ва бавосилга фойда беради.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Чилонжийда
Табиати совуқ. Қонни тозалайди ва юқори қон босимини туширади, кўкрак ва ўпка оғриғига фойдали, кўкракни юмшатади, балғамни кўчиради. Мева қайнатмаси оғиздаги яраларга, жигар, буйрак ва қовуқ оғриқларига тавсия этилади. У буриштирувчи хусусиятга эга. Шу боисдан ич кетганда ижобий таъсир кўрсатади. Чилонжийда баргининг дамламаси ўпка касалликларини даволашда, иссиқ шишларни йўқотишда ишлатилади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Қонни занжабил, чилонжийда, лимон, малина, кук пиёз, қатиқни зардоби суйилтиради. Дукон ширинликлари, газли ичимликлар қуйилтиради. Овқат вақтида денгиз ош тузи ялаш, бодиринг, пишган қизил лавлаги еб юриш қон қуйилишини олдини олади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Хандон писта

Табиати иссиқ-ҳўл. У мия ва жигарга қувват беради, жигардаги тиқилмаларни очади, антиоксидантлик таъсирига эга, қариш жараёнини секинлаштиради, томирлар ва мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, иммунитетни кучайтиради, кўз мушакларини мустаҳкамлайди, организимни шлаклардан тозалайди, шамоллашга қарши фойдали неъматдир.

https://www.tg-me.com/dardgadovo
Бодом

Табиати иссиқ-ҳўл. Бодом қон таркибидаги холестеринни нормада ушлаб туради, терида ажинлар пайдо бўлишининг олдини олади, ортиқча вазнни камайтиришга ёрдам беради, юрак касалликларининг олдини олади, уйқуни яхшилайди, қондаги қанд миқдорини мувозанатлаштиради, хотирани яхшилайди. Умрни узайтиради. У камқонлик, йўтал, бош оғриғи, ошқозон ва болалардаги тутқаноқ касаллигига фойдали.

https://www.tg-me.com/dardgadovo
Фундуқ (ўрмон ёнғоғи)

Табиати иссиқ-ҳўл. Фундуқнинг таркибида қонни тозаловчи, токсин ва шлакларни ҳайдовчи, иммунитетни мустаҳкамловчи, мия ва марказий асаб тизими ишини яхшиловчи хусусиятларга эга бўлган моддалар мавжуд. У чаён заҳрини даф қилади. Фундуқни кўп ейиш мия томирларида спазм пайдо
қилади. Жигар, ошқозон ости бези, ичак касалликларида уни истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Хурмо (Арабистон хурмоси)

Хурмонинг табиати иссиқ-ҳўл. Унинг таркибида кальций, темир, фосфор, мис, марганец, магний, калий элементлари бор. У қувватни яхшилайди, баданда тоза ва соғлом қон пайдо қилади. Фалажлик иллатлари, юзнинг қийшайиши ва дармон қуришини бартараф этиб,буйракни қувватли қилади. Хурмо она сутини кўпайтиради ва ҳомиладор аёлларнинг кўз ёришини осонлаштиради.

https://www.tg-me.com/dardgadovo
САБЗАВОТЛАР ҲАҚИДА
Карам

Карам сабзавот сифатида турли таомлар, салатларга ишлатилади, тузлаб истеъмол қилинади. Карам одам организмини мустаҳкамловчи, турли хасталикларга нисбатан бардошли қилувчи, уйқу қочирувчи, овқатни яхши ҳазм қилдирувчи, сийдик ҳайдовчи хусусиятларга эга. Янги карам шарбатининг шакар билан аралашмаси йўтални қолдиради, балғам ажрашини осонлаштиради, томоқ хириллашини йўқотади. Карамдан ташқи муолажа сифатида ҳам фойдаланилади.

https://www.tg-me.com/dardgadovo
Брокколи карами.

Брокколи – ёввойи карам. Унинг
таркибида кальций, магний, темир, рух, фосфор, селен, калий моддалари бор. У катаракта, инсульт, саратон касалликларига қарши курашиш хусусиятларига эга. Бу карамни хомлигича еган фойдалироқ.


https://www.tg-me.com/dardgadovo
Кольраби карами.

Кольраби, жигар, буйрак, юрак,
асаб тизимлари ишини, моддалар алмашинувини яхшилайди, ортиқча вазнни кетказади, танадаги керак
бўлмаган суюқликни чиқаради. У яхши ҳазм бўлади ва қоринни дам қилмайди.

https://www.tg-me.com/dardgadovo
Ошқовоқ

Ошқовоқ озиқ–овқат маҳсулоти, парҳез таом бўлган шифобахш неъматдир.Ошқовоқ силласи қуриган, сариқ касал, кўкрак оғриғи, қуруқ йўтал бўлган беморларга тавсия этилади. Ундан буйрак, қовуқ, истисқо касалликларида сийдик ҳайдовчи омил сифатида фойдаланилади. Ошқовоқ
уруғининг мағзининг фойдали хусусиятлари жуда кўп.
Шулардан бири гижжаларнинг баъзи бир турларини йўқота олишидир. Ошқовоқ биринчи галда меъда касалликларида фойдалидир. Ошқовоқ, айниқса унинг данагининг мағизи буйрак фаолиятини яхшилайди. У
инсонга тетиклик, жисмоний, ақлий қувват бағишлайди, соч ва тирноқларни мустаҳкамлайди.

https://www.tg-me.com/dardgadovo
Шолғом

Шолғом кундалик ҳаётимизда кенг истеъмол қилинадиган сабзавотлардан ҳисобланади. Унинг табиати
иссиқ-ҳўл. Шолғом ўпка нафас йўллари касалликлари, юрак безовталаниши ва иситма баланд бўлганида
фойдалидир. Шолғомда сийдик ҳайдаш, жароҳатларни тузатиш, оғриқ қолдириш ҳусусиятлари ҳам бор.
Шолғомни гўшт билан истеъмол қилганда кишига қувват беради. Унинг таркибига фосфор, калий, кальций,
магний, темир, натрий, олтингугурт, марганец, йод, С,
РР, В гуруҳ витаминлари киради. Шолғомнинг уруғидан халқ табобатида кўпгина касалликларни даволашда фойдаланилади.
Шолғом секин ҳазм бўлади. Уни доимий истеъмол
қилиш тиқилма ва елларни туғдиради.

https://www.tg-me.com/dardgadovo
Сабзи

Мутахассисларнинг фикрича сабзи “сабзавотлар қироли” бўлиб, ундаги барча мавжуд моддалар она сути таркибига тенглаша олар экан. Сабзи организмда углевод алмашинувини яхшилайди, овқат ҳазмини осонлаштиради, эмизикли аёлларнинг сутини кўпайтиради, енгил сурги вазифасини бажаради. Сабзининг шарбати гастритда, дармонсизлик ва камқонликда, иштаҳасизликда тавсия қилинади. Юқори нафас йўлларининг шамоллаши билан боғлиқ бўлган йўталда сабзи шарбатини асалга қўшиб истеъмол қилиш яхши натижа беради. Сабзи мураббоси сариқ касали ҳамда жигар ва буйрак хасталикларини тузатишга ёрдам беради.Қизил сабзи қон босмини кўтариш хусусиятига эга.

https://www.tg-me.com/dardgadovo
Пиёз
Қадимги табибларнинг ёзишича, пиёз ҳар қандай хавфли ва тасодифий касалликлардан муҳофаза этувчи сабзавотдир. Пиёзда мавжуд бўлган фитонцидлар бўғма ва сил касалликлари таёқчаларининг кушандаси сифатида таъсир кўрсатади. Пиёз овқат ҳазмини яхшилайди, балғамни кўчиради, сийдик ҳайдайди, қондаги қанд миқдорини камайтиради. Нафас йўллари шамоллаганида фойдали. Халқ табобатида пиёздан яра, чипқон, ичакнинг қаттиқ оғриши, колит, витаминлар етишмовчилиги, юқори қон босими, юмалоқ гижжани туширишда фойдаланилади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Саримсоқ
Саримсоқ кучли антибиотик хусусиятига эга. У нафас йўллари хасталанганда, хафақонда, истисқода, тумов, грипп, қовуқ ва буйрак касалликларида, қорин дам бўлганида, балғам кўпайганда, овоз бўғилганда самарали восита сифатида ишлатилади. Саримсоқ танадаги гижжаларни яхши ҳайдайди. Унинг ўзини егандан кўра, 1-2 та тишчасини тўғраб суюқ овқатларга солиб истеъмол қилиш безарардир.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Картошка
Картошка Марказий Осиёга XIX асрнинг охирларида келтирилган. У озиқ-овқат маҳсулоти сифатида ҳар хил кўринишда истеъмол қилинади. Картошкадан меда-ичак яраларини даволовчи, сийдик ҳайдовчи, ични юмшатувчи омил сифатида фойдаланилади. Уни доимий истеъмол қилиш балғамдан пайдо бўладиган касалликларни келтириб чиқаради.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Бодринг

Бодринг иштаҳани очиб, оқсиллар ва ёғларнинг ҳазм бўлишига ёрдам беради, юракка қувват бериб, унинг ишини яхшилайди. У сийдик ва ўт ҳайдаш, ич суриш, микробларни ўлдириш, иссиқни тушириш, чанқоқни қолдириш, асаб тизимини мустаҳкамлаш хусусиятларига эга. Бодринг меъда нордонлигини кескин тушира олади. Унинг таркибида йод моддаси кўп. Бодрингни шираси терини ёшартирувчи хусусиятга эга. https://www.tg-me.com/dardgadovo
Помидор

Помидор ўзининг фойдали ва шифобахшлиги билан бошқа сабзавотлардан ажралиб туради. Помидор А, В, В2 , В6 , С, Е, К, Р витаминларига бой. Унинг таркибида яна кальций, магний, марганец, фосфор, калий, темир, мис, рух, йод моддалари бор. Энг аҳамиятлиси унинг таркибида мавжуд бўлган кучли антиоксидант – ликопиндир. Помидорнинг табиати совуқ бўлгани учун танадаги ортиқча иссиқликни, юқори қон босимини пасайтиришга ёрдам беради. У овқат ҳазмини яхшилайди, асаб тизими ишини бошқаради, кислота-ишқорий муҳитни мувозанатлаштиради, юрак-томир касалликлари ҳавфини камайтиради, сийдик ҳайдайди. Помидор шарбатини жигар касалликларида, қувватсизликда ва айниқса болаларда иштаҳа бўлмаганида ичиш фойдали. Уни ёзнинг иссиқ кунларида еган яхши. Помидорни жиғилдони қайнайдиганлар, буйрак сурункали касалликларида ва унга аллергияси бўлганлар емаганлари маъқул. Юқори қон босими ва юрак-томир касалликларида тузланган помидор ейиш зарарли. Помидорни таркибида крахмал бўлган маҳсулотлар ва бодринг билан биргаликда истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
2024/09/28 19:32:07
Back to Top
HTML Embed Code: