Telegram Web Link
Олма
Олманинг таркибида А, С, Е, В1, В2, В6,Р витаминлари, кальций, фосфор, магний, натрий, олтингугурт, мис, темир, кремний, хлор, фтор каби элементлар бор. Унда мавжуд бўлган пектин моддаси қондаги холестерин миқдорини меъёрда сақлаб туради. Олма меъданинг қувватини кучайтиради, қонда кислотали муҳитни камайтиради, мия ишини яхшилайди, хафақон ва қийналиб нафас олишга, камқонликка, шамоллашга, қабзиятга, ичбуруққа фойдали. У иштаҳани очади, овқат ҳазмини яхшилайди.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Олма қон ҳаракатини маромига келтиришга, мия чарчоғини бартараф этишга, товуш бўғилишини тузатишга ёрдам беради. У кўриш қобилиятини, асаб тизимини, тери ҳолатини яхшилашга, соч ва тирноқларга фойдали. Олма бошқа маҳсулотлар таркибидаги темир
моддасининг организмга яхши сингишини таъминлайди ва қонни кучли тозалайди. Олма еб юриш танага ёғлар сингишини камайтириб, ортиқча холестеринни чиқаришга ёрдам беради. Олма баргининг дамламаси мевасига нисбатан ўн баравар кучли, юракка яхши даво.
Олмани мизожи совуқ бўлгани учун, уни меъёрдан ортиқ ейиш буйракка зах беради. Ширин бўлмаган олма қоринни дам қилади, аччиқ олма иситма пайдо қилади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Олма сиркаси ҳақида
Сиркаларнинг турлари кўп. Узум, олма, беҳидан тайёрланадиган сиркалар бор. Шулардан бири – олма сиркаси ҳақида қисқача айтиб ўтмоқчимиз. Олма сиркаси овқат ҳазмини яхшилайди, қондаги қизил қон таначаларини кўпайтиради, юқори қон босимини туширади, ич дам бўлишини йўқотади, балғам кўчиради.
Шунинг учун уни ҳазми қийин ва иссиқлик овқатларга қўшиб истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир.

Сиркани оловда қайнатган замон,
Бари бир совуқни оширар ҳар он.
Иссиқдек кўринар ташдан одати,
Совуғу ўткирлик асл ҳолати.

Сиркалар жигарнинг ўткир яллиғланиш даврида, ички ва ташқи аъзолардан қон кетиш ҳолатларида истеъмол қилинмайди.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Нок
Нок овқат ҳазмини яхшилаб, кишининг руҳиятини кўтаради, хуш кайфият бағишлайди, юрак, меъда жигар ва бошқа ҳазм аъзолари фаолиятини оширади,юрак ўйнаши, ташналикни кетказади, ични юмшатади, мияни намлик билан таъминлаб, унга турли зарарли буғларнинг кўтарилишига йўл қўймайди, тумов ва шамоллашни бартараф қилади, қайт қилишни тўхтатади. У қон босими ва сафро баландлигини пасайтиради. Нок қанчалик хушбўй бўлса, юракка даволиги шунчалик кучли бўлади. Ичакда юз берадиган ачишишни йўқотишда, микробларга қирон келтиришда ва меъда мушакларини мустаҳкамлашда нокка тенг келадигини йўқ.Наҳорга нок ейиш ва нок кетидан сув ичиш мумкин эмас. Шунингдек, нокни гўшт билан ейиш меъдага зарар.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Узум
Узум кучли озуқа берувчи неъматдир. У организмда модда алмашинувини яхшилайди,балғам кўчишига ёрдам беради, нафас йўллари ва ўпканинг ҳолатини яхшилайди, семиришга мойиллик яратади, буйракда ёғ ҳосил бўлишига ёрдам беради, қонни яхшилайди ва унинг кўпайишига воситачилик қилади.
Майиз янада қувватбахш таъсир кўрсатади.Майизнинг мизожи қуруқ-совуқ, уруғи ҳам шундай. Унинг ислоҳи анор. Майиз бадандаги қаттиқ нарсаларни юмшатиб, меъда ва ичакларни бегона моддалардан тозалайди, жигарга қувват бағишлайди
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Анжир
Анжир тана қувватини кўпайтирадиган энг яхши мева ҳисобланади. У кучни тез тиклаб, ақлий ва жисмоний толиқишни йўқотади. Бошқа меваларга нисбатан анжирнинг таркибида клетчатка кўп. Ўсимлик клетчаткаси овқат ҳазм тизимининг яхши ишлашида муҳим рол ўйнайди. Клетчаткага бой маҳсулотлар қонда ортиқча холестеринни камайтиради. Қуритилган анжир кучли антиоксидант хусусиятига эга. У микробларга қарши самарали воситадир. Шунингдек,анжирнинг таркибида инсон организми ишлаб чиқармайдиган Омега-3 ва Омега-6 каби ёғли кислоталар мавжуд. Улар мия, юрак-томир ва асаб тизимининг нормал ишлашини таъминлайди.Анжир ични ва сийдикни юргизади, балғамни кўчиради, рангни тиниқлаштиради, юрак ўйноғи ва кўкрак оғриғига манфаати бор. Анжирнинг таркибида унинг озуқавий хусусиятини юқори қиладиган фруктоза моддаси бор. Анжир меваларнинг бошқа турлари билан солиштирганда ўзида витамин вa микроэлементларга бойлиги билан ҳам ажралиб туради. Меваларининг қайнатмаси қовуқ ва буйрак шамоллашига фойдали. Нафас йўллари шамоллашида сутда қайнатиб истеъмол қилинади. Агар экилмоқчи бўлган анжир қаламчасини тахминан бир соат тузли сувга солиб қўйиб, сўнгра ўтқазилса,ундан вояга етган дарахтнинг меваси ўта ширин бўлади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Беҳи
Беҳи кеч кузнинг асл мевалари қаторида алоҳида ўрин тутиши билан ажралиб туради. Беҳи кишининг руҳиятига ижобий таъсир кўрсатади, сергак қилади, кайфиятни зиёдалаштиради, ёмон хаёллардан ҳоли этади, баъзи бош оғриқларини қолдиради, иштаҳани уйғотади, оғиздаги нохуш ҳидни йўқотади. Беҳи юракнинг уришини яхшилайди, лоҳас бўлиш, ич кетиши, сариқ касалда фойда беради. Беҳининг ҳиди кишининг кайфиятини яхшилайди, аъзоларнинг табиий кучларини мустаҳкамлайди. Беҳининг шарбати қон кетиш,қон қусиш, бехос қайт қилиш, чанқоқликда яхши ёрдам беради. Беҳи бедармонлик, камқонлик, йўтал, меъда, жигар ва буйрак касалликларида фойдалидир.Ҳакимларнинг такидлашича беҳини суиистеъмол қилиш ичакни дағаллаштиради, қалтироқни келтириб чиқаради, йўтал туттиради.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Ўрик
У меъдани совитади, ҳароратни сўндиради, сафро ва қон қизишини пасайтиради. Ўрик меваси таркибида калий моддаси кўп бўлгани учун уни юрак-томир касалликларида истеъмол қилиб туриш фойдали.
Ўрик туршагини ивитиб қўйиб ичилса, ични юмшатади, сийдик ажралишини кўпайтиради, юқори қон босимини туширади.Туршакни кўп ейиш пульс (томир уриши)ни тушириб юборади.
Ўрикни егач, данагини чақиб, мағизини еса, ўрикнинг зарарини йўқотади. Аччиқ мағизи зарарли.
Меваси таркибида қанд борлигини ҳисобга олган ҳолда, у қандли диабет касаллигида тавсия этилмайди.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Шафтоли
Шафтоли иштаҳа очади, ичакни юмшатади, ични юргизади,сийдик ҳайдайди, овқат ҳазмини яхшилайди. Унинг ёғи мигрень ҳамда қулоқ оғриғига даво.Шафтоли гулининг дамламаси гижжаларни туширади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Тут
Тут аъзоларга осон сингиб фойдали омилларга айланади. У иситмани қайтарувчи, дармон бағишловчи, қонни тозаловчи ва уни кўпайтирувчи неъмат сифатида истеъмол қилинади. Оқ тут ичак фаолиятини мустаҳкамлайди, одамнинг қариш жараёнини секинлаштиради, юракни бақувват қилади, сийдик ҳайдайди, балғам кўчишини осонлаштиради, ичакни хилтлардан тозалайди, мия, жигар, қора талоқ фаолиятини яхшилайди, тиқилмаларни очади, буйракда ёғ йиғилишига ёрдам беради ва одамни семиртириш хусусиятига эгадир.
Шотутнинг табиати совуқ-қуруқ. У юқори қон босимини туширади, бадандаги қотган моддаларни юмшатади, савдо хилтини тарқатиб юборади, ҳалқумдаги иссиқ мизожли шишларни қайтаради, ичаклар яллиғланиши, иссиқ ва қонли ич кетишларга шифо бўлади.Шотут мевасини ортиқча ейиш ўпка ва асабга зарар қилади. Бундай ҳолатларда асал ва анор сувини истеъмол қилиш зарарни кетказади.
Тут қоқиси ёнғоқ мағизи билан аралаштирилган ҳолда истеъмол қилинганда танага қувват бағишлайди ва тўқ тутади.
Тут мевалари асосида тайёрланадиган шинни киши аъзоларини юқумли касалликларга нисбатан бардошли қилади, бош айланиши, силла қуриши, дармонсизликка фойдали.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Олхўри
Унинг озуқалиги оздир. Олхўри аъзоларни юмшатади, овқатнинг меъда ва ичакдан ўтишини енгиллаштиради, иштаҳани очади, овқат ҳазмини яхшилайди, юрак ҳаприқишидан ҳоли қилади, чанқоқни босади, юқориқон босимини туширади, ични яхши юргазади, сафродан келиб чиқадиган бошнинг қизиб оғриши, кўнгил озиши, қайт қилиш ва танадаги қичимани тўхтатади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Олча
Олча иштаҳани очади, овқат ҳазмини яхшилайди, ични яхши юргазади, иситма баланд бўлганида чанқовни қолдиради, марказий асаб тизими ишини яхшилайди, шамоллашга қарши фойда қилади. Олча юрак-томир касалликлари, шамоллаш, чарчашни кетказишда фойдалидир.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Гилос
Гилос қориндаги ёғни камайтиради, уйқуни яхшилайди, Альцгеймер касаллигининг олдини олади, терини ёшартиради, қон босимини нормаллаштиради,мушак оғриқларини камайтиради, камқонликка фойдали.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Қулупнай
Қулупнай мевалари терлатувчи, безгак хуружига қарши, сийдик ҳайдовчи омил сифатида тавсия этилади. Қулупнай мия томирлари иши бузилганида, қон босими баланд бўлганида, қабзият, буйрак, жигар касалликларида фойдали восита ҳисобланади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Хурмо
Хурмо дунёга Хитойдан тарқалган. Унинг таркибида А, С, Р, В гуруҳ витаминлари, темир, кальций, магний, калий, фосфор, йод каби моддалар бор. У юрак-томир,асаб тизими, ошқозон, қалқонсимон без фаолиятини,
иш қобилиятини яхшилайди, сийдик ҳайдайди. Уни камқувватликда, қон босими пасайиб кетганда, юқори нафас йўллари шамоллаганда, қон қусишда истеъмол қилиш яхши натижалар беради.
Хурмони кунига икки дона ейиш етарли. Уни кўп ейиш ични қотиради.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Банан
Банан ёш болалар ва катталар учун фойдали бўлган мевалардан ҳисобланади. У қувватни оширади, ошқозон ва юрак фаолиятини, кайфиятни яхшилайди, қондаги холестеринни камайтиради, иш қобилиятини кучайтиради, юқори қон босимини туширади, танадан ортиқча суюқликни чиқаради.
Бананни овқатдан олдин ейиш ва кетидан сув ичиш зарар. У қонни қуйилтириш хусусиятига эга бўлганлиги учун кўп еб бўлмайди.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Лимон
Лимон шамоллаганда, қон босими баланд бўлганда, иситмалаганда, витаминлар етишмовчилигида фойдали. У сўриб олувчи, тозаловчи, ёпишқоқ қаттиқ моддаларни кўчириш, иситмани тушириш, чанқовни қондириш хусусиятига эга. Лимон иссиқликдан келиб чиқадиган бош оғриғига, бош айланишига, сафродан келиб чиқадиган қайт қилишга, томоқдаги иссиқ шишларга,юрак ҳаприқишига, кўнгил озишга фойда қилади.
Лимондан тери касалликларини даволашда ҳам фойдаланилади. Унинг шарбати юзни тозалайди, ҳуснбузарларнинг сўрилиб кетишига ёрдам беради.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Мандарин
Мандарин иштаҳани очади,танада модда алмашинуви жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади ва замбуруғли касалликларни даволашда тавсия этилади.
Унинг пўчоғидан тайёрланган дамламалар балғамни осон кўчиришга, йўтал, кўнгил айнишни қолдиришга ёрдам беради.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Ошқозонни бир-бирига мос келмайдиган овқатлар, овқатни устига овқат ейиш касал қилади
1. Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси
Белгилари:
А) Ошқозон остининг чап тарафида оғриқ
Б) Нордон мазали қайд қилиш
В) Жиғилдон қайнаши
Г) Кекириш
Д)Кўнгил айниши
Е)Ич қотиши
Сабаби:
А)Овқатни узоқ ва яхшилаб чайнамасдан ейиш
Б)Ўт пуфаги ва ошқозон ости безининг овқат ҳазми учун етарли шира чиқармаслиги
В)Нотўғри овқатланиш
Г)Баъзи кимёвий дори воситаларини меъёридан ортиқ истеъмол қилиш
Д)Алкоголь ичимликларини ичиш
Е)Чекиш
Ё)Хеликобактер пилори бактерияси билан зарарланиш
Давоси:
А)Овқатни узоқ ва яхшилаб чайнаб ейиш
Б)Тўғри овқатланишга риоя қилиш
В)Ҳар куни нонуштадан ярим соат ва ётишдан олдин 1 ош қошиқдан зайтун ёғи ичиш
Г)Баргизуб (подорожник) гиёҳини истеъмол қилиш ёки қуритилганини дамлаб ичиш
Д)Прополисни 2 граммдан кунига 3 махал узоқ чайнаб туфлаб ташланади. Курс – 21 кун. Қон босими юқори бўлганларга мумкин эмас.
Е)Кумуш зарралари пуркалган сув ичиш
Ё)Ҳар гал овқатдан олдин ва кейин денгиз ош тузидан бир чимдим истеъмол қилиш
Ж)Ич қотишга йўл қўймаслик
З)Аччиқ, шўр, дудланган, ёғли, қовурилган, алкоголь, тамаки махсулотларидан пархез қилиш, гигиена қоидаларига риоя қилиш
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Қовун
Айтадиларки, қовун етмиш иллатга даво. Қовуннинг пишгани латиф, озуқалиги яхши бўлиб, буйрак ва қовуқдаги майда тошларни йўқотишда фойдали,сийдикни ҳайдайди, буйрак ва қовуқни ювади, юз рангини очади. Ширин қовун гўштни кўпайтиради. Унинг таркибида темир, калий, кремний каби моддалар кўп. Қовун уруғининг фойдали хусусиятлари ҳам кам эмас. Қовуннинг уруғи жигар, ичак, ошқозон ости безини тозалайди, қандли диабетга фойдали, ўт йўлларини очади, буйрак ва сийдик қопида туз пайдо бўлишининг олдини олади, сийдик кислотасини ташқарига чиқаради, балғам кўчиради, хотирани яхшилайди, қувватни оширади. Қовун ҳазми қийин бўлганлиги сабабли уни куннинг биринчи ярмида хеч нарсага аралаштирмай қуруқ ўзини еган маъқул.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
2024/09/28 21:26:45
Back to Top
HTML Embed Code: