Telegram Web Link
🇪🇺 Meta Европа Иттифоқи томонидан қарийб 800 миллион евро жаримага тортилди

"Меta монополияга қарши қонунларни бузган, шу сабабли 797,72 миллион евро жарима тўлаши керак. Компания ўзининг Facebook Marketplace онлайн реклама хизматини Facebook ижтимоий тармоғи билан боғлади ва бошқа онлайн реклама хизмати провайдерларига адолатсиз тижорат шартларини қўйди", дейилади Еврокомиссия баёнотида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇩 Индонезияда Левотоби Лаки-Лаки вулқони яна уйғонди — Associated Press

Левотоби Лаки Лаки Индонезиядаги 120 та фаол вулқондан биридир. Ушбу вулқон йил бошидан бери 872 марта ҳаракатга келган.

"Бундан олдинги йирик отилиш 6 ноябр куни қайд этилган. Ўшанда тўққиз киши ҳалок бўлган ва ўн минглаб одамлар уйларини ташлаб кетишган", деб ёзади Associated Press.

Оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Флорес оролида жойлашган Левотоби Лаки-лаки вулқонидан чиқаётган кул тез орада Бали оролига етиб боради. Вулқон отилиши сабабли авиакомпаниялар Индонезияга ва Индонезиядан халқаро рейсларни оммавий равишда бекор қилмоқдалар. Бекор қилинган рейслар сони аллақачон 80 дан ошди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷 Теҳрон ҳеч қачон ядро қуроли ишлаб чиқишга интилмайди — Эрон президенти

Масъуд Пизишкиён бу ҳақда МАГАТЭ бош директори Рафаэл Гросси билан учрашувда айтиб ўтди.

Пизишкиённинг сўзларига кўра, Эрон ҳар доим ядро дастурининг тинч мақсадлар учун эканлигини исботлашга тайёр. У, шунингдек, агентлик билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини ва мамлакатларнинг тинч ядро фаолияти билан боғлиқ барча шубҳаларни ўринсиз эканини эслатди.

"Халқаро атом энергияси агентлиги ҳисоботларига кўра, биз ўзимизнинг барча мажбуриятларимизни бажариб келмоқдамиз. Аммо Қўшма Штатлар 2018 йилда бу келишувдан бир томонлама чиқиб, бу жараённинг давом этишини чеклаб қўйди", — деди Эрон президенти.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇩🇪 Европа Иттифоқи 25 ноябрдан 10 декабргача Германияда тезкор қўшинларининг иккинчи дала машғулотларини ўтказади — Европа Иттифоқи дипломатик хизмати

"Машғулотларда Европа Иттифоқининг 15 мамлакатидан 1700 киши иштирок этади. Машғулотлардан мақсад ҳарбий амалиётларни режалаштириш ва ўтказишда Европа Иттифоқининг турли давлатларидан бўлинмаларнинг мувофиқлигини текширишдан иборат", дейилади хабарда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦 Трамп Украинага ёрдамни танқид қилган уч кишини АҚШнинг янги маъмуриятида асосий лавозимларга номзодлар сифатида кўрсатди

Қўшма Штатларнинг янги сайланган президенти Давлат департаменти раҳбари лавозимига республикачи сенатор Марко Рубио номзодини илгари сурмоқда. Рубио 2014 йилда Россия банкларини SWIFT тизимидан узиб қўйишни ва Владимир Путинга нисбатан шахсий санкциялар қўллашни талаб қилган эди. Бироқ сўнгги пайтларда Рубио Трампни тобора кўпроқ қўллаб-қувватлаб, Россия ва Украина ўртасидаги уруш "боши берк кўчага кириб қолгани"ни айтмоқда. Рубио яқинда берган интервьюларида Украина Россия томонидан босиб олинган барча ҳудудларни қайтаришга умид қилмаслигини таъкидлади. Бундан ташқари, республикачи сенатор АҚШнинг Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам кўрсатишига ҳам қарши овоз берди.

Трамп АҚШ Адлия вазирлиги раҳбари ва мамлакат бош прокурори лавозимига 42 ёшли Мэтт Гетц номзодини таклиф қилди. Гетц 2023 йил февралида Байден маъмуриятини Киевга ҳарбий ва молиявий ёрдамни тўхтатишга чақирган эди. У ўзини "консерватив фанат" деб атайдиган, фитна назариясига ишонадиган, абортга қарши бўлган ўнг қанот сиёсатчи сифатида ҳам танилган. Шу билан бирга, Гетцга нисбатан АҚШ Вакиллар палатасининг Этика қўмитаси томонидан жинсий зўравонлик, ноқонуний гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ва ноқонуний шаклда қимматбаҳо совғалар олиш айбловлари билан боғлиw тергов жараёни олиб борилмоқда.

Доналд Трамп АҚШ Миллий разведкаси раҳбари лавозимига аввалроқ демократлардан республикачиларга ўтган 43 ёшли Тулси Габбард номзодини илгари сурди. Габбард Россиянинг Украинага босқини асосли деб ҳисоблашини ва Вашингтоннинг Киевга ёрдам кўрсатишини хато деб ҳисоблаб келади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇷🇺 ЕИ давлатлари Россияга қарши кенг кўламли санкциялар пакетини келишиб олишни ва уни 2025 йил бошида қабул қилишни режалаштирмоқда — Bloomberg

"Ушбу санкциялар пакети лойиҳаси Россиянинг Украинага кенг кўламли босқони бошланган 24 феврал рамзий санасида қабул қилиниши учун январь ойидаёқ тақдим этилиши мумкин", деб ёзади агентлик манбаларига таяниб.

Bloomberg маълумотларига кўра, санкциялар пакети қўшимча савдо чекловларини, шунингдек, Россия қишлоқ хўжалиги товарларига божларни оширишни ўз ичига олиши мумкин.

Бундан ташқари, ЕИ алоҳида санкциялар пакети устида ишламоқда: у Россия нефтини ташувчи танкерларга қарши қаратилиши кутилмоқда. Европа Иттифоқи ушбу пакетни жорий йил охиригача тасдиқлашга умид қилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷 Эрон ҳижоб кийишдан бош тортган аёлларни "илмий асосланган усуллардан” фойдаланган ҳолда даволашни йўлга қўймоқчи — Тhe Guardian

Эрон ҳукумати амалдаги қоидаларни бузган ҳолда, жамоат жойларида ҳижоб ўрамайдиган аёлларга ёрдам бериш учун махсус клиникалар очиш ниятида эканлигини маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦 АҚШ Байден кетишидан олдин қолган 7,1 миллиард долларлик ёрдамни ажратишга улгуриш учун ҳар ҳафта Украинага қурол юборади — Пентагон

Шу билан бирга, Оқ уй Байден январда президентликдан кетишидан олдин Украинага ажратилган 7 миллиард доллардан ортиқ ҳарбий ёрдамни етказиб бериш Пентагон учун қийин вазифа бўлишидан огоҳлантирди.

"Етказиб бериш муддати узоқ вақт олиши сабабли Украина Байден томонидан ажратилган ҳарбий ёрдамнинг бир қисмини Трамп ҳокимиятга келганидан сўнг олади", дея аниқлик киритди Оқ уй.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷🇮🇱 Париждаги Stad de France стадионида Исроил ва Франция терма жамоалари ўртасидаги ўйин вақтида икки давлат мухлислари орасида муштлашув содир бўлди

Маълум қилинишича, Франция терма жамоаси мухлисларининг аксарияти бугунги ўйинни бойкот қилган. Бундан ташқари, Парижда Фаластин тарафдорлари намойишлари бўлиб ўтган.

Бир ҳафта олдин Амстердамда Европа кубоги доирасидаги “Аякс” (Нидерландия) ва “Маккаби” (Исроил) ўйинидан сўнг Фаластин тарафдорлари ва исроиллик мухлислар ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Доналд Трамп Флоридадаги қароргоҳида тантанали кечки овқатда нутқ сўзлади ва йиғилган тарафдорларига миннатдорчилик билдирди

Тадбир Трамп сиёсатини тарғиб қилиш мақсадида 2021 йилда ташкил этилган Аmerica First Policy Institute (AFPI) томонидан ўтказилди.

"Ҳеч ким биз бундай ғалаба қозонишимизни билмас эди, бу катта натижа бўлди", — деди Трамп Мар-а-Лаго қароргоҳида йиғилган тарафдорларига.

Трамп кўплаб меҳмонларга, жумладан Аргентина президенти Хавер Милей ва АҚШ Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсонга, шунингдек, сўнгги пайтларда доимо Трампнинг ёнида бўлган бизнесмен Илон Маскга миннатдорчилик билдирди.

"Маск бу жойни яхши кўради, уни бу ердан ҳайдаб чиқара олмайман. Мен ҳам унинг шу ерда бўлишини яхши кўраман", — деди сайланган президент.

Трамп нутқи сўнггида Россиянинг Украина билан уруши тугаши кераклигини ва январ ойида президентлик лавозимига киришганида бу масала ўзи учун устувор вазифа бўлишини айтди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇱🇺🇦 Украина 2025 йил июн ойида Гаагада бўлиб ўтадиган NATO'нинг навбатдаги саммитида альянсга қўшилиш таклифини олиши даргумон

Бу ҳақда Полша Мудофаа вазирлиги раҳбари Владислав Косинияк-Камиш ТVN24 телеканалида маълум қилди.

"Ҳеч қандай ҳолат бу таклиф NATO'нинг Гаагадаги навбатдаги саммитида бўлишини назарда тутмайди", — дея фикр билдирди Полша Мудофаа вазирлиги раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, Украинанинг айни дамда NATO'га киришига нафақат АҚШ, балки Полшанинг айрим қўшнилари ҳам қарши.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇭🇹 АҚШ Фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси Америка авиакомпанияларига бир ой давомида Гаитига парвозларни тақиқлади

Бунга Америка авиакомпанияларига тегишли учта самолёт Гаити пойтахти Порт-о-Пренсга қўниш ва учиш вақтида ўққа тутилгани сабаб бўлди. Ҳужумлар 2021 йилдан бери давом этиб келаётган ҳукумат инқирози шароитида пойтахтнинг асосий қисмини назорат қилаётган қуролли гуруҳлар томонидан амалга оширилган. Барча ҳужумлар 11 ноябр куни амалга оширилган.

Самолётларнинг ўққа тутилиши қуролли гуруҳларнинг Гаити ўтиш даври кенгашининг янги бош вазир тайинлаш қарорига норозилик жавоби бўлиши мумкин. Янги бош вазир тайинлангани тўғрисидаги қарор 11 ноябр куни эрталаб эълон қилинган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 Илон Маск Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги зиддиятни камайтириш мақсадида Эроннинг БМТдаги доимий вакили билан учрашди

Бу ҳақда Тhe New York Times Эрон расмийларига таяниб хабар бермоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Трамп сайловдаги собиқ рақиби кичик Роберт Кеннедини АҚШ Соғлиқни сақлаш ва аҳолига хизмат кўрсатиш вазири лавозимига номзод сифатида кўрсатди

Кеннеди эмлашга қарши ва фитна назариялари тарафдори эканлиги билан танилган.

"Америкаликлар жуда узоқ вақт давомида озиқ-овқат саноати мажмуаси ва фармацевтика компанияларидан жабр кўришган. Улар жамоат саломатлиги масалаларида ёлғон ва нотўғри маълумотларга мурожаат қилишган. Кеннеди вазир сифатида сурункали касалликлар эпидемиясини тугатади ҳамда Американи яна буюк ва соғлом қилади", — дея фикр билдирди Трамп.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇦 The Times Киевнинг атом бомбаси яратиш режалари ҳақида маълум қилди, Украина ТИВ бу хабарни рад этди Тhe Times'нинг ёзишича, агар АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатишни тўхтатса, Украина бир неча ой ичида оддий атом…
🇺🇦 Украинанинг ядровий бомба яратиши фронтдаги вазиятни сезиларли даражада ўзгартирмайди ва шунинг учун буни қилишдан маъно йўқ — Президент девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк

Унинг сўзларига кўра, агар ядро қуроли урушдаги вазиятни жиддий ўзгартира олса, барча  қийинчиликларга қарамай, Украина бундай қуролни яратиш масъулиятини ўз зиммасига олиши мумкин эди.

"Бу фронт чизиғи бўйлаб муҳим ўзгаришларни келтириб чиқарадиган ечим эмас. Фронтдаги вазиятга қурол-яроғлар сони, қуроллардан фойдаланиш диапазони ва бунинг учун барча турдаги рухсатларнинг мавжудлиги таъсир қилади", — дея қўшимча қилди Подоляк.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Европа Байдендан кетишдан олдин Украинага ёрдамни оширишни сўради — Bloomberg

"Европа Иттифоқи етакчилари АҚШ маъмуриятини Украинага қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб бериш ҳажмини оширишга, шунингдек, амалдаги президент Жо Байден Оқ уйни тарк этишидан олдин Россияга қарши янги санкцияларни жорий этишга чақирди", деб ёзади агентлик.

Вашингтоннинг НАТОдаги баъзи иттифоқчилари ҳам Қўшма Штатларни Россиядаги ҳарбий нишонларга зарба бериш учун Ғарб қуролларидан фойдаланишга рухсат беришга ундамоқда. Ҳозирча Байден маъмурияти бу сўровларни қондирмади.

Шу билан бирга, мақолада қайд этилишича, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен 13 ноябр куни "шошилинч равишда Брюсселга уюштирилган сафар" орқали Европа Иттифоқи ва NATO иттифоқдошларини Вашингтон Трампнинг инаугурацияси олдидан Украинага максимал даражада ёрдам кўрсатишга улгуришига ишонтириш учун қилган.

Bloomberg маълумотларига кўра, гап 2024 йил бошида АҚШ Конгресси томонидан қабул қилинган 61 миллиардлик пакетдан пул, ўқ-дорилар ва қуроллар ажратиш ҳақида кетмоқда.

Шу билан бирга, Қўшма Штатлар ноябр ойи охиригача Россиянинг соядаги нефть флоти, шунингдек, Россия Федерациясига ҳарбий хизматчилар ва қуролларни юборган Шимолий Кореяга қарши янги санкцияларни қабул қилишни режалаштирмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇵 КХДР раҳбари дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди

Корея марказий ахборот агентлиги хабарига кўра, Ким Чен Ин янги турдаги ҳужум дронларининг синов жараёнини шахсан ўзи бошқарган.

"Дронлар Шимолий Кореянинг Учувчисиз авиация технологиялари ассоциацияси томонидан ишлаб чиқилган. Дронлар қуруқликда ва денгизда турли хил тактик йўналишлар бўйлаб учиб, нишонга аниқ зарба берди", дейилади хабарда.

Кимнинг айтишича, бутун дунёда ҳарбий дронлардан фойдаланиш бўйича рақобат кучайиб бормоқда ва бу ўзгаришлар "ҳарбий назария ва амалиётнинг кўплаб соҳаларини зудлик билан янгилашни" талаб қилади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/11/15 07:50:47
Back to Top
HTML Embed Code: