Telegram Web Link
🇪🇬🇮🇱 Миср Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ чегарасида ўтказаётган операцияси туфайли Исроил билан дипломатик муносабатлар даражасини пасайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда

Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри бир қатор манбаларга таяниб хабар бермоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Трамп Нью-Жерсидаги сайловолди нутқида Фаластин тарафдори бўлган талабаларни депортация қилиш билан таҳдид қилди

"Агар мен президент бўлсам, зўравон радикалларнинг коллежларни эгаллашига йўл қўймаймиз. Ва агар сиз бу ерга бошқа давлатдан келиб, кампусларга жиҳод ёки антиамериканизм ёки антисемитизмни олиб киришга ҳаракат қилсангиз, биз сизни дарҳол депортация қиламиз, сиз бизнинг таълим даргоҳларимиздан чиқиб кетасиз", — дея таъкидлади у.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇪 Грузия парламенти "Хорижий агентлар тўғрисида"ги шов-шувли қонунни учинчи ва охирги ўқишда қабул қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇺🇦 АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Киевга ташриф буюрди — АFP АҚШ Давлат департаменти раҳбарига сафарда ҳамроҳлик қилаётган AFP мухбирининг сўзларига кўра, Энтони Блинкен украиналикларни АҚШ томонидан қўллаб-қувватланишига ишонтириш учун сешанба куни эрталаб…
🇺🇦🇺🇸 Украина президенти Володимир Зеленский АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашувда Харков вилоятини ҳимоя қилиш учун яна иккита ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини беришни сўради.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇪Айни дамда Тбилисида “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунга қарши кенг кўламли намойишлар бўлиб ўтмоқда

Пойтахт кўчаларида хавфсизлик кучларининг сони ортгани кузатилмоқда. Намойишчилар сони ортиб бормоқда, талабалар ҳам митингга қўшилишди.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, хавфсизлик кучлари Тбилисида намойишчиларни ҳибсга олишни бошлади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Харков учун жанг урушнинг натижаси учун ҳал қилувчи бурилиш нуқтаси бўлади — Politico

Газетанинг ёзишича, бу нафақат Киевнинг Украинанинг иккинчи йирик шаҳри Харков устидан назоратини давом эттираётгани, балки Ғарбнинг Украинани қўллаб-қувватлашга бўлган қатъиятини ҳам ифодалайди.

"Россия армиясининг Украина мудофаасини ёриб ўтишга уринишларининг кучайиши Кремлнинг Ғарб қуроллари Украинага етиб келгунига қадар имконият фойдаланиш истагидан далолат беради", деб ёзади Politico.

Журналистларнинг фикрига кўра, Россия армиясининг Харков йўналишидаги муваффақиятлари Европа сиёсатчиларининг Киевни Москва билан музокара олиб боришга мажбурлаш учун босимини ошириши мумкин.

"Россиянинг янги муваффақиятли ҳужуми содир бўлган тақдирда, фронт чизиғининг қулашини инкор этиб бўлмайди", — дея маълум қилди украиналик юқори мартабали зобитлар нашрга.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺 Россия Мудофаа вазирлигининг Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи, генерал-лейтенант Кузнецов қўлга олинди Бу ҳақда “ТАСС” ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига таяниб хабар бермоқда. "Генерал-лейтенант Кузнецов жиноят содир этишда гумонланувчи сифатида ҳибсга…
🇷🇺 Генерал Юрий Кузнецов жуда катта миқдорда пора олганликда гумон қилинмоқда

"Россия Мудофаа вазирлигининг кадрлар бўлими бошлиғи тижорат тузилмалари вакилларидан ўз фойдасига муайян ҳаракатлар қилгани учун пора олган", —дея хабар беради Тергов қўмитаси.

Терговчиларнинг хабар беришича, тинтувлар чоғида қўлга олинган шахсдан 100 миллион рублдан ортиқ пул, шунингдек, олтин тангалар, коллекцион соатлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлари топилган.

Ҳозирда Кузнецовга нисбатан жиноий иш очилган ва амалдор суд томонидан ҳибсга олинган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Video
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇪 Тбилисидаги хавфсизлик кучлари намойишни тарқатишни тўхтатиб, Грузия парламентидан узоқлашди ва намойишчиларнинг бинога яқинлашишига рухсат берди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪🇺🇦🇷🇺 Германия канцлери Швейцариядаги тинчлик саммитига катта умид боғламасликка чақирди

Олаф Шолц бу ҳақда Stern журналига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Канцлернинг сўзларига кўра, Украина бўйича глобал тинчлик саммити энг яхши ҳолатда Украина ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри музокараларга олиб келиши мумкин бўлган жараённинг бошланишини билдиради.

"Таҳминан 80-100 та давлат вакиллари иштирок этадиган Швейцария саммитида биз атом электр станцияларининг хавфсизлиги, дон экспорти, Россия ва Украина ўртасида маҳбуслар алмашинуви, шунингдек, ядровий қуролдан фойдаланишни тақиқлаш ҳақида музокаралар олиб борилади", — дея қайд этди Шолц.

Шу билан бирга, Германия канцлери Киевга қурол етказиб бериш бўйича унинг чақириғига Европа давлатлари етарлича амал қилмаётганидан ҳафсаласи пир бўлганини айтди.

"Украина зудлик билан қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига муҳтож. Путин Украина инфратузилмасини йўқ қилиш ниятида, шунинг учун биз Киевга кўпроқ ёрдам беришимиз керак", — дея қўшимча қилди Шолц.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇺🇸 АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Украинага ташрифи давомида Киев политехника институтида нутқ сўзлади

Блинкеннинг нутқидан асосий иқтибослар:

◾️ Урушнинг ҳозирги босқичи Киев учун жуда муҳим;

◾️ АҚШнинг ёрдам пакети доирасидаги янги ҳарбий техника ва қуроллар яқин кунларда Украинага етказилади;

◾️ Қўшма Штатлар Украинани НАТОга яқинлаштирмоқда ва уни иттифоққа аъзо бўлишига ёрдам бермоқда;

◾️ Украиналиклар Альянсга кўп нарсани ўргатиши мумкин. Агар сизлар бизга яқин бўлсангиз, НАТО хавфсизроқ бўлади;

◾️ АҚШнинг Киев ва НАТО ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича қадамлари Украина тегишли талабларга жавоб берса, альянсга тезда қўшилиш имконини беради;

◾️ Қўшма Штатлар ҳамкорлари билан Украинани қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан таъминлаш масаласида ишламоқда;

◾️ АҚШ маъмурияти Конгрессдан олинган ваколатлардан Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилиш учун фойдаланмоқчи;

◾️ Украинадаги сайловлар фуқаролар розилиги ва зарурий шароитлар мавжуд бўлганда ўтказилади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇬🇪 Грузия парламенти "Хорижий агентлар тўғрисида"ги шов-шувли қонунни учинчи ва охирги ўқишда қабул қилди. 🔥 @burchakostida
🇬🇪 Грузия президенти Саломе Зурабишвили “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун лойиҳасига вето қўйишини маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇬🇪 Агар мамлакатда демократияга путур етказилса, Қўшма Штатлар Грузия ҳукуматига қарши санкциялар жорий этади — АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷🇺🇦 Франция президенти Эммануэл Макрон сешанба куни украиналик ҳамкасби Володимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот ўтказди

Елисей саройининг хабар беришича, икки давлат раҳбарлари суҳбат чоғида Киевга ҳарбий ёрдам етказиб бериш тафсилотларини муҳокама қилишган.

"Франция президенти Зеленскийни Париж ва унинг ҳамкорлари Киевга ҳар қандай зарур ёрдамни кўрсатишга тайёрлигига ишонтирди", — дейилади хабарда.

Макрон, шунингдек, Киев ва Москва ўртасидаги музокаралар халқаро ҳуқуқ ва Украинанинг қонуний манфаатларига риоя қилинган ҳолда ўтказилиши кераклигини таъкидлади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇪 Тбилисидаги Парламент биноси олдида ва шаҳарнинг бошқа ҳудудларида “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунга қарши намойишлар давом этяпти.

Шунингдек, Грузиянинг бoшқа бир йирик шаҳри Батумида ҳам ушбу қонуннинг қабул қилинишига қарши митинг бўлиб ўтмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/09/28 23:33:24
Back to Top
HTML Embed Code: