Telegram Web Link
🇺🇸🇷🇺 АҚШ президенти Россия Федерациясида ёки Россия корхонасида ишлаб чиқарилган кам бойитилган уранни олиб киришни тақиқловчи қонунни имзолади

Бу ҳақда 13 май куни Оқ уйнинг расмий порталида маълум қилинди. Аввалроқ тегишли қонун лойиҳаси АҚШ Сенати томонидан маъқулланган эди.

Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жейк Салливан ўша куни Байден имзолаган қонун "фуқаровий ядровий энергетика бўйича Россияга қарамликни камайтириш ва охир-оқибат йўқ қилиш орқали энергия ва иқтисодий хавфсизликни мустаҳкамлайдиган бир қатор тарихий ҳаракатларга" олиб келишини айтди.

Салливаннинг сўзларига кўра, Конгресс яқинда президентнинг илтимосига биноан ажратилган мисли кўрилмаган 2,72 миллиард доллар федерал молиялаштириш туфайли қонун АҚШда уранни янги бойитиш салоҳиятини ишга туширади.

"Америка атом электр станциялари учун Россия ёқилғисини олиб киришга қўйилган тақиқ тахминан 90 кундан кейин кучга киради, АҚШ Энергетика вазирлиги таъминотда узилишлар юз берган тақдирда уни вақтинча тўхтатиб қўйиши мумкин", деб хабар бермоқда Reuters.

Агентлик эслатишича, бугунги кунда Россия Федерацияси дунёдаги энг йирик бойитилган уран етказиб берувчиси бўлиб, АҚШ атом электр станцияларида ишлатиладиган уран ёқилғисининг қарийб 24 фоизи Россия Федерациясидан келади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦 АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Киевга ташриф буюрди — АFP

АҚШ Давлат департаменти раҳбарига сафарда ҳамроҳлик қилаётган AFP мухбирининг сўзларига кўра, Энтони Блинкен украиналикларни АҚШ томонидан қўллаб-қувватланишига ишонтириш учун сешанба куни эрталаб эълон қилинмаган ташриф билан Киевга келди.

Блинкен Полшадан тунги поездда келган ва яқин орада Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашиши керак.

"Бу ташриф шарқий фронтдаги жанглар ва Россия қўшинларининг Харковга ҳужумларни кучайтираётгани сабабли жуда оғир аҳволда қолган украиналикларга Қўшма Штатларнинг қўллаб-қувватлови ҳақида аниқ хабар беришга қаратилган", — деди журналистларга исмини ошкор қилишни истамаган АҚШ делегациясининг юқори мартабали аъзоси.

Бу Блинкеннинг Россиянинг кенг миқёсли босқини бошланганидан бери Киевга тўртинчи ташрифи.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦 Украина шу ҳафта АҚШнинг сўнгги ёрдам пакети доирасидаги қуролларнинг фақат бир қисмини олади, қолганлари эса йўлда. Қўшма Штатлар Украинага қурол-яроғ етказиб бериш суръатини тезлаштиришга ҳаракат қилмоқда — Оқ уй.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇩 Индонезиянинг Халмахера оролида жойлашган Ибу вулқони ҳаракатга келди. Вулқондан 5 кмгача баландликка кул отилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Киевда қатор терактлар тайёрлашда гумон қилинган “Россия разведка бошқармаси агентлари” қўлга олинди

Бу ҳақда Украина Хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, гумонланувчилар гипермаркетлар ва кафелардан бирининг ёнига портловчи мосламаларни жойлаштирган. Разведка хизматининг таъкидлашича, портлашлар 2024 йил 9 май куни содир бўлиши керак эди.

Портловчи мосламалар чой қадоқлари сифатида яширилган. Украина разведкаcининг таъкидлашича, бомбалар гипермаркетлардаги энг юқори гавжумлик вақтида портлаши керак бўлган. Расмий Киев Россия разведка бошқармаси ходими бўлган Юрий Сизовни терактлар куратори деб атамоқда.

Қўлга олинганларга нисбатан давлатга хиёнат, қўпорувчилик ва терроризм моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Украина хавфсизлик хизмати "террорчилик ҳужумининг бевосита айбдорлари" қўлга олинганини даъво қилмоқда, аммо уларнинг сонини билдирмаган. Чоп этилган фотосуратлардан маълум бўлишича, икки киши ҳибсга олинган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇳 Ҳиндистонда бўрон пайтида 100 метрлик реклама лавҳаси одамлар устига қулаб тушди

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, кун давомида кузатилган кучли шамол шаҳар шарқидаги реклама устунини бузиб ташлаган, иншоот тўғридан-тўғри одамлар турган ёқилғи қуйиш шохобчасига қулаб тушган.

Дастлабки маълумотларга кўра, камида 59 одам жароҳатланган, тўрт киши ҳодиса оқибатида вафот этган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇵 Ким Чен Ин ядро қуроли тадқиқотчилари учун алоҳида шаҳар қурди — BILD

Оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, Шимолий Корея раҳбари мамлакат ядровий дастурига юзлаб миллион доллар сармоя киритмоқда. Пхенян шимолида “ядро элитаси” - мамлакат ядровий салоҳиятини ривожлантиришда иштирок этган олимлар ва ҳарбийлар учун махсус шаҳар қурилди.

"Бош котиб ўртоқ олимлар учун бахтли макон қуриб берди. Бу ерда олимлар ва муҳандислар социалистик тсивилизациядан тўлиқ баҳраманд бўлишлари мумкин", дейилади КХДР матбуотида.

Шаҳарда спорт майдончалари, бассейнлар, маданият марказлари мавжуд. Ҳудуд қаттиқ қўриқланиб, у ердан фақат расмийлар томонидан бериладиган махсус рухсатнома билан чиқиш мумкин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇲 Ереванда бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфоси ва Арманистон ҳудудларининг Озарбойжонга берилишига қарши норозилик намойишлари давом этмоқда. Хавфсизлик кучлари намойишчиларнинг бир қисмини ҳибсга олди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Россия Мудофаа вазирлигининг Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи, генерал-лейтенант Кузнецов қўлга олинди

Бу ҳақда “ТАСС” ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига таяниб хабар бермоқда.

"Генерал-лейтенант Кузнецов жиноят содир этишда гумонланувчи сифатида ҳибсга олинди, терговни Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Бош ҳарбий тергов бошқармаси олиб бормоқда, генералга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги чора кўрилди", — дея маълум қилди агентлик суҳбатдоши.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇷🇺 АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси мамлакат Мудофаа вазирлигидан Россия таҳдиди муносабати билан коинотдаги ядро портлашининг мумкин бўлган оқибатлари ҳақида ҳисобот тақдим этишни сўради.

Ҳужжат 2025 йил февраль ойи охиригача топширилиши керак.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧🇺🇦🇷🇺 Буюк Британия ТИВ раҳбари Россиянинг Харков вилоятидаги ҳаракатларини "ўта хавфли" деб атади

Дэвид Кэмерон бу ҳақда Sky News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Бу Путиннинг мустақил, суверен давлатга асоссиз, ноқонуний бостириб кириганлигининг яна бир исботидир. Барчамиз украиналикларга ёрдам бериш учун қўлимиздан келганини қилишимиз керак", — дея муносабат билдирди Британия Ташқи ишлар вазири.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Келгуси бир неча ҳафта Украина учун ҳал қилувчи бўлади, — деб ёзади Times нашри Харков вилоятидаги вазият фонида

Газетанинг ёзишича, украиналик генераллар ҳарбийларни қаерга юборишни ҳал қилишлари керак: Россия чегарасидаги жангга ёки Донбассни ушлаб туриш умидида Часов Ярга.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪🇺🇦 Германия Украинага учинчи Patriot тизимини тақдим этади — Шолц

"Қарор қабул қилиш осон бўлмади, чунки улар бизда шундоқ ҳам кўп эмас", — дея таъкидлади Германия канцлери.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱 Исроил танклари Рафаҳнинг янги ҳудудларига бостириб кирди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇪 Грузия парламентида "Хорижий агентлар тўғрисида"ги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш чоғида депутатлар ўртасида навбатдаги муштлашув юз берди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇬🇮🇱 Миср Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ чегарасида ўтказаётган операцияси туфайли Исроил билан дипломатик муносабатлар даражасини пасайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда

Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри бир қатор манбаларга таяниб хабар бермоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Трамп Нью-Жерсидаги сайловолди нутқида Фаластин тарафдори бўлган талабаларни депортация қилиш билан таҳдид қилди

"Агар мен президент бўлсам, зўравон радикалларнинг коллежларни эгаллашига йўл қўймаймиз. Ва агар сиз бу ерга бошқа давлатдан келиб, кампусларга жиҳод ёки антиамериканизм ёки антисемитизмни олиб киришга ҳаракат қилсангиз, биз сизни дарҳол депортация қиламиз, сиз бизнинг таълим даргоҳларимиздан чиқиб кетасиз", — дея таъкидлади у.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇪 Грузия парламенти "Хорижий агентлар тўғрисида"ги шов-шувли қонунни учинчи ва охирги ўқишда қабул қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇺🇦 АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Киевга ташриф буюрди — АFP АҚШ Давлат департаменти раҳбарига сафарда ҳамроҳлик қилаётган AFP мухбирининг сўзларига кўра, Энтони Блинкен украиналикларни АҚШ томонидан қўллаб-қувватланишига ишонтириш учун сешанба куни эрталаб…
🇺🇦🇺🇸 Украина президенти Володимир Зеленский АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашувда Харков вилоятини ҳимоя қилиш учун яна иккита ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини беришни сўради.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/11/15 14:31:18
Back to Top
HTML Embed Code: