"Агар руслар фронт чизиғини ёриб ўтса, ёки Украинадан тегишли сўров бўлсагина, биз қонуний равишда бу саволни (Украинага ҳарбийлар юбориш ҳақида) ўртага ташлашимиз мумкин", — дея тўхталиб ўтди Франция раҳбари The Economist нашрига берган интервюсида.
У, шунингдек, Париж аллақачон терроризмга қарши кураш учун бошқа давлатларга, масалан, Африкага ҳарбий хизматчиларни юборганини айтиб ўтди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда AFP агентлиги хабар бермоқдв.
Жерард Депардье билан боғлиқ вазият фонида француз парламентарийлари томонидан таъсис этиш тўғрисида қарор қабул қилувчи комиссияга ахлоқий ва жисмоний зўравонликка қарши Қонунчилик чораларини кўриш бўйича тавсиялар тайёрлаш топширилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда Politico нашри бир қатор манбаларга таяниб хабар берди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳолат Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Сузоқ туманида музқаймоқ ортилган кичик ҳажмли юк машинаси оммавий тадбир вақтида ўқувчиларни босиб кетди. Бу ҳақда “Кабар” агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 9 дан 16 ёшгача бўлган 29 нафар бола жароҳатланган. 18 нафар бола шифохонага олиб кетилган. Улардан 7 нафари реанимацияга ётқизилган. 3 нафарининг аҳволи эса оғир дея баҳоланмоқда. 11 нафар болага воқеа жойида ёрдам кўрсатилиб, амбулатор даволанишга юборилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари ташкилоти хабар берди.
"Россия Қуролли кучлари 2023 йил декабр ойи бошидан бери таслим бўлишга уринган камида 15 нафар украиналик аскарни ва олдинроқ таслим бўлган 6 нафар украиналик аскарни ўлдирганлиги ҳақида маълумотлар бор. Мутахассислар 2023 йил охири ва 2024 йил бошида ижтимоий тармоқларда эълон қилинган дрон тасвирларини текшириш ва таҳлил қилиш орқали судсиз қатл қилинган 3 та ҳолатни ўрганиб чиқди ва бундай ҳодисаларнинг барчасини ҳарбий жиноят сифатида текшириш зарур", — дейилади HRW ҳисоботида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Вашингтон Пекин ва Москвани сунъий интеллектни ядро қуролидан фойдаланишга оид қарорлардан четлаштириш мажбуриятини олишга чақирди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг Қуролларни назорат қилиш бюроси раҳбари ўринбосари Пол Дин маълум қилди.
"Қўшма Штатлар ядро қуролидан фойдаланиш қарорини ҳеч қачон сунъий интеллектга топширмайди. Франция ва Буюк Британия ҳам бу масалада АҚШ билан ҳамфикр", — дея таъкидлади Дин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Агентликнинг турк расмийларига таяниб ёзишича, Туркия бугундан бошлаб Исроил билан барча импорт ва экспорт жарайoнларини тўхтатган.
Туркия Статистика институти маълумотларига кўра, 2023 йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 6,8 миллиард долларни ташкил этган бўлиб, шундан 76 фоизи Туркия экспорти ҳисобланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда Швейцария ҳукумати сайтидаги хабарда айтилади.
Мамлакат, шунингдек, бошқа давлатлар қатори, Россияни ҳам ушбу саммитга таклиф қилишга тайёрлигини билдирди.
"Швейцария Россияни саммитга таклиф қилишга доим очиқ, бироқ Россия бу биринчи саммитда иштирок этишдан манфаатдор эмаслигини бир неча бор ва ошкора таъкидлаган", — дейилади хабарда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда Исроил полицияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Полиция маълумотларига кўра, қўлга олинган шахс йўл ҳаракатига тўсқинлик қилган. Ҳодиса Тел-Авив марказидаги Дизенгофф кўчасида содир бўлган. Қўлга олинган 58 ёшли эркак сўроқ қилинмоқда. Унинг шахси ҳақида батафсил маълумотлар берилмаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тбилисидаги Парламент биноси олдида минглаб намойишчилар тўпланган. Полиция намойишчиларни тарқатишга ва ҳибсга олишга ҳаракат қилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Франция президентининг сўзларига кўра, Украинанинг Ғарбдаги иттифоқчилари ўз ҳаракатлари чегарасини аниқ белгилаш орқали Россияга имконият бермаслиги керак.
"Аввал ҳам айтганимдек, мен ҳеч нарсани истисно қилмайман, чунки биз қаршилик қилаётганлар ҳеч нарсани истисно этмайди. Агар руслар фронтни ёриб ўтишса ва Украинадан расмий сўров бўлса, шундан кейин бу масалани жиддий ўйлаб кўришга мажбур бўламиз. Айтиш мумкинки, бугунги кунда вазият бундай эмас. Менимча, бу имкониятни инкор этиш охирги икки йилдаги воқеалардан хулоса чиқармаслик бўлади", — дея ўз фикрини изоҳлади Макрон The Economist журналига берган интервьюсида.
Президентнинг фикрича, европаликлар Россияга “нима қилиши ёки қилмаслигимиз ҳақида тўлиқ тасаввур” бермаслиги керак.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Намойишчиларнинг асосий қисми Парламент биноси олдидаги майдонда тўпланишган. Шунингдек, шаҳарнинг марказий кўчалари намойишчилар томонидан тўсиб қўйилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Талаблар қуйидагиларни ўз ичига олади:
— “Хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунни бекор қилиш;
— Олдинги намойишларда ҳибсга олинганларнинг барчасини озод қилиш;
— Махсус воситалардан номутаносиб фойдаланган ҳолда олдинги намойишларни тарқатиб юборишда иштирок этган хавфсизлик кучлари вакилларини жавобгарликка тортиш.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, намойишчилар барча талаблари қондирилмагунча, ҳукуматтга бўйсунмасликларини эълон қилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сиэтл федерал суди дунёда энг йирик бўлган Binance криптобиржаси асосчиси Чанпэн Чжаони тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди, дея хабар бермоқда Reuters. Прокурорлар унга уч йиллик қамоқ жазосини сўраган эди.
Суд 47 ёшли Чжаони АҚШнинг пул ювишга қарши кураш қонунларини бузганликда айбдор деб топди. Прокурорлар Binance раҳбариятини 100 000 та шубҳали транзакцияни, жумладан, ҲАМАС, Ал-Қоида ва ИШИД гуруҳларига ўтказмаларни яширишда айблади. Шунингдек, айблов хулосасида келтирилишича, биржа болалар жинсий зўравонлик материалларини сотишни қўллаб-қувватлаган ва товламачиликдан тушган даромаднинг катта қисмини олиб келган.
Binance 4,32 миллиард доллар жарима тўлашга рози бўлди, Чжао эса 50 миллион доллар жиноий жарима тўлади, яна 50 миллион долларни АҚШ Товар фьючерс савдо комиссиясига берди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM