This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намойишчилар Республика майдонидан Бастилия майдонигача бўлган йўналиш бўйлаб ҳаракат қилишди. Йўналишнинг ярмида полициянинг махсус кучлари йўлни тўсиб қўйди ва шовқинли гранаталар ёрдамида иштирокчиларни тарқатиб юборишга ҳаракат қилди.
Хабар берилишичa, кейинроқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари орқага чекиниб, намойишчилар йўналиш бўйлаб ҳаракатни давом этган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тегишли қонун лойиҳаси Олий Рада сайтида жойлаштирилди.
Қонун лойиҳасига кўра, бундай компанияларнинг фаолияти фақат хорижда тақдим этилади, аммо рўйхатдан ўтиш ва солиқларни тўлаш жараёнлари Украинада бўлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел Грузия расмийларининг “хорижий агентлар” ҳақидаги қонун лойиҳасига қарши намойишлар иштирокчиларининг ҳибсга олинишига олиб келган ҳаракатларини қоралади ва Тбилисини тинч митинг ўтказиш ҳуқуқини таъминлашга чақирди.
"Грузия Европа Иттифоқига аъзоликка номзод давлатдир ва мен унинг расмийларини тинч митинг ўтказиш ҳуқуқини таъминлашга чақираман, уларни бостириш учун куч ишлатиш қабул қилиниши мумкин эмас", — деб ёзган Боррел ижтимоий тармоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОSINT портали зарба Рогово қишлоғи яқинидаги объектга берилганини хабар бермоқда. Россия ва Украина расмийлари ҳозирча бунга изоҳ бергани йўқ.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тбилисидаги Парламент биноси олдида минглаб намойишчилар тўпланган. Намойишчилар бино дарвозалари олдида тўсиқлар ўрнатишмоқда. Айрим намойишчилар бинога бостириб киришга уринишяпти.
Грузия Ички ишлар вазирлиги хавфсизлик кучлари депутатларнинг Парламент биносидан хавфсиз чиқиб кетишини таъминлаганини маълум қилди.
Ички ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосари Дарахвелидзенинг айтишича, намойишчилар парламент биносига бостириб киришга уринмоқда, полиция эса ўз навбатида махсус воситалардан фойдаланмоқда. Хавфсизлик кучлари, шунингдек, Мтквари (Кура) дарёсининг ўнг қирғоғида намойишчиларни тарқатиб юборилишини маълум қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Огоҳлантиришга кўра, Георгий тасмаси ҳамда Россиянинг Украинага тажовузи рамзигa айланган “Z” ва “V”
каби белгиларни таққан фуқаролар жазоланади.
Молдова расмийлари фуқароларни 9 май тадбирларида қонунчилик талабларига риоя қилишга чақирган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги баёнот берди.
Ҳисоботда айтилишича, санкциялар нафақат Россия фирмаларига, балки бошқа мамлакатларнинг қарийб 60 компаниясига, жумладан, Россияга қурол ишлаб чиқариш ёки ҳарбий дастурларни амалга ошириш учун асосий компонентларни олишга ёрдам берган Хитой ва Хитойнинг Гонконг маъмурий ҳудудидаги 16 та корхонага ҳам қаратилган.
Ҳужжатда келтирилишича, ушбу компанияларнинг аксарияти Россияга қурол ишлаб чиқариш учун тақиқланган бутловчи қисмлар ёки материалларни олишга ёрдам берган. Яна беш давлат – БАА, Туркия, Озарбайжон, шунингдек, Европа Иттифоқига аъзо Бельгия ва Словакия компанияларига ҳам санкция қўйилган.
Бундан ташқари, Россиянинг 200 дан ортиқ фирмаси, жумладан мудофаа, транспорт ёки юқори технологиялар соҳаларида иштирок этган юзга яқин фирма санкциялар рўйхатига киритилган.
АҚШ Давлат департаменти билан биргаликда жорий этилган жазо чоралари орасида визани тақиқлаш, молиявий активларни музлатиш ва санкция остидаги компаниялар билан бизнес юритишни тақиқлаш киради.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Колумбия президенти Густаво Петро Исроил ҳукуматини Ғазо секторидаги геноцидда айблади. Шу муносабат билан у Колумбия 2 майдан бошлаб Исроил билан дипломатик муносабатларни узишини маълум қилди.
Колумбия президенти бир неча бор Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига қарши чиққан. У, хусусан, бу ҳақда Халқаро суднинг январ ойида бўлиб ўтган йиғилишида сўзлаган нутқида айтиб ўтганди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти баёнотида таъкидланди.
"Ушбу қонун лойиҳаси ва ҳукмрон “Грузия орзуси” партиясининг Ғарбга қарши риторикаси Тбилисини хавфли йўналишга солиб қўйди. Грузия ҳукуматининг баёнотлари ва ҳаракатлари Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзоликни асословчи демократик қадриятларга мос келмайди. Шу билан бирга, Грузиянинг Евроатлантик интеграциясини хавф остига қўяди", — дейилади Қўшма Штатлар Давлат департаменти баёнотида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Россия қўшинлари украиналик аскарларга қарши хлоропикрин заҳарли моддасидан фойдаланган.
Вашингтоннинг фикрича, Москва кимёвий қуроллардан фойдаланиш бўйича халқаро тақиқни бузган. Шу сабабли, АҚШнинг янги санкциялар рўйхатига кимёвий ва биологик қурол дастурлари билан боғлиқ Россия Мудофаа вазирлигининг радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари, Россия амалий акустика илмий-тадқиқот институти ва Россия Мудофаа вазирлигининг 48-Марказий тадқиқот институти, шунингдек, тўртта компания киритилган.
Украина Қуролли кучлари маълумотларига кўра, камида 500 нафар украиналик аскар организмига заҳарли моддалар таъсиридан даволанган, бир аскар кўздан ёш оқизувчи газдан бўғилиб ҳалок бўлган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кулеба конференциядан сўнг Россия билан мулоқот қилиш мумкинлигини айтди.
"Швейцариядаги йиғилишдан кейингина Россия билан мулоқотни йўлга қўйиш ва Россия музокараларнинг бир қисми бўлиши мумкин. Урушни ҳар икки томоннинг бевосута иштирокисиз тугатиб бўлмайди", — дея тушунтиради Украина Ташқи ишлар вазири Foreign Policy нашрига берган интервьюсида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Мен Европа Иттифоқининг қуролли бригадаси тузилишиши тарафдориман, бу Иттифоққа ҳар қандай фавқулодда вазиятда АҚШдан ўз имкониятларини тақдим этишни сўрамаслиги учун дарҳол жавоб бериш имкониятини беради", — дея таъкидлади Сикорский TVP World'га берган интервьюсида.
"Болқон ёки Шимолий Африкадаги воқеалар Европа Қўшма Штатларга мурожаат қилмаслиги керак бўлган ҳолатларга мисолдир", — дея қўшимча қилди Полша ТИВ раҳбари.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳукумат шунингдек, конференцияга Россия таклиф қилинмаганини маълум қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Мен Грузия расмийларининг европапараст намойишчиларга қилган шафқациз ҳужумларини кескин қоралайман. Грузия ҳукумати мамлакатни чекинишга ундаб, истиқболига путур етказмоқда.
Грузия Европага тегишли.
Грузинлар европача келажакни танладилар ва буни улардан тортиб олишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ", — деб ёзди Науседа Х ижтимоий тармоғида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Биз ушбу тинчлик конференцияси нима эканлигини тушунмаяпмиз. Россия иштирок этмаётган бундай конференциялардан қандайдир умидлар, самарадорлик ёки жиддий мақсадлар ҳақида гапириш мумкин эмас", — дейди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM