Telegram Web Link
🇩🇪🇺🇦 Германия йил охиригача IRIS-Т ҳаво мудофаа тизимларининг олтинчисини Украинага топширади — Украина президенти Володимир Зеленский.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷 Франциялик прокурорлар Ле Пенни қамоққа олишни талаб қилди

Ўта ўнгчи “Миллий бирлик” партияси етакчиди Ле Пен ва партиянинг 20 дан ортиқ бошқа вакиллари Европа Иттифоқи маблағларини нотўғри ишлатишда айбланмоқда. Айбловга кўра, сиёсатчи "ноқонуний тизимни бошқарган" бўлиб, унда Европарламент аъзоларининг ёрдамчилари сифатида ишлаган ва бунинг учун маош олаётган одамлар аслида ё Ле Пеннинг ўзи ёки унинг партияси учун ишлаган. Умумий зарар деярли 7 миллион еврога баҳоланмоқда.

Париж прокуратураси ушбу иш бовйича Марин Ле Пенни беш йилга озодликдан маҳрум қилишни ва ушбу муддат давомида давлат лавозимларида ишлашини тақиқлашни талаб қилди. Агар суд айбловларга рози бўлса, 56 ёшли Ле Пен 2027 йилда бўлиб ўтадиган Франция президентлиги сайловида иштирок эта олмайди. Бундан ташқари, прокурорлар партияни икки миллион евро жаримага тортиш кераклигини ҳам билдиришган.

Прокурорлар, ҳатто адвокатлар апелляция шикояти берган тақдирда ҳам, давлат лавозимида ишлашга қўйилган тақиқ дарҳол кучга киришини талаб қилди. Ле Пеннинг ўзи прокурорларни "французларни ўзлари хоҳлаган кишига овоз бериш имкониятидан маҳрум қилиш"да айблади.

"Мен ҳеч қандай қоидабузарлик ёки ноқонуний хатти-ҳаракатга йўл қўйганимни мутлақо ҳис қилмайман", — дея мумосабат билдирди Ле Пен.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇸 Россия Федерацияси Қўшма Штатларнинг янги маъмурияти билан мулоқот қилишга тайёр — Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇰🇵 Қўшма Штатлар президент Жо Байден лавозимини тарк этишидан олдин Шимолий Кореяга қарши янги санкциялар жорий қилишни режалаштирмоқда — Bloomberg.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇸 Испаниянинг тошқиндан зарар кўрган Валенция минтақаси янги тошқинга тайёрланмоқда — France24

Валенцияда 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлган кенг кўламли сув тошқинидан атиги икки ҳафта ўтгач, шарқий Валенция ва жанубий Андалусия ҳудудларида кутилаётган кучли ёғингарчиликлар олдидан минглаб одамлар уйларидан эвакуация қилинди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Бўлажак тинчлик музокаралари олдидан Украина ҳудудларни қайтаришни эмас, балки хавфсизлик кафолатларини биринчи ўринга қўяди — Тhe New York Times

Нашр бу ҳақда Украинанинг икки юқори мартабали амалдорига таяниб ёзмоқда.

"Ҳудудий масала ниҳоятда муҳим, аммо бу иккинчи масала. Биринчи масала —хавфсизлик кафолатлари", — деди NYT манбаларидан бири.

Шунингдек, Киев учун можарони музлатиш чизиғи мамлакат иқтисодиётининг тикланишига тўсқинлик қилмаслиги муҳим. Масалан, саноат ҳудудлари сармоя киритиш учун хавфсиз бўлиши керак. NYT суҳбатдоши икки давлат қўшинлари орасидаги буфер зонанинг кенглигини яна бир асосий омил деб атайди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇷🇺🇸🇺🇦 Жанубий Корея Трампнинг ҳокимият тепасига келиши муносабати билан Украинага тўғридан-тўғри қурол етказиб бериш имкониятини қайта кўриб чиқиши мумкин — Bloomberg

"Президент Юн Сок Ёл Трампнинг позициясини ҳисобга олиши керак. Сеул АҚШнинг янги сайланган президентининг Украинадаги можарога ёндашуви Киевни бошқа давлатлар қўллаб-қувватлашига қандай таъсир қилишини ўрганмоқда", дея қайд этади агентлик.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇮🇱 Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича олий вакили Иттифоққа аъзо давлатларга Исроил билан мунтазам сиёсий мулоқотни тўхтатишни таклиф қилмоқда

Жозеп Боррел бунга асос сифатида мустақил халқаро ташкилотларнинг илгари эълон қилинган ҳисоботларида Исроил "инсон ҳуқуқлари ва халқаро гуманитар қонунларни бузаётгани" қайд этилганини келтирган.

DPA aгентлиги Европа дипломатияси раҳбарининг ташаббуси ЕИга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг 18 ноябр куни бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишида муҳокама қилинишини маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 NBC: Илон Маск деярли доимо Трампнинг ёнида. Миллиардернинг хатти-ҳаракатлари сиёсатчининг атрофидагиларни ғазаблантирмоқда

Трамп билан Маскдан кўра узоқроқ вақтдан бери биргаликда ишлаб келаётган одамларнинг фикрича, сайловдан кейин деярли доимо сайланган президентнинг қароргоҳида бўлиб келган бизнесмен тобора ҳаддидан ошмоқда.

"У ўзини президент билан бир хил мавқедаги шахс каби тутади ва бу ҳақда ҳамма билишига ишонч ҳосил қилишни хоҳлайди", — дея ҳолатга изоҳ берди телеканал суҳбатдошлари.

NBC манбаларига кўра, Маск куннинг исталган вақтида Мар-а-Лагодаги қароргоҳда пайдо бўлади, Трамп билан бирга ўтириб, унинг қўнғироқлари ва учрашувларига қўшилади.

Яна бир манбанинг таъкидлашича, Маск "ҳамма масалада ўз фикрига эга" ва буни шу қадар қатъият билан баҳам кўрадики, бу нарса Трампнинг атрофидагиларни безовта қила бошлади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇱🇧🇮🇱 Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Байрутнинг жанубий чекка ҳудудларига ракета зарбаларини берди

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, зарбалардан бири Байрутдаги Рафиқ Ҳаририй аэропортининг учиш-қўниш йўлаги яқинидаги бинога берилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇸 Испанияда кучли ёмғирлар сув тошқинларига сабаб бўлди

Валенcия, Малага, Таррагона ва Мурция ҳудудлари аҳолиси сув тошқини хавфи ҳақида огоҳлантирилди. Айрим ҳудудларда эвакуация амалга оширилди.

Икки ҳафта олдин содир бўлган сув тошқинлари пайтида етган жиддий талофатлар сабабли қутқарув хизматлари метеорологларнинг огоҳлантиришларини жиддий қабул қилган ҳолда ҳаракат қилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦 The Times Киевнинг атом бомбаси яратиш режалари ҳақида маълум қилди, Украина ТИВ бу хабарни рад этди

Тhe Times'нинг ёзишича, агар АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатишни тўхтатса, Украина бир неча ой ичида оддий атом бомбасини яратиши мумкин. Нашр Украина армия ва қуролсизланиш тадқиқотлари марказининг мамлакат Мудофаа вазирлиги учун тайёрланган ҳисоботига таянади. Ҳужжатда қайд этилишича, Россиянинг 1994 йилда имзоланган Будапешт меморандумини бузиши Украинанинг “Ядро қуролини тарқатмаслик” тўғрисидаги шартномадан чиқиш ва ядро қуролидан воз кечиш фикрини қайта кўриб чиқиши учун маънавий сабабларни беради.

Ҳисобот муаллифларига кўра, украиналик мутахассислар 1945 йилда АҚШ Япониянинг Нагасаки шаҳрига ташлаган ядро бомбасига ўхшаш бомба яратишга қодир.

"Украина ҳали ҳам тўққизта ядровий реакторни назорат қилади. Украинада мавжуд бўлган реакторлардаги плутонийнинг оғирлиги етти тоннага баҳоланиши мумкин. Бу миқдордаги материал тактик қуввати бир неча килотонна бўлган юзлаб жанговар каллаклар учун етарли", деб ёзади Тhe Times.

"Биз ядро қуролига эга эмасмиз, ишлаб чиқмаймиз ва яратмоқчи эмасмиз. Украина МАГАТЭ билан яқин ҳамкорлик қилади ва унинг мониторинги учун мутлақо шаффофдир. Бу ядровий материаллардан ҳарбий мақсадларда фойдаланишни истисно қилади", — дея муносабат билдирди Украина Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Георгий Тихий Британия нашрининг мақоласини шарҳлар экан.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇰🇮🇳 Ҳиндистон ва Покистон осмони заҳарли тутун билан қопланди

"Покистоннинг шарқий ва Ҳиндистоннинг шимолий ҳудудларида ҳаво ифлосланиши даражаси шунчалик юқорики, ҳосил бўлган тутунли туман космосдан ҳам яққол кўринмоқда", деб ёзади CNN.

Дунёдаги турли ҳудудларда ҳаво сифатини кузатиб борувчи IQAir тадқиқот компаниясига кўра, айни пайтда энг ифлос ҳаво Лаҳорда кузатимоқда. Иккинчи ўринда эса Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри турибди.

Ифлосланиш заводлар, қишлоқ хўжалиги ва автомобиллардан чиқадиган зарарли чиқиндилар натижасида юзага келган. Вазият юқори намлик ва шамол этишмаслиги туфайли янада оғирлашади. Панжоб провинцияси расмицлари мактабларни ёпиб, ниқоб тақишни мажбурий қилиб қўйди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/11/15 10:47:52
Back to Top
HTML Embed Code: