Telegram Web Link
#бурчакдаиқтибос

"Агар сиз федерал ҳукуматни Саҳрои Кабирга масъул қилиб қўйсангиз, 5 йилдан кейин қум тақчиллиги юзага келади."

©Милтон Фридман

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇯🇵 АҚШнинг Хиросима ва Нагасаки атом бомбасидан омон қолган жамоат ташкилотлари, шунингдек, Япониянинг ушбу шаҳарлари мэрлари АҚШнинг Невададаги ядро полигонида субкритик синов ўтказгани муносабати билан норозилик билдирди

Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар бермоқда.

АҚШнинг Япониядаги элчиси Рама Эммануэл ва АҚШ президенти Жо Байденга ёзма норозилик билдирилди. Хусусан, Хиросима мэри Казуми Мацуи АҚШнинг ҳаракатларини кечириб бўлмас деб атади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧🇩🇪🇺🇦 Германия "Taurus" узоқ масофали ракеталарини Қримга зарба беришда қўлланилишидан ҳавотирлари сабабли, Украинага бермоқчи эмас

Бу фикрни Британия мудофаа вазири Грант Шэппс айтиб, Берлинни бу сиёсатни қайта кўриб чиқишга чақирди.

"Буюк Британия бизнинг ракеталаримиздан қандай фойдаланиш бўйича етакчилигини кўрсатди. Айрим давлатлар дастлаб ракеталардан Қримга зарба бериш учун фойдаланишга рози бўлишмади, лекин улар охир-оқибат бизнинг ҳаракатларимизни қўллаб-қувватлашди. Биз Қримни Украинанинг бир қисми деб ҳисоблаймиз. Шунинг учун биз бунга (ракеталардан фойдаланишга) рухсат бердик", — дея таъкидлади у Sky News телеканалига берган интервьюсида.

Британия вазири шунингдек, Германияга Қримга ҳужумлар бўйича чекловларни олиб ташлашни тавсия қилди.

"Мен барча ҳамкорларимизни, шу жумладан узоқ масофага учувчи қуролларни етказиб бериш имкониятига эга бўлган, бироқ Украинанинг бир қисми бўлган Қримда қўлланилишига йўл қўймайдиган Германияни Киевга ракеталарни бериши истардим", — дея қўшимча қилди Шэппс.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇱🇷🇺🇧🇾 Полша потенциал тажовузни олдини олиш учун Россия ва Беларус билан чегараларини мустаҳкамлашга 2,55 миллиард доллар сарфлашни режалаштирмоқда

Бу ҳақда мамлакат бош вазир Доналд Туск маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧🇷🇺🇺🇦🇮🇱🇮🇷 Британия ҳукумати Россия билан тўғридан-тўғри ҳарбий можарога киришмоқчи эмас — Британия мудофаа вазири Грант Шэппс

Шэппс, қироллик ҳарбий-ҳаво кучлари нега Исроилга Эрон томонидан учирилган ракета ва дронлар ҳужумини қайтаришда ёрдам бергани, бироқ Украинадаги ҳарбий амалиётда бундай ёрдам кўрсатмагани ҳақидаги саволга жавоб берар экан, "Биз Россия билан тўғридан-тўғри можарога аралашишни истамаймиз", — дея таъкидлади у BBC'га берган интервьюсида.

Унинг фикрича, Исроил ва Украинадаги вазият жуда бошқача.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇩 Конго Демократик Республикаси (КДР) қуролли кучлари давлат тўнтаришига уринишнинг олдини олди — мамлакат армияси матбуот котиби Силвен Экенге.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇨🇩 Конго Демократик Республикаси (КДР) қуролли кучлари давлат тўнтаришига уринишнинг олдини олди — мамлакат армияси матбуот котиби Силвен Экенге. 🔥 @burchakostida
🇨🇩 ОАВ: Якшанба куни Конго Демократик Республикасида давлат тўнтаришига уринган исёнчиларнинг раҳбари йўқ қилинди, у илгари АҚШда яшаган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷 Tasnim: Эрон президентини олиб кетаётган вертолёт билан бахтсиз ҳодиса содир бўлди

Хабарларга кўра, Шарқий Озарбойжонда Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт муаммога дуч келган.

Бироқ президентга ҳамроҳлик қилаётган вертолётдаги айрим кишилар Марказий штаб билан боғланишга муваффақ бўлди.

Президент карвонида учта вертолёт бўлган, улардан иккитасида вазирлар ва амалдорлар учаётган бўлган ва улар ўз манзилларига эсон-омон етиб келишди.

Президент билан вертолётда Табриздаги жума намози имоми Саййид Муҳаммад Али ал-Ҳошим ва ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийян ҳам бўлган, дея хабар берди агентлик.

IRIB давлат телеканали тақдим этган сўнги маълумотга кўра, Эрон президенти Иброҳим Раисий учаётган вертолёт қийинчлик билан қўнишни амалга оширди, қутқарув гуруҳлари воқеа жойига етиб боришга ҳаракат қилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇮🇷 Раисий маҳсус кортеж автомобилида Табризга кетмоқда, унинг аҳволи яхши Бу ҳақда Mehr агентлиги хабар бермоқда. 🔥 @burchakostida
🇮🇷 Эроннинг Меhr агентлиги Раисийнинг аҳволи яхши эканлиги ва кортеж таркибида Табризга кетаётгани ҳақидаги маълумотни ўчириб ташлади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷 Мамлакат ички ишлар вазири Аҳмад Воҳидий ҳам президент вертолёти билан боғлиқ ҳодисани тасдиқлаган

Айни вақтда Қизил Ярим ой қутқарувчилари, ҳарбий хизматчилар ва полициячилар иштирокида пойтахт Теҳрондан тахминан 600 км шимоли-ғарбда кенг кўламли қидирув амалиёти ўтказилмоқда.

Вертолётда Эрон президентидан ташқари мамлакат ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён, Шарқий Озарбойжон вилояти губернатори Малик Раҳмати, оятуллоҳнинг Шарқий Озарбойжон вилоятидаги вакили Муҳаммад Али ал-Ҳошим ва бошқа бир неча мулозимлар ҳам бўлган.

Бортида Эрон президенти бўлган вертолётга нима бўлгани мавҳумлигича қолмоқда. Эрондаги турли ахборот агентликларида бир-бирига зид келувчи хабарлар тарқалмоқда. Аммо бу хабарлар битта маълумотни тасдиқлайди, унга кўра, президент ва амалдорларни Эрон шимоли-ғарбидаги чегарадош ҳудуддан олиб қайтаётган учта вертолётдан бири кучли туман туфайли муаммога учраган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇮🇷 Мамлакат ички ишлар вазири Аҳмад Воҳидий ҳам президент вертолёти билан боғлиқ ҳодисани тасдиқлаган Айни вақтда Қизил Ярим ой қутқарувчилари, ҳарбий хизматчилар ва полициячилар иштирокида пойтахт Теҳрондан тахминан 600 км шимоли-ғарбда кенг кўламли қидирув…
🇮🇷 Бортида Эрон президенти бўлган вертолётнинг жойлашуви аниқланди — Таsnim

Ҳодиса Арсбаран ўрмонларида жойлашган Узи қишлоғи яқинида содир бўлган.

Агентликнинг хабар беришича, фавқулодда ҳодиса жойига 8 та тез тиббий ёрдам гуруҳи жўнатилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇮🇷 Бортида Эрон президенти бўлган вертолётнинг жойлашуви аниқланди — Таsnim Ҳодиса Арсбаран ўрмонларида жойлашган Узи қишлоғи яқинида содир бўлган. Агентликнинг хабар беришича, фавқулодда ҳодиса жойига 8 та тез тиббий ёрдам гуруҳи жўнатилган. 🔥 @burchakostida
🇮🇷 Бортида Эрон президенти бўлган вертолёт билан боғлиқ ҳодиса юз берган ҳудуддаги қидирув гуруҳлари сони қирқтага етказилди

Эрон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакилининг маълум қилишича, ноқулай об-ҳаво туфайли ҳаводан қидирув ишлари тўхтатилган, жараён пиёда қутқарув гуруҳлари томонидан олиб борилмоқда.

Воқеа содир бўлганига икки ярим соатдан кўпроқ вақт ўтди, ҳалигача президент Раисий, ташқи ишлар вазири ва экипажнинг бошқа аъзоларининг аҳволи ҳақида маълумот йўқ.

Эрон Вазирлар маҳкамаси ахборотига кўра, вице-президент бошчилигидаги Эрон ҳукумати делегацияси ҳодиса содир бўлган жойга етиб борган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇩🇪🇫🇷🇬🇪 Грузия Европа йўлидан оғди

Бу ҳақда Германия ва Франциянинг қўшма баёнотида қайд этилди.

"2023 йилда Берлин ва Париж Еврокомиссиянинг Грузияга “Европа Иттифоқига аъзоликка номзод” мақомини бериш тўғрисидаги қарорини фаол қўллаб-қувватлаган эди, бироқ мамлакатдаги “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун билан боғлиқ мавжуд вазият Грузияни ЕИга қўшилиш йўлидан четга чиқишига сабаб бўлмоқда", дейилади баёнотда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇿🇮🇷 Озарбoйжон президенти Илҳом Алиев бортида Эрон президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт ҳалокати муносабати билан Эронга ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.

Қайд этиш жоизки, ҳалокатдан олдинроқ Озарбойжон ва Эрон президентлари Аракс дарёсидаги Гиз Галаси тўғонининг очилиш маросимида иштирок этгани хабар қилинган эди. Эрон президентининг вертолёти ушбу маросимдан Табриз шаҳрига қайтиш чоғида Озарбойжон билан чегарадош Эроннинг Шарқий Озарбойжон вилоятида ҳалокатга учраган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱 Исроил Ҳарбий вазирлар маҳкамаси аъзоси Бенни Ганц бош вазир Бинямин Нетаняҳудан 8 июнга қадар Ғазо секторида жанговар ҳаракатлар тугаганидан кейинги ҳаракат режасини тақдим этишни талаб қилди

Ганцга кўра, режа олтита стратегик мақсадни ўз ичига олиши керак: гаровга олинганларни қайтариш, ҲАМАС ҳукуматини ағдариш, Ғазо секторини демилитаризация қилиш, анклав устидан назорат ва унда БМТ билан биргаликда фуқаролик маъмуриятини яратиш.

"Агар сиз радикал йўлни танлаб, бутун халқни тубсизликка олиб борсангиз, биз ҳукуматни тарк этишга мажбур бўламиз. Биз халққа мурожаат қиламиз ва халқ ишончини қозонадиган ҳукумат тузамиз", — дея огоҳлантирди Ганц матбуот анжуманида.

Нетаняҳу бу даъволарни рад этиб, Ганцнинг талаблари "Исроилнинг мағлубиятини, гаровга олинганлардан воз кечишни, ҲАМАСнинг ҳокимиятда қолиши ва Фаластин давлатини яратишини рағбатлантириш" эканилигини айтди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇮🇷 Исроилнинг Эрон президенти вертолётининг ҳалокатига алоқаси йўқ

Бу ҳақда Исроилнинг 13-канали мамлакат расмийларига таяниб хабар бермоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/11/15 16:47:52
Back to Top
HTML Embed Code: