Telegram Web Link
🇺🇦🇷🇺 Украина урушида Россиянинг камида 53 586 аскари ҳалок бўлган — ОАВ

Россиянинг “Медиазона” нашри ва BBC рус хизмати 17 май, жума куни Россиянинг Украинага ҳужуми натижасида рус армиясининг йўқотишлари ҳақидаги хулосани янгилади. Журналистлар ва кўнгиллилар жамоаси очиқ манбалардан Россия Қуролли кучларининг 53 586 нафар ҳарбий хизматчиси, шу жумладан камида 6 441 нафар сафарбар қилинганлар ҳалок бўлганини тасдиқлашга муваффақ бўлди.

Икки ҳафта ичида камида 1431 аскар фронтда ҳалок бўлди. Бу 2022 ва 2023 йиллардаги ўртача йўқотишлардан юқори, дейилади матнда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Исроил ва ҲАМАС ҳаракати ўртасида асирларни алмашиш бўйича музокаралар томонлар ўртасидаги келишмовчиликлар туфайли тўхтатилди

Бу ҳақда Каn телерадиокомпанияси манбаларига таяниб хабар бермоқда

Каn'нинг музокараларда иштирок этган суҳбатдошларига кўра, воситачилар – Миср ва Қатарнинг асосий шарти исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш эвазига урушни тугатиш бўлган. Шу билан бирга, томонларнинг позициялари “урушнинг тугаши” атамаси ва ҲАМАС озод қилишни талаб қилиши мумкин бўлган гуруҳ аъзолари масалаларида катта фарқ қилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 ISW: Украина иттифоқчиларининг чекловлари туфайли ўзини ҳимоя қилишда қийналмоқда

Қўшма Штатлар ва бошқа Ғарб давлатларининг Россия ҳудудига Украинага етказиб берилган қуроллар билан зарба беришни тақиқлаши Киевнинг Харков вилоятини ҳимоя қилиш қобилиятига жиддий путур этказади, деб ёзади Америка урушни ўрганиш институти (ISW) таҳлилчилари.

Таҳлилчиларга кўра, ушбу чекловлар Россиянинг чегара ҳудудларида “ҳимояланиш имконини” яратган, бу ердан Россия самолётлари Украина позицияларига ҳужум қилади.

Аввалроқ АҚШ расмийлари яна бир бор Оқ уй Россия ҳудудидаги нишонларга зарба бериш учун Украинага етказиб берилган Америка қуролларидан фойдаланишни қўллаб-қувватламаслигини маълум қилган эди.

Буюк Британия Мудофаа вазири Грант Шеппснинг айтишича, унинг мамлакати Киевга Қрим ҳудудига Британия қуроллари билан зарба беришга рухсат берган, чунки ярим орол Украинанинг бир қисми ҳисобланади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Санкт-Петербургда саноат биносида ёнғин содир бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин ишлаб чиқариш цехларидан бирида юзага келган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇺🇸 Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги махфий ҳарбий маълумотларга доир битим Сенат томонидан маъқулланди

Мазкур битим муқаддима ва 25 бобдан иборат бўлиб, Ўзбекистон ва Қўшма Штатлар ўртасида ҳарбий соҳадаги маълумотлар билан ишлашда хавфсизликни таъминлаш ва ҳарбий-техник ёрдам олишни назарда тутади. Ушбу битим 2023 йил 9 июнда Вашингтонда икки давлат расмийлари томонидан имзоланган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷 Франция Янги Каледонияда ҳарбий ҳолат эълон қилди

Франция ҳукумати ҳарбийларга денгиз орти департаментининг стратегик объектларини ҳимоя қилишни буюрди. Ҳудудда намойишлар ва митинглар ўтказиш  тақиқланди. Журналистларнинг оролга кириши чекланган.

Аввалроқ Янги Каледонияда оммавий тартибсизликлардан кейин фавқулодда ҳолат жорий қилинган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇱 Полша президенти Анжей Дуда: Мамлакат НАТОнинг ядровий алмашиш дастурида иштирок этишга тайёр, бироқ ҳозирча бу борада ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган

Республика миллий мудофаа вазири ўринбосари Павел Залевский аввалроқ Полша ядровий алмашиш дастурида иштирок этиш учун ариза бергани ва уни қайтариб олмаганини маълум қилган эди.

Дуданинг сўзларига кўра, Европада ядро қуролининг жорий жойлаштирилиши 1950 йилларнинг бошидан бери парчаланиб кетган Варшава шартномаси ва НАТОга аъзо бўлган давлатлар ўртасидаги “алоқа йўналишларини акс эттиради”.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистонда ҳалокатли тошқин ва кўчкилар содир бўлди

Афғонистоннинг Ғор вилоятида содир бўлган кучли сув тошқини натижасида 2000 та уй вайрон бўлган, 50 та автомобил сув остида қолган. Шунингдек, 50 га яқин киши ҳалок бўлди, 10 киши бедарак йўқолган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇪 Тбилисида Парламент биноси олдида “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунга қарши митинг бўлиб ўтмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇪🇺🇦🇷🇺 Эстония бош вазири Кая Каллас Украина нега Ғарбдаги ҳамкорларидан етарлича ҳарбий ёрдам олмаганини тушунтирди

"Қўрқув бизни Украинани қўллаб-қувватлашдан тўхтатмоқда. Мамлакатлар турли хил қўрқувларга эга: ядровий қўрқув, миграция қўрқуви ва ҳоказо. Биз қўрқув тузоғига тушмаслигимиз керак. Чунки Путин бизни қўрқишимизни ва Украинани қўллаб-қувватламаслигимизни хоҳлайди", — дея фикр билдирди Каллас.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇧🇷 Бразилияда кучли ёмғир туфайли Порту-Алегри аэропортини сув босди

Аэропортнинг расмий веб-сайтида ёзилишича, аэропорт ўз фаолиятини номаълум муддатга тўхтатган.

Апрел ойи охиридан бери Бразилия жанубидаги Риу-Гранде-ду-Сул штатида кучли ёғингарчиликлар туфайли тошқинлар кузатилмоқда. Сув тошқинлари оқибатида ҳозиргача 150 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, 800 дан ортиқ киши турли даражада жароҳатланган, 94 киши бедарак йўқолган деб топилди. 340 мингдан ортиқ аҳоли хавфсиз ҳудудларга кўчирилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇱🇷🇺🇧🇾 Полша Россия ва Беларус билан чегарани мустаҳкамлаш учун 2,34 миллиард евро сарфлайди — Полша бош вазири

Доналд Тускнинг қайд этишича, Россия ва Беларус билан чегарани мустаҳкамлаш Полша учун муҳим, лекин қиммат лойиҳа ҳисобланади.

"Лойиҳа “Шарқ қалқони” деб номланган. Бу ҳарбий истеҳкомлар қуриш ва чегарани потенциал душман учун ўтиб бўлмайдиган қилиши керак бўлган тўсиқларни шакллантиришни ўз ичига олади. Шунингдек, биз бу орқали мамлакатимизни ноқонуний муҳожирлар оқимидан ҳимоя қилишимиз мумкин", — дея изоҳ берди Полша ҳукумати раҳбари.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇳🇿🇷🇺 Янги Зеландия 28 та жисмоний ва 14 та юридик шахсни Россияга қарши санкциялар рўйхатига қўшди — мамлакат Ташқи ишлар вазири Уинстон Петерс.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷 Франция янги разведка бўлинмасини тайёрламоқда. Бу Украинада “самарали бўлиши мумкин” — RTL радиостанцияси

Эстониядаги НАТО машғулотлари доирасида Франция янги FRAN разведка гуруҳининг жанговар қобилиятини синовдан ўтказмоқда. Ушбу разведкачилар гуруҳи душман ҳудудига сездирмасдан кириш, разведка маълумотлари билан таъминлаш ва муҳим позицияларни эгаллашга жавобгар бўлади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇾🇪 Яман ҳусийлари Қизил денгизда М/Т Wind нефт танкерига ҳужум қилди

Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) матбуот хизмати хабар берди.

"Кема Грецияга тегишли бўлиб, Панама байроғи остида сузаётган бўлган. Ушбу кема аввалроқ Россия портларидан бирида тўхтаган, кейин эса Хитой томон йўл олган эди", дея аниқлик киритади CENTCOM.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪🇺🇦 Германия мудофаа вазири Борис Писториус ҳукуматдан жорий йилда Украинага ҳарбий ёрдамни молиялаштириш учун қўшимча 3,8 миллиард евро ажратишни сўради

Бу ҳақда Bild нашри манбаларга таяниб хабар бермоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/06/30 19:02:25
Back to Top
HTML Embed Code: