Telegram Web Link
🇺🇳🇩🇿🇸🇮🇮🇱 Жазоир ва Словения Рафаҳдаги вазиятни муҳокама қилиш учун 20 май куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг очиқ мажлиси ўтказилишини сўради.

Бу ҳақда “ТАСС” халқаро ташкилотидаги манбасига таяниб хабар бермоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦 NYT: НАТО иттифоқчилари Украинага ҳарбий инструкторлар юбориши мумкин

Газетанинг ёзишича, АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари Чарлз Браун НАТО инструкторларининг Украинага киритилиши эҳтимоли юқорилигини айтган.

"Биз у eрга борамиз. Аммо ҳозирча, Украина тупроғида бундай машғулотлар НАТО инструкторлари хавфсизлигига хавф туғдиради ва Украинанинг муҳим инфратузилмаси ўрнига инструкторларни ҳимоя қилиш учун ҳаво мудофаа воситаларидан фойдаланишни талаб қилади", — деди Браун.

"АҚШ расмийлари ҳозирда Украина қўшинларининг Германия, Полша ва Қўшма Штатларда олиб борилаётган тайёргарлиги етарли эмаслигини тан олишади ва улар Россия қўшинларининг шу ёзда кутилаётган ҳужумига қарши туриш учун яхшироқ ва тезроқ тайёргарликдан ўтишлари зарурлигини билишади. Украина Қуролли Кучларида “жиддий нуқта”га етган ҳарбий мутахассислар етишмовчилиги туфайли Киев АҚШ ва НАТО иттифоқчиларидан яна 150 минг аскарни ҳарбий тайёргарликдан ўтказишда ёрдам беришни сўраган", деб ёзмоқда Тhe New York Times.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇬 Қирғизистон пойтахти марказига ҳостелдаги муштлашув туфайли мингга яқин намойишчи йиғилди

Бишкекда 17 май куни кечқурун ҳостелдаги муштлашувдан сўнг ҳудудда тўпланган оломон туфайли ички қўшинлар ва сув пуркагувчи мосламалар киритилди, деб ёзади маҳаллий ОАВ. 24.kg агентлиги хабарига кўра, 7 апрел кўчаси шимолий йўналишда ўраб олинган ва хавфсизлик кучлари унинг Чуй шоҳкўчаси билан кесишган қисмида жойлашган. Журналистларга кўра, жанубий йўналишдаги бир кўчада бир неча минг киши тўпланган.

Орадан бироз вақт ўтгач, шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Азамат Тўқтоналиев намойишчилар билан музокаралар олиб борган, деб ёзади 24.kg суҳбатнинг видеоёзувини эълон қилиб. Суҳбат натижасида одамлар тарқала бошлади. Шу билан бирга, йиғилганлар хорижликлар устидан назоратни кучайтиришни ва ҳостелдаги муштлашувдан сўнг қўлга олинган уч кишини қонун доирасида тўлиқ жазолашни талаб қилишди.

Ҳолат юзасидан безорилик моддаси бўйича жиноий иш очилган. Уч нафар хорижлик қўлга олинган, расмийлар уларнинг фуқаролигини ошкор этмаган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇸🇰 Икки кун олдин суиқасдга учраган Словакия бош вазири Роберт Фицо яна операция қилинди

Словакия бош вазир ўринбосари ва мудофаа вазири Роберт Калиняк Фицо билан касалхонада гаплаша олганини, бироқ жароҳат оғирлиги боис учрашув қисқа бўлганини айтди. Калинякнинг сўзларига кўра, Фицо ҳолатининг динамикаси ҳақида гапириш учун яна бир неча кун ўтиши керак.

"Шифокорлар ўқ жароҳатларидан қолган некротик тўқималарни олиб ташлашди. Операция тахминан икки соат давом этди. Бемор ҳамон жонлантириш бўлимида. У ҳушида, аҳволи барқарор, аммо оғир", — деди ҳукумат раҳбари даволанаётган Банска-Бистрица клиникаси директори Мириам Лапуникова.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇵 Шимолий Корея янги навигация тизимига эга тактик баллистик ракетани синовдан ўтказди. Синов жараёнини Ким Чен Ин шахсан кузатиб турди — Корея Марказий телеграф агентлиги.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Украина қўшинлари Харкoв вилояти шимолида Россия юриши билан боғлиқ вазиятни “барқарорлаштириш” га муваффақ бўлган

Бу ҳақда 17 май куни журналистлар билан мулоқотда Украина президенти Володимир Зеленский маълум қилди.

"Бугунги кун учун асосийси — бизнинг мудофаа кучларимиз вазиятни барқарорлаштиришди. Бугун мудофаа кучларимиз россияликларни тўхтатди. Уларнинг энг чуқур кириб келган нуқтаси 10 километр. Йўналишда душманнинг айрим бригадаларида ҳеч қандай илгарилаш йўқ, бунгача ҳам бўлмаганди", — дея президентдан иқтибос келтирган “Украинская правда” .

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Россия қўшини “мудофаанинг бетон линияси”гача етиб келмаган ва биринчи линия атрофида бўлиб турибди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Доналд Трамп агар қайта президент этиб сайланса, илк кундаёқ АҚШ ва Мексика чегараларидан мигрантлар оқимига нуқта қўймоқчи

Трамп маъмуриятининг собиқ мансабдорлари гуруҳи ҳамда иммиграция масалалари бўйича мутахассислар гуруҳи фармонлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳасини тайёрлагна киришган.

The Washington Post нашрининг ёзишича, Доналд Трамп Жо Байденнинг иммиграцион дастурини бекор қилмоқчи ва ўзининг сўзларига кўра, АҚШ тарихидаги энг йирик оммавий депортация учун асослар яратмоқчи.

Қўйиладиган қадамлар ичида хорижликларни мамлакатдан чиқариб юбориш учун ҳужжатларни кўриб чиқишни тезлаштириш ва юз минглаб мигрантларни депортация қилинишдан ҳимоясини бекор қилиш каби масалалар бор. Шунингдек, Трамп маъмурияти бутун дунёдаги давлатларни депортация қилинган ўз фуқароларини қабул қилишга мажбурлаш ниятида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇹 Италия шимолида сув тошқинлари содир бўлмоқда

Кучли ёғингарчилик туфайли Ломбардия вилоятининг маркази Миланнинг айрим туманлари сув остида қолди. Шунингдек, Италиянинг бошқа шимолий ҳудудларида - Венето ва Пемонтда ҳам тошқинлар кузатилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇼 Тайван парламентида тартибсизлик юз берди

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, парламентдаги ислоҳотлар муҳокамаси чоғида депутатлар бир-бирини уришган, тепган ва туртган. Депутатлардан бири муҳокама қилинаётган қонун лойиҳасини ўғирлаб кетишга уринган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 АҚШ Мудофаа вазирлиги Америка сунъий йўлдош тармоғини ҳужумлардан ҳимоя қиладиган ва керак бўлганда бошқа мамлакатлар сунъий йўлдошларини ўчириб қўядиган янги авлод ер ҳамда космик технологияларни яратишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Пентагон вакилларига таяниб, The New York Times ёзмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Украина президенти Володимир Зеленский Россиянинг бир неча янги ҳужум тўлқинларини кутмоқда

Зеленскийнинг AFP агентлигига берган интервьюсида у Россия Федерациясининг энг муҳим устунлиги Украинадаги нишонларга исталган қурол билан зарба бера олиши, Киев эса Ғарб қуроллари билан Россия ҳудудига ҳужум қила олмаслигини қайд этди.

Президент Ғарбнинг можаро бўйича позициясини абсурд деб ҳисоблайди. Зеленскийнинг айтишича, улар, на Россия, на Украина мағлуб бўлишини истамайди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇺🇸🇷🇺 The Wall Street Journal: Украина Қўшма Штатлардан Россия ҳудудига зарба беришда ёрдам сўрамоқда

Газетанинг ёзишича, Киев Вашингтондан Россия ҳудудидаги Украина қуроллари билан зарбалар бериш учун нишонларни аниқлашини ва бундай нишонларга АҚШ қуролларидан фойдаланишга қўйилган чекловни олиб ташланишини истайди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 АҚШ Вакиллар палатаси собиқ спикери Нэнси Пелосининг турмуш ўртоғига ҳужум қилган Девид Депейп 30 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

2022 йил 26 октябр куни эрталаб Девид Депейп (ўнгдаги расмда) Пелосининг уйига бостириб кирган. У Вакиллар палатаси спикерини гаровга олмоқчи бўлганини, лекин Нэнси уйда бўлмагач, унинг эри Пол Пелосига (чапдаги расмда) болға билан ҳужум қилганини тан олган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦 Баъзи Украина ва Ғарб расмийлари Володимир Зеленский ёки унинг идораси раҳбари Андрей Ермакнинг юқори таъсирини ҳисобга олган ҳолда Киевда муҳим ҳукумат қарорлари учун ким масъул экани билан қизиқмоқда

Бу ҳақда The Washington Post газетаси ёзмоқда.

Украинада узоқ вақт ишлаган амалдорлардан бири нашрга Зеленский легитимликни сақлаб қолиш учун ишонч кераклигини айтди, бироқ у, Ермакнинг истакларини доимо қаноатлантиргани сабабли бу ишонч йўқолиб бормоқда. Расмийнинг таъкидлашича, Зеленскийнинг таъсир доираси йўқ, Ермакнинг унинг ҳаракатларига таъсири эса монополистик.

Танқидчиларнинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда Зеленскийнинг маслаҳатчилари доираси торайгани сабабли, Ермак Ташқи ишлар вазирлигини четлаб ўтиб, уни иккинчи даражага тушириб қўйди: у ҳарбий қарорларга аралашди ва шериклар, жумладан, АҚШ билан муҳим битимлар тузишга воситачилик қилди. Украина ва Ғарбнинг баъзи расмийлари шубҳалар борлигини айтишмоқда. Президентнинг ушбу энг яқин маслаҳатчисининг муносабати Зеленскийнинг обрўсига путур етказади ва қарорларни Президент қабул қиладими ёки унинг маслаҳатчисими деган савол уйғотади, деб ёзади газета.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇪 Грузия президенти Саломе Зурабишвили “хорижий агентлар” ҳақидаги қонунга вето қўйди

"Ушбу қонун моҳиятан, Россияга тегишли бўлиб, Конституциямизга ва барча Европа стандартларига зид келади. Шунинг учун бу қонун бизнинг Европа томон йўлимизга тўсиқ бўлади. Ушбу вето қонуний жиҳатдан тўлиқ оқланади ва бугун парламентга тақдим этилади", — дея таъкидлади президент.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇸🇰 Словакия Бош вазири Роберт Фицога суиқасд қилишда гумонланган шахс Юрай Цинтула умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин

Бу ҳақда SМЕ нашри хабар берди.

Қайд этилишича, гумонланувчи 71 ёшда бўлиб, аввал савдо марказида қўриқчи бўлиб фаолият юритган. Гумондор бугун, 18 май куни кучайтирилган хавфсизлик чоралари остида суд залига олиб келинди. Унга қасддан суиқасд уюштириш айби қўйилган.

Цинтула суд давомида қилган ишидан афсусда эмаслигини таъкидлади. У амалдаги сиёсатдан норози бўлгани учун ҳукумат раҳбарига қарата ўқ узганини билдирди. Аниқланишича, у бош вазирни ўлдирмоқчи эмас, балки жароҳатламоқчи бўлган.

Маълумот учун, Фицога суиқасд 15 май куни Словакия ҳукумати йиғилиши бўлиб ўтаётган Гандлова шаҳарчасида содир бўлган. Бош вазир оломон орасидан ўтаётганда одамлардан бири унга исмини айтиб мурожаат қилган, сўнг тўппончани чиқариб, ўқ отишни бошлаган. Шундан сўнг, гумондор воқеа жойида қўлга олинган. Фицога учта ўқ теккан. Унинг аҳволи барқарор, аммо оғир экани айтилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/11/15 12:32:17
Back to Top
HTML Embed Code: