Telegram Web Link
🇫🇷🇷🇺🇺🇦 Россия қўшинларининг Харков вилоятида олдинга силжиши ҳамма учун кутилмаган бўлди, ҳатто АҚШ разведкаси томонидан ҳам ҳеч қандай огоҳлантириш бўлмади — Франция авиация корпуси генерали Брюно Клермон

Бироқ, унинг аниқлик киритишича, америкаликлар россиялик ҳарбийларнинг ҳужумидан хабари бор ёки йўқлигини айтиш қийин. Франциялик ҳарбий офицернинг таъкидлашича, вазият ҳозир Россия томонида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇸🇮🇱 Испания ҳукумати Исроил учун қурол олиб кетаётган кемани портга киритмади

Хабарда айтилишича, кема Ҳиндистондан Исроилга портловчи моддалар олиб кетаётган бўлган. Испания ҳукумати эса кеманинг Картагена портига киришига рухсат бермаган.

"Биз буни илк марта қиляпмиз, чунки биз биринчи марта Испания портига кирмоқчи бўлган Исроил учун қурол олиб кетаётган кемани топдик. Яқин Шарққа кўпроқ қурол эмас, тинчлик керак", — дея таъкидлади Испания ташқи ишлар вазири Хосе Мануэл Албарес.

Шунингдек, у бундан буён Исроил учун қуролланган кемалар "аниқ сабабларга кўра" Испания портларига киритилмаслигини қўшимча қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇲🇾 Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимдан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Ҳозирда Россия Харковни эгаллаш ниятида эмас — Владимир Путин

Ҳозирда Хитойда ташриф билан бўлиб турган Путиннинг баёноти май ойида бошланган Россиянинг Харков вилояти шимолига ҳужуми фонида берилди.

"Харков йўналишида содир бўлаётган воқеаларга келсак, бу Киевнинг айби. Чунки улар Белгородни ўз ичига олган чегара ҳудудларидаги турар-жойларни ўққа тутишда давом этмоқда. Агар шундай давом этса, биз хавфсиз “санитария зоналари”ни яратишга мажбур бўламиз. Харковга келсак, бугунги кунда уни эгаллаш бўйича режаларимиз йўқ", — дея маълум қилди Путин Хитойнинг Ҳарбин шаҳридаги матбуот анжуманида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇲🇾 Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида “Кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги” қўшма баёнот имзоланди

Икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги музокараларда ўзаро муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦 Володимир Зеленский ҳарбий ҳолат даврида маҳкумларнинг айрим тоифаларини сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади – Украина Олий Радаси сайти

Қонунга кўра, маҳкумлар шартнома бўйича хизматни ўташлари учун суд томонидан шартли равишда озодликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарорни олишлари керак бўлади. Собиқ маҳкумлар махсус бўлинмаларда хизмат қилади.

Украина миллий хавфсизлигига қарши жиноятлар ва терроризм, икки ёки ундан ортиқ одамни қасддан ўлдириш ёки ўта шафқатсизларча қотиллик, жинсий тажовуз, гиёҳвандлик ёки алкогол таъсирида содир этилган бахтсиз ҳодиса учун судланганлар, шунингдек, ўта оғир коррупция жиноятлари учун судланганлар сафарбар қилинмайди.

Украина Адлия вазири ўринбосари Елена Висоцканинг сўзларига кўра, мамлакат қамоқхоналаридаги 4500 маҳбус янги қонун доирасида сафарбар қилинишга тайёр.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Қримдаги Белбек аэродромининг сунъий йўлдошдан олинган суратлари пайдо бўлди, унда Украина Қуролли кучларининг ракета ҳужуми оқибатлари акс этган

Маxar Technologies сунъий йўлдош тасвирларини ўрганиб чиққан New York Times таҳлилчиси Кристиан Триберт ҳужум натижасуда Россиянинг иккита МиГ-31 ва битта Су-27 самолётлари йўқ қилингани ва битта МиГ-29 самолёти шикастланганини тахмин қилди. Журналистнинг қайд этишича, асосий учиш-қўниш йўлаги ёнидаги ёқилғи омбори ҳам вайрон бўлган.

Бир қатор Россия ижтимоий тармоқ саҳифалари ҳам Украина Қуролли Кучлари зарбалари натижасида йўқотишларни тасдиқлайди.  Ҳужум АТАCМS ракеталари ёрдамида амалга оширилгани айтилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Россиянинг Харков вилоятидаги янги ҳужумидан олдин Украина Қуролли Кучлари фойдаланаётган Старлинк алоқаси ишламай қолган — The Washington Post

Газетасининг Украина ҳарбийларига таяниб ёзишича, Россия армиясининг Украина шимоли-шарқидаги ҳужуми бошланишидан аввал Starlink сунъий йўлдош интернет-терминаллари Украина бўлинмалари учун ишлашни тўхтатган. Шу сабабли Украина армияси эса разведкачи дронлардан маълумот олиш имкониятидан маҳрум бўлган.

Шунга ўхшаш нарса 2022 йил феврал ойида, Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошланиши арафасида ҳам содир бўлган.

"Бу катта муаммо эди, биз русларнинг ҳаракатини кузата олмадик, фақатгина радиодаалоқадан фойдаланиб ишладик", — дея маълум қилди украиналик манба.

Украинанинг баъзи амалдорлари фикрига кўра, Starlink сунъий йўлдош интернет алоқасидаги узилиш Россия армиясининг муваффақиятига ҳисса қўшган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇷🇺 Европа Кенгаши Европа Иттифоқи ҳудудида “Известия” , “РИА Новости”, “Российская газета” ва “Voice of Europe” нашрлари узатилишини тақиқлади

Қарор ушбу оммавий ахборот воситаларининг Россия расмийлари томонидан назорат қилиниши, Россиянинг Украинага қарши урушини ёйиш ва қўллаб-қувватлашда, шунингдек, қўшни давлатлардаги вазиятни беқарорлаштиришда муҳим роль ўйнаши билан асосланади. Бироқ, ушбу оммавий ахборот воситалари ходимларига Европа Иттифоқи ҳудудида ишлаш, масалан, интервью ёки тадқиқот ўтказиш тақиқланмаган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Европа Кенгашининг ҳаракатларини "сиёсий цензуранинг давоми, ахборот маконини муқобил нуқтаи назарлардан тозалаш" деб атади ва жавоб чоралари билан таҳдид қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇿🇦 Исроил ҳеч кимнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини шубҳа остига олишига йўл қўймайди ва ҳуқуқий фронтда ҳам, жанг майдонида ҳам курашни давом эттиради

Бу ҳақда Исроил Ташқи ишлар вазири Исраэл Кац Гаагадаги Халқаро судда Жанубий Африканинг Ғазо секторидаги ҳаракатлари юзасидан Исроилга қарши даъвоси бўйича тингловларга жавобан айтиб ўтди.

Жанубий Африка томони вакиллари суддан Исроилни геноцид конвенцияси ва ушбу жараёнда иштирок этаётган томонлардан бири сифатида суднинг аввалги қарорларига мувофиқ, Ғазо секторидаги, жумладан Рафаҳдаги ҳарбий амалиётларни зудлик билан тўхтатиш ва қуролли кучларни бутун анклавдан дарҳол, тўлиқ ва сўзсиз олиб чиқиб кетишни сўради. Ўз навбатида Исроил суддан Жанубий Африкадан келган барча янги сўровларни рад этишни сўради.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Ғарб сиёсатчилари Зеленскийни Россия билан музокара ўтказишга кўндирмоқчи

Бу ҳақда Франциянинг Europe 1 радиостанцияси исмини ошкор этмаган манбага таяниб хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Ғарб иттифоқчилари Украина президентини Россия билан тинчлик музокаралари олиб боришга кўндириш учун “мувофиқлаштирилган дипломатик ҳаракатлар” тайёрламоқда.

"Ғарб давлатлари Украина ҳарбий хизматчилар сонининг кучли етишмовчилиги туфайли фронт чизиғини ушлаб туриши қийин деб ҳисоблайди", — дея тушунтирди манба.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷 Франциянинг денгиз орти ҳудуди ҳисобланувчи Янги Каледонияда содир бўлаётган тартибсизликлар фонида никел нархи тўққиз ой ичидаги энг юқори даражага кўтарилди — Financial Times

Нашрнинг қайд этишича, никель фючерслари Лондон металл биржасида деярли 7 фоизга ошиб, бир тоннаси учун 21 150 долларни ташкил этган, кейинроқ бироз пасайган.

Тинч океанида жойлашган Янги Каледониядаги тартибсизлик ва норозиликлар ҳудудда яшовчи французларнинг овоз бериш ҳуқуқларини кенгайтирувчи қонун лойиҳаси туфайли бошланди. Намойишчиларнинг фикрига кўра, бу оролларнинг туб аҳолиси ҳуқуқларини заифлаштиради. Париж тартибсизликлар туфайли армиядан фойдаланишга қарор қилган.

Қайд этиш жоизки, Янги Каледония жаҳон бозорига асосий никел етказиб берувчилардан бири ҳисобланади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Санкт-Петербургдаги Ҳарбий алоқа академиясида портлаш юз берди

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 7 киши жабрланган, улардан икки нафарининг аҳволи оғир.

SHOT Теlegram-каналининг хабар беришича, муассасага дрон ҳужум қилган. Бошқа манбалар бино ертўласида ўқув ўқ-дорилари портлаганини хабар бермоқда.

Воқеа жойида фавқулодда хизматлар иш олиб боришмоқда. Ҳозирча расмийлар маълумот берилмаган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇿 Қозоғистон Республикаси президенти аҳоли миграцияси ва жиноят ижро тизими тўғрисидаги қонунларга ўзгартиришларни тасдиқлади

Бу ҳақда Оқўрда ахборот хизмати маълум қилган.

Қонунга Қозоғистон фуқаролигига қабул қилиш ва фуқароликни тиклаш учун берилган аризаларни рад этиш асосларига тааллуқли ўзгартиришлар ҳам киритилган. Уларнинг орасида вояга етмаганларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноят содир этиш, давлат тилини элементар даражада, Конституция асослари ва Қозоғистон тарихини фан ва олий таълим соҳасида ваколатли орган белгилаган лозим даражада билмаслик ҳам бор.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇷🇺 АҚШ Россия олмослари импортига чекловларни қайта кўриб чиқмоқда — Reuters

Агентликнинг манбаларига таяниб ёзишича, бунга Африка мамлакатлари, шунингдек, Ҳиндистоннинг соҳага алоқадор компаниялари ва Нью-Йорк заргарларининг норозилиги сабаб бўлган.

Оқ уйдаги манбага кўра, Қўшма Штатлар “тўғри мувозанат” топилишига ишонч ҳосил қилмоқчи.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/11/15 10:06:28
Back to Top
HTML Embed Code: