Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️O'qishni ko'chirish uchun ariza qabuli 15-iyuldan boshlanadi

Bu haqida Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi matbuot kotibi brifingda ma`lum qildi.

Vazirlar Mahkamasining 20.06.2017 yildagi 393-son qaroriga muvofiq, 15-iyuldan OTMlarda o‘qishni ko‘chirish jarayonlari boshlanadi.

🗂 O‘qishni ko‘chirish uchun arizalar Bilimni baholash agentligining my.uzbmb.uz sayti orqali 5-avgustga qadar qabul qilinadi.

O‘zbekistonning o‘zidagi xorijiy va xususiy OTM talabalari ham davlat OTMiga o‘tish uchun imtihon topshiradi.

💵 O‘tish ballini to‘plolmaganlar "super-kontrakt" bilan qabul qilinishi mumkin.

Abituriyentlarga o‘qishga kirishda beriladigan imtiyozlar "perevod"chilar uchun amal qilmaydi.

👉🏻 @Talim_va_MEN
​​#Психологик_тест

Расмлардан бирини танланг ва ўзингизни психологик портретингизни ўқинг!

👉🏻 @Talim_va_MEN
#Тест__жавоблари

Ушбу тест инсоннинг аниқ бир рангларга бўлган мойиллиги психофизик қонуниятларига асосланиб тузилган!


1️⃣ - Ёшлик, фаоллик, серҳаракат, эзгулик, ғурур:
Сиз қалбан ёшсиз ва қалбингизни иложи борича кўпроқ шу ҳолатда сақлаб қолишга ҳаракат қиласиз. Ақлбовар даражада позитивсиз ва позитив энергетикангиз атрофингизда худди ўзингизга ўхшаган навқирон ва фаол инсонларни жамлайди. Ҳаёт тарзингиз куч-қувватингизни етарлича сарфлаб юборади — дам олишга ва кучингизни қайта тиклашга вақт ажратинг.

2️⃣ - Нозиктаб, олийнасаб, мистикага мойил:
Характерингизга ички кучли эмоцияларингиз тасир кўрсатади, ваҳоланки сиз ўзини тутиб олган, бардошли инсонсиз. Ички дунёингиз жуда тўла, ҳаётда кўп ўқиган, заковатли, ақллисиз. Ўз эмоссияларингизни бериш йўлини топинг — бу эмоционал юк, эс-хуш ва тафаккурни янгилаш учун зарур.

3️⃣ - Тетиклик, тозалик, тана ва қалб кучи:
Барқарор инсонсиз, характерингиз яхши тўйинган.
Эзгулик ва сабр манбаисиз. Сиз учун давомий мукаммаллашиш ва яхши фазилатларингизни ривожлантириш муҳим.

4️⃣ - Ҳурмат-эҳтиром, аҳамиятга эгалик, таниқлилик:
Етарлича ўзига ишонган, оёқда маҳкам турувчи, нима қилишни ва унга қандай эришишни аниқ биладиган инсонсиз.
Хотиржам, куч таратувчи ва жуда нозик дид эгасисиз, айниқса майда жиҳатларда. Доно ва ишбилармонсиз. Ташқи кўринишингиз ниқобга айланмаслигига ҳаракат қилинг – ўзлигингизни сақланг, самимий инсон бўлинг, ўзингизга шахсий ва қалбий фазилатларингизни кўрсатиб туришга йўл қўйинг – бу фақат фойдангиз учун ишлайди...

👉🏻 @Talim_va_MEN
#иқтибос

Сени қоронғу хонага бир ўзингни қамаб қўйса, сен албатта
ёруғликни қидира бошлайсан ва сенда мақсад пайдо бўлади.

Мақсадга интилишни сен ҳозирдан бошла, қоронғуликка кирганда эмас!

Отабек Ҳасанов

👉🏻 @Talim_va_MEN
191_сони_ихтисослаштирилган_синфлар_учун_2024_2025_йил.pdf
2.1 MB
⚡️Айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактаблари учун 2024-2025-ўқув йилига мўлжалланган намунавий ўқув режалари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 20 июндаги 191-сонли буйруғи

👉🏻 @Talim_va_MEN
ФАҚАТГИНА ЎЗБЕКЛАР...

— Фақатгина ўзбеклар иссиқ кунда, иссиқ чой билан чанқоғини босишади.
— Фақатгина ўзбеклар шамоллаш ва «кўз теккандан» оғришади.
— Фақатгина ўзбеклар шифокорнинг «нега эртароқ келмадингиз» деган саволига: «эътибор бермай юраверибман, ўзбекчилик» деб жавоб беришади.
— Фақатгина ўзбеклар 10 000 сўмлик нарсани, 5 000 сўмга тушириб олишади.
— Фақатгина ўзбеклар элим юртим тинч бўлсин деб дуо қилишади.
— Фақатгина ўзбеклар боласига катта уйлар солиб, ўзлари кичкина «времянкада» ўтиришади.
— Фақатгина ўзбеклар оғриб қолса, ўз-ўзларига диагноз қўяверишади.
— Фақатгина ўзбеклар «қишлоқнинг хавоси тоза» дейишиб, ўзлари шаҳарга ошиқишади.
— Фақатгина ўзбекларни болалари меҳмон келганда оч қолади, чунки меҳмон кетгандан кейин ейишади.
— Фақатгина ўзбеклар, олдин машина кейин хайдовчилик гувоҳнома олишади.

ФАҚАТГИНА ЎЗБЕКЛАР ЖУДА АЖОЙИБ ХАЛҚ 😊

👉🏻 @Talim_va_MEN
191-B o'quv reja.pdf
7.3 MB
Maktabgacha va maktab ta’limi vazirining “Umumiy o‘rta ta’lim muassasalarida 2024-2025-o‘quv yiliga mo‘ljallangan variativ o‘quv rejalarini tasdiqlash to‘g‘risida”gi 190-sonli buyrugʻi

👉🏻 @Talim_va_MEN
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#инновация

📱Келажакда Хитойда ишлаб чиқарилиши кутилаётган телефонлар.


👉🏻 @Talim_va_MEN
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТАРҚАТИНГ

🕌 Кўҳна Бухоронинг 10 та тарихий дарвоза номлари.

Яқинларга улашинг!

👉🏻 @Talim_va_MEN
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Бошланган янги хафта омадли келсин!

👉🏻 @Talim_va_MEN
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рост_ҳикматлар

Кимга ишқий яқинлик етишмаса, ишқий яқинлик ҳақида гапиради.
Оч - овқат ҳақида, пулсиз - пул ҳақида, бизнинг олигарх ва банкирларимиз эса, ахлоқ ҳақида гапиришади.


✍️Зигмунд ФРЕЙД

Кунингиз хайрли ўтсин!

👉🏻 @Talim_va_MEN
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#КУН_ТАВСИЯСИ

🥳Бугунги кун учун режалар қандай?

🤓Демак ҳали режангиз тайёр бўлмаса, ёзиб олинг!

РЕЖА:

1. 😊Табассум қилиш, (тонгдан)

2. ☺️Хурсанд бўлиш, (9дан-12гача)

3. 🤩Кайфиятни кўтариш,(12дан-14гача)

4. 😄Кулиш,(14дан-16гача)

5. 🤗Яйраш,(16дан-19гача)

6. 🥰Завқланиш,(19дан-21гача)

7. 😚Жилмайиб уйқуга кетиш.
(22дан кейин)

😁Режадан чиқиш йўўўўқ!!!

👉🏻 @Talim_va_MEN
​​​​-  Ирода бобида сувдан ўрнак олишларингизни истайман, -  деди бир куни Суқрот ўз шогирдларига.

-  Сувнинг иродаси қандай бўлади? - деб сўрашди шогирдлари.

- Сувнинг йўлини чапдан тўссалар, ўнгдан оқади, ўнгдан тўссалар, чапдан оқади, кўндалангига тўссалар эса кўкка юксалади, лекин олға бориш истагидан ҳеч қачон кечмайди, -  деб жавоб берди Суқрот.

👉🏻 @Talim_va_MEN
👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️

📌 Музқаймоқ стоматитни даволаши ҳақида билармидингиз?

➡️Кўпинча ёш болаларнинг оғиз бўшлиғида, асосан милкида майда пуфакчалар, яъни стоматитларга кўзимиз тушади. Буни қарангки, катталарда оғиз бўшлиғининг яллиғланиш касаллиги томоқда стоматит кўринишида намоён бўлар экан.

➡️Стоматитда энг катта ёрдам - бу оғриқсизлантириш. Бунинг учун энг кенг тарқалган оғриқ қолдирувчи препаратларга мурожаат қилиш керак.

➡️Дори воситалари топилмаган вазиятда эса, қанчалик ғалати эшитилмасин, музқаймоқ истеъмол қилиш керак. У стоматитда яхшигина оғриқсизлантирувчи таъсирга эга. Биз доим оғриқли жойни иситишга ўрганган бўлсак-да, совуқ ва ёқимли таъм оғиз бўшлиғи касалликларининг енгилроқ ўтишига ёрдам беради.

⚠️Парҳез ҳақида ҳам унутмаслик даркор. Айниқса, қайноқ, аччиқ ёки нордон егуликлар билан оғриқли оғиз бўшлиғингизни "қийнаманг".

👉🏻 @Talim_va_MEN
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳаётий_мисол

Яхшиликка доим яхшилик қайтади...

👉🏻
@Talim_va_MEN
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Vazir Hilola Umarovaga qancha o‘qituvchilar 1000 dollar maosh olayotgani haqida savol berildi

2021-yilda O‘zbekistonda oliy toifali o‘qituvchilarning maoshi 1000 dollarga yetkazilishi haqida aytilgan edi. Ammo oradan 3 yil o‘tgan bo‘lsa-da, O‘zbekistonda o‘qituvchilar eng kam maosh oluvchi kasb egalari bo‘lib qolmoqda. Xo‘sh, bugun mamlakatda necha nafar o‘qituvchi 1000 dollar maosh oladi?

👉🏻 @Talim_va_MEN
#Кадровик
Кўпчилик иш бервчилар ходимни ишдан бўшатганда унга меҳнат дафтарчаси, ишдан бўшатилгани ҳақидаги буйруқ ёки бошқа хужжатлар берилмайди ва бу ходимни бошқа ишга киришида турли қийинчиликлар туғдиради.

Бундай вазиятда зарарни ундириш имконияти бор
!

Меҳнат кодексининг 320-моддасига асосан Иш берувчи ходимни меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум этишнинг барча ҳолларида у олмаган иш ҳақининг ўрнини унга қоплаши шарт.

Агар иш ҳақи қуйидагилар натижасида олинмаган бўлса, шундай мажбурият юзага келади:
👉 ишга қабул қилиш ғайриқонуний равишда рад этилганлиги;
👉ходим ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилганлиги;
👉 ходим ишдан ғайриқонуний равишда четлаштирилганлиги;
👉 ходим билан меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганлиги;
👉 ходимга меҳнат дафтарчаси ёхуд электрон меҳнат дафтарчаси кўчирмаси берилиши иш берувчи томонидан кечиктирилганлиги;
👉 меҳнат низоларини кўриб чиқиш бўйича органнинг ходимни аввалги ишига тиклаш тўғрисидаги қарорини ўз вақтида бажармаганлиги;
👉 ходимнинг бошқа ишга киришига тўсқинлик қиладиган, унинг шаънига, қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотлар ҳар қандай усул билан тарқатилганлиги;
қонунлар ҳамда жамоа келишувларида ва (ёки) жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳоллар.

👉🏻 @Talim_va_MEN
ИМОМ БУХОРИЙГА ОНАСИНИНГ НАСИҲАТИ

— Ўғлим, устозингизни илмидан, тақвосидан ва унинг гўзал одобидан таълим олинг. Қулоқларингиз устоз оғзидан чиқаётган дарсни тингласа, кўзларингиз унинг одоби, оғир вазминлиги, одамларга бўлган муомаласини кузатиб сабоқ олсин. Бугун ўқиган бир варағингиз сизни яхши томонга ўзгартирса, иккинчи варағини очиб ўқинг. Агар биринчи варақ сизнинг иймонингизни, тақвойингизни ва одобингизни зиёда қилмаса, асло иккинчи вараққа ўта кўрманг. Фойдаси кам, зиёни кўп бўлур.
Аллоҳ учун ўқинг. Шаҳарда ном чиқараман, тенгдошларимни ортда қолдириб, ҳаммадан олдин бўламан, давралар тўрида ўтираман, одамлар диққатини ўзимга қаратаман, кимларнидир гап билан ўсал қиламан, деган мақсадда ўқиманг. Буларнинг бари шуҳратпарастлик дейилади. Шуҳратпарастлик одам ичига беркинган юқумли балодир. Иймони заиф, эътиқоди суст кимсаларга тез юқадиган вабодир. Шуҳратпарастлик ихлосга зиддир. Фикрингизни дунё ташвишлари билан чалғитманг. Сизнинг ёшингизда илм таҳсилидан ўзгаси дуруст бўлмас.

БУХОРИЙ:
— Хўп бўлади онажон. Сизнинг қимматли ҳар ўгитингиз мен учун йўлчи юлдуздир. Биҳамдилиллааҳким, сизнинг панд-насиҳатингизни олиб асло кам бўлган эмасман.
— Аллоҳ тани жонингизни соғ, ризқингизни мўл қилсин, илоҳим манфаатли илм ато қилсин.
— Айтганингиз келсин онажон. Сизга ҳам Холиқи яктодан соғлик-саломатлик, офият тилайман. Худованди карим сизга узоқ йиллар хизмат қилишимни насиб этсин.
— Ўғлим...
— Лаббай онажон.
— Жавонингизга янги оқ кийим қўйиб эдим, уни киймай яна сиёҳ теккан кўйлакни кийиб олибсизда.
— Ҳечқиси йўқ онажон. Абдуллоҳ ибн Муборак "аҳли илмлар кийимидаги сиёҳни куёвлар кийимидаги зийнат" деб айтган эканлар. Суфён Саврий "Сиёҳ (аҳли илм учун) катта сармоядир" деб айтганлар.
— Ундоқ бўлса "куёв" ўғлим, сармоянгизнинг кўпроғини манфаъатли ишларга, яъниким дафтарингизга сарфлаб, озроғини кўйлагингизга чапланг, тоинки "сармоянгиз" тоғорада чириб кетмасин, - деди онаси ўғлининг ҳазиломуз айтган чин гапларига ҳазил мутойиба тариқасида ва хижолатдан ёноғи қирмизи тусига кирган ўғлини мадрасага кузатар экан, уни ҳижолатдан қутқариб ширин табассум ила хайрлашди.
— Сўзингиз чин ўғлим, эркакларнинг безаги сиёҳдир.
"من خدم المحابر خدمته المنابر"
"сиёҳдонларга хизмат қилганларга минбарлар хизмат қилгай". Хайр энди, яхши ўқиб келинг.
— Лутф этдингиз онажоним, миннатдорман. Устоздан рухсат бўлган ҳамоно ёнингизга чопгайман, хайр.

"Ўн бир ёшли ворис" китобидан.

👉🏻 @Talim_va_MEN
2024/09/30 09:29:57
Back to Top
HTML Embed Code: