Telegram Web Link
#tonggi_motivatsiya

Muvaffaqiyat retsepti:

👉
Boshqalar uxlayotgan payt, siz o'qing va izlaning!

👉 Boshqalar bekorchi bo'lib yurgan payt, siz ishlang!

👉 Boshqalar o'ynab yurgan payt, siz tayyorlaning!

👉 Boshqalar tilak bildirganda, siz maqsad qiling!

Shunda siz boshqalar erishmagan yutuqlarga erishasiz!


Yaqinlaringizga yuboring ↗️

👉@Talim_va_MEN
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Muvaffaqiyat: amaliyot, mashaqqatli mehnat va strategiyaning kuchi!

Muvaffaqiyat maqsad emas - bu tinimsiz amaliyot, mashaqqatli mehnat va aqlli strategiyaga asoslangan faoliyat. Har bir yutuq sanoqsiz soatlik fidoyilik va qat'iyatdan kelib chiqadi.

Qattiq mehnatning o'zi etarli emas - bu aniq tasavvur, aniq belgilangan maqsadlar va moslashuvchanlikni talab qiladi.

Har bir oldinga qadam sizni orzularingizga yaqinlashtiradi. 🚀

👉@Talim_va_MEN
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кулгили_ҳақиқат

Газ бор — давления йўқ!
Интернет бор — тезлиги йўқ!
Электр бор — қуввати йўқ!
Ислоҳот бор — натижа йўқ!
Демократия бор — эркинлик йўқ!
Қонун бор — адолат йўқ!
Талаб бор — таклиф йўқ (монополия)!
Гўшт бор — пул йўқ!
Машина бор — танлов йўқ!
Мактаб бор — таълим йўқ!
Диплом бор — иш йўқ!
Иш бор — таниш йўқ!
Коррупция бор — кураш йўқ!

👉@Talim_va_MEN
Донишманд айтган экан:

Оқил одам бошқалар айбини кечира билади.
            
▪️Бузургмеҳрдан сўрабдилар :
–Қайси бебахо бойликни одамлар қадрламайдилар ?
–Камтаринликни ,– дебди у.


▪️«Муҳаббатда бахтли бўлиш учун кўр бўлиш шарт эмас, фақат вақти-вақти билан кўзни юмиб туриш керак »
           
▪️Тан гўзаллиги ошиқларни шайдо қилиши мумкин , уларни бир умр мафтун этиш учун эса қалб гўзаллиги талаб қилинади.

        К.Колтон
             

▪️Аёл киши эркакни жаннатдан олиб чиқиб кетган. Аммо эркакни жаннатга олиб кирадиган ҳам аёлдир.           

▪️Аввалги ғиштин қийшиқ қўяркан меъмор ,
Юлдузга етса ҳам қулар бу девор.

    Мирзо   Бедил
            

▪️Тилингда сўзлаганингни қалбингда ҳам сўзла , аммо қалбингдан кечирмаганингни асло тилингда айтма.

   Румий

👉@Talim_va_MEN
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹 Қорни чиқиб кетганлар кўпинча шакархўр бўладилар

Организмга кирган шакар ҳаракати анимацион кўринишда

👉@Talim_va_MEN
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат хизматида ишлашнинг ўз одоб-ахлоқ қоидалари бор, хизматчилар унга риоя қилишга мажбур

Ушбу роликда давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнат фаолияти ва ишдан ташқари вақтдаги хулқ-атворининг умумий қоидалари ҳақида маълумот берилган.

❗️Эслатиб ўтамиз, ушбу қоидалар мажбурий.

👉@Talim_va_MEN
ММТВ 210-буйруқ.pdf
851.7 KB
MAKTABGACHA VA MAKTAB TA’LIMI VAZIRINING 5.07.2024 yildagi 210-sonli
BUYRUG‘I
Maktabgacha va maktab ta’limi tashkilotlari xodimlarini uzluksiz kasbiy
rivojlantirish tizimi faoliyatini takomillashtirish to‘g‘risida

👉@Talim_va_MEN
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ Aссалому алайкум. шанба тонги муборак бўлсин.

● Аллоҳ сизга
● Сўнмас иймон,
● Гўзал ахлоқ,
● Шукр этгувчи қалб,
● Зикр этувчи тил,
● Хайрли умр,
● Дунё ва охират гўзаллигини насиб этсин ИншаАллоҳ!🤲

👉@Talim_va_MEN
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌸 Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

👉@Talim_va_MEN
📍 Умрни узайтирувчи маҳсулот

🏛Бостондаги Тафц ва Жанубий Дакотадаги Сиу-Фоллс университети олимлари қандай овқатлар умр кўриш давомийлигини оширишга ёрдам беришини ўрганишди.

🏞 Мутахассислар омега-3 юрак-қон томир тизимига фойдали таъсир кўрсатади ва яллиғланиш хавфини камайтиради деган хулосага келишди.

11 йил давомида олиб борилган кузатувлар шуни кўрсатдики, организмида омега-3 кўп бўлган одамлар ўртача беш йил кўпроқ яшаган.

💎 Ушбу модданинг кўп қисмини ўз ичига олган озиқ-овқатларга қизил икра, зиғир уруғи ва балиқ маҳсулотлари киради. Олимлар уларни имкон қадар тезроқ рационингизга киритишни тавсия қилишди.

👉@Talim_va_MEN
Кўп болали оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш

Тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оиладир. Бунда, агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болаларидан бир нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва профессионал, олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда йигирма икки ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила деб ҳисобланади.

Давлат кўп болали оилаларга қонунчиликка мувофиқ имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди.

Асос: Оила кодекси 4 прим 1-моддаси

🌐@Talim_va_MEN
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар эътироф этилмоқда

🌐@Talim_va_MEN
​​🐝"Ҳаётда асалари каби бўл. У қай дарахт ёки гулга қўнмасин ундан ўзига керагини – асални олади. Қолгани билан иши йўқ.

Аммо пашша каби бўлма. У ҳар қандай жойда фақат нопок ва бадбўй нарсларни топиб, ўшанисига қўнади. Қолгани билан иши йўқ.."

🌐@Talim_va_MEN
#Сўраган эдингиз

Солиқларнинг ва йиғимларнинг турлари

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги солиқлар белгиланади:
1) қўшилган қиймат солиғи;
2) акциз солиғи;
3) фойда солиғи;
4) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
5) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
51) фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи;
6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
7) мол-мулк солиғи;
8) ер солиғи;
9) ижтимоий солиқ.

🌐@Talim_va_MEN
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кулинария

Эклер

Масаллиқлар:
100 гр маргаритто маргарини
1стакан муздек сув
чимдим туз
1 стакан ун
3 та тухум

Кремига:
1 стакан сут
6 ош қошиқ шакар
2 ош қошиқ ун
100 гр сарёғ
таъбга кўра юзига сепиш учун шакар упаси

🌐@Talim_va_MEN
Ҳозир қайси лавозимда ишламоқдасиз? Фарқи йўқ. Муҳими, ишсиз эмассиз.

▫️Сиз кейинги зинага қадам қўйиш учун албатта ҳозиргисида мустаҳкам ўрнашиб олишингиз ва борини қадрига етишингиз керак.

Қайси лавозимда ишлаб келаётганлигингиздан қатъий назар, карьерангизнинг бошланиши доим қийинчиликларга бой бўлади. Агар сиз шу эгаллаган кичикроқ лавозимларга лойиқ бўлмасангиз, шу лавозим учун белгиланган мажбуриятлар ва вазифаларни бажара олмасангиз, ундан юқорига ўта олмайсиз.

Шу сабаб, вазиятга реал баҳо беринг. Ҳозир сизда бор лавозим кимларнингдир орзуси бўлиши мумкин. Кетсам бошқа иш топарман деган инсон адашади. Ўз коллективида ҳурмат қозона олмаган ходим "кўчада" ҳам айтарли натижаларга эриша олмайди.

Ҳеч қаерда "ётқизиб нон берадиган жой" йўқ.

Шунинг учун, эгаллаб турган лавозимни қадрига етинг, шундагина кейингисига эриша оласиз!

🌐@Talim_va_MEN
Энди фоизсиз таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқийдиган хотин-қизларга берилади

Президентнинг Фармони (27.05.2024 йилдаги ПФ-82-сон) билан 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорга ўзгартириш киритилди. Унга кўра, эндиликда фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган хотин-қизларга имтиёзли фоизсиз таълим кредити берилади.

Кредит кимларга берилади?
Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига (давлат, хусусий ва хорижий ОТМлар филиаллари);
ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.).

Қайси таълим шаклига берилади?
Кундузги;
Сиртқи;
Кечки.

Масофавий таълимга берилмайди.

14 фоизда берилар экан-ку, нега фоизсиз дейиляпти?
Тўғри, таълим кредити аслида 14 фоизлик ставкада берилади. Аммо бу фоиз қисмини хотин-қизлар тўламайди, давлат тўлаб беради.

Тўлаш қачондан бошланади?
Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб (яъни олти ой ўтиб) 7 йил давомида қайтарилади.

Қандай ҳужжатлар керак?
банкка ариза;
шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
таълим муассасаси билан тўлов-контракт шартномаси;
талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат.

❗️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

🌐@Talim_va_MEN
2024/10/01 15:32:15
Back to Top
HTML Embed Code: