Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ChatGPT инсон миясидан жой олди

Илон Маскнинг Neuralink компанияси рақобатчилари ChatGPT сунъий интеллектини чипга жойлашни уддасидан чиқишди.

Бунинг натижасида ChatGPT ногирон эркакнинг миясидаги ўйларни ўқиб уларни сўзларга айлантириб бермоқда. Яқин келажакда эса уларни овоз шаклида ҳам талқин қилиш мумкин, бунинг натижасида гапира олмайдиган инсонлар ҳам ўз фикрларини бемалол атрофдагиларга етказиши мумкин бўлади.

👉@Talim_va_MEN
Reyting 2024-yil uchun (TOP-1000).pdf
1.3 MB
⚡️Ўзбекистонда дипломлари тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинадиган хорижий ОТМларнинг 2024 йил учун рўйхати тасдиқланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 таликка киритилган (ТОП-1000) олий таълим муассасаларининг рўйхати тасдиқланди.

Ушбу рўйхатга киритилган, яъни халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (QS, THE, ARWU) рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатидан жой олган хорижий олий таълим муассасаларида олинган дипломлар тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинади.

🌐@Talim_va_MEN
⚡️Ўқитувчиларга дарс соатлари уларнинг эришган натижалари ва касбий маҳоратига қараб тақсимланади

📝2020 йилнинг 30 июнида Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликларининг қарори билан тасдиқланган "Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида" НИЗОМ Адлия вазирлигида 3271-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур Низом билан ўқитувчиларнинг тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби белгиланди.

Эндиликда ўқитувчиларга дарс соатларни тақсимлашда уларнинг эришган натижалари ҳамда касбий маҳоратига қараб устуворлик белгиланди. Бунда ўқитувчлар педагогик фаолияти давомида юқори натижаларга эришган бўлса ва касбий маҳорати юқори бўлса, биринчи навбатда уларга кўпроқ дарс соатларини ажратиш белгилаб қўйилди. Шу ўринда айтиш жоизки, билимли, тажрибали ва ўз устида доимий ишлайдиган ўқитувчига кўпроқ дарс соати ажратилиши мактабларда таълим сифатининг ошишига хизмат қилиб, келгусида ўзининг ижобий самарасини беради.  

Хусусан, ўқитувчиларга дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади:

➡️ халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;

➡️ ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;

➡️ чет тили ва STEAM фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар (TESOL Level 5, CEFR B2, IELTS 6 ва ундан юқори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган бошқа сертификатлар);

➡️ TOP–1000 университетлар рейтингига кирадиган дунёнинг етакчи университетларини битирган ўқитувчилар;

➡️ асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;

➡️ ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари;

➡️ республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;

➡️ олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;

➡️ биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар;

➡️ асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари;

➡️ иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар;

➡️ педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар;

➡️ белгиланган тартибда ўз фанидан ўтказилган назарий ва амалий синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар;

➡️ олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар; 

➡️ қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар;

➡️ олий таълим муассасаларининг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари;

➡️ педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар;

➡️ олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар;

➡️ олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.

Ушбу кетма-кетлик асосида ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари (бир ярим ставкагача) белгиланиши тавсия этилади. Шу билан бирга максимал дарс соати олиш имкониятига эга бўлган ўқитувчининг ёзма розилиги билан унга ажратилиши мумкин бўлган дарс соатлари бошқа ўқитувчиларга берилиши мумкин бўлди.

Яна бир муҳим жиҳати, айнан бир хил кўрсаткичлар мавжуд бўлган бир нечта ўқитувчилар ўртасида дарс соатлари тенг тақсимланиши белгилаб қўйилди.

Шаффофликни таъминлаш мақсадида дарс соатлари тақсимоти (тарификация рўйхати) Мактабгача ва мактаб таълими (собиқ Халқ таълими) вазирлиги тизимида яратилган электрон дастурга киритилади.

Манба: 3271

🌐@Talim_va_MEN
#Buxoro viloyatidagi vakant lavozimlarga ochiq tanlov eʼlon qilindi

Davlat fuqarolik xizmatchilari vakant lavozimlarining yagona ochiq portalida Buxoro viloyatidagi quyidagi vakant lavozimlarga ochiq mustaqil tanlov eʼlon qilindi:

▪️Buxoro viloyati kambag'allikni qisqartirish va bandlik bosh boshqarmasi: Mehnat migratsiyasi sho'basi bosh mutaхassis;

▪️Buxoro viloyati statistika boshqarmasi: Peshko' tumani statistika bo'limi boshlig‘i;

▪️Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining Buxoro viloyati boshqarmasi: Buxoro tumanda kompleks ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchi xodimlar 2-hudud 2-uchastkada (Bog‘ikalon MFY) kompleks ijtimoiy xizmat ko‘rsatuvchi xodim;

▪️Raqobatni rivojlantirish va iste'molchilar huquqlarini himoya qilish qo‘mitasi Buxoro viloyati hududiy boshqarmasi: Murojaatlar bilan ishlash bo'yicha bosh mutaxassis;

▪️Jondor tumani hokimligi: “Хumin” mahalla fuqarolar yig'ini tuman hokim yordamchisi;

▪️Peshko‘ tumani hokimligi: “Navoiy” mahalla fuqarolar yig'ini tuman hokim yordamchisi;

Peshko‘ tumani hokimligi: Hokim yordamchisi;

▪️Kogon tuman Kambag'allikni qisqartirish va bandlikka ko'maklashish bo'limi: Mehnat migratsiyasi bo'yicha bosh mutaxassis;

▪️Qorako‘l tumani maktabgacha va maktab taʼlimi bo‘limi: Bosh iqtisodchi;

❗️Arizalar
22.07.2024-yil soat 23:59 gacha qabul qilinadi.

Arizani elektron yuborish tartibi boʻyicha videoqoʻllanma

Yagona identifikatsiya tizimi — id.egov.uzʻdan roʻyxatdan oʻtish boʻyicha videoqoʻllanma

▪️
Agentlikning Buxoro viloyati filiali — 65-221-03-17

▪️ Murojaat uchun bot@vacancy_argos_bot

▪️ Vakansiyalar kanali@vacancy_argos
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг
🌱Ассалому алайкум. ЯКШАНБА тонги муборак бўлсин ЯҚИНЛАРИМ 😊👍

🌱Кунингиз мазмунли ва барокатли ўтсин!

🌐@Talim_va_MEN
#Рост_ҳикматлар

Ватанпарварлар - барча яхши нарсаларни мадҳ этувчилар эмас. Ҳақиқий ватанпарварлар ҳали мавжуд бўлган бемаъниликларни аёвсиз фош қилиш ва таъқиб этиш билан машғулдирлар.

✍️Я. А. ДОБРОЛЮБОВ

Кунингиз хайрли ўтсин!

🌐@Talim_va_MEN
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Биринчи Президентимиз Ислом Каримов яшаган уй қандай бўлган?

🌐@Talim_va_MEN
Тез ёрдам машиналари ва мопедлар учун янги давлат рақамлари жорий этилди

- STY-тез ёрдам машиналари учун;
— IE-2-электрон ва гибрид тез ёрдам машиналари учун;
- ХI-мототцикллар учун;
-ХIE-1-мопедлар учун (икки қаторли)
— ХIE-электр мототцикллари учун;
-ХIE — 1-скутерлар учун(икки қаторли);
-ХI-2 (NN серияси) — чет эл фуқароларининг мототцикллари ва электр мототцикллари учун;
-ХI-3 (hhh серияси) — чет эл фуқароларининг мопедлари ва скутерлари учун.

🌐@Talim_va_MEN
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Радарлар орқали қайд этилган қоидабузарликлар қандай ҳолатда бекор бўлади?

🌐@Talim_va_MEN
Учта кичик ҳикоя... 📖

1) Ишонч.
Гўдакни осмонга отганингизда қувончдан қийқириб кулади. Чунки тутиб олишингизни билади.

2) Умид.
Эртага уйғониш - уйғонмаслигимизни
билмаймизу, бомдодга туриш учун уйғотгични тўғрилаб қўямиз.

3) Таваккал.
Бир сониядан кейин нима бўлишини билмаймиз, лекин келажак учун катта-катта режалар тузамиз.


🌐@Talim_va_MEN
#Эслаб

ДАДАМНИНГ ДАФТАРИ

Оилада 7 фарзандмиз. Катта укам орамиздан энг тўполончиси эди, унинг шўхликлари чегара билмас, ерга урса кўкка сапчирди. Бир қарасанг розеткага сим тиқиб кўрар, бир қарасанг ишлаб турган радиони кавларди. Укамнинг бузғунчиликларини кўтаролмай радио ва телевизоримиз тез-тез устахонани зиёрат қилиб келарди.

Бир ёқда тинчгина юрган итнинг қулоғи кесилган, гулхан кўриш илинжида олов ёқилган, хуллас қилмаган безорилиги қолмаганди.

Дадам укамни тартибга чақириб кўп тергар, аммо урмасди. Ҳар гал "Билиб қўй, бола, мен индамай-индамай қўйяпман. Аммо ҳамма ишларинг дафтаримга ёзиляпти. Анча йиғилиб қолди. Бир куни очиб таъзирингни бераман", дерди.

Укам дадамнинг шу гапидан дарров ҳушёр тортар, бир неча кунга бўлса-да тартибли болага айланарди. Бу дафтар биз учун катта хавф эди. Негаки барчамизнинг исмимиз унга бир неча бор тиркалишга улгурганди. Кун келиб дафтар очилса, ҳаммаси учун бизни қақшатқич жазо кутарди назаримизда. Шу дафтар очилмаслигини, уни топиб йиртиб ташлашни жудаям истардик. Бир неча марта сездирмасдан излаб ҳам кўрдик, аммо дадам уни қаерда сақлаши, унга қачон ёзиб улгуришини ҳеч ҳам билолмадик...

Йиллар ўтди. Дафтар ҳеч қачон очилмади. Энди билсам, у умуман бўлмаган, бу дадам раҳматлининг фарзанд тарбиясидаги ўзига хос усули экан...

✍️Дилшода АННАЕВА.

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК
Маъсулиятли бола қандай бўлади?

1. Ўзи қарор қабул қила оладиган ва бу қарорни ўзи амалга ошира оладиган, мустақил ўзи ҳаракат қила оладиган.

2. Бошлаган ишини охирига етказувчи, доимо ўз ишини билиб бажарувчи ҳамда ўзгаларнинг ҳаққига ҳиёнат қилмайдиган.

3. Ҳамманинг гапига ҳам «Ҳўп» демайдиган, ўйлаб жавоб қайтарувчи ва фикрловчи болалар маъсулиятли ҳисобланади.

4. Ота-она билан ўз маъсулиятли доирасида яъни ўзи ақли етадиган суҳбатларга аралашидиган ва баъзи муаммоларни таҳлил қила олади.

5. Ўз муаммоларини ҳал қила олади. Ўз муаммоларига бегона шахсларни аралаштирмайди ва доимо ўзи ҳал қилишга уринади.

🌐@Talim_va_MEN
#сарказм

Гиппократ ҳам ўзимиздан экан-ку...

🌐@Talim_va_MEN
“Ҳақиқий ўқитувчи ҳеч қачон сизга нима қилишни айтмайди. Аммо у сизга энг яхши нарсани танлашингиз мумкин бўлган билимларни беради.“
©Кристофер Пике

“Сизнинг келажагингизни эртага эмас, балки бугун қиладиган ишингиз яратади.“
©Роберт Киёсаки

“Аниқ режалар, аниқ режалар билан таъминланганлик сизга улкан ишонч ва шахсий куч бағишлайди. “
©Брайан Трейси

🌐@Talim_va_MEN
2024/10/01 17:25:32
Back to Top
HTML Embed Code: