This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кунда Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари билан жуда кўп соҳаларда ҳамкорлик қиляпти

ЖИДУ Сиёсатшунослик кафедраси доценти Раънохон Турсунова уларнинг асосийларини санаб ўтди:

1️⃣Геосиёсий йўналиш. Аниқроғи, чегара билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш.

2️⃣ Афғонистон масаласи. Ушбу давлатдаги вазият нафақат Марказий Осиё, балки бутун дунё хавфсизлигига таъсир қилади.

3️⃣
Ижтимоий-иқтисодий йўналиш.

4️⃣Транспорт логистика йўналиши.

Батафсил Sputnik Ўзбекистон видеосида кўринг!

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🚞🇮🇳Ҳиндистонда йўловчи ва юк поездлари тўқнашди

Оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, 60 дан ортиқ киши жароҳат олди.

“Times of India” нашрига кўра, ҳолат Ғарбий Бенгалия штатида содир бўлган.

Воқеа жойида қутқарув ишлари давом этмоқда.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🇺🇿🇷🇺Ўзбекистон ва Россия: аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик

Ушбу мавзуда Ўзбекистон Санитария эпидемиологик осойишталиги ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков матбуот анжумани ўтказади.

Анжуман 19 июнь куни соат 11:00да Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида бўлиб ўтади.

Тадбирга журналистларни таклиф қиламиз, рўйхатдан ўтиш учун контактлар: +998971907178, @alisherakimbaev

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Украина бўйича Швейцария конференцияси натижалари ҳақида жаҳон оммавий ахборот воситалари:

Telegraf:
Умидларни пучга чиқарган якун. Саммит иштирокчилари можарони ҳал қилиш бўйича аниқ қадамлар таклиф қила олмадилар.

Financial Times:
Етакчи кучлар, жумладан Саудия Арабистони ва БААнинг коммюникени қўллаб-қувватламаслик ҳақидаги қарори Россиянинг дунёдаги қудрати ва таъсирини акс эттиради.

Politico:
Путиннинг Украинадаги можарога чек қўйиш режаси конференция иштирокчиларига Кремль билан "ҳисоблашишга тўғри келишини" эслатди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1940 йилда Совет қўшинларининг Болтиқбўйи давлатларига киритилиши фашистлар Германиясининг бу ерда протекторат ўрнатиш режаларини барбод қилди

Батафсил Sputnik видеосида кўринг!

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Аппендицит ҳақида нималарни билиш керак?

Ҳар бир инсон аппендицитга дуч келиш эҳтимоли юқори.

Хасталик 5-40 ёшли одамларда кўп кузатилади. 40 ёшдан кейин унинг юзага келиши эҳтимол пастроқ.

У болаларда кучли ва тез кечади. 6-12 соатда, аппендицит девори чириб, ёрилиши ва қорин бўшлиғига йиринг тарқалиши мумкин.

Асосий белгилар

◾️Қорин бўшлиғидаги кучли оғриқлар;

◾️Оғриқ биринчи марта бутун қорин бўшлиғига тарқалади;

◾️Бироқ кейинчалик киндикдан пастга, ўнгроққа силжийди;

◾️Вақт ўтиши билан оғриқ табиати ҳам ўзгариб, кулганда, йўталганда ва чуқур нафас олганда кучаяди;

Яна қандай белгилар бор?

◾️Ич қотиши ёки ич кетиши;
◾️Тана ҳароратининг кўтарилиши;
◾️Кўнгил айниши ва қайт қилиш.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
☔️Фарғона водийсидаги ёғингарчилик бугун ҳам давом этиши мумкин

Ёмғирдан ташқари момақалдироқ бўлиши ҳам кутилмоқда.

Шунингдек, ФВВ тоғли ҳудудларда сел келишидан огоҳлантирган.

Пойтахтда ҳам куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Республика бўйича ҳарорат +41°гача етиши мумкин.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Фирибгарлар энди “Notcoin”га ўтишди

Гап шундаки, пойтахтда яшовчи 22 ёшли фуқаро картасидан номаълум шахс 200 минг сўм пулни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган.

Тезкор-қидирув натижасида, мазкур жиноятни Қашқадарёда яшовчи фуқаро содир этгани аниқланган.

Улар ижтимоий тармоқда танишган. Қашқадарёлик киши ўзини “Notcoin” сотишини айтган.

Сўнгра уни алдаб, 20 минг “Notcoin”ни 200 минг сўм эвазига сотишини айтиб, пулни картасига ўтказиб олган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарга 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси хавф солмоқда.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
—Нега Самарқанд кўчалари бўйлаб қизил чироқда ҳаракатландингиз?
—Қизиқиш учун, видео олиш учун.


Турли кўринишдаги қўпол қоидабузарликлар содир этиб ҳаракатланган “Nexia-2” ҳайдовчисига чора кўрилди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🇰🇵🇷🇺"Корея-Россия дўстлиги абадий бўлсин"

Шимолий Корея пойтахти Россия байроқлари, президент портретлари ва табрик плакатлари билан безатилган.

Пхенян Путинни шундай қарши олмоқда. 18-19 июнь кунлари РФ президенти КХДРда бўлади.

Сўнгра Владимир Путин икки кун Ветнамда бўлади.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇵🇷🇺Путин КХДРга ташрифи олдидан “Нодон Синмун” газетаси учун мақола ёзди

Асосий баёнотлар:

▫️РФ барча энг мураккаб масалалар бўйича мулоқотга очиқ бўлган ва бўлади;
▫️Рақиблар Россия иқтисодини янги санкциялар билан чарчатмоқчи, аммо уларнинг барча уринишлари муваффақиятсизликка учради;
▫️Москва Евроосиёда тенг ва бўлинмас хавфсизлик архитектурасини қуриш ниятида;
▫️АҚШ Украинадаги можаронинг чўзилиши ва янада авж олиши учун ҳамма нарсани қилмоқда;
▫️Россия халқаро муносабатларни янада демократик ва барқарор қилиш учун КХДР билан яқин ҳамкорлик қилишга тайёр;
▫️АҚШ КХДРга нисбатан илгари эришилган келишувларга амал қилишдан бош тортмоқда ва янги, шубҳасиз, номақбул талабларни илгари сурмоқда;
▫️Пхеньян АҚШнинг барча уринишларига қарамай, ўз манфаатларини самарали ҳимоя қилмоқда;
▫️РФ ва КХДР янада яқинроқ ҳамкорлик қилади, Ғарб назорати остида бўлмаган тўлов механизмларини ишлаб чиқади ва ноқонуний чекловларга биргаликда қаршилик кўрсатади.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇬🌊Қирғизистонда қўрқинчли сел 10 ёшли боланинг ҳаётига зомин бўлди

Ҳолат кеча кечки пайт кузатилган. Жалолобод вилоятидаги икки қишлоқдан 300 та хонадон эвакуация қилинди.

Кучли ёмғир ва сел келиши кеча водий вилоятларида ҳам кузатилган. Бугун яна ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🚑Хоразмда тез тиббий ёрдамга 15 та “Wolkswagen Caddy” машинаси топширилди

Машинанинг ички қисми бемор ва тиббий ходимларга қулай жойлашиш имконини беради.

Энг муҳими, уларда ҳаракатни тўхтатмай туриб ҳам беморга зарур тиббий ёрдамни кўрсатиш мумкин.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🐄👀Самарқандда қаровсиз қолган молларни ўғирлаш билан шуғулланган "котта боллар" қўлга тушди

Ургут туманида яшовчи бир неча фуқаролар ўзаро тил бириктириб, бошқа туманларда мол ўғирлашни касб қилган.

Улар Булунғур ва Тойлоқ туманларида юрган молларни қора "Gentra"га ортиб кетган.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/06/18 12:20:53
Back to Top
HTML Embed Code: