Telegram Web Link
🇺🇿🌙Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

🔸Қилган ибодатларингиз ва зиёратларингиз ўз даргоҳида ҳусни қабул бўлсин.

🔸Хонадонингиз бахт, бирдамлик ва қут-барака билан тўлсин!

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🕌Тошкентда Қурбон ҳайити намози мана шундай гўзал тарзда адо этилди

Видео “Ҳазрати Имом” масжидидан

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🇷🇺🌙Владимир Путин Россия мусулмонларини Қурбон ҳайити билан табриклади

РФ президенти оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва кўп миллатли Россия халқининг бирдамлигида мусулмон ташкилотларининг аҳамиятини таъкидлади.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
ЕОИИ Осиёнинг яна бир давлати – Индонезия билан эркин савдо шартномасини тузишга тайёрланмоқда

Бу йўналишдаги ишлар ЕИҲ савдо вазири Андрей Слепнев ва республиканинг иқтисодий масалалар бўйича мувофиқлаштирувчи вазири Эйрлангга Хартарто томонидан муҳокама қилинди.

Улар битимлар икки давлатнинг экспорт имкониятларига ижобий таъсир кўрсатади, деган фикрда.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Қозондаги БРИКС ўйинларининг учинчи кунида Ўзбекистон 7 медаль жамғарди

Жумладан, 1 та олтин, 1 та кумуш ва 5 та бронза медаллари.

Шу тариқа, учинчи кун якунларига кўра, Ўзбекистон жами 24 та медални қўлга киритди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌Шавкат Мирзиёев Рамзан Қодировга Регистон майдонининг сувенир нусхасини совға қилди

Президентнинг Қурбон ҳайити муносабати билан совғасини Чеченистон раҳбарига “Аҳмат” жанг клуби фахрий президенти ва президенти етказишди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🐂Қурбонликка аталган буқа қочиб, томга чиқиб олибди

Ҳолат Туркиянинг Коня вилоятида кузатилди, деб ёзган TRT Haber.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
⚡️🌊Диққат, сел – “Ўзгидромет” тезкор ахборот эълон қилди

17-19 июнь кунлари кучли ёмғир ёғиши кутилаётгани сабаб:

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманлари ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонабод шаҳрида сел ҳодисалари кузатилиши мумкин.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🇷🇺Ростовдаги тергов изоляторида маҳбуслар икки ходимни гаровга олди

Болта (ўт ўчириш қутисидаги) ва резинка таёқ билан қуроллар маҳбуслар изоляторни тарк этиш имконияти ва машина талаб қилган.

Ҳозирда улар зарарсиз ҳолга келтирилган. Гаровдагилар соғ-омон қутқарилган.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🥇Ўзбекистон BRICS ўйинларининг тўртинчи кунини олтин медаль билан бошлади

Даря Латишева ушу спорт тури бўйича 1-ўринни қўлга киритди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Sputnik Uzbekistan | Янгиликлар
⚡️🌊Диққат, сел – “Ўзгидромет” тезкор ахборот эълон қилди 17-19 июнь кунлари кучли ёмғир ёғиши кутилаётгани сабаб: Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида; Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой…
🌧Эртага қатор ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Пойтахт, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари шулар жумласидан. Момақалдироқ бўлиши ҳам мумкин.

Ушбу ҳудудларда ҳарорат +38° гача, бошқа жойларда +41° гача кўтарилади.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
НАТО ядровий каллакларини ҳарбий тайёр ҳолатга келтириш масаласини муҳокама қилмоқда

НАТО Бош котиби Йенс Столтенбергнинг таъкидлашича, блок “душманларига сигнал юбориш” учун бутун дунёга ўзининг ядровий арсеналини кўрсатиши керак.

У Хитой ва Россиядан таҳдид кучайиб бораётганини тилга олди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
☀️Диққат, қуёшнинг хавфли ультрабинафша нуридан эҳтиёт бўлинг!

Бугун ва эртага қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси 10 баллга етади.

Бундай шароитда қандай ҳимояланиш керак – вазирлик тавсияси.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🇺🇿🚣🏻Ўзбекистонлик спортчилар байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатида 34 та медални қўлга киритишди

Таиланднинг Паттая шаҳрида U18 ва U23 ёш тоифасидаги спортчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада Ўзбекистондан 28 эшкак эшувчи иштирок этди.

🥇12 та олтин медаль;
🥈16 та кумуш медаль;
🥉 6 та бронза медалини қўлга киритишди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🫧🇨🇳Дўлмисан-дўл. Кўчалар оппоқ гилам билан қопланди

Ҳолат Хитой шимолидаги Шаньси провинциясида кузатилган.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Кеча тунда пойтахтнинг Бектемир туманида қўшнилар ўзаро жанжаллашди

Расмий маълумотга кўра, ҳолат туманнинг Чашма маҳалласида соат 21:00 ларда юз берган.

Оқибатда икки нафар фуқаро енгил даражадаги жароҳат олган.

Ҳозир терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марказий Осиёнинг геосиёсий жойлашуви. Унинг салоҳияти ва афзаллиги нимада – эксперт жавоби

Бу саволга Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Сиёсатшунослик кафедраси доценти Раънохон Турсунова жавоб берди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
2024/09/27 22:14:47
Back to Top
HTML Embed Code: