Ҳизбуллоҳ исроилнинг бугунги ҳужумларини кутмасдан Ғазо урушининг илк кунлариданоқ Фаластин ҳимоясига чиқиши керак эди. Ҳозир сионистлар ваҳшийликларига томошабин бўлиб турган бошқа давлатлар ҳам эрта бир кун Ливаннинг кўргиликларига дучор бўлиши муқаррар.
Энди Басим Юсуфнинг сўзларини ўқинг.
📷 Instagram 💬 Telegram 🌐 Facebook 🎞 YouTube
Энди Басим Юсуфнинг сўзларини ўқинг.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сиёсат_ҳақида_ўйлар
Сиёсий фиқҳ турғунлиги
Агар биз уммат уламоларининг ақида, ибодат, ваъз ва ахлоқда таълиф қилган ишлари билан шаръий сиёсат ва ҳокимият масалалари борасида ёзган ишларини солиштирсак, шаръий сиёсат хусусида ёзилган адабиётлар ибодат тўғрисида ёзилганларидан анча кам эканига гувоҳ бўламиз. Бу ҳолатнинг сабаблари маълум. Улардан айримларини зикр қиламан:
- Ҳокимият ва давлат ишларига боғлиқ мавзуларда қалам тебратиш ўта ҳассос ва нозик иш. Чунки ҳукмронлар маддоҳликни олқишласалар, танқиддан ғазабга минадилар.
Шунингдек ҳукуматлар машруълигига (легитимлигига) соя соладиган ёки нўноқ бошқарувига эътибор жалб қиладиган ишлардан хурсанд бўлмайди. Шу сабаб ҳукмронлар истагига қарши мавзуларни очиқ ўрганиш ва ёзишнинг тўлови оғир, баъзан тўлов ҳаёт эвазига адо қилиниши мумкин.
- Сиёсат масалаларини ўрганишда Қуръон ва Суннатдан далил оладиган насслар (матнлар) нисбатан жуда кам. Бу шариат Соҳибининг бу майдонда бандалар ақлини ишлатишига кенг имкон бергани далолати. Агар бу хусусда ҳам шариат далиллари кўп бўлганида вазият, муҳит ва ҳолатлар ўзгарувчан бўлгани учун одамлар қийин аҳволга тушиб қолар эдилар.
Шу сабабдан далили кам, ҳамда масъулиятли ҳудудда ижтиҳод қилиш уламоларга қийинчилик туғдирган. Чунки мужтаҳид ижтиҳодида далилларга суянади ва бу майдонда яхши маънодаги қаҳатчилик мавжудлиги учун амалда шаръий турғунлик юзага келган.
- Халифалик подшоҳликка айлангандан кейин (рошид халифалар даври тугаганидан кейин ислом оламидаги ҳокимият бошқаруви гарчи халифалик дейилса-да, подшоҳлик тусини олган эди) унга кўпгина форс ва рум бошқарув анъана ва низомлари кириб кела бошлади. Ва бу ҳолат зулм кучайгани ва истибдод кучайгани ҳолда бугунги кунимизгача етиб келди.
Бинобарин ҳукмронлик ва сиёсат масалаларида янгиланиш ва ижтиҳодга талаб бўлмади. Бошқа соҳаларда олтинчи ҳижрий асрдан кейин юзага келган турғунлик ва қотиб қолиш, шаръий сиёсат соҳасида янада ўз кучини кўрсатди.

⚡️ Янги уйлар бозоридаги фойдали таклифларни осон топинг.
— Кадастрга эга, тайёр таъмирланган ва котлован ҳолатидаги уйлар.
— 100 дан ортиқ янги уйлар бир жойда.
👉 Уйларни кўриш
Реклама
— Кадастрга эга, тайёр таъмирланган ва котлован ҳолатидаги уйлар.
— 100 дан ортиқ янги уйлар бир жойда.
👉 Уйларни кўриш
Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қиёмат куни сизни энг кўп маҳзун қиладиган ҳолат;
Қаттиқ севишингизга қарамай ота-онангиз, ҳатто болангизга биттагина яхшилигингизни беролмайсиз..
Бунинг қаршисида эса ёмон кўриб, ғийбат қилган одамингизга ана шу яхшиликларни мажбуран бериб юборасиз..
Абу Умар Одилқул Бухорий
📷 Instagram 💬 Telegram 🌐 Facebook 🎞 YouTube
Қаттиқ севишингизга қарамай ота-онангиз, ҳатто болангизга биттагина яхшилигингизни беролмайсиз..
Бунинг қаршисида эса ёмон кўриб, ғийбат қилган одамингизга ана шу яхшиликларни мажбуран бериб юборасиз..
Абу Умар Одилқул Бухорий
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ким шаҳватларидан Аллоҳ қутқаришидан ва ғафлат гирдобидан чиқаришидан ажабланса, Илоҳий қудратни ожиз санабди. Аллоҳ ҳар нарсага қодир зотдир!
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ
Яъни, эй банда шаҳват сиртмоғи ва ғафлат гирдобида бандиман, ҳеч чиқиб кетолмаяпман, мени тузалишимга умид йўқ ва тамом бўлганман, деб Аллоҳнинг марҳаматидан ноумид бўлма! У зот ҳар нарсага қодирдир, балки шақоватдаги охирги кунинг бугундир?!
📷 Instagram 💬 Telegram 🌐 Facebook 🎞 YouTube
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ
Яъни, эй банда шаҳват сиртмоғи ва ғафлат гирдобида бандиман, ҳеч чиқиб кетолмаяпман, мени тузалишимга умид йўқ ва тамом бўлганман, деб Аллоҳнинг марҳаматидан ноумид бўлма! У зот ҳар нарсага қодирдир, балки шақоватдаги охирги кунинг бугундир?!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2005 йил. Қозоғистонда "Fikr Media"нинг филиалини очдим. Мамлакатга кириш-чиқишим қонуний, қонуний иш ва яшаш жойига эгаман. Ижарага олган уйимдаги қўшниларимни кўчада кўриб қолдим. Ўзимни таништирдим, мамнун бўлишди. Кейин ҳамма ишим қонуний эканини айтгандим, ҳайрон қолишди ва бизга бу аҳамиятсиз, дейишди.
Эртасига ҳужжатларимни кўтариб, участка полициясига бордим. Паспортимни нари-бери кўришгач, қолган ҳужжатларимга аҳамият бермай, қўлимга қайтариб беришди ва: "Бемалол яшайвер, бирор киши безовта қилса, бизга айт", дейишди. Ўзим учраганим уларни ажаблантирганди.
Охирги икки йилда икки маротаба ҳарбий ҳолат жорий қилинган Мисрда бўлдим. Бирор марта ҳарбий ёки миршаб ҳужжат сўрамади. Искандария шаҳрига кетишимизда паспортимни олволайми, деганим учун кулгига қолдим.
Туркиядаги, умуман бошқа мамлакатлардаги ҳолатни гапириб ўтирмайман. Ҳужжат текшириш оддий жараён ҳисобланади. Полиция ҳам, раият ҳам ҳаяжонланмайди, асабийлашмайди.
Бизда эса, узоқ йиллардан бери тарғиб қилинаётган "Огоҳлик давр талаби", "Ўз уйингни ўзинг асра" каби шиорлар халқимизнинг қон-қонига сингиб кетди. Бегона кишидан хавфсираш характеримизга айланди. Милиция ҳужжатини текшираётган кишисини жиноятчи кўришга одатланди. Маҳалла институтидан фақат назорат учун фойдаланадиган бўлинди. Қисқаси, ҳамма бир-биридан қўрқади.
Яқинда яна Қозоғистонга бордим. Қозоқ чегарасидан ўтаётганимизда чегара нозири навбат охирида турган бизнинг олдимизга келди: "Мана бу кишидан кейингилар, орқамдан юринглар", деди ва ортидан 7-8 кишини эргаштириб кетди. Билсак, навбат катталашиб қолгани учун, у бошқа будкада паспорт назоратини ўтказиб, ҳамкасбларига ёрдам бермоқчи экан.
Шерикларимиздан бири шунда: "Биздан шубҳаланиб бўлимга олиб кетяпти, деб қўрқиб ўтирибман-а, бу бўлса ишимизни енгиллатди", дея ўз аҳволимизга ачинди. Қўшни давлатга элтадиган автобусда, автовокзалга катта ҳарфлар билан рус тилида "Ҳушёрлик ҳаммамизнинг бурчимиз" дея ёзилган шиорни ўқиб йўлга чиққан бизлардан яна қандай хаёлни кутиш мумкин эди?
Яқинда йўллардаги қоидабузарликлар ҳақида хабар берганга мукофот ваъда қилинган қарор фонида бу ҳолатлар ёдимга тушди. Халқимиз қонини бузишга, характеридаги эҳтиёткорлик ва қўрқоқлик ҳисларининг кучайишига ва айримлардаги "хушёрлик" туйғусининг кўпайиб кетишига ўз ҳиссасини қўшадиган бундай тадбирларнинг фойдасидан зарари кўп бўлса керак. Ўзи шундоқ ҳам ҳушёрик синдромидан азият чекиб турган пайтимизда.
25.09.2018 й.

Ҳақиқат якка ўзи ғолиб бўлмайди. У эрлар қўли ва солиҳлар ҳиммати ила ғалаба қилади.
Шунингдек ҳақ қиличи ҳам ўзи ишламайди, ўзи урушмайди. Балки ўлимдан қўрқмас ботирлари қўлида нусрат қозонади.
Шунинг учун ҳақни ташлаб қўйманг! Уни қўлингизга олинг ва у билан, у учун курашинг!
📷 Instagram 💬 Telegram 🌐 Facebook 🎞 YouTube
Шунингдек ҳақ қиличи ҳам ўзи ишламайди, ўзи урушмайди. Балки ўлимдан қўрқмас ботирлари қўлида нусрат қозонади.
Шунинг учун ҳақни ташлаб қўйманг! Уни қўлингизга олинг ва у билан, у учун курашинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ғарбона сиёсат: Исроил ва Фаластин учун махсус луғатдан фойдаланилмоқда
Нашр муҳаррирлари журналистларга "геноцид" ва "этник тозалаш" каби атамалардан фойдаланишни чеклайди, камдан-кам ҳоллардагина Фаластин сўзи ишлатилади, қочқинлар лагерлари ва Исроил томонидан босиб олинган ҳудудларни тасвирловчи сўзларга ҳам цензура ўрнатилган.
Батафсил: https://azon.global/2073
Томоша қилиш: https://youtu.be/aRF6FU-Anys?si=HZDo6vdLRxsQXXat
©️Azon Global
Нашр муҳаррирлари журналистларга "геноцид" ва "этник тозалаш" каби атамалардан фойдаланишни чеклайди, камдан-кам ҳоллардагина Фаластин сўзи ишлатилади, қочқинлар лагерлари ва Исроил томонидан босиб олинган ҳудудларни тасвирловчи сўзларга ҳам цензура ўрнатилган.
Батафсил: https://azon.global/2073
Томоша қилиш: https://youtu.be/aRF6FU-Anys?si=HZDo6vdLRxsQXXat
©️Azon Global
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Балки бу сафар интрига бўлар
Ўзбекистонда 2004 йилдан бери битта партия парламент сайловларида 'ғолиб" бўлиб келади. Охирги учта сайлов-паловда "ғолиб" партия гўёки чизиб берилгандек 52-53та жой эгаллаган.
Парламентимизда "худди оврўпадагидек" либераллар, ўнглар, сўллар, қизиллар, яшиллар бор. Лекин пародия оригиналига янаям яхшироқ ўхшаши учун "ғолиб" ютқазиб ҳам туриши керакда. Янги "ғолиб" ҳукумат тузишга овози етмай, собиқ "ғолиб"ни коалицияга чақирса, янаям ишонарли чиқади.
Балки бу сафар шунақа интрига бўлар.
P.S. Дарвоқе, Қонунчилик палатаси биноси фасади ремонт бўлаяпти экан.
Фасадни янгилашга яна бир ишора.
© Отабек Бакиров

Forwarded from Azon Global на русском
Дискриминация в России. Почему усилилось давление на иммигрантов?
Смотреть 👉 https://youtu.be/JXRBL4EHcEM
©️Azon Global на русском
Смотреть 👉 https://youtu.be/JXRBL4EHcEM
©️Azon Global на русском
Forwarded from Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиёсий партиялар нима, улар нима учун керак? Ўзбекистондаги партиялар қандай ишламоқда?
«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 34-қисм
Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/kQgPq9FbNCs
©️Azon Global
«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 34-қисм
Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/kQgPq9FbNCs
©️Azon Global
Фиръавн: «Мени қўйинглар, Мусони ўлдирай. Майли, Роббига дуо қилсин. Албатта, мен унинг динингизни алмаштиришидан ва ер юзида фасод чиқаришидан қўрқмоқдаман», деди. ("Ғофир" сураси, 26-оят).
Фиръавннинг даъвосини қаранг! Раийятнинг динига ғам чекяпти, жамиятда бузуқлик ёйилишидан қўрқяпти ва одамларга насиҳат қиляпти. Ўзинг кимсан дея оладиган жонзот йўқ.
Таниш юзлар, таниш ҳолатлар, таниш вазиятлар..
📷 Instagram 💬 Telegram 🌐 Facebook 🎞 YouTube
Фиръавннинг даъвосини қаранг! Раийятнинг динига ғам чекяпти, жамиятда бузуқлик ёйилишидан қўрқяпти ва одамларга насиҳат қиляпти. Ўзинг кимсан дея оладиган жонзот йўқ.
Таниш юзлар, таниш ҳолатлар, таниш вазиятлар..
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дунёвий илмларда нимага эътибор қаратишимиз керак?
Бизда дунёвий илм деганда кўпроқ физика, химия, астрономия, геология, архитектура ва математика каби "амалий фанлар"ни назарда тутадиган бўлиб қолдик. Аммо тарих, фалсафа, социология, политология каби гуманитар фанларни назардан соқит қиляпмиз. Ваҳоланки, амалий фанлар "қувват" манбаи бўлса, гуманитар фанлар "ҳикмат" манбаидир.
Гуманитар фанлар цивилизация "ақл"и ҳисобланади. Бинобарин у инсоний ҳатти-ҳаракатларни йўналтириб туради. Айни пайтда амалий фанлар эса цивилизациянинг "қўл" ва "оёғ"и саналади. У билан инсоният "юради", "яшайди".
Масалан, телефон каби замонавий топилмаларни амалий фанлар ёрдамида ихтиро қилинади. Гуманитар фанлар эса тараққиётнинг бу ютуғини тўғри ва самарали ишлатишни, уни инсоният бебахтлиги манбаи эмас, саодати ўчоғига айлантиришни таминлайди.
Одамларга йўл кўрсатиш ва цивилизация қуриш учун, мамлакатни фасод ва истибдоддан қутқариш учун етарли миқдорда гуманитар фанларда олим ва мутахассислар керак. Агар биз тинчлик, хотиржамлик ва бахтиёрликда яшашни истасак, ер юзида яшашдан маъно ва мантиқ қидирсак, буларни юзага келишида шариат илмлари (бу илмлар ҳам дунёвий илмларнинг гуманитар фанлар қисмига тегишли) ва гуманитар фанларни ўрганишимиз лозим.
Биз эса бу фанларни назарга илмаймиз. Кўп пул топадиган соҳаларни излаб юрамиз. Бу таназзулдан бошқа нарса эмас. Миллат ойдин ва бойлари ёшларни гуманитар фанларни ўрганишга қизиқтиришлари ва ёрдамлашишлари даркор. (Чунки давлат бу ишни қилмаяпти. Балки гуманитар фанлардан бўлмиш - политология фан сифатида майдондан сиқиб чиқарилмоқда). Акс ҳолда қорин ва гирдобида йўқ бўлиб кетамиз.
Бу менинг кичик ва ожизона бир мулоҳазам. Илм аҳллари ва зиёлилар фикр билдиришса хурсанд бўлар эдим. Зеро заиф нуқталаримизни топиб, уларни тўғирлаш ва кучлантириш ҳаммамизнинг бурчимиз.
P.S. Икки-уч йил олдин Тошкент гуманитар фанлар университетини очмоқчи бўлиб, анча тайёргарликлар қилган эдик. Афсус, ўзимиз кетиб қолдик.
@MubashshirAhmad

Айрим ёшларимиз ақл, фалсафа, тараққиёт, замонавийлик каби ўз ўрнида ишлатилмаётган ва фақат қизиқтириш учун фойдаланиладиган ялтироқ сўзларга алданиб, турли мафкураларга қизиқишяпти, ёт тушунчаларга маҳлиё бўлишяпти. Бундан огоҳлантирсангиз, динларини янада тўғри англашлари учун бундай ботил тушунчалари ўрганаётганларини айтишади.
Мен уларни совуқ қаҳратонда юпқа кийинган кишига ўхшатаман. Улар ташқаридаги "эшак ўлдирар офтоб"да танам тобланади, деб ўйлашади. Аммо бу офтоб алдамчи ва ҳалокатли эканини билишмайди. Ва алал оқибат ўлиб қолишади ҳамда нури гавҳарлари бўлмиш - иймонларини бой беришади.
Сиз динингизни яхшилаб ўрганинг! Бу билан совуқнинг шиддатини тўса оладиган иссиқ кийимга эга бўласиз. Ҳар қандай қаҳратонга туриб берасиз. Ҳамда юқоридаги ақл, фалсафа, тарққиёт ва замонавийликнинг ҳақиқатини ва ислом қадимдан тарғиб этиб, ўз ўрнида истеъмол қилганини тушунасиз. Алдамчи чақириқларга маҳлиё бўлманг!