Telegram Web Link
Биз мусулмонлар табиий илмлардаги қолоқлигимиз учун ҳали жуда оғир ҳисобга тутиламиз.

Инсон намоз ўқиши учун ер юзида бир метрга бир метр (1 кв.м) жой кифоя қилиши мумкин. Аммо ана шу кичиккина масжидни душмандан ҳимоя қилиш учун у Ердан Миррихгача, балки Қуёшгача чўзилган билим-маърифатга эга бўлиши лозим.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий, "Дардлар ва даволар"

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Одам ўзининг профилини юргизишни малол кўради-ку, улар тролл профилларини юргизишга ҳимматни қаердан олишаркин?!

Агар пул учун юргизади, десанглар, пул ўлсин! Инсон ўзи учун қилолмаган ишни, пул учун қилса, ўлгани яхшида! Яна: "(Ҳар кимнинг) қилган (яхши) амали ўзи учундир ва (ёмон) амали ҳам ўзининг бўйнигадир" дейди Қуръони карим ("Бақара" сураси, 286-оят). Демак тролл икки карра, уч карра ё минг карра жавобгар бўлади, профиллари сонига қараб. Энди у ўзи ва тролл профили учун жавоб беради.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
18+
ЯПОНИЯДА ТУҒИЛИШ ЖАР ЁҚАСИДА!

Ассалому алайкум, қадрли ўқирманлар!
Сиз расмда кўриб турган ҳар хил рангдаги устунчалар, сўровнома натижалари. Сўровномадаги савол қуйидагича:
"Япониядаги 5 кунлик иш кунларини 4 кунга қисқартирсак, жарга қулаётган туғилишга фойдаси борми, йўқми?"
Кўриб турганингиздек, 43 фоиз Японлар "Ҳа" дейишган. 46 % "Йўқ" дейишган. 11 фоизи "Мен қайдан биламан, бошимни оғритма" деган)

Шу десангиз, Японияда, расмий иш кунлари 5 кун. Душанбадан Жумагача. Шанба Якшанба дам олиш. Аммо, шу дам олишлар ҳам етмаябди, Японларга. Япон ҳукумати, болалар туғилиши учун, одамларни турмуш қуришлари учун ҳар нима қилиб кўришаябди фойдаси бўлмаябди.

Ҳаттоки, иккита ёшни таништириб қўйиш учун, оила қуриши учун, биздаги "Совчилар" гурухига ўхшаган расмий ҳукумат порталини ҳам яратишди. Барибир, натижа яхши эмас. Уйланмаябди, шўртумшуқлар. Уйланса ҳам, фарзанд кўришмаябди. Сабабини сўрасангиз, жуда банд эмиш. Банд бўлсангиз, иш кунларини қисқартирамиз, 5 кун эмас, 4 кун ишланглар, 3 кун эри-хотин шакаргуфторлик қилиб, жамиятга насл қолдиринглар деб куюниб муҳокама қилишаябди.

Турмуш қурганларида ҳам эри-хотин ўртасида яқинлик жуда кам. Ойлаб бир-бирини висолига етмай юраверишади. Шунинг учун, бизни эркаклардаги шижоатдан хурсанд бўлаверинг) Аёлга ҳам эркакка ҳам қарши жинс вакилидан эътибор бўлмаслиги жуда тахқирли. Жуда аянчли.

Фикри ноожозимча, иш кунларини қисқартиришни фойдаси йўқ. Мана бизни шунқорлар, Россияга, Кореяга, бошқа давлатларга йиллаб, ойлаб кетишса ҳам, йилда бир уйга келишса ҳам натижа аъло) Бизни матонатли аёлларимизда Япон аёлларида бор шароитни, 100 дан бири бўлмаса ҳам натижа аъло.

Яқинда бир Япон профессори менга: Одамзоддан бу дунёга боладан бошқа ҳеч қандай фойдали нарса қолмайди. Фарзандсиз ўтаётган одам, шунчаки кислородни увол қилиб, табиатга зарар келтирадиган биологик чиқинди холос. Иложи бўлса, 10 та фарзанд кўриш керак дедилар. Мен ҳайрон қолдим. Бизни ота-боболаримиз, момоларимиз оддий, ўзларини тилларида айтишса ҳам, профессор-олимларни гапларини айтиб юришган экан.

Кейин, яна битта гап. "Пақиллатиб туғиб ташламанглар", "Организм тикланиши керак" деган гаплар ҳам ёлғон экан. Япон шифокоридан фарзандларни ораси қанча бўлиш керак деб сўраганимда, 9 ой 1 ёш ҳам бўлаверади. Аёлнинг организми туғруқдан кейин 2 ойда тикланади. Организм тикланмаса, ҳомиладор бўлмайди деб айтди.

Хулосайи калом, ҳаёти психологик травмада ўтиб, травмаларни замонавийликни ортига беркитаётганлар, фарзанд кўришни хоҳламаётган бўлсангиз, "пажалиста" кўрманг. Бу дунёдан роҳибалардек пок ўтинг) Аммо, бошқаларга, бизни қадриятларга чанг солманг.

Оила қуришга, фарзанд кўришга тарғиб қиладиган динимиз, оилапарвар миллатимиз борлигидан фахрланаман. Яна, ўша гап. Келажакда ТУҒАРМАНЛИГИМИЗ бизни қутқаради. Фарзандларингиз кўп бўлсин, кўзларингизни қувонтириб юрсин.
ЁҚТИРМАНИ босинг ва навбатдагисига ҳаракатни бошланг)

Япониядан Bahodir Iskandarov

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Айтиб бўлмайдиган сўзлар бор. Шунинг учун кўз ёшлар яралган, ёзув ихтиро қилинган.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Танатоз
МЕН ОШИҚМАН...( ЁХУД УЧОҚЛАРНИНГ УЧИШИГА ИШОНМАЙМАН)

Масжиди Набавий эндигина барпо этилган пайтлар эди.
Учдан бир қисмининг усти ёпиқ, қолгани, ҳатто, очиқ, тўрт девордан иборат девор бўлган замон эди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоздан аввал баъзан бироз суҳбат қурар эдилар. Шундай кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жамоатга юзланди ва бироз сасини юксалтириб: “Ҳамма турган жойига ўтирсин!” – деди.

Буларни сўйлаб берган Абдуллоҳ ибн Равоҳа (Аллоҳ ундан рози бўлсин!) давом этади:
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак овозини эшитганимда масжиддан ташқарида йўлнинг ўртасида эдим, ҳамон ўша ерга ўтирдим. Бир-икки саҳоба сўнгра ёнимга келди: “Аллоҳнинг Расули буни сен учун сўзламади, буни мухотоби сен эмассан”, – деди.
Мен: “Мен ошиқман, унинг оғзидан чиққан сўзни эшитдим, ўтираман, турмайман”, – дедим.

Ҳа, саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оғзидан чиққан ҳар жумлага муштоқ эди. Аллох Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суҳбатини тинглаганлар, гўё Кавсар сувидан ичмиш каби эдилар. Бу ҳолатнинг исми – ИШҚдир.

Бугунимизда ҳам орамизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ошиқлари, албатта бор аммо биз уларни танимаймиз.

Туркиялик машҳур сухандон Бакир Дев Алининг бобоси билан боғлиқ бир ҳикояси бор. Бир қулоқ беринг-а...

Менинг бобом 1986 йилда вафот этдилар. 86 йил яшаб осмондаги учоқларнинг учишига ишонмай ўтиб кетди. Бобом бир марта ҳам бомдод намозидан кейин қуёш чиққунига қадар ухламаган. Ҳамқишлоқларимиз бобомни Қуръон гўркови дейишарди. Ўша даврнинг катағон йилларида ҳамманинг Қуръонини ерга кўмиб, соғ-салим сақлаган киши эди, бу исм ҳам шундан қолганди.
Баъзан масжидга бирга кетар эдик.
“Бобо, қаранг, осмонда учоқлар учмоқда”, – дер эдим. Бир марта ҳам бошини кўтариб осмонга қарамас ва “Учоқларнинг учишига ишонмайман”, – дер эди.

Мен Самсунда университетда ўқиб юрган вактим эди, бир куни онам телефон қилди ва: “Ўғлим, бобонг ўлим тўшагида.  Иложини қилолсанг, кел, видолаш”, – деди. 
Дарров учоққа чипта олиб Аданага учдим. Келсам, акаларим бобомнинг бошида, “Бакир, сен қандай келдинг?” – деб сўрадилар. “Учоқда келдим”, – дедим. Бобом, одатдагидек, мийиғида кулди. Ўлим тўшагидаю, аммо ҳали ҳам ишонмасди.
Катта акам шўх эди, бобомга дедики: “Бобо, нариги дунёга кетяпсиз, қайсарлик қилманг, осмонда чиндан ҳам учоқлар учади, бунга ишонмасангиз бўлмайди!”

Бобом кулди ва: “Ҳамманг менга яқинрок келинглар”, – деди.
Биз яқинлашдик. 

Бобом: “Болаларим, аслида мен учоқларнинг учишини биламан. Аммо қурайшликлар менинг севгили Пайғамбаримга дедики: “Ишорат бармоғинг билан ойни  иккига бўл ва у икки парчани яна бирлаштир, шунда биз сенинг пайғамбарлигингга ишонамиз!”
Менинг Ҳабибим бу мўъжизани бажо келтирди. Аммо уларнинг кўпчилиги бошини кўтариб осмонга қарамади ҳам ва дедики: “Абу Толибнинг етимининг сеҳр-жодуси осмонни ҳам қоплади”. 
Улар менинг Ҳабибимнинг мўъжизасига ишонмас экан, мен нега уларнинг мўъжизасига ишонай!”

Раҳматли бобом шу маънода  бошини кўтариб осмонга қарамас ва учоқларнинг учишига ишонмайман, дер эканлар.
Биз эса бобомни масхара қилар эдик.
Ё Раббий, бу не қадар буюк ИШҚ...!

Марзия САЙДАМ

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳар бир одам боласи хатокор (гуноҳкор)дир. Энг яхши хатокор тавба қилувчидир".

Аҳмад ва Термизийлар ривояти.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тушунмайман. Ҳайрон бўлавераман. Икки ойлаб иссиқ овқат емаган, хурмо шохидан қилинган бўйрада ётгани учун баданида шох излари кўринадиган, жун матодан қилинган либос кийган пайғамбарнинг уммати бугунга келиб нега бунчалик ҳашаматга бу даражада ружуъ қўйганини тушунмайман.

Яхшиям энг ишончли ҳадис тўпламлари бор, улар ўзбекчага таржима қилинган. Нега энди уммул мўъминийн ҳақидаги ривоятларни эшитган умматнинг аёллари бу даражада иффатига енгил қарайдиган, дарвозасини дуч келган касга очиб берадиган бўлиб қолди?

Узоққа бормайлик 50-60 йил олдингилар қандай эди? 20-30 йил олдин ҳам ҳозирги ишларни тасаввур қилиб бўлмасди.

Шуни тушундимки, матога ўралиш ва юз терисидан чиқадиган тукни ўз ҳолича қолдириш диннинг энг осон қисми экан.

Диний калималарни бот-бот такрорлаш динга амал қилишнинг энг енгил қисми экан.

Диндор бўлиб кўриниш диёнатли бўлишдан миллион марта осон экан.

Диндорлик имижи ижтимоий ва моддий капитал олиб келадиган жойда зоҳирий диндорлик авж оларкан.

Кечагина дўпписида шўрва ичиб юрган ўзбекнинг болалари бугунга келиб бу қадар олифта бўлиб кетгани жиғимга тегмоқда.

Отанг киму, энанг киму, сен кимсан дегим келяпти.

© Fayzuddin Mumin

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шундай вазиятда яшай олармидингиз?

Ғазода эса яшашяпти. Яна ҳеч кимга шикоят қилмасдан.
Бундай ваҳшиёна ҳаракатларга қувонаётган ўзбеклар борлигини биласизми? Уларни инсон деса бўладими?

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Исроилни ким енгади?!

Бугун Исроил ўз ҳудудидан 1800 километр масофа наридаги Яман ўлкасини ҳам ҳарбий учоқлари билан хароб қила бошлади. Бу унинг минтақавий ҳарбий кучга айланганини англатади.

Исроилни бу урушда АҚШ ва Ғарб қўллаб-қувватлаб тургани очиқ ойдиндир. Яқин Шарқдаги бир нечта араб давлатларида АҚШнинг ҳарбий базалари, Форс кўрфази ва Қизил денгизда АҚШ ҳарбий флоти мустаҳкам ўрнашган. Бу ҳарбий имкониятлар Исроилга қаратилган ҳар қандай таҳдидни тўхтатиш, аммо Исроилдан келаётган ҳар қандай таҳдидни қўллаб-қувватлаш салоҳиятига эга.

Хўш, вазият шу ҳолатда экан, Исроилнинг таҳдидларини ким тўхтата олади?! Бу саволга жавоб излаш учун бир қанча омилларни инобатга олиш керак.

Биринчидан, ушбу эҳтимолий давлатнинг ҳарбий қудрати, бу ерда инсон омили ҳам инобатга олиниши, Исроилга солиштирадиган даражада бўлиши керак. Бугун Яқин Шарқ минтақасининг энг бой давлатларининг аксарининг туб аҳолиси Исроилнинг аҳолисидан кам ҳисобланади. Ҳар қандай уруш ҳолатида сафарбар этилган аскарлар нисбатига кўра, аксар араб давлатлари Исроилга қарши турадиган қўшинни тўплай олмайди. Фақатгина, минтақадаги Туркия, Миср, Саудия, Эрон каби давлатлар бундай қудратга эга. Қолган бошқа давлатлар, масалан, Кувайт, Баҳрайн, Уммон, БАА, Иордания каби давлатлар бу рўйхатда ўрин ололмайди.

Иккинчидан, ушбу эҳтимолий давлатнинг миллий мафкураси Исроилнинг сионистик мафкурасига зид бўлиши керак бўлади. Зеро фақатгина кучли мафкурагина инсонларни ўз мақсадлари йўлида собит ушлаб тура олади. Шунинг учун, бирорта либерал-демократик давлатдан Исроилга қарши мардонавор курашишни кутиб бўлмайди. Чунки либерал-демократлар наздида ҳар доим ўз юрти учун курашаётган мазлум фаластинликлар террорист, исроилликлар антитеррор куч сифатида гавдаланаверади. Шундай экан, минтақадаги дунёвий, либерал-демократик давлатларни Исроилга қарши курашадиган кучлар сафидан ўчириб турса ҳам бўлади.

Учинчидан, ушбу эҳтимолий давлатнинг халқи якдил ва миллий мафкурага содиқ бўлиши, ўртасида тафриқа бўлмаслиги керак. Зеро ҳар қандай тафриқа ҳақнинг ботилга қарши курашида зиёнга ишлайди. Шунингдек, тафриқага мубтало бўлган халқнинг ичидан душманга хизмат қиладиган хоинлар доим чиқаверади. Шунинг учун ҳам, Исроилга қарши кураша оладиган давлатлар сафидан, масалан, Эрон, Ироқ ёки Сурия ўрин ололмайди.

Тўртинчидан, Исроилга қарши эҳтимолий курашувчи давлатнинг аҳолиси билан унинг раҳбарияти ўртасида якдиллик бўлиши керак. Раҳбар, сафарбарлик эълон қилганда, халқ лаббай деб жавоб қиладиган, халқ мазлумларни деб қўзғолганда, раҳбар лаббай деб жавоб берадиган ҳолатда бўлиши керак. Бундай шароитни Миср, Саудия, Иордания, Туркия, Сурия каби давлатлардан топиш қийин.

Бешинчидан, Исроилнинг хунрезликлари оддий тарихий жараёнлар эмас, балки катта аломатларга далолат қиладиган воқеалардандир. Қиёматнинг каттаю кичик аломатлари бир деганда содир бўлмайди, балки йиллар давомида шаклланиб келади. Мадомики, Бани Исроилнинг ер юзида яна бузғунчилик қилиши ва унинг алалоқибат жазосини олиши илоҳий ваҳийлар билан тасдиқланган экан, демак унга қарши курашадиган куч ҳам илоҳий иродага мос бўлиши керак. Бу эса аҳли суннат ва жамоа ақидасини мустаҳкам ушлаш билан бўлади.
Шунда, савол туғилади: Яқин Шарқда ёки унинг атрофида, аҳолиси жиҳатидан майда араб давлатларидан кучли, миллий мафкураси аҳли суннат ва жамоа ақидаси устига қурилган, халқи ва ҳукумати шу мафкура ва ақидани мустаҳкам ушлаган, халқи ва ҳукумати ўртасида ўзаро ишонч мустаҳкам ўрин олган давлат борми?!

Маҳдий Хуросондан чиқади…(ми?)

© Тарих ва сиёсат

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота Қуръонни тўлиқ ёдлаб қайтган ўғилнинг оёғини ўпмоқда.

Бу манзарани Аллоҳни танимаган ва охиратни ўйламаган кишигина тушунмайди.

Қуръон таълимига қарши чиқаётган эй сиз, оталарни бундай ҳис ва бахтиёрликдан айнан сиз мосуво қилмоқдасиз!

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Иброҳим Сакрондан: "Гуноҳкор одам ҳам Аллоҳнинг динига хизмат қилиш шарафига ноил бўлиши мумкинми?", дея сўрашди. У киши шундай жавоб қилди: "Аллоҳ динига нусрат беришни фаришталарга хослаб қўймади".

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бизлар ширин тушлар кўриб ухлаб ётганимизда, яҳудийлар Қуддусдаги Буроқ деворининг ғарбий қисмида ўз ғозийларининг ғалабасини сўраб ибодат ва муножотлар қилмоқда.

Бизнинг (мусулмон давлатларнинг) қўшинлари казармасида хуррак отаётган бир пайтда исроил ғозийлари Ливанга бостириб кирди, Ғазони қийратмоқда, Ироқ, Сурия ва Яманни бомбаламоқда.

Айни дамда уммат ухламоқда, душман жиҳод қилмоқда.

@MubashshirAhmad
"Ҳаётнинг маъноси нима?" деган саволга жавобни билиш учун киши диндор бўлиши керак.

Альберт Эйнштейн

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бир зоҳиддан сўрашди: Юзингиз доим ёришиб, хурсанд юришингизнинг сири нимада?
У зот жавоб берди: Бор ишим Аллоҳнинг қўлида бўлгани ҳолда маҳзун юришдан ҳаё қиламан!

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғазо кўчаларида байрам. Бир йил ичида илк бор.

Кўчаларимизда байрам бардавом бўлсин!...

@MubashshirAhmad
Мен сизнинг ўрнингизда бўлганимда Эронни ёмонлайвермай, нега биздан ҳеч ким қўрқмай қўйгани, сунний оламнинг нега заиф ва пароканда экани ҳақида ўйлаган бўлар эдим.

Агар ҳозир Эрон ўрнида исроилни бомбалаган, масалан Испания бўлганида ҳам, бу христиан давлатни айбламаган ҳолда уни қўллаган бўлар эдим.

Эрон кеча қоронғу қалбимизга йилт этган учқун ёқди, исроилни довтиратиб қўйиш мумкинлигини кўрсатди, Ғазодаги аҳлимизга бир кун бўлса-да байрам тақдим этди.

Энди бу ёғига ўзимизнинг ҳолимизни ўйлайлик, қандай қилсак, сиз айтаётган спектаклни рост воқеликка айлантириш мумкинлиги ҳақида бош қотирайлик. Асосийси, гапдан фикрга, амалга ўтайлик!

@MubashshirAhmad
«Умрачилар» иши қийинлашди. Бу монополиянинг бошланишими?

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/qQ6zigvppGM

©️Azon Global
Темир гумбаз.
Қудратуллоҳ Аҳмад иш бошлабдилар:

Ассалому алайкум!

Биз бизнесингизни автоматлаштириш билан шуғулланамиз. Ҳусусан, AmoCRM, Moy sklad ва IP телефония тизимларини ўрнатиш ва созлаш орқали, иш жараёнларингизни осонлаштирамиз ва сотувларингизни оширишга ёрдам берамиз. Бу дастурлар қуйидаги соҳаларда ишлайдиганлар учун жуда хам мос келади:

- Автосалонлар
- Турфирмалар
- Онлайн савдо
- Клиникалар
- Ўқув марказлари
- Консалтинг компаниялари
- Уй савдоси билан шуғулланувчи маклерлар
- B2B савдо билан ишлайдиганлар
- Айти компаниялар
- Мебел дўконлари
- Архитектура фирмалари
- Омборхоналар
- Дўконлар ва бошқалар

Бизнинг ечимларимиз орқали сиз нафақат ишингизни осонлаштирасиз, балки мижозларингиз билан муносабатларни ҳам яхшилайсиз. Бизнесингизни ривожлантириш учун биз билан боғланинг!

📲 Телеграм: @amo_crm
📞 Телефон: +99877 000 76 00

Яқинларингизга биз ҳақимизда хабар беринг ва ушбу постни улашишни унутманг! Катта Раҳмат!

@MubashshirAhmad
Мен сизни ақллар жангига чорлар эдим-ку, аммо қуролсиз эканингизни кўриб турибман-да.

Вильям Шекспир

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/11/16 06:42:04
Back to Top
HTML Embed Code: