Telegram Web Link
Дунёнинг битта ифлос давлати жаҳон ҳамжамиятини таҳқирлашда, ўйнатишда давом этмоқда. Катта давлатлар оғзига толқон солиб олган. Кичикларининг ранги ўчган.

UNRWA - қочоқларга ёрдам бериш БМТ агентлиги саналади. Фаластинлик қочоқларга 75 йилдан бери ёрдам бериб келаётган Жаҳон ҳамжамиятига қарашли бу агентликни исроил террористик ташкилот дея эълон қилиб, фаолиятини тақиқлади. Фаластинликлар энди зўр-базўр кун кўришларига ёрдамчи бўлаётган охирги чораларидан ҳам маҳрум бўлишди.

Бу хабардан яна битта хулоса олса бўлади: террористик ташкилот ёки террорист дейиш золимларнинг мазлумларга нисбатан ноҳақ тақайдиган лақабига айланиб улгурибди. Энди бу ибора менинг наздимда ўзининг ҳақиқий маъносини ташимайди.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Атайлаб икки марта эшитиб кўрибман. Олий таълим вазиридек одамнинг "ўқув формаси" ҳақида нима деётганини тушуниш қанчалар ҳаракат қилсам ҳам ҳеч нарса англамадим. Мантиқсиз иш бўлгандан кейин уни оқлашга ишлатилган иборалар ҳам алмойи-алжойи бўлади-да. Афсус, ишларимиз шундай мантиқсиз.

Иқтибос: "Университетларда талабалар ҳар хил кийим кийиб юрса, жамиятда ҳар хил кийинадиган одамлар (!!) пайдо бўлади. Кейин шу туфайли жамиятда тўқнашувлар юзага келади"… (войдооод, даҳшат фикр. Яна ҳам жумлаларнинг лаб-лунжини тўғирлаб ёздим).

@MubashshirAhmad
Мустақиллик нима?

Ҳар қандай истилочи, бир ўлкага қадамини қўяр экан у ерларни абадий талашни кўзлайди. Худди шунингдай қачонлардир руслар бизнинг ўлкаларни истило қилар экан “бу ўлка абадийян Россия империяси ҳомийлигига олинди” дейишганди, ундан кейин советлар ҳам абадийликни даъво қилишди...

Золимлар ҳар қанча исташмасин, қудратига ишониб, ҳар қанча илоҳликка даъво қилишмасин, вақти келгач, Озар ясаган тош будлар каби чил парчин бўлдилар. Бу эса ҳеч нарса абадий бўлмаган, ўзгариб тургувчи замонанинг ўз эгаси борлиги, барча нарса унинг иродаси билан содир бўлишига, ишорадир... Бу кун аслида, англаш кунидир, эҳтимол Мустақиллик куни шуниси билан ҳам муқаддас...

Мустақиллик бу умиддир...
Халқнинг чин дилдан қилган орзуси, илтижоси бир куни келиб албатта амалга ошиши мумкинлигининг исботидир. Ҳар қандай ҳолатда бўлсанг ҳам умидингни сўндирма!!!- деган даъватдир...

Мустақиллигимиз абадий бўлсин азизлар. Байрам муборак!!!

@tanatoz1920

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Айрим фикрларига, айниқса "исломий бошқарув демократияни давом эттирмайди", деганларига ва нописанд иборалар қўллашларига қўшилмасамда, Ибрат Сафонинг бу мулоҳазалари эътиборга молик. Улардаги фикр ёзда қор ёққандек кутилмаган бўлди. Қизиқ гаплар бор, маълумотингиз учун.

===============
Мустақиллигимиз ҳақида таҳлиллар яна янграр экан, узоқ йиллар сиёсатшуносликдан таълим олган одам сифатида ўз прогнозимни қўшсам - ҳақиқий демократия Ўзбекистонда Исломий бошқарув ўрнатилишига сабаб бўлади.

Буни мен яхши ё ёмон демаяпман. Шуни эсда тутинг. Менинг буни яхши ё ёмон дейишим - масалани иссиқ ҳам, совуқ ҳам қилмайди.

Демократия амалда жуда кам ҳолларда аксар кўпчиликнинг хоҳиш-истагига асосланади. Айниқса Европа давлатлари тепасидаги бошқарувларда одатда электоратнинг 30-40% овозини ола олган партиялар ҳукм суради.

Яъни, қолган 70-60% электорат аслида кўпчилик бўлса ҳам, ўзаро тарқоқ сиёсий қарашларга эга. Кўп ҳолларда ҳукуматга келган кўпчилик (аслида озчилик) партияси ҳукумат тузиш учун бошқалар билан коалиция тузишга мажбур.

Ўзбекистонда ҳақиқий демократик сайловларга йўл очиб берилса ва ҳар қандай партия рўйхатдан ўтса, Исломий партия ғолиб бўлишига ишоралар кучли. Дунёвий бошқарувни коррупция, непотизм, новатанпарварликка тенг дея кўрувчи қатлам каттагина ва ўз овози орқали уни ағдаришга тайёр. Уларни бунда айблаб ҳам бўлмайди, бу мавқелари асосли бўлиши мумкин.

Бу партиянинг етакчилари ҳам тайёр - “ТикТок муллалар” ижтимоий тармоқларда жуда катта издошларига эга, ҳукумат идоралари, ҳуқуқ органларидан ташқари мустақил зиёли ноширлар ва сиёсатшунослар гуруҳи ҳам жамиятда фаол. Ҳеч қандай бошқа қатлам Ўзбекистонда уларчалик фаол эмас ва улар каби йирик потенциал сайловчилар оқимини бошқармайди.

Аммо, бу партияни зиёли ноширлар ё сиёсатшунослар бошқариши эҳтимоли кам (балки де-юре.). Аслида асосий куч энг овози баланд, энг популист аъзода бўлади.

Ҳозир демократик давлатларда ҳам шундай - Борис Жонсон, Трамп, Орбанлар бунга яхши мисол. Ўзбекистонда ҳам диндор қатламга етакчилик қилаётган шундай шахслар бор. Улар учун демократия - шунчаки юқорига етиб олишдаги восита.

Хўп, демократия орқали Исломий бошқарув ўрнатилса, нимаси ёмон? Ҳеч нимаси ёмон эмас, кўпчилик ёки яхши уюшган озчилик раъйи шу экан - улар демократик давлатда ҳукуматга чиқишга ҳақли.

Демократия керакми, мана демократия. Аммо, бир кичик аммоси бор - диндор партиялар одатда демократик тузумни давом эттиришни исташмайди ва уларнинг ҳукми остида жамиятдаги турфахил қарашлар четлатилиб, фақат динга мувофиқлик таъминланади. Қолганлар ё мослашади (алмисоқдан қолган коммунистлар дарров салла кийиб олади) ё чиқиб кетади, ёки …

Бу айнан қачон юз беришини айтиш қийин. Экс-коммунистлар гуруҳи табиат тақозоси билан барибир ўлиб битади ва бир кун янги сиёсий қатлам ўртага чиқади. Лекин, у ҳақиқий республикани ўрнатиши хомҳаёл.

Хуллас, кейинги бир неча ўн йилликда Ўзбекистонда ҳақиқий демократия, яъни бир партия 5 ё 10 йилдан сўнг халқ фикри ўзгаргач, “марҳамат” дея мухолиф партияга ҳукуматни топшириб берадиган “Ғарбона” демократия ўрнатилмаса керак. Яна қайтараман - буни яхши ё ёмон демаяпман - мен четда яшайман ва бир ухласам, қотиб ухлайман.

© Ibrat Safo

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Хорлик хорланганларнинг руҳиятидаги ҳозирликдан юзага келади. Ва бундан золимлар моҳирона фойдаланади".

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Mezana" халқаро илмлар академиясида кириш имтиҳонлари давом этмоқда

"Mezana" академиясида 31 август тонгидан бошлаб кириш имтиҳонлари қизғин тарзда давом этмоқда. Имтиҳон, Доктор Омир Муҳаммад бошчиликларидаги бир гуруҳ академия устозлари назоратида бўлиб ўтмоқда.

Талабаларнинг имтиҳон талабларига жавоб бера олишдаги кўрсатаётган ҳимматлари хусусан араб устозларимизнинг эътиборини тортяпти албатта.

Шу ўринда маълумот учун, "Mezana"да таълим олишни хоҳлаб, қабулга ёзила олмаганлар учун ҳали ҳам имконият мавжуд. Жорий имтиҳонларда иштирок этмоқчи бўлган илм талабидагилар қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишлари мумкин.

📚 Академия курсининг қабул ҳақидаги эълонига ўтиш 👈🏻

📚Мадраса курсининг қабул ҳақидаги эълонига ўтиш 👈🏻

📚Аёллар академияси курсининг қабул ҳақидаги эълонига ўтиш 👈🏻

❗️Шошилинг, жойлар сони чекланган! Дарслар 15 сентябрдан бошланади.

05077631313 @Mezana_82
05065443779 @mezanamanager
“Ҳаётга қарашингни ўзгартир”: Деизмга кўра олам нима учун яратилди? (+видео)

Бугун – билим, маълумот кўпайди, илм олиш имкониятлари чек-чегара билмай қолди. Бироқ илм-фан тараққий этгани сари руҳий таназзул, инсонийликдан, яратилиш мазмун-моҳиятидан узоқлашиш, ҳиссий ва қалбий ҳақиқатларни ақл ва мантиқ билан инкор этиш ҳам кучайди. Ана шундай инкорчилар орасида деистлар минг йиллар давомида ҳақлигини миллионлаб бор исботлаган ҳақиқатларни рад этишни бошлади. Ушбу изланишимизда уларни фош қилиш, ўзларининг усуллари, ақл ва мантиқ йўли билан инкор этишни мақсад қилдик. Учинчи қисм – деизмга кўра олам нима учун яратилгани ҳақида.

Батафсил: https://azon.global/1928

©️Azon Global
"Ёшлар бугунимизнинг ярми ва келажагимизнинг ҳаммасидир".

Бунга эътиборсиз бўлмайлик. Ҳозир замон ўттиз йил олдингидек эмас. Чалғитувчи ва бузувчи сабаблар ва воситалар жуда кўп. Ёшлармизга қийин, ўзлигини сақлаб қолишида ёрдам берайлик уларга.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда йирик миқдорда уюштирувчи дори воситалари қўлга олинди. Бу воситалар Сурияда ишлаб чиқарилган. Сурияга қўшни Ироқ ва Иорданияда ҳар куни кўплаб миқдорда кимёвий уюштирувчи таблеткалар чегарадан ўткизилаётганда қўлга олинади.

Авваллари бу моддалар Ғарб демократиясига бўйсиндирилаётган Афғонистондан чиқарди. Сиёсий таҳлилларга кўра, ҳозирда Афғонистонда бу муаммо бартараф этилган.

Бироқ, энди  Ғарб демократияси қўллаб-қувватланаётган Сурияда бу авж олди.

Тасодифми?

Тарихдан Опиум урушлари ҳақида ўқисангиз, инглизлар опиум орқали Хитойни қандай синдиришмоқчи бўлганини кўрасиз.

Аслида, мамлакат хавфсизлигига чаппасига ўралган рўмол ва таралмаган соқолдан кўра ҳавфли нарсалар таҳдид солади. Бу таблеткалардир. Ҳар бир таблеткага ўтирган ўзбек боласи дарвозани очиб берувчи хоинга айланиши мумкин.

Тўғри, ҳозир даврвоза орқали эмас, гибрид йўллар билан, телеграм орқали митингга чақиришлар, "фалон жойда таблетка тарқатиляпти" деган гап-сўзлар, ёки аниқроқ топшириқлар билан кирилади.

Муҳими усул ўша, манфаатдорлар ўша, алдангандар ўша.

Эҳтиёт бўлайлик.

© Тарих ва сиёсат

@MubashshirAhmad
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Агар бандадан шаҳват ғолиб келиши ёки табиатининг қуввати туфайли гуноҳ воқеъ бўлса, Аллоҳ мана шунисини кечириши мумкин. У гуноҳга, уни хоҳламай ва нафсида қасд қилмай воқеъ бўлади. Бу бандага Аллоҳнинг мағфирати, кечиши ва афвини умид қилинади. Чунки Аллоҳ таоло унинг заифлигини, шаҳвати ғолиб эканини билади. Ҳамма вақт ҳам унга сабр қилолмаслигини кўради. Агар у гуноҳ қиладиган бўлса, Роббисига хузуъли, эзилиб, хавфсираб, нафсидаги шаҳват гуноҳидан хижолатга тушиб ва иймони бу ишни кариҳ кўрган ҳолда қилади. У баъзида нафс чақириғига жавоб қилса, гоҳида иймон чақириғига ижобат этади.

Лекин ким гуноҳдан тап тортмасликка, қўрқмасдан унга қадам ташлашга ва Аллоҳ учун шаҳватни тарк этмасликка ишини бино қилган экан ва гуноҳидан шоду ҳуррам бўлиб, маъсиятга эришганда юмалаб куладиган бўлса, мана шундай одамга унинг билан тавбаси ўртаси тўсилишидан ва унга муваффақ бўлмаслигидан қўрқилади.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Зарурат туфайли аввалги ва ҳозирги "прогрессив" қатламнинг идеаллари ҳисобланган немис мутафаккири Фридрих Нитсшенинг энг кенг тарқалган "Худо ўлди" деган иқтибоси ўрин олган "Қувноқ билим" (1882) ҳамда замонавий физик олим Стивен Хокингнинг "Замоннинг қисқача тарихи" (1988) номли илмий-оммабоп китобларни ўқиб чиқдим.

Ибн Рушд, Форобий, Ғаззолий, Ибн Сино ва Мотуридий каби буюк мутафаккирларимизнинг ўз даврида маълум бўлган илм ва имкониятлар доирасидаги тафаккури ва мазкур икки олимнинг тафаккурини солиштиргач, тўғриси ёки мен ҳам Нитсше ва Хокинг даражасига етиб қолдим, ёки дунё тескари айланиб, илм ва назар ортга қараб кетган деган хулосага келдим ))

Зеро минг йил аввалги шарқ мутафаккирлари кўтарган мавзулар, уларга келтирган назарий ва ақлий жавоблари, бурҳоний ҳужжатларининг вазни олдида Нитсше билан Хокинг менга ўхшаган битта популист блогерга ўхшаб қолади.

Доим айтаман, "истина где-то рядом".
Лекин биз кераксиз жойлардан қидириб юрамиз.

© Саид Комил Муҳаммад Карим

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дунё тартиби ўзгариш ёқасида: Ғарб цивилизациясининг ҳукмронлиги тугаяптими? (+видео)

Айни пайтда дунё яна қайта шаклланиш остонасида турибди. Бунинг белгиларини дунёни ларзага солаётган воқеа-ҳодисаларда кўриш мумкин. Россия-Украина урушидан аввалроқ заифлашиб бораётган империя – АҚШ ва янги пайдо бўлган куч – Хитой ўртасидаги уруш қайсидир маънода бошланиб бўлди.

Батафсил: https://azon.global/1938

©️Azon Global
Соқолофобия — Ўзбекистонни шарманда қилаётган ҳолат

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/E2Oau-Yij4A

©️Azon Global
"Любая девушка, верующая в Аллаха, достигшая полового созревания, обязана шариатом носить платок. Поэтому девочка этого возраста должна ходить с платком. Мы уже говорили об этом. Читающая намаз девочка хочет ходить с платком. Почему ее права должны быть ограничены?"

(с) Главный муфтий Казахстана Наурызбай Таганулы.


📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Замин аҳли ичида динимизни ўрганишга ва унинг сирларини англашга энг муҳтож бизмиз.

Биз миллиарддан икки юз миллион зиёдамиз (ҳозир бир миллиард етти юз миллион атрофидамиз - тарж.). Биз ер аҳолисининг чорагини ташкил қиламиз.

Ҳар тўрт ё беш кишининг ичида бир мусулмон топилади. Лекин у мусулмончиликни меросга олган, номигагина муслим.
У тиловат ва покланиши билан, Китоб ва ҳикмати билан мусулмонми?

У инсониятнинг олди бўлган цивилизацияси билан мусулмонми?

У душманига муҳтож қилмайдиган саноатига эга мусулмонми?
У одамларга бош ва дунёга устун қиладиган ақлий ва ахлоқий тараққиётга эга мусулмонми?
Йўқ!!!

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Она қалби

Умму Қайс бинти Муҳсиннинг кичик гўдаги ўлиб қолди. Бундан у жуда қаттиқ изтироб чекди. Фарзандини юваётган ғассолга қарата у: "Боламни совуқ сувда чўмилтирма, ўлдириб қўясан", деди.

@MubashshirAhmad
Миллат тушунчаси — бирлик воситасими ёки парчалаш қуроли?

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/X5e6DYQe9Ig

©️Azon Global
Соқолофобия - генетик касалликми?

Бугун мамлакатимизда диний соҳада амалга оширилаётган кенг ва изчил "ислоҳот"лардан бири соқолга қарши курашиш бўлиб қолди.

Бундай "ислоҳотлар" шунчалик меъдага тегдики, давлат ва жамиятнинг тинчлиги ва ундаги адолатнинг гарови бўлган ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларга нисбатан "сартарош" деган масхараомуз тамғанинг босилишига олиб келди.

Аслида, сиёсий жиҳатдан баҳолаганда ҳар қандай ислоҳот мавжуд тузумнинг легитимлиги ва аҳолининг унга бўлган ишончини ва ҳурматини оширишга қаратилган бўлиши керак эди.

Бироқ, соқолга қарши кенг ва қамровли профилактик сиёсат мамлакатда сиёсий истеблишментнинг тафаккур даражасига нисбатан ҳаққоний шубҳаларни келтириб чиқармоқда.

Баъзан, бу сиёсат мамлакатда атайлаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини обрўсизлантириш учун қилинмаяптими, деган фикрга борасан.

Нима бўлганда ҳам, бугун Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган изчил соқолофобия сиёсати вақтлар ўтиб тарихий воқеълик сифатида эсланади. Ўшанда, келгуси авлод эҳтимол, шунча муаммолар турганда соқолдан хавфсираб юрганимиз учун биздан тескари мағрурланар?!

Соқолдан қўрқиш бизнинг қонимизда бор, десак ҳам бўлади. Чунки тарихда ҳам бизнинг юртларимиз сиёсатчилари соқолофобия билан кулгига қолгани аниқ.

Бу ҳақда араб географ олими Ибн Ҳавқалнинг "Китоб суратул-арз" асарида Яжуж ва Мажуж халқалари ҳақида шундай ёзади:

"Уларнинг мамлакатига камдан кам ҳолларда соқолли кишилар боришга журъат қиладилар, чунки уларнинг кўпчилиги юзидаги сочи ва муйлови жуда сийрак. Яжуж ва Мажуж қабиласидаги катта ёшли одамлар соқолсиз ва туксиздир. Уларнинг мамлакатига серсоқол
одам келса, Яжуж ва Мажуж қабиласи подшоҳи унинг соқолини юлиб ташлашни буюради. Кейин у соқоли олдириб ташланган савдогарга яхшиликлар қилиб, унга совға-саломлар беради. Бу Сирдарё атрофида жойлашган вилоятлар эди."


Бундан кўриниб турибдики, соқолдан қўрқиш касаллиги бизнинг "қонимизда бор". Бизнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларимизда соқолни юлдириб ташлаш касаллиги балким қандайдир сиёсий мерос бўлиб қолгандир.

Агар ундай дейдиган бўлсак, соқоли юлинганларга бериладиган совғалар қани?!

© Тарих ва сиёсат

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/10/03 23:23:51
Back to Top
HTML Embed Code: