Telegram Web Link
Бизда ҳам аёлларни кеч турмушга чиқишга чақириш ва мажбурлаш жараёнлари кетяпти. Қуйида берилган Fayzuddin Mumin'нинг фикрларини ўқисангиз, бу иш нима мақсадда амалга оширилаётганини тушуниб олишингиз мумкин:

===================
Репродуктив жараёнда эркакларнинг ҳиссаси зўрға 1% чиқаркан, 99% меҳнатни ва машаққатни аёллар зиммасига олади.

Американинг Yale университетида демография бўйича курсни тинглаяпман, профессор айтмоқда, биз демографлар эркаклар билан ишимиз йўқ, фақат аёлларни муҳокама қиламиз чунки бу масалада эркакларнинг аҳамияти жуда оз, бир дона эркакнинг уруғидан бир даврнинг ўзида минглаб бола туғилиши мумкин аммо битта аёлдан битта туғилади.

Барча Ғарб давлатлари бевосита ва билвосита турли чораларни кўриб туғилишни оширишга ҳаракат қиларкан, солиқ имтиёзлари бериш, ҳар бир болага ойлик тўлов, оналар учун таътил, ҳатто оталар учун таътил, субсидияланган боғча ўринлари ва бошқа кўплаб чораларни қўллашига қарамай барибир туғилиш камайиб кетмоқда. Аммо айни пайтда бошқа чоралари тескари натижа бермоқда масалан ЛГБТ. Хуллас бир пайтнинг ўзида газни билан тормозни босиб рулни ўнга чапга буришга ўхшайди, бир йўналиш ва уйғунлик йўқ.

Араб давлатларида уйланишни кечиктириш орқали туғишни камайтириш сиёсати олиб борилган экан, аёл қанча кеч турмуш қурса унинг репродуктив умри шунча қисқарган бўлади, олий таълимни тарғиб қилиш ва аёлларни кенг миқёсда меҳнат бозорига жалб этиш шу мақсадлардан бири дейди чиндан ҳам Саудияда қизлар турмуш қуриш ўртача ёши ҳозир 25-27 бир пайтлар 17-18 бўлган, ҳозир 30дан ошса ҳам турмушга чиқмаганлар кўп.

Хуллас давлат ҳам аҳмоқ эмас эканда, катта манзарани кўриб шунга яраша сиёсат ишлаб чиқаркан. Миср Саудия каби давлатларда уйланиш ниҳоятда қийинлиги ва уни ўзгартиришга ҳечким ҳаракат қилмаслигини тушунгандек бўлдим. Ҳамма араб давлатларида уйланиш қийин, ортиқча талаблар кўп, бизники ҳолва бўлиб қолади.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Baxtiyor ABDUG'AFUR
"МОЙКА" муаммоси

Машина ювиш учун "мойка"лар жуда урф бўлди.

Уларда, одатда, фаол кимёвий воситалар (активная химия) ишлатилади. Ушбу воситалар таркибида, умумий олинса, анионли ва катионли сирт фаол моддалар (СФМ), ЭТДА ( этилендиаминтетрасирка кислотаси) тузлари, натрий ишқори ва турли буёқлар мавжуд. Асосий моддалари анионли СМФ ҳисобланади. Айрим манбаларга кўра, 15% гача шундай бирикмалар қўшилади.

Анионли СФМ кимёвий жиҳатдан ўта фаол ҳисобланади. Қийин эрувчан ёғларни ҳам эритади.

"Мойка"га борадиганлар сезган, лекин эътибор бермаган бир нарса: фаол кимёвий восита сепаётганингизда нафас олишингиз қийинлашади. Бу анионли СФМнинг таъсиридир. Бу моддалар гипоксия - нафас олишни қийинлаштиради. Тез-тез машина ювадиганлар бора-бора тўлиқ нафас олишга қийналади.

Юқоридаги воситалар аллергия чақиради. Буйрак ва жигар каби муҳим аъзоларга таъсир этади.

"Мойка"дан чиққан сув қаёққа кетади? Унинг назорати борми? Бу саволга мен жавоб бера олмайман.

Ҳозир нафақат шаҳарларда, балки туман ва қишлоқларда кўпаймоқда. Бу жойларда оқар сувлар "мойка"ларнинг "фаол кимё"сидан ҳимояланган эмас. Ҳар куни тонна-тонна заҳарли оқава оқизилади, қаёққа оқаётгани, табиий манбалар - экотизимга таъсири илмий таҳлил этилган эмас.

"Мойка"лардаги кимёвий воситаларга қандай асосда рухсат берилган, билмайман.

Тупроқларимиз заҳарланган деб собиқ Иттифоқни қоралаймиз, ёмонлаймиз, лекин ҳозирги бу ишимизга қандай баҳо берамиз?

Мен "мойка"ларга қарши эмасман, лекин кимёвий воситаларни чеклаш керак! Бу воситалардан ҳеч ким ҳимояланган эмас. Сабабини юқорида келтирдим: унинг оқаваси барибир айланиб-айланиб ичимлик сувига қўшилади! Оқава сув буғланиб ҳавога сингиб кетиши мумкин, лекин унинг таркибидаги ҳамма модда тупроқда қолади, бошқа сув манбаси барибир уни "топиб" олади.

Балки бизда ҳали маиший кимёвий воситалар ҳақида қонунчилик йўқдир, бундан хабарим йўқ, агар бўлмаса, қонунчилигини ишлаб чиқиш вақти етган.

Онкологик касалликлар кўпайиб кетганини кўп гапирамиз. Унутмаслик керакки, бу касалликнинг энг асосий манбаси - маиший кимёвий воситалар! "Мойка"нинг моддалари, ошхонангиздаги ювиш воситалари!

Умид қиламанки, фикрим мутасаддиларга етиб боради ва масала ижобий ечим топади.
Тун бепоён. Бизнинг чироқларимиз эса жуда нурсиз. Қуёш чиқмагунча, атроф ёришмайди.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хурмо ёғочига суяниб хутба қилар эдилар. У зотга минбар қўйилиб, ёғочни тарк этганларида, унинг зорлангани эшитилди. (Минбардан) тушиб уни бағирларига босгандилар, у тинчланди.

Маҳзунни, у хотинми, фарзандми ё бошқа тирик жонзотми, бағирга босиб тинчлантириш, суннат амалга айланди.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Яъқуб ибн Бахтон айтади: "Қиз фарзандим еттита эди. Қиз туғилса, Аҳмад ибн Ҳанбал ҳузурларига кирардим. Шунда: "Эй Абу Юсуф! Пайғамбарлар қизларга ота бўлишган", дердилар. Буни эшитганда менинг тундлигим кетарди".

@MubashshirAhmad
Россия угрожает Узбекистану! Амбиции России и политические интриги Прилепина против Узбекистана.

Смотреть 👉 https://youtu.be/X7QwfHIq508

©️Azon Global на русском
Камида минг йилдан бери Марказий Осиё халқлари ҳеч қандай чет тили ёрдамисиз бир-бирини тушуниб, ўзаро сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни ўрнатиб келганлар.

Бироқ, Президент ҳузуридаги "Стратегик ислоҳотлар агентлигининг детектори биринчи ўринбосари Абдулла Абдуқодиров "Рус тилини, "Марказий Осиёда давлат тили деб эълон қилишимиз керак", деган фикрни илгари сурган эди.

Марказий Осиёнинг биргаликда ривожланишида рус тилига "лингуа франка", яъни умумий тил мақомини беришни стратегия даражасига чиқариш, аслида, бундан юз йил аввалги рус шарқшуноси, миссионер ва Марказий Осиёни руслаштириш ғоясининг асосчиларидан бири бўлган Николай Остроумовнинг руслаштириш стратегиясини тўғридан-тўғри амалга ошириш ҳисобланади.

Айнан, бугун Марказий Осиё халқлари бир-бирларини бир деганда яхши тушунолмаётгани, ёзувлари ва имлоларидаги тафовут, тилни ривожлантиришдаги фарқли ёндашувлари ана ўша пухта ўйланган стратегиянинг маҳсулидир.

Шу тариқа рус тили тезроқ кириб келар, амалдорлар ўз тилини унутиб, русчада эркин сўзлашар, халқнинг руслашиши осонроқ кечиши керак эди.

Бугун ҳар қандай қийинчиликларга қарамай, Марказий Осиё халқлари ўзаро ўз тилларида сўзлашиши, фақатгина маҳаллий тилгина протокол тили бўлиши керак. Бу қийинчилик, яқин келажакда, дейлик беш-ўн йилда самара бериб, интеграциянинг янги қирраларини очиб беради.

© Тарих ва сиёсат

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Истанбулдаги "Мезана мадраса"сида қабул давом этмоқда

А
кадемияга киришда араб тилини билмайдиган ўғил болалар учун махсус икки йилга мўлжалланган "Мезана мадрасаси" ташкил қилинган.

"Мезана мадрасаси"да толиби илмлар араб тилида ўқиш, сўзлашиш, сарф, наҳф, ақоид, фиқҳ, сийрат, Қуръони каримни ўқиш ва ёд олиш илмларини икки йил мобайнида 6 босқичда ўрганишади.

Дарслар Аҳли сунна вал жамоа эътиқоди, ҳанафийлик мазҳаби ва нақшбандийя тариқати бўйича ўтилади.

❗️Шошилинг, жойлар сони чекланган.

Дарслар 15-сентябрдан "Мезана"нинг янги биносида бошланади.

Мезана муассиси - шайх Мубашшир Аҳмад бўладилар.

Мадрасамизда ўқиш учун қандай ҳужжатлар кераклиги ва тўловлари ҳақида 👉 🔗 ҳавола (линк)

📹 Рўйхатдан ўтиш учун видеоқўлланма бу ерда 👉 🔗ҳавола (линк)

🧾 Рўйхатдан ўтиш: 👉 🔗 ҳавола (линк)

⚠️ Аёллар бўйича қабул кунлари ва шартлари ҳақида @Mezanauz_academy телеграм канали орқали кузатишингиз мумкин.

🚀 @Mezana_82
🚀 @mezanamanager
📞 05077631313
📞 05065443779

Манзилимиз: @mezanauz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бизнинг худосизларимизни ғарб атеистларига нисбатан хатоси иккитага кўпроқ:

1. Бизникилар ўзгартирилмаган дин - исломга қарши курашишади. Насроний ғарб бўлса динига ўзгартириш киритавериб, унинг илоҳийлигини йўққа чиқарган. Инсоний қосир фикр аралашган дин танқид қилинишга ҳақли. Аммо самовийлигидан битта ҳарф ўзгармаган исломимизга қарши курашиш оғизда пуфлаб қуёшни ўчиришга уриниш саналади. Бундай хатони оқил қилмайди.

2. Ислом дини бир кун ҳам илмга қарши бўлмаган. Билъакс ваҳийнинг биринчи куниёқ ўқишга буюрган. Илм ва олимлар фазли осмон қадар кўтарилган. Унда инквизиция ҳодисаси бўлмаган, илми туфайли олимлар қатағон қилинмаган, илмий ҳақиқатлар олди тўсилмаган. Шундай экан илм ва олимга зулм қилган динга қарши бўлган далилларни исломга татбиқ қилиш зулм. Бузилган дин стандартлари билан Аллоҳ қиёматга қадар ўзгартиришдан асрашга кафил бўлган динга муносабатда бўлиш адолатсизлик.

Атеистларимиз ишларини мана шу икки хатони тузатишдан бошлашса, бор уринишлари чиппакка чиқиб, олдиларида ҳақиқат бўй-басти билан намоён бўлади ва ўзлари ҳидоят эшиклари олдидан чиқишади.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жадидларнинг илмий салоҳияти ўз даври учун эътиборли бўлса-да, уларни бугунги мезонларга кўра олий таълимни ҳаққоний тугаллаган мутахассислар даражасида кўриш мумкин.

Ҳақиқатдан ҳам, жадидларни жадид қилган омил, уларнинг хориждаги ҳақиқий олий таълим муассасаларини тамомлагани, олий таълим даражасида бериладиган билимларни ўзлаштиргани эди.

Абдулҳамид Чўлпон, Абдулла Қодирий, Фитрат ва бошқа жадидчилар ижодининг энг фаол даврида навқирон йигитлар бўлишган. Камдан-кам жадидчилар қирқдан ошган, тажрибали зиёлилар бўлишган.

Фақат, жадидчиларни жадидчи қилган асосий нарса, уларнинг билими эмас, шижоати ва ҳаракати бўлган. Бугун жадидчиликни сиёсий жиҳатдан таҳлил қилар экансиз, уларнинг дастурларида ҳатто ўша давр учун ҳам камчилик бўлган хатоларни, тажрибасизликни, тарқоқликни, муҳими стратегик ёндошувнинг йўқ бўлганини кўрасиз.

Тўғри, жадидчилик ўша даврдаги шароитлар ва фурсатдан фойдаланган ҳолда қисқа муддатда шаклланган, гув этиб ёниб, бирдан ўчирилган ҳаракат бўлгани учун, юқоридаги ҳолатларни камчилик деб атай олмаймиз.

Аммо, жадидчиликни машҳур қилган ҳақиқий унсур, аслида уларнинг шижоати бўлганини айтишимиз даркор. Ҳар бир жадидчи ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг фаол иштирокчиси эди.

Ҳар бир жадидчи қўлидан келганча ҳаракат қилаётган тирик инсон эди. Ўша даврда улардан ҳам ақлли, зиёли, салоҳиятли ва кенг имкониятга эга бўлган кишилар йўқ эмас эди.

Бироқ, бугун биз уларни эсламаймиз, эслолмаймиз.

Бугунги жадидчилар ҳам ана ўшандай кишилардир.

© Тарих ва сиёсат

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Дунёвийлик сиёсати ёхуд французча “қош қўяман деб, кўз чиқариш” кимга керак? (видео)

Франциядаги секуляризм сиёсатининг мамлакатдаги мусулмон жамиятига ҳамда унинг радикаллашувига таъсири алоҳида тадқиқ этилиши керак бўлган мавзу ҳисобланади. Бу масала Франция сингари Ўзбекистонда ҳам содир бўлаётган жараёнларнинг қаерга қараб кетаётганини тушуниш учун жуда муҳимдир.

Батафсил: https://azon.global/1958

©️Azon Global
Узоқ вақтдан бери чўчқа билан курашмаслик кераклигини биламан. Чунки биринчидан, ҳамма ерим ифлос бўлади. Иккинчидан, бундан у роса севинади.

Бернард Шоу

Instagram Telegram Facebook YouTube
"Чаноққалъадан Ғазогача ватан мудофааси"

Бугун, душанба куни Туркиядаги барча мактабларда янги 2024-2025 ўқув йили “Чанаққаладан Ғазогача ватан мудофааси” дарси билан бошланади. Бу ҳақда миллий таълим вазири Юсуф Текин маълум қилди.

Ушбу ўқув йилида Туркияда 20 миллиондан зиёд ўқувчи мактабларга боради.
Агар аҳмоқ аҳмоқона китоблар ўқийверса жуда қўрқинчли ва хатарли аҳмоққа айланади. Чунки у ўзига ишонган аҳмоқ бўлиб қолганди-да. Фалокат мана шундан бошланади.

Бернард Шоу

@MubashshirAhmad
100 йилда миллат қадриятларига ёт қуйидаги авлод тарих саҳнасига келди. Мен уларга ачинаман ва улардан нафратланаман. Янги мустақил бўлганимиз ўтган асрнинг 90-йилларида уларни манқурт дейилар эди. Мана улар:

- Истанбулда Аё София музейи масжидга айланганда ғазабдан кўкариб кетганлар. Улар бунда ўзларини ғайридин ўлароқ кўрмоқдалар.

- Феминист аёллар кўчага чиққанда уларнинг қаторига туриб олганлар. Ваҳоланки, боболари дини - Ислом аёлларга тарихда бўлмаган ҳуқуқлар тақдим этганди. Буни тан олмай ўзларини ғарбдаги динсизлар каби санаяптилар.

- Турли рангдаги ҳамжинсларнинг тарафини олаётганлар. Ҳатто ҳайвон ҳам жирканадиган ишларни қиладиган тоифани оқлашга уринаётганлар. Улар бунда ўзларини динсизлар ёки ранглилардек тутмоқдалар.

- Тили ва динидан уяладиганлар. Асл илдизларидан узоқ ҳамда динлари ва диндошларидан бегона бу тоифа ҳар қандай душман билан яшаб кета оладилар.

12.07.2020

@MubashshirAhmad
ИСЛОМ АДОЛАТИ

Миср аҳолисидан бўлган бир масиҳий аёл ҳазрати Умарга ҳовлисини Амр ибн Ос мажбуран масжидга қўшиб олганлиги ҳақида шикоят қилди.

У зот Амрдан бу ҳақда сўраганларида, шундай жавоб олдилар: мусулмонлар кўпайиб, масжид уларга торлик қилиб қолди. Масжид ёнида эса бу хотиннинг ҳовлиси бўлган. Амр унинг ҳовлисига бир миқдор пул таклиф қиладилар.

Пул миқдорини қанчалик кўпайтирмасинлар, хотин барибир рози бўлмайди. Бу ҳол Амрни ҳовлини бузиб, масжидга қўшиб олишга мажбур этади. Ҳовлининг пули эса хотин қачон хоҳласа, оладиган қилиб, Байтул-молга қўйилди.

Амр қилган ишларида узрли бўлган бу ҳолат ҳозирги қонунларимизда ҳам жоиз, деб билингани ҳолда Умар унинг бу ишларидан рози бўлмайдилар ва Амрга масжиднинг янги биносини бузишга ва хотинга ҳовлиси олдин қандай бўлса, шундай топширишга буюрадилар!

@MubashshirAhmad
Мусибат ёмонларнинг зулмида эмас, яхшиларнинг жим туришида.

Мартин Лютер Кинг

@MubashshirAhmad
“Ҳаётга қарашингни ўзгартир”: Деизмга кўра яратгувчи ҳикмат соҳибими? (+видео)

– Сен ишонган яратгувчи ҳикмат эгасими? Ёки ишларини фақат кўнгил очиш учун қилганми? Ҳар ҳолда, бу дунёни шунчалар чиройли яратган ва ҳар борлиққа ўнлаб фазилатлар берган Зот донодир. Зеро, бундай ҳикматли яратиш фақат Ҳаким зотга, яъни ҳикмат соҳибига хос. Бир назар сол, дунёда ҳамма нарсанинг вазифаси бор. Ҳеч нима исроф қилинмайди. Бекор ва беҳуда нарса йўқ. Бу ҳам яратгувчимизнинг доно зотлигини исботлайди. Зотан, буни инкор этсанг, бутун борлиқ сенга қарши туради ва ўзларидаги ҳикматни кўрсатиб, сени ёлғончига чиқаради. Энди эса бироз сен ҳақингда гаплашайлик:

Батафсил: https://azon.global/1963

©️Azon Global
Туркия ва турклар ҳақида таассуротларим, хулосаларим бисёр. Лекин ёза олмайман. Бирпасда пантуркист деб айблашади. Ёзмасам, гапирмасам ҳам кўп айблашган. Шунинг учун Туркияда кўп бўлсамда бирор туркни дўст тутмаганман, ҳатто тилини ҳам ўрганмайман.

Арабни ҳам шу. Арабчани яхши билсам ҳам, арабча гаплашмайман. Бўлмаса панисломчи ёрлиғи пешонамда туради.

Толибоннинг бошқаруви ва тутумлари ёқмаса-да, худди ичимга кириб чиққандай, толибонпарастликда айблашларига-ку кўникиб кетдим.

Ғарбни мақтаса, Россияни мақтаса статья қўядиган даражада айблашмайди, лекин. Энг аламлиси шу.

09.09.2022

@MubashshirAhmad
2024/10/03 21:30:38
Back to Top
HTML Embed Code: