Telegram Web Link
Одамларнинг кўпчилиги фақр ва мискинлик гирдобида қолиши, кетма-кет келаётган аввалгию ҳозирги ҳукуматларнинг асосий мақсадидир. Зеро халқни очликда ушлаш зулм ва зулумот сиёсатини тутганларнинг асосий таянчидир. Шарқда фақирликнинг кенг тарқаши шундан.

Дин кишилари ушбу ҳолатни қабул қилиши ва оқлаши учун одамларни бунга мажбурламоқдалар.

Диннинг бу маънога боғлиқ таълимотларини нотўғри тафсир қилмоқдалар. Шу туфайли одамлар ҳуқуқ ва ҳаётларини унутмоқдалар.

Дунё ва охиратларини танимаяптилар. Дунёдаги фақирликни охиратдаги бойликлари учун йўл деб ўйламоқдалар.

Шайх Муҳаммад Ғаззолийнинг "Ислом ва иқтисодий тартиботлар" китобидан

@MubashshirAhmad
Ортинга ўгирилаверма! Чунки киши соғинчи қадар таҳқирланади.

@MubashshirAhmad
Оддий мусулмон иккиланишсиз Аллоҳга иймон келтиради

Сабаби: Ҳамма фитратда туғилгани ва соғлом қалб шуни тақозо қилиши.

Даҳрийни эшитганда ҳақоратлаб юборади.

Сабаби: Динини яхши ўрганмагани ва унга қаттиқ муҳаббати.

Оддий даҳрий Аллоҳга иймон келтирмайди.

Сабаби: Қалби бузуқлиги ва гумонга эргашиши. (Яратувчининг борлигини тахмин ва гумонларга бориб рад этади).

Мусулмонни ҳақоратлаб, масхара қилади.

Сабаби: заррача одоби йўқлиги (нафсга қул бўлганда муқаддас тушунчалар бўлмайди) ва ҳамма даҳрийлар оддий бўлиши*.

*Примитив - яъни улардан ҳалигача жўяли ва мантиқли сўз эшитмадим. Жиддий фикр билдирсангиз, ҳақоратлаб ёки баҳона топиб қочишади.

@MubashshirAhmad
Мустаҳкам қадрият-мафкура атрофида бирлашмас эканмиз, ватанни ҳимоя қилиш у ёқда турсин, мустамлакачилар сафида юртга ҳужум қиладиган батальонлар тузилиши тўхтамайди.

Менинг наздимда бирлаштирувчи қадрият - ота-бобом дини - ислом бўлади.
Бундан бошқаси - либерализму социализм, ҳатто миллатчилик ҳам миллатни бирлаштира олмайди. Буни араб мамлакатлари воқелиги ва тажрибаси кўрсатиб бўлган.

Сиз бу тўғрида фикр қилаётган пайт факт ва далилларни чоғиштириш билан бирга, қалбингиз ундовига ҳам қулоқ тутинг. Агар у тирик ва соғлом бўлса, гапимни тасдиқлайсиз.

@MubashshirAhmad
Франциядаги жирканчликларга сабаб нима?

Париж-2024 олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими 26 июль куни бўлиб ўтди. Унда намойиш этилган саҳна кўринишлари дунёнинг эсли-хушли инсонларини ларзага солди. Таниқли шахслар, блогерлар, оммавий ахборот воситалари француз томошаларини “жирканч”, “дидсиз”, “аҳмоқона”, “ҳақиқий ахлат” деб баҳоладилар. Ушбу томошалар мавзувий жиҳатдан ўта жинсийлаштирилгани ва худога шак келтиришга қаратилгани туфайли дунё ҳамжамиятининг нафаратига учради.

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/renKxHa5vqI
Батафсил: https://azon.global/1666

©️Azon Global
ҚУТАЙБА, МАНГУБЕРДИ, АМИР ТЕМУР ВА БОБУР
ҚОНХЎР ВА БОСҚИНЧИМИ?!


I. ТАРИХИМИЗДАГИ АЙРИМ ҚАТЛИОМЛАР

Жалолиддин Мангуберди:

Шавкатли саркарда бобомиз Жалолиддин Мангуберди фақат мўғиллар билан жанг қилавермаган, унинг Гуржистонда гуржиларни, Озарбайжонда озари туркманларни қириб ташлагани ҳам тарих китобларида қайд қилинган. Масалан, у зотнинг хос тарихчиси бундай ёзади:

Батафсил ўқиш: 👉 ҳавола

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар Истанбул кўчаларига Яҳё Синварнинг қурол тутган суратларини ўрнатиб чиқишмоқда.

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Mezana xalaqaro ilmlar akademiyasi"ning yurtimizdagi diniy maskanlar bilan o'xshash jihati hamda farqli tomonlari qanday?

Bu kabi savollarga ushbu video orqali akademiya asoschisi shayx Mubashshir Ahmad domladadan javob olishingiz mumkin.

⚠️ Esatib oʻtamiz, Akadmiyaning 2024-2025-oʻquv yili birinchi qabul jarayonlari joriy yilning 24-iyulidan 25-avgustiga qadar davom etadi.

📚Akademiya kursining qabul haqidagi e'loniga o'tish 👈🏻

📚Madrasa kursining qabul haqidagi e'loniga o'tish 👈🏻

📚Ayollar akademiyasi kursining qabul haqidagi e'loniga o'tish 👈🏻

Bizni kuzatishda davom eting, tez kunlarda sizlarni ijtimoiy tarmoqlar orqali akademiyamizga qabul jarayonlari boʻyicha qoʻshimcha ma’lumotlar bilan xabardor qilib boramiz.

Qoshimcha savollar uchun:
🚀 @Mezana_82
🚀 @mezanamanager
📞 05077631313
📞 05065443779

Kanalga ulanish:➡️@mezanauz
"Қалбимни тажрибалар сайқаллаб, ниҳоят ақлга айлантириб қўйди"

@MubashshirAhmad
МУҚАННА КИМ БЎЛГАН?

Кейинги асрларда нашр этилган деярли барча тарих китобларида Муқаннани ўзбек халқининг қаҳрамони, миллий-озодлик ҳаракати йўлбошчиси сифатида талқин этиб келинди. Муаррихлар ёзганидай, у қаҳрамонмиди? Агар бу гаплар тўғри бўлмаса, аслида бу одам ким эди?

👉 Батафсил ўқиш

@MubashshirAhmad
Мусулмонларни арабпараст деб айтаётганларга икки оғиз раддия:

Мен мусулмонман, аммо арабпараст эмасман. Мен миллати араб бўлган, бутун оламга қиёматга қадар ҳидоятчи қилиб юборилган Пайғамбарнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) умматиман, холос. Ким мана шу Пайғамбарга уммат бўлса, хоҳ араб, хоҳ ўрис, хоҳ ўзбек бўлсин, биродаримдир. Кимнидир яхши кўрсам, араб ё ўрис ё ўзбек бўлгани учун эмас, ҳақ динга эргашгани, инсониятга эзгулик соғингани учун яхши кўраман. Аммо бу, бошқаларга душманман, деганим эмас. Мусулмон бўлмаганлар билан қирпичоқ бўлиш ғоямдан ташқарида. Уларни отам Одамнинг ўзим каби фарзанди деб биламан. Токи душманлик қилмас, зулм эшигини очмас, ҳақни топтамас экан, ҳеч кимни ўзимга душман санамайман.

© Абдугафур Искандар

@MubashshirAhmad
Спортчиларимиз муваффақият йўлида қаттиқ меҳнат қилишгани, мақсадни олий қўйишгани натижадан кўриниб турибди. Демак, ҳаммамиз ўз соҳамизда шундай ҳаракат қилсак, жаҳоншумул ғалабаларни қўлга киритишимиз мумкин.

Илло, бу фикримни ўзимнинг соҳам - диний соҳага зўр бериб татбиқ қилмоқчи бўлдим. Ҳеч ўхшамади. Сабаби спортга кенг имконият берилди, аммо менинг соҳам ақлимни танибманки, бўғилаверади, тазйиқ қилинаверади, йўли тўсилаверади.

Демак, муваффақиятнинг гарови фақат мақсадни олий қўйиш ва қаттиқ меҳнатгина эмас, яна, қўллаш у ёқда турсин, жуда бўлмаганда унга халақит бермаслик ҳам экан. Бу бошқа соҳаларга ишлайдиган қоида ҳамдир. Қайси соҳага аралашилаётган ва халақит берилаётган бўлса, у соҳа ўта заифдир.

@MubashshirAhmad
Forwarded from Homo Egovus
#Ustozga_yordam

Boshiga og'ir musibat tushgan yana bir ustozimizga sizlarning yordamingiz zarur

Xabar berishlaricha, bir necha yillardan buyon o'quvchilarga informatika fanidan dars berib kelgan farg'onalik o'qituvchi yaqinda buyrak yetishmovchiligi kasalligidan davolanish natijasida katta miqdorda qarzga kirib qolibdi.

Holatdan xabar topganimizdan so'ng ushbu ustozimizga ham sizlar orqali yordam qo'lini cho'zishni lozim deb topdik.

Agar zakotga yohud exsonga qodir boʻlsangiz shu birodarimizga yordam berishingiz oʻrinli boʻlar edi

O‘qituvchining hisob raqami haqida ma’lumot:

Master Card
5477330020023556
Visa
4176550001717515
UzCard
8600042397682492
Humo
9860350103545108

Soliyev Jamshid nomida

☎️ +998993637448

@MubashshirAhmad
Forwarded from Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзини типа диндор кўрсатган одам жиноят қилса дин айбдор бўлармиш-да, атеист ё секуляр жиноят қилса фақат ўзидаги камчилик, шахсий танлов ё стресс сабаб бўлармуш. Мантиғинга сенларнинг.

#эркин_таржима

© Abdulaziz Saidalikhanov

@MubashshirAhmad
Мактаб формаси масаласи яна юракларни увуштирадими ёхуд ичимиздаги оғриқлар

Сентябрь ойи яқинлашган сари мамлакатимизнинг қўштирноқ ичидаги илғор дунёвийлашган қатламида, халқимиз олдидаги барча муаммолар ҳал бўлган-ку, битта шу мактаб формаси масаласи қолиб кетгандек, шу масаласи кўтарилади.

Ўзларини ҳукуматга яқин блогер сифатида даъво қиладиган “Дайди*ўқ” каби каналларда яна мамлакатимизнинг дунёвий давлат эканлиги ҳақидаги шахсий қарашларига беланган постлар чиқа бошланди.

👉 Батафсил ўқиш

@MubashshirAhmad
Мақола муҳим ислом таълимоти ҳақида бўлгани учун қайта-қайта эълон қиляпман. Бу тўғрида тушунчаларимизни тўғирлаб олиш лозим.

=========================

Қалбнинг ҳукмини Аллоҳга топширайлик!

Уламолар иймонни - қасд, уни сўзлаш ва унга кўра амал қилиш, дея тушунтиришади (жумҳур уламо амални иймоннинг шарти эмас, балки камолга етказувчи жиҳати, дейишади). Ва буни Аллоҳнинг ҳузурида мақбул иймон, дея аташади.

Инсонлар ҳузурида мақбул иймон эса, фақат "шаҳодатайн"*га иқрор бўлишгина, дейишади. Яъни, Аллоҳнинг ҳузурида иймонли бўлиш учун юқоридаги учта шарт топилиши лозим.

Масалан "шаҳодатайн"га ёлғондан иймон келтирса, қалбларни билувчи зот уни мўмин эмас, мунофиқ ўлароқ қабул қилади.

Амалга бепарво бўлса, фосиқ ёки (буюрилган амални қилиш шарт эмас, деган эътиқодда бўлса) кофир сифатида ҳукм қилади. Аммо бу ишларга инсонларнинг асло ҳаққи йўқ.

Инсонларнинг наздида эса киши мўмин бўлиши учун "шаҳодатайн"га иқрор эканлигини айтса бўлди.

Мўмин сифатида мўминларнинг бурч ва ҳуқуқлари унга татбиқ бўлади ва кофирларга қилиниши керак бўлган муомалалардан қутилади. (Бу масалалар кенг мавзу).

Ҳозир бизда динни тушунмаслигимиздан ёмон бир вазият юзага келмоқда.
Ўтмиши нохуш бир киши солиҳ амаллар қилишга ўтса, мен унга ишонмайман, олдинги ишларига жавоб берсин, қабилидаги танбеҳ ва инкорлар кўпайиб кетди.

Улар қўяётган талаб Аллоҳ таолонинг талаби, бандаларнинг бундай талаб қилишга ҳаққи йўқ (ҳатто қозиларнинг ҳам).

Чунки ҳиссиёт аъзолари нуқсонли бўлган инсон сифатида биз унинг қалбидаги қасд ва қарорини аниқлай олмаймиз. Заиф яратилган банда бўлганимиз туфайли, биздан яшириб қилган амалларини кўра олмаймиз.

Бизга у одамнинг "шаҳодатайн"ни тили билан талаффуз қилиши кифоя. Биз уни мўмин ҳисоблаймиз, қалби ва яширин амалларини Аллоҳга ҳавола қиламиз.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ ваҳий орқали билдириб тургани учун замонларидаги ҳамма мунофиқларни таниганлар. Лекин бирортасининг номини ошкор қилмаганлар.

Айрим мақсадларни кўзлаб сир соҳиби бўлган - Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳуга уларни айтиб берганлар.

Чунки умматлари бир кун келиб қалбларни тафтиш қилиш ва одамларнинг иймонини қабул қилиш мансабини эгаллаб олишини билганлари учун шундай йўл тутганлар.

"Мана Пайғамбар алайҳиссалом мунофиқларни ошкор қилганлар", дея бу қабиҳ ишни суннат тутиб олмасликлари учун ҳам шундай қилганлар.

Хуллас, инсоннинг қалбидаги қасди ҳақида гапириш, уни тафтиш қилиш Ислом таълимотларига зид амал.

Амалларини пойлаб ҳукм чиқариш иложсиз ва оғир иш. Шундай экан, унинг иқрорига ва зоҳир-бизга кўриниб турган амалларига ишонайлик ва шу билан кифояланайлик.

Қалб ва кўринмас амалларини эса уларнинг эгаси - Аллоҳга топширайлик! Энг асосийси - ўзимизнинг иймон ва амалларимизни тафтиш этайлик!

==========================
"Шаҳодатайн" - Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлиги ва Муҳаммад алайҳиссалом Унинг элчиси эканига шаҳодат келтириш-гувоҳ бўлишдир.

@MubashshirAhmad
Ризқни ҳам Қуръони каримда Аллоҳнинг фазли дейилади. Аллоҳнинг фазлига пора, ўғирлик, алдов, зўравонлик каби ҳаром йўллар билан эришишга уялиш керак.

@MubashshirAhmad
Жаннат умиди ичра, жаҳаннам ҳозирликларини қиляпмиз.

Исмат Ўзел

@MubashshirAhmad
Сўз эркинлиги дейсизми?

Биз маданият бекор қилинган бир даврда яшаяпмиз. Aйни ҳолда Ғарбнинг Салмон Рушдийнинг суиқасдидан сўз эркинлиги ҳақидаги “улуғвор” ғояни илгари суриш учун фойдаланиши истеҳзоли туюлмаяптими сизга?

Сўрангчи, бирор ўқитувчи гомосексуализм гуноҳ эканлигини нафақат дарсларда, балки мактабдан ташқарида унга очиқчасига таҳдид қилинмаган ҳолда ўргата олармикан?

Сўрангчи, ЖК Роулинг каби муаллиф транс аёллар ҳақиқий аёл эмаслиги тўғрисида уни бу фикридан қайтаришга уринишларсиз баҳслаша олармикан?

Сўраб кўрингчи, бирор киши антисемит дея аталмай туриб, сионизмга қарши сўз оча олармикан?

Сўраб кўрингчи, Facebook, Тwitter ва бошқалар фойдаланувчиларни ўзларининг “сўз эркинлиги” дан тўлиқ фойдаланишларига қўйиб беришармикан?

Сўрангчи, Франсия, Германия ёки Aвстрия каби давлатлар ҳар кимга давлат томонидан тан олинган геноцид (яъни тарихий воқеа)да ўлдирилганлар сонининг ҳақиқийлигига шубҳа қилишига рухсат беришармикан ва уларнинг ҳибсга олинганини тан олишармикан?

Сўрангчи, айрим шахслар тўғридан-тўғри зўравонлик ҳаракатларидан фарқли ўлароқ, шунчаки гапирганлари учун суиқасдга учраганмикан ёки йўқ?

Сўраб кўрингчи, Жулиан Aссанж ёки Эдвард Сноуден ва бошқалар каби махфий маълумотларни ошкор қилганлар жиноий жавобгарликка тортилмасмикан ёки AҚШга экстрадиция қилинмаяптимикан?

Рўйхатни шу қадар узоқ давом эттириш мумкинки, ҳатто кўпчилик мусулмон бўлмаганлар ҳам сўз эркинлиги умуман мавжуд эмаслигини жуда яхши тушуниб олишади.

Гап мен юқорида айтиб ўтган у ёки бу фикрга қўшилишим ҳақида эмас. Гап шундаки, сўз эркинлигини ҳимоя қилиш ҳақидаги бу даъволар, агар у Ғарбнинг ўзи қадрлайдиган қадриятларга зид бўлса ёки ҳокимиятдагилар баъзи ғояларни очиқчасига тилга олинишини чидаб бўлмас деб ҳисобласа, осонгина қурбон қилинади.

Салмон Рушдий сўз эркинлиги учун қурбон эмас, у шунчаки Ғарбнинг Исломга нисбатан нафратининг рамзи ва кўзгуси ва биз Ғарбда доимий равишда кўриб турган иккиюзламачиликнинг яна бир мисолидир.

© Sharif Abu Laith 13.08.2022 й.

Muhammad Dovud саҳифаларидан олинди.


@MubashshirAhmad
2024/10/03 11:15:30
Back to Top
HTML Embed Code: