Telegram Web Link
Ўзинг даҳрий ёки фосиқ бўлсанг, савобнинг нима эканини қаердан тушунардинг?!

Биз ёшлигимиздан масжидларда шундай катта елпиғичларда имом ва намозхонларни елпилгани ва совутилганини кўриб катта бўлганмиз. Бу елпиғичлар одатда жойнамозларни тахлаб ясалган. Буни ҳамма намозхон билади. Ва бу ишини сидқидилдан ва савоб умидида қилади. Ҳеч ким бу иши учун камситилган саналмайди.

Ҳозир энди худосизлар ё масжидга кирмайдиганлар бу ҳолатдан ажабланиб, масхара қилиб ётишибди. Бор ҳаракатинг ҳайвонянглиғ ейиш-ичиш ва кайф қилиш бўлгандан кейин бундай инсоний ишларнинг фаҳмига сен етармидинг?!

Сўзларим сал қўполроқ чиқди. Лекин анавиларнинг шанғиллашига солиштирганда жуда одобли гапирдим.

@MubashshirAhmad
Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов ёзяпти:

"Иккинчи Жаҳон урушида тинч аҳолини қатл этишдан бош тортган немис аскарларига одатда ҳеч қандай жазо қўлланилмаган, ҳаттоки, уларнинг ҳеч бири ўлим жазосини олмаган экан. Улардан бири вақтинча концлагерга қамалган, лекин у ерда у ўз унвони ва офицер маошини сақлаб қолган.

Кўпчилик ўйлайдики, "Агар улар бундай қилишмаса, уларни ёки уларнинг оилаларини ўлдиришар эди". Гўё уларда муқобил танлов йўқ бўлгандек кўринади.

Лекин ундай эмас экан. Биз инсонлар ниҳоятда ижтимоий мавжудотмиз. Ижтимоий босим ва "муҳим одамларнинг фикрлари" бошқа одамларни ҳатто жуда қўрқинчли жиноятлар қилишдан бош тортишини қийинлаштирар экан. Ижтимоий муҳит одамларни ўз виждонига қарши юришини ҳам осон қилиб қўяр экан (менимча, айби йўқ тинч аҳолини қатл қилиш ёмон иш эканлиги ҳар бир инсоннинг фитратида бор нарса)".

Мен ҳам шу фикрдаман: қайсидир тизимдаги қуйироқ даражада ишлайдиган ходим ўзидан юқоридагиларнинг ноинсоний, ноқонуний буйруқларини бажармаса, уларга "Йўқ!" – дея олса, бунинг учун уни отиб ташлашмайди; нари борса, ишидан ажралади, холос.

Аммо аксар одамлар ризқ масаласида ўта қўрқоқ: "Мана шу нотўғри, ноинсоний, аммо раҳбарлар буюрган ишни бажармасам, ишдан кетсам, бола-чақамни қандай боқаман?" – деб ваҳимага тушади ва бунинг натижасида ҳар қандай қабиҳ ишни бажаради. Баҳонаси ҳам тайёр: "Мен оддий одамман, буйруқни бажардим". (Кимдир бундай буйруқларни бошқа сабаблар билан "сидқидилдан" бажариши мумкин.)

Ҳолбуки, ҳар қандай инсон ноҳақликларга қарши чиқиши, виждонини булғамаслиги мумкин ва бунга имкони ҳам бор.

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исломни ёмон кўриш кишини не кўйларга солмайди-я, эхх.

@MubashshirAhmad
Қуръондаги ғайбий хабарлар: Расулуллоҳнинг Аллоҳ ҳимоясида бўлишлари

Қуръони карим - Аллоҳнинг каломидир. Ундан бир қатор ғайбий хабарлар ҳам ўрин олган бўлиб, ушбу ғайбий хабарларга бағишланган рисоламизнинг тўққизинчи қисмида Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламнинг Аллоҳнинг ҳимоясида бўлишлари ҳақида суҳбатлашамиз. Ўнинчи қисм видеосини сайтимизда томоша қилишингиз мумкин.

Батафсил: https://azon.global/1737
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ботил ҳар томондан ўрмалаб келмоқда. Бундай замонда диёнат гавҳар янглиғ асралиши керак.

@MubashshirAhmad
Қуръон фасоҳати

Аллоҳ таоло айтади: "Бас, икковларидан бири ҳаё билан юриб келиб: «Отам сенга бизларга суғориб берганингнинг ҳақини тўлаш учун сени чақирмоқда», – деди", ("Қосос" сураси, 25 - оят).

Аёллар ҳақида айтилган дунёнинг жамики тилларидаги барча сўзлар уни Қуръон васф қилган: "..ҳаё билан юриб келиб", деган сўзга тенг бўлолмайди.

Шайх Абдулазиз Тайёр: "У (яъни, оятда таърифи келган қиз)нинг исми, насаби, макони, гўзаллиги муҳим эмас. Балки Аллоҳ таоло унинг ҳаёсини абадий битиб қўйди...", дедилар.

© Anvar Ahmad

@MubashshirAhmad
"Мезана шариат илмлари халқаро академияси аёллар бўлими" 2024-2025 ўқув йили учун қабул бошланганини эълон қилади

🗓 Устоз Мубашшир Аҳмад муассислигида Истанбулда ташкил этилган "Мезана халқаро илмлар академияси аёллар бўлими"га қабул жараёнлари 1-августдан, сентябр ойининг 15-кунига қадар этиб белгиланди.

📌 "Мезана халқаро илмлар академия"си аёллар бўлими биносида душанба, чоршанба ва жума соат 10:00 дан 14:30гача ҳужжатлар қабул қилинади.

📚 Сиз Академияда Араб тили (Сарф, наҳв муҳовара), Қуръони Карим (ўқитиш ва ёдлаш), фиқҳ, ақида, сийрат, тафсир фанларидан илм олишингиз мумкин бўлади.

Академиямизда ўқиш учун қандай ҳужжатлар кераклиги ва тўловлари ҳақида 👉 🔗 ҳавола (линк)

📍 Манзил: (ушбу кўк ёзув устига босинг)

📞 Телефон рақам: +905394818534
🚀 Телеграм: @mezanamurojaat

@mezanauz_academy
Агар бир кишини ўз айбини унутиб, одамларнинг айби билан машғуллигини кўрсангиз, билингки унга макр қилинибди.

Бакр ибн Абдуллоҳ раҳимаҳуллоҳ

Изоҳ: Макр қилинибди, яъни Аллоҳ таоло томонидан шундай адаштирилибдики, адашганини ўзи сезмаяпти.

@MubashshirAhmad
Государственные меры против мусульман

"Свидетель века", 15 серия

Смотреть 👉 https://youtu.be/P81WUYSo8tU

©️Azon Global на русском
Олим ёки ҳоким ёхуд муфтий бирор масалада фатво бергудай бўлса, унга икки илмни билиш лозим бўлади:

1. Воқеъликни фаҳмлаш илми.

2. Воқеъликда нима вожиблигини фаҳмлаш илми.


Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
---
Изоҳ: Ушбу фикрга тегишли икки мулоҳаза бор. Биринчиси, имом Ибн Қаййимнинг сўзлардан шу нарса англашиляптики, фатво бериш олим, ҳоким (қози), ё муфтийнинг иши экан. Яхши замонларда фатво масъулиятини бу уч кишидан бошқалар зиммаларига олишмаган.

Иккинчи
мулоҳаза, кишини фатво рутбасига ҳақли қиладиган ўнлаб илмларни яхшилаб эгаллаган кишиларга Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ шу илмлар қатори фаҳм-фаросат илмига эга бўлмоғи ҳам лозим демоқдалар. Биринчиси, фатвони китобдаги илмларни назардан қочирмаган ҳолда воқеъликни ҳисоб олган ҳолда чиқариш бўлса, кейингиси масала сўралган ҳолатга айнан нима мувофиқлигини фаҳмлаш даркор. Бу икки илм инсонда ҳаракат ва ўрганиш билан қозонилмайди. Балки улар бандада табиатан мавжуд бўлиб, буни Аллоҳ берган, дейилади.

Демак, қанчали билимли бўлмасин, фаҳм-фаросатда танқисликка учраган одам фатводан ўзини тийгани маъқул. Энди билими бўлмаса, оғизни бутунлай юмган ютади..

@MubashshirAhmad
«Mezana»нинг мақсади нима, у нега айнан Туркияда очилган?

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/6wZoU9WazQ4

©️Azon Global
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил Мадримовга уй совға қилишибди. Бу хабардан кетим ёнмади. Чунки уй халқнинг пулидан совға қилинмаган.

Спортга эътибор керакми? Марҳамат. Мана шунақа хусусий сектордан томонидан бўлсин. Халқнинг пулидан эмас!

Давлат байроғини кўтаряпти, Ўзбекистонни танитяпти, деган ҳавойи сафсаталарга тоқатим йўқ. Нимаики қилса, ортиғи билан оляпти.

Масалан, мен учун миллатдошларим оч юрса, болалар хароб мактабларда таълим олса, байроғимнинг Ойда ҳилпирагани ҳам завқ бермайди!

@adolat_kuychisi
Қутайба ибн Муслим

Қутайба ибн Муслим ҳазратлари қайси шаҳарни забт қилса, ўша шаҳарга масжид, мадраса ва азон айтиш учун миноралар қурдирган. Хусусан, Мовароуннаҳр диёридаги биринчи масжидни Бухоро шаҳрида 712 йилда қурдирган.

👉 Батафсил ўқиш

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қимор тўғрисида яқинда кучга кирадиган қонунни бекор қилиш керак. Менимча, бутун халқ буни талаб қилади. Ҳукумат халқ талабини инобатга олсин!

@MubashshirAhmad
Қутайба ибн Муслим - Марказий Осиёга ислом зиёсини таратган зот

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/dYTizmsAtJw

©️Azon Global
«Ўлим ёки озодлик»: ҲАМАСнинг янги раҳбари Яҳё Синвар аслида ким?

20 ёшида исроил босқинчилари томонидан қамоққа олинган, турли тазйиқларга қарамасдан изланишда давом этиб, иброний тили ҳамда яҳудийлар менталитетини ўрганган, билими ва тажрибасини маккор сионистларга қарши қўллаётган ва сионистларнинг "қўрқинчли туши"га айланган Яҳё Синвар ким?

Нега айнан у Ҳамас етакчиси этиб тайинланди?

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/3WddCrejmXQ

©️Azon Global
Қутайба ибн Муслим ҳақларида ҳақиқий Табарийдан олинган иқтибослар, русларнинг ғаразли талқинидан эмас.
Ҳозир бир гуруҳ тадқиқотчилар Табарийнинг Қутайба ҳақларидаги бор тарихларини асл манбасидан тадқиқ қилишни бошладилар. Иншааллоҳ, тадқиқот натижалари эълон қилинади.


==============================
ҚУТАЙБА ИБН МУСЛИМ ҲАҚИДА ШАХСАН ИМОМ ТАБАРИЙНИНГ ЎЗЛАРИДАН ЭШИТАМИЗ

Имом Табарий ўзининг "Пайғамбарлар ва подшоҳлар тарихи" (تاريخ الرسل والملوك) асарида бундай ёзади:

"Қутайба ибн Муслим Қошғарни фатҳ қилиб Хитойга яқинлашиб қолганида Хитой подшоҳи Қутайбага мактуб ёзиб, унда мусулмонлар ва уларнинг дини ҳақида билиш учун одам юборишини сўрайди.
Дастлаб Хитой подшоҳи элчиларнинг ҳусни тадбирлари ва ақлларига қоил қолади.

Лекин охирида элчиларга бундай дейди: "Ҳожангизга бориб айтинглар, қайтиб кецин. Мен унинг дунёга муҳаббати ва одами кам эканидан хабардорман. Акс ҳолда сизларни ҳам, соҳибингизни ҳам йўқ қиладиган қўшин юбораман". Шунда элчилар бошлиғи Ҳубайра ибн Мушамраж бундай дейди:

"Қўшинидаги отлиқларнинг боши сени юртингда, охири эса зайтун ўсадиган ерларда бўлган одамнинг аскарлари қандай қилиб кам бўлиши мумкин?! Сенга қарши ғазот қилиш учун қўлида турган дунёни ортида қолдириб келган одам қандай қилиб дунёга ўч бўлади?! Бизни ўлим билан қўрқитишинга келсак, ҳаммамизнинг ажалимиз белгилаб қўйилган.

Агар ажалимиз келиб, қатл этилишимиз унга пешвоз чиқса биз буни ёмонлик деб билмаймиз, ўлимдан қўрқмаймиз ҳам"
. Хитой подшоҳи деди: "Нима қилсам ҳожангиз рози бўлади?" Ҳубайра деди: "У сизларнинг ерингизни босмасдан, ҳокимларингизнинг бўйнига қуллик муҳрини урмасдан ва жизя олмасдан қайтмасликка қасам ичган". Хитой подшоҳи: "Биз уни қасамидан чиқиши учун тадбир қиламиз: еримиз тупроғидан жўнатамиз, соҳибингиз уни босади.

Фарзандларимизни жўнатамиз, муҳрини босади. Шунингдек, қанча хоҳласа шунча жизя берамиз"
деди.

Сўнг айтганларига қўшиб кўпгина ипак матолар қўшиб берди ва элчиларни гўзал суратда кузатиб қўйди (503-б).

Ҳасан ибн Рашид айтади: "Исбаҳбаз бир кишига шундай деди: Эй араблар, сизлар Қутайба ва Язидни ўлдирдингиз. Ҳолбуки иккови арабларнинг саййиди эди. Шунда ҳалиги киши: "Икковидан қайси бири сизлар учун азизроқ ва ҳайбатлироқ?" деди.

Исбаҳбаз: "Агар Қутайба Мағрибнинг энг чекка бир уйида темир кишанда бўлгани ҳолда Язид бизнинг юртда бизга волий бўлиб турганида ҳам Қутайба қалбимизда азизроқ ва ҳайбатлироқ бўлар эди" деди (519-б).

Абдураҳмон ибн Жубона ал-Боҳилий (муболаға билан) шундай (маънода) шеър битган: Тақдир чорлаганда лаббай деб Роббиси ҳузурига пок шаън ва покиза жисм билан қайтди. Ислом Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин Абу Ҳафсдек (Қутайба ибн Муслим) киши билан зийнатланмаган".

Имом Табарий, "Табарий тарихи" номи билан машҳур бўлган "Пайғамбарлар ва подшоҳлар тарихи" асари, 5-жилд, 503-521 саҳифалардан. Муҳаммад Абул Фазл Иброҳим таҳқиқи асосида."Дорул маориф", Миср. Учинчи нашр.

Араб тилидан таржимон: : Ҳусан Хидирбоев. 09.08.2024 йил.

П.с.: Бу маълумотлар имом Табарийнинг Қутайба ибн Муслим роҳматуллоҳи алайҳ ҳақида келтирганларининг ўндан бири ҳам эмас.
Хоҳлаганлар мазкур асарни ўқишлари мумкин.

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢 "Mezana xalaqaro ilmlar akademiyasi"ning manhaji, darsliklar hamda ustozlari haqida bilasizmi?

Bu kabi savollarga ushbu video orqali akademiya asoschisi shayx Mubashshir Ahmad domladadan javob olishingiz mumkin.

⚠️ Esatib oʻtamiz, Akadmiyaning 2024-2025-oʻquv yili birinchi qabul jarayonlari joriy yilning 24-iyulidan 25-avgustiga qadar davom etadi.

📚Akademiya kursining qabul haqidagi e'loniga o'tish 👈🏻

📚Madrasa kursining qabul haqidagi e'loniga o'tish 👈🏻

📚Ayollar akademiyasi kursining qabul haqidagi e'loniga o'tish 👈🏻

Bizni kuzatishda davom eting, tez kunlarda sizlarni ijtimoiy tarmoqlar orqali akademiyamizga qabul jarayonlari boʻyicha qoʻshimcha ma’lumotlar bilan xabardor qilib boramiz.

Qoshimcha savollar uchun:
🚀 @Mezana_82
🚀 @mezanamanager
📞 05077631313
📞 05065443779

Kanalga ulanish:➡️@mezanauz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/10/03 13:30:29
Back to Top
HTML Embed Code: