Telegram Web Link
Миллатни бузишга яширин ҳаракат қилаётган тоифалар - либерал, атеист, деист, феминист ва бошқа ёт унсурлар, сизлар хоинсиз! Аллоҳга, динига, Расулига, аждодларингиз ва бутун миллатга нисбатан хоинсиз!

Бунинг вабол ва оқибатини бу дунёда хорлик, лаънат ва шармандалик-ла, Охиратда эса аламли азоблар билан кўрасиз!

Дини ва миллатига ғайратли ва қайғули юртдошлар! Аслиятимиз, ахлоқ-одобимиз ва қадриятларимизни асраб қолишга ҳаммамиз масъулмиз!

@MubashshirAhmad
#Эътиқодимизни_тўғирлаймиз

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг тўққиз сурасида Одамнинг яралиш қиссасини батафсил баён қилди. Бу қиссада У бизга Одамни ер юзида башар сулоласини ундан тарқатган илк инсон эканини қатъий уқтирди. Шунингдек, Одамни қандай яратганини ҳам Ўзи тасвирлаб берди.

Буни шу даражада аниқ ва равшан билдирдики, маънони бошқа томонга таъвил қилиш имкони қолмади. Инсонни ер юзида қандай пайдо бўлгани ҳақида фол очиш, хаёл суриш ва фаразларни олға суришга йўл қолдирмади.

Шунингдек, Дарвин ва бошқаларнинг тахминларини батамом рад этди. Бизга шубҳаси йўқ яқиний оятлари билан Одамни Ўзи яратгани ва шаклга солганини таъкидлади.

Биз биламизки, Қуръони карим ўз ичига олган эътиқодга қатъий равишда мухолиф бўлган эътиқод, ҳақиқатга мухолифликдир. Шариати исломийя келтирган қатъий ҳақиқатлардан бир ҳақиқатга мухолиф ҳар қандай эътиқод, мусулмонни кофир қилувчи эътиқоддир!

(Яъни, одамзотнинг пайдо бўлиши ҳақида Қуръон келтирган маънодан бошқасига эътиқод қилиш куфрдир).

Абдурраҳмон Ҳасан Ҳабаннака, "Исломий ақида ва унинг асослари" китобидан

@MubashshirAhmad
Мезана халқаро илмлар академиясига қабул бошланди!

Истанбул шаҳрида жойлашган "Mezana" академияси беш йиллик олий ўқув даргоҳи бўлиб, шариат илмлари бўйича мутахассислар тайёрлайди. Дарслар араб тилида бўлиб, таълимни Шайх Айман ЖАМОЛ, шайх Аҳмад ал-АҲМАД, шайх доктор Аҳмад Фозил, шайх доктор Муҳаммад Самир Ал-Ҳалабий каби араб тилли профессор-ўқитувчилар олиб борадилар.

Mezana академиясини битирган талабаларга махсус диплом берилади ва Академия қошидаги Фатво ва ҳадис илмлари магистратурасида ўқишни давом эттириш имконига эга бўладилар.

Академияда ўқиш учун қандай ҳужжатлар кераклиги ҳақида 👉 🔗 ҳавола (линк)
Имтиҳонлар қай тарзда ўтиши, ҳужжат топшириш кетма-кетлиги муддатлари, ётоқхона ва 3 маҳал овқатланиш ҳақида 👉 ҳавола (линк)

Белгиланган ҳаволалар орқали маълумот олишингиз мумкин.

Дарслар 15-сентябрдан "Мезана"нинг янги биносида бошланади.

Мезана муассиси
- Мубашшир Аҳмад ва мудири Абдулмажид Жузжоний бўладилар.

📹 Рўйхатдан ўтиш учун видеоқўлланма бу ерда 👉 🔗ҳавола (линк)

🧾 Рўйхатдан ўтиш: 👉 🔗 ҳавола (линк)

⚠️ Аёллар бўйича қабул кунлари ва шартлари ҳақида @Mezanauz_academy телеграм канали орқали кузатишингиз мумкин.

🚀 @Mezana_82
🚀 @mezanamanager
📞 05077631313
📞 05065443779

Манзилимиз: @mezanauz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Инсон Мен, Меники ва Менда туғёнларидан жуда эҳтиёт бўлиши лозим. Чунки бу уч сўз Иблис, Фиръавн ва Қоруннинг бошига бало бўлган.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
---
Изоҳ:
Мен - энг зўрман, Меники - энг қудратлиман ва Менда - энг бойман, деган даъвони англатади.

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон ҳаёти 45 сонияда.

Тасвирда ўқилган оятлар маъноси:
"Эй инсон, нима сени улуғ Парвардигоринг ҳақида (Унга ибодат қилмасанг ҳам бўлаверади, деб) алдаб қўйди?!
У сени яратиб, сўнг (барча аъзоларингни) тиклаб, сўнг (қоматингни ҳам) расо қилиб, қўйган Зот-ку!
У сени Ўзи қай суратни хоҳлаган бўлса, (ўша сурат — шаклда) таркиб топтирди — ижод қилди-ку!".
("Инфитор" сураси, 6-8-оятлар).

@MubashshirAhmad
Қай томон кетяпмиз?

Ғарб шундай паллага келдики, энди ортга йўл йўқ. У боши берк кўчанинг охирига яқинлашиб қолди. Жуда кўп олимлар томонидан юз йиллардан бери бот-бот гапирилиб келинаётган воқеликлар бугунимизда нафақат ғарбда, балки унга интилаётган барча ўлкаларда ўзининг реал оқибатлари билан кўз олдимизда намоён бўлиб турибди. Ахлоқий чиркинлик ва жамиятнинг барча ишларида, одамларнинг исталган фаолиятида бепардалик каби фожиали иллатни энди сунъий пардалар ила кўздан яшириб бўлмай қолди.

Батафсил: https://azon.global/1662

©️Azon Global
Rajab Ro'zimuhammad ёзмоқдалар:

Ижтимоий тармоқларда одамни дунёқарашда адаштирадиган, аҳлоқини бузадиган, маданиятини барбод қиладиган, жамиятни издан чиқаришга хизмат қилувчи контентлар ҳаддан ташқари кўпайиб бормоқда.
Тармоқларга цензура ўрнатилмаса бўлмайдиган даражага етиб келди.
Тармоқлардан фойдаланишнинг қонун даражасида кучга эга Низомини ишлаб чиқиш даркор назаримда. Бундан ташқари ҳудди шундай ҳар қандай йўналишлардаги блогерлар фаолияти бўйича ҳам қонун даражасидаги йўриқнома ёки низом ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш даркор деб ўйлайман. Бу таклифни муҳокама қилайлик дўстлар ва тегишли ташкилотларга етказишгаям ёрдам беринг илтимос...
1. Фахш сериаллардан парчалар босиб кетган. Миллат дунёқарашига яхшигина салбий таъсири бор.
2. Давлат ва унинг раҳбариятига қарши контентлар ҳаддан ташқари кўпайиб бормоқда. Бу жамиятни издан чиқишига олиб келади.
3. Инстаграм ва тик токда ўзларини блогер деб танитган саводсиз ва бефаросат йигит қизлар куракда турмайдиган, ёлғон ёки соҳтакорликка қурилган, ёкида фахш тарғиботига асосланган ғоявий бузуқ контентлар бериб борилиши жудаям кўпайиб кетган. Бу миллат савиясини, дидини ўлдириб, онгни ва шахсий ривожланишни барбод қилишга ҳисса қўшмоқда. Инсонийлик фазилатларига чанг солмоқда.
Битта мисол Олим запал деган пасткаш йигитни ҳудди шу юқорида айтганим блогерлар тренд қилиб контент тайёрлаб, оммалаштиришди. Тубанлик қадрланиб, азизланишига олиб келиб, илм ва маърифат, истеъдод, меҳнат кераксиз тушунчага айлана бошлади ва шу кетишда ўзлари билмай шундай натижалар бизни буткул забт этади...
4. Домла имомларни ёмон отлиқ қилишга муккасидан кетиб, фитналар уюштирувчилар ҳаддан ташқари кўпайиб кетди. Ачинарлиси бунақаларга ишонувчилар, тегирмонига сув қуювчилар кўпаймоқда. Обуначилари кўпайгани сари, фитна ва иғволарнинг янги янги оқимлари пайдо бўлмоқда. Ўнтасидан тўққизтаси ёлғон бўлиб чиқсаям, уялмасдан фитнада давом этаётган бундай ғаламисларга эрк берилиши, халқимиз томонидан ишонилиши катта хато деб ўйлайман.
Динга нафрат уйғотишмоқда. Жамиятда бўлиниш, парокандалик, тарафкашлик уйғотишмоқда.
5. Ҳизбут таҳрир, инжил ўрганиш, атеизм, Аллоҳнинг хатолари дея ўзининг аҳмоқона талқинларини илгари сураётганлар сингари адашган ғаламислар каналлари ҳам кўпайиб кетган. Юқорида санаганларим каби каналларни ғаламислар юритади ва бундайларга асло ишонмаслик даркор.
Масалан Ҳизбут таҳрир ҳалифалик қуриб, исломий давлат барпо этиш, кофирларга қарши курашиш ниқоби остида бутун дунёни қонга ботириш ниятида тузилган адашганлар гуруҳи бўлиб, уларга ишонган одам йўлдан тояди, жабр чекади. Битта мантиқий фикр уларни адашганлар эканига далил бўла олади. Улар кофирларга қарши курашишлари ва бутун дунёда Ислом дини ҳукмронлигини ўрнатишлари учун уларга айнан кофирлар ёки ғайридинлар пул ва қурол беришаётганини ўзи мантиқсизлик бўлиб, уларни хато йўлда эканига яққол далилдир. Ҳаммаси тўпланиб, мусулмонларга зулм ўтказиб, қириб ташлаётганлар билан урушишадими? Йўқ албатта. Негаки, ўзларининг молиячиларига қарши курашишсинми... Шундай экан, уларнинг Қуръондан, ҳадислардан ғараз мақсадларда фойдаланишаётганини эсдан чиқармаслик лозим.
Инжил тарғиботчиларига миссионерлик ташкилотлари пул беради ва ҳоказо. Илмсиз, тафаккурсиз одамлар буларнинг комига тушиб қолмоқда. Умрингизда тўғри илм ва маърифат йўлида юрмаган, китоб очиб ўқимаганмисиз? Тан олингда, ақлингиз кўп нарсага етмаслигини ҳис қилиб, бундай ғаламисларга ишониб кетманг... Ҳушёр бўлинг. Огоҳ бўлинг.
6. Бойлик ва нафс устунлик қилувчи контентлар кўпайган. Осон бойлик орттириш, оғзи қийшиқ бўлсаям, аҳмоқона гап гапирсаям шу бойлар гапирсин деган дунёқарашни шакллантириб, жамиятни тўғри йўлдан чалғитишга хизмат қилмоқда.
7. Бузуқ қизларнинг мижоз топиш воситасига айланиб бормоқда. Эндиликда фоҳишалар кўчадан кўра ҳавфсизроқ бўлган интернетдан мижозлар қабул қила бошлашди. Муқаддас тупроғимиздан барака қочади. Касри ҳаммага уради. Таълим ва тарбияни изидан чиқишида жалаблик ва жалаббозликнинг ҳиссаси катта.
Чунки фохишага борган эркакнинг гуноҳи касри оиласига ва боласига уриши ўз исботини топиб бўлган.
8. Интернет ўйинлар. Асабий ва жоҳил қилади, мияни ишдан чиқаради, дангаса ва танбаллик олиб келади.
9. ММА ва кўча жанглари. Инсоннинг ёвуз ҳайвонга айланишига тарғиб этади, қалбни йўқ қилиб, меҳр шафқат туйғуларини ўлдиришга хизмат қилади.
10. Ғарб давлатларини, маданиятини улуғловчи контентлар жудаям кўп бўлиб, суриш кайфиятини тарғиб этади. Ватанпарварликни барбод этишга хизмат қилади. Парокандалик кайфиятини кучайтириб, миллатни емиради. Ғарб бизга намуна эмас. Бирин кетин ғарбга бориб яшаётганларнинг фожеалари олдимиздан чиқиб, фойдасидан кўра маънавий зарари кўплиги ойдинлашмоқда тобора...

Яна ўнта зарарли йўналишлар бор эдику, тонг отиб қолди. Бирон кун давомини ёзарман.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг тахминан 70 фоизи юқоридаги йўналишлардаги адашганларнинг обуначиси, мухлиси бўлиб, онг остингизга бўлсада салбий таъсир ўтказаётганини ҳеч ким айтмади деб юрманг.
Ўйлайманки бу постим юртдошларимга манфаатли бўлади.
Фикр мулоҳазаларни ёзиб, лайк босиб, оммалашишига ҳисса қўшинг.
Соғлом жамият барпо этишимизда буларни билиб қўйиш фойдали деб ўйлайман.

@MubashshirAhmad
Автократиянинг белгилари

1. Режим автократнинг атрофида шакллантирилади. Автократ ривожланиш ҳамда хавфсизлик гарови эканлиги манипулияцион йўллар билан уқтирилади.

2. Ижтимоий фаол инсонларнинг давлатдан чиқиб кетишига тўсқинлик қилинмайди.

3. Демократик фасад яратилади.

4. Халқ ишончини қозонадиган институтларнинг вужудга келишига тўсқинлик қилинади. Автократиянинг асосий рақиби институционал ташкилотлар ҳисобланади.

5. Нодавлат ташкилотлари ҳам давлат томонидан тузилади.

6. Сайлов ҳуқуқи берилади, лекин сайлаш имконияти берилмайди.

7. Ҳар қандай фаолликни ёмон кўради.

8. Барча ҳуқуқлар "берилган" бўлади лекин автократ ва унинг жамоаси бу ҳуқуқларни хоҳлаган пайти хоҳлаган кўриниш ва миқдорда бузиш ваколатини сақлаб қолади.

9. Ютуқлар ҳусусийлаштирилади. Жиноят, камчилик ва хатолар миллий бўлади.

10. Репрессия манзилли амалга оширилади.

© Ҳамид Содиқ

@MubashshirAhmad
Салафлардан бири айтади: "Гуноҳлардан шундай бир гуноҳ борки, у фақат бола-чақа ғамида юрганидагина кечирилади".

"Иҳёу улумид-дин"дан

@MubashshirAhmad
Французча “дунёвийлик” асл юзини кўрсатди ёхуд биз кимга эргашяпмиз?

Париж-2024 олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими 26 июль куни бўлиб ўтди. Унда намойиш этилган саҳна кўринишлари дунёнинг эсли-хушли инсонларини ларзага солди.

Таниқли шахслар, блогерлар, оммавий ахборот воситалари француз томошаларини “жирканч”, “дидсиз”, “аҳмоқона”, “ҳақиқий ахлат” деб баҳоладилар. Ушбу томошалар мавзувий жиҳатдан ўта жинсийлаштирилгани ва худога шак келтиришга қаратилгани туфайли дунё ҳамжамиятининг нафаратига учради.

Батафсил ўқиш: 👉 ҳавола (линк)

@MubashshirAhmad
#Латифа

Араб япон масъулидан сўради:
- Сизлардаги идора қилиш, хизмат кўрсатиш ва ривожланишга қандай эришилди?

- Сизлар биздан кўра ақллироқсиз!
- Қандай қилиб?
- Тушунтираман. Ҳар ўн япондан биттаси ақлли. Сизларда эса ўнтадан тўққизтаси ақлли ва биттаси аҳмоқ. Биз ана шу биттамизни идора ва ташкилотларни бошқариш учун танлаймиз. Қолган тўққизтамиз эса унга ёрдам берамиз.

Сизлар эса ўша битта аҳмоғингизни раҳбарликка танлайсизда, қолган тўққизта ақллини ишсиз қолдирасиз.
Шу сабаб биз сизларнинг кўзингизга ақлли миллат бўлиб кўринамиз.

@MubashshirAhmad
Китоб ўқишга имконимиз бўлмаса, жуда кўп китоб ўқиган одамнинг суҳбатини эшитайлик. Чунки у ўқиганларининг қаймоғини биз билан бўлишади.
"Аслида" лойиҳасининг меҳмони - муҳтарам Sanjar Nazar ака аслимиз, ўзлигимиз, фикрсизлигимиз ва бошқа муаммоларимиз ҳақида жуда фойдали суҳбат берибдилар. Бўш вақт топиб, эринмай эшитинг. Майда ишларимиздан шунда бироз чалғиймиз.
"Мен ҳаётим узун бўлишини эмас, чуқур бўлишини хоҳлайман. Кунлар мендан эмас, мен кунлардан ўтишни истайман".

@MubashshirAhmad
Истанбулдаги "Мезана мадраса"сига қабул бошланди

А
кадемияга киришда араб тилини билмайдиган ўғил болалар учун махсус икки йилга мўлжалланган "Мезана мадрасаси" ташкил қилинган.

"Мезана мадрасаси"да толиби илмлар араб тилида ўқиш, сўзлашиш, сарф, наҳф, ақоид, фиқҳ, сийрат, Қуръони каримни ўқиш ва ёд олиш илмларини икки йил мобайнида 6 босқичда ўрганишади.

Дарслар Аҳли сунна вал жамоа эътиқоди, ҳанафийлик мазҳаби ва нақшбандийя тариқати бўйича ўтилади.

📌 "Мезана мадрасаси" курсига қабул жараёни 24-июлдан 25-августгача қабул давом этади.

❗️Шошилинг, жойлар сони чекланган.

Дарслар 15-сентябрдан "Мезана"нинг янги биносида бошланади.

Мезана муассиси - Мубашшир Аҳмад ва мудири Абдулмажид Жузжоний бўладилар.

Мадрасамизда ўқиш учун қандай ҳужжатлар кераклиги ва тўловлари ҳақида 👉 🔗 ҳавола (линк)

📹 Рўйхатдан ўтиш учун видеоқўлланма бу ерда 👉 🔗ҳавола (линк)

🧾 Рўйхатдан ўтиш: 👉 🔗 ҳавола (линк)

⚠️ Аёллар бўйича қабул кунлари ва шартлари ҳақида @Mezanauz_academy телеграм канали орқали кузатишингиз мумкин.

🚀 @Mezana_82
🚀 @mezanamanager
📞 05077631313
📞 05065443779

Манзилимиз: @mezanauz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
- Нафс оловини қандай сўндирса бўлади?
- Эҳтиёжсизлик билан, болам. Ҳеч нарсага боғланма, эҳтиёжинг тушмасин, болам. Ким қўл силтаса, бой бўлади.

@MubashshirAhmad
Қуръондаги ғайбий хабарлар: Абу Лаҳабнинг кофир ҳолида ўлиши

Қуръони карим - Аллоҳнинг каломидир. Ундан бир қатор ғайбий хабарлар ҳам ўрин олган бўлиб, ушбу ғайбий хабарларга бағишланган рисоламизнинг тўққизинчи қисмида Абу Лаҳабнинг кофир ҳолида ўлиши ҳақида суҳбатлашамиз. Тўққизинчи қисм видеосини сайтимизда томоша қилишингиз мумкин.

Батафсил: https://azon.global/1674

©️Azon Global
Ёш ўтгани сари дунёда сиз танийдиган камайиб, танимайдиган кўпайиб бораверар экан.
Ёки бошқача айтганда сиз танийдиганлар ўтиб, танимайдиганлар туғилиб кўпаяверар экан.
Хуллас, ўзингиз кетаётганлар олдинги сафига яқинлашиб бораверар экансиз.

@MubashshirAhmad
2024/10/03 21:30:53
Back to Top
HTML Embed Code: