Telegram Web Link
Шифокорлар Босния президенти Али Иззатбегович тўшаги қатидан, вафотидан олдин ўз қўли билан ёзган мактубни топиб олишди. Қоғозга бўшноқ тилида қуйидаги мазмунли байт ёзилганди:

"Ўзингга насиҳат.. Агар бошинг осмонларга етган бўлсада, барибир ниҳоянг ўлимдир. Агар шарқу ғарбни кезган бўлсангда, ибтидойинг сокинликдир.

Ҳаётингда кўп меҳмонларга пешвоз чиққан бўлсангда, сен хоҳламаганинг бир меҳмон ҳам қўноғинг бўлур. Ўлимдан кейинги ҳаётингни бошлашингчун, ҳамма нарса тугайди. Бу олам ҳам ўлади.. Шунинг учун тўғри йўлда юр!!".

@MubashshirAhmad
Тошкентнинг Қўйлиқ бозорида зийрак ППХ ходимлари томонидан аёл кишининг кийимини кийиб олган эркак киши ушланди.

Дунёвий қонунчилигимизга кўра аёлларнинг эркаклар кийимини кийиши ва эркакларнинг аёлларнинг кийимини кийиши тақиқланмагани маълум. Аксинча, театр ва кинола эркакларнинг аёллар кийимини кийиши, кўчада эса аёлларнинг эркак кийимини кийиб, ёки деярли кийим киймай юриши бугун табиий ҳолга айланган.

Бироқ, қўштирноқ ичидаги айбдорнинг қайси айби зийрак ходимларнинг эътиборини тортгани ҳозирча бизга қоронғу. Умуман олганда, бугунги кунда жамоат жойларида юзни танимайдиган даражада тўсиб юриш қоидабузарлик деб ҳисобланса, аслида аёлларнинг деярли аксари, таниб бўлмайдиган даражадаги макияж учун, қоидабузар деб топилган бўлиши керак эди. Лекин, зийрак ходимларимиз бу қадар зиёрак эмас ёхуд муаммо юзнинг танилишида ҳам эмас.

Бугун жамиятдаги исломофоблар томонидан ҳижобга қарши ҳаракатлар бошланган даврда, маъсума ўзбек қизларининг либосига беркинган эркак кишининг “топилиши” алоҳида аҳамиятга оид кейс ҳисобланади. Воқеалар ривожи ҳудди ҳужранинг совуқлиги учун Қуръони каримни ўргатишни буткул тақиқлаш йўлидан кетиб, битта лаънати* эркак кишининг ҳижоблангани учун ҳижобни тақиқлаш сценарийси ўйналадими ёки эркакни бу лаънати ишдан қайтариб, аёлларнинг аёллар либосини кийиб юришига қўйиб бериладими, ҳозирча номаълум.

Зийрак ППХ ходимлари, гарчи дунёвий қонунчиликда бирор нарса дейилмаган бўлсада, ушбу ишлари билан охират ўлчовида савоб олганини умид қилишимиз мумкин. Зеро, аёл кишининг либосини кийгани инсон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига биноан лаънати инсон ҳисобланади. Ҳозироқ бу ишни тарк қилмаса охирати ўта аянчли бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга ўхшаб либос кийган эркакни ва эркакларга ўхшаб либос кийган аёлни лаънатладилар».

Бизни яратган, Улуғ ҳикмат эгаси бўлган Аллоҳ таоло либос ҳақида: «Эй Набий, жуфтларингга, қизларингга ва мўминларнинг аёлларига айт: жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар. Ана ўша уларнинг танилмоқлари ва озорга учрамасликлари учун яқинроқдир. Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир», деган (Аҳзоб, 59).

Маълумки, соғлом эътиқод ва соғлом ақл Аллоҳ таолонинг илми, оқибатни кўра билиши, яхши ва ёмоннинг ажратиши бутун оламдаги олиму, фузалолари, замонавий экспертларининг барчасининг фикрларидан ўлчаб бўлмас даражада устун ва тўғри ҳисобланади.

Юқоридаги оятдан, исломда одат бўлган либослар аёлларнинг озорга учрамаслиги учун хизмат қилади. Яъни, ҳақиқий аёллар либосигина аёлларимизга тўлақонли эмин-эркинликнинг, зулмга учрамасликнинг кафолатини беради.

Умид қиламизки, мутасаддилар “ҳижоб кийиб олган эркак” воқеасидан аёлларимизнинг эмин-эркинлигига қарши сиёсатга, яъни хотин кийимини кийган эркакни топиш учун хотинларни ечинтириш ҳаракатига ўтиб кетмайди. Зеро, зукко ва зийрак посбонларимиз Пайғамбар алайҳиссалом лаънатлаган эркакларни топишнинг эркакча усулини билади ва ана шуни қилади.

© Тарих ва сиёсат

@MubashshirAhmad
Агар кўпга эга бўлсанг, молингдан бер.
Агар озга эга бўлсанг, қалбингдан.


Жалолиддин Румий

@MubashshirAhmad
#Комментлардан
Энг кизиги аёлларнинг кийимига кизикадиган эркек соколини хам, муйловини хам олмагани 😂😂А бундооо чироооойли булиб ,кейин румол урийдиде жаааа кизикаркан аёллани кийимига😂😂Товба килдим !

© Аёл киши

@MubashshirAhmad
— Ғўза нобуд бўлса, мен жавоб бераман, агроном жавоб беради, — деб бақириб юбордим тўсатдан. — Ширага қарши курашишнинг янги методи бўлади бу. Тушундингми? Замондан орқада қолибсан, каллаварам…

Худойберди Тўхтабоев. “Сариқ девни миниб”.

Ўзбекистон маданий жиҳатдан ислом дунёсининг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади. Буюк ўзбек миллатининг қадимги ютуқларининг қарийб барчаси ислом дини билан боғлиқ. Исломсиз ўзбек миллатчилиги йўқ.

Шу сабабдан ҳам, исломнинг бугун глобал миқёсда юз бераётган қайта жонланиши Ўзбекистонда ҳам яққол кузатилмоқда. Мустақилликдан кейинги даврда юртимизда исломий эътиқоднинг тобора мустаҳкамланиб бораётгани, миллий маданиятда исломий расм-русумларнинг ўрни тобора ортиб бораётгани кузатилмоқда.

Шу сабабдан ҳам, жамиятда ислом дини нуфузининг ортишининг оқибатлари, хусусан унинг сиёсий элитанинг яшовчанлигига таъсири ҳақида қайғурмоқдалар. Бир томондан, хорижий сиёсий кучлар, иккинчи томондан ички сиёсий элита, ҳар бири ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, ислом динининг ривожланиши, бугунги сиёсий тил билан айтганда “диний фоннинг ортиши” мамлакатимизда сиёсий барқарорликни таъминлаши, ёки аксинча, сиёсий инқирозни келтириб чиқариши эҳтимолини баҳолашга уринмоқдалар.

Батафсил ўқиш: 👉 https://telegra.ph/YAngicha-metod-07-24

@MubashshirAhmad
Сардорнинг айби яхши мусулмон бўлганида.

Тамом.

@MubashshirAhmad
Diktaturial arab davlatlarida "qora burqa bu O‘rta Osiyolik turkiy halqlarining paranji degan milliy kiyimidan kelib chiqqan, bizning yurtlarda to‘ğri kelmaydi" deyishar ekan.😂😂😀

© Begi Turkiston

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исломофобларнинг фикрларини кўриб, уларнинг фаросати қуйидаги билан бир хил эканига амин бўляпман. Боғдан келсангиз, улар тоғдан келишади, афсус.

Адекват фикрлаш бахтидан мосуво қилиб қўймагани учун шукр.

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ислам или демократия? Какой правильный путь для развития Узбекистана?

«Свидетель века», 14 серия

Смотреть 👉 https://youtu.be/mVCZuDGZ70U

@MubashshirAhmad
Нобель васвасаси

15-22 июль кунлари бўлиб ўтган Бутунжаҳон немис тили олимпиадасининг финал босқичида ўзбекистонлик ўқувчи қиз ғолибликни қўлга киритди.

Қарийб ўттиз йил давомида аёл-қизларнинг таълим олиш ва меҳнат қилиши учун рўмолни ечиши талаб қилинган, бироқ сўнгги даврда бироз енгилликлар берилиши ортидан жамиятда мастура аёл-қизларнинг дунёвий билимлардан кучли салоҳиятга эга эканликлари тобора ошкор бўлмоқда.

Бироқ, исломофоблар томонидан, ҳалигача миллий ва диний урф-одатимиз, анъаналаримиз ва маданиятимизни камситиш, уни обрўсизлантириш, керак бўлса, тақиқлаш мақсадида дин билан дунёвий манфаатларини қарама-қарши қўйиш, дунёвий муваффақиятнинг гарови сифатида диндан юз ўгириш кераклиги уқтириб келинмоқда. Бунинг учун эса турли сабаблар кўрсатилади.

Нобель мукофоти совриндорлари орасида биронта мусулмоннинг йўқлиги қўштирноқ ичидаги ана шундай сабаблардан бири сифатида кўрсатилади.

Батафсил ўқиш: 👉 https://telegra.ph/Nobel-vasvasasi-07-24

@MubashshirAhmad
БИЗ НЕГА ИЛМИМИЗГА АМАЛ ҚИЛМАЙМИЗ?!

Аллома Ферузободий хилватнинг турлари ҳақида сўзлаб туриб, шундай дейдилар:

"Иккинчиси - хилватлари фикр сафоси учун бўлганлардир. Улар буни маълумотлар талабидаги тушунчалари тўғри бўлиши учун қилишади. Бу нав хилват илмни ақл мезонида талаб қиладиган қавм учундир. Бу мезон жудаям нозик. У энг кучсиз ҳавои нафс билан ҳам истиқоматдан* чиқиб кетади" (Аллома Ферузободийнинг "Китобу сифрис-саодат" китобларидан).

Яъни, илм ладунний (Аллоҳнинг ҳузуридан келадиган илм) ва ақлонийга бўлинади. Ақлоний илм талабидагилар хилватдан ҳам фикр ва тааммул учун фойдаланишади. Бу билан фикр ва тушунчалари тўғри бўлишини таъминлашади. Лекин бу фикрлар зикрсиз бўлгани учун фақат ақллари тўйинади, қалблари эмас.

Ладунний илм талабидагилар эса, хилватларини фикр билан эмас, зикр билан ўтказишади. Чунки фикр бўлса, Ундан бошқани зикр қилган бўлинади. Уларнинг хилватлари Ҳақдан ҳақиқат илмини кўпроқ олиш учун бўлади. "Мен Мени зикр қилганнинг ҳаммажлисиман"дан** истифодани исташади. Шу сабаб уларга Илоҳий файз, фатҳ ва илмлар ҳосил бўлади.

Бу ўринда хилват воситасида фикримизни англатяпмиз холос. Мақсадимиз, ақлоний илмнинг ўзи билан истиқомат - тўғри йўлда мустаҳкам туролмаслигимизни кўрсатиш. Чунки руҳ ва қалб тўйинтирилмай, фақат ақл билан илм олиш, эгасини истиқоматда тутиб туролмайди. Шайх Ферузободий айтганларидек, у энг кучсиз ҳавои нафс билан ҳам истиқоматдан чиқиб кетади.

Демак, илмимизга амал қилмаслигимиз, дунёга мубтало бўлганимиз, ибодат ва амалларимиз ихлоссизлигини шу нуқтадан қидиришимиз керак. Тамаъ, ҳасад, адоват каби хасталикларимиз давоси мазкур фикрларда яширин эканини англашимиз лозим.

Яхшилаб мулоҳаза қилайлик!

-----
* Истиқомат - ҳақ йўлда бардавом туриш.
** Дайламий ва Байҳақий марфуъ ривоят қилишган ҳадис.


@MubashshirAhmad
"Араб ватанидаги биринчи муаммойимиз шу".

Арабларнинг муаммоси экан...

@MubashshirAhmad
Олимларнинг, диндорларнинг хатосига қараб диндан совуётганлардан,
бойларнинг хатоларини кўриб, нега пулдан совумаётганларини сўранг.


Мужаддид Шайх Маҳмуд афанди ҳазратлари қуддиса сирруҳу.

Gavhar Ergasheva саҳифаларидан

@MubashshirAhmad
Агар сени афв қилса, сўрамасанг ҳам эҳтиёжларингни бераверади.

Ибн Қаййим

@MubashshirAhmad
АМАЛДОРЛИК МОҲИЯТИ

Қуйидаги ҳадиси шарифда номи зикр қилинган Ибн Лутбия - закот йиғувчи киши - солиқчи, яъни амалдор. Пайғамбар алайҳиссалом амалдорлик моҳиятини гўзал очиб берганлар. Энди уни ўзингиз ўқинг ва хулоса чиқаринг!

Абу Ҳумайд Соъидий розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Баний Сулайм аҳлидан садақа (закот) йиғишда Ибн Лутбия исмли бири кишининг хизматидан фойдаландилар, у закот йиғиб келгач, Пайғамбар алайҳиссолату вассаломга ҳисоб-китоб бераётиб: “Бу (закот) сизники, бунисини эса менга ҳадя қилишди”, – деди. Шунда Набий алайҳиссалом минбарга чиқиб: “Нега мен юборган хизматчи: “Бу сизга, буниси эса менга”, – деб айтади? Отаси ёки онасининг уйида қолганда, унга ҳадя улашишармиди? Менинг жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, кимки ўзига тегишли бўлмаган нарсани олса, у Қиёмат куни елкасида ҳанграётган туяни ёки маъраётган сигирни ёки баълаётган (қумалоғини ташлаётган) қўйни топади”, деб айтдилар”.

Коррупционерлар Охират кунидаги ҳолатларини билмоқчи бўлишса, эътиборларини ҳадиси шариф охиридаги ифодага қаратсинлар.

@MubashshirAhmad
"Ноқислик синдроми"* уйғонишга боис бўлолмайди!

Эътибор берган бўлсангиз, биз ўзбекларда бошқа миллатлар олдида ўзини ноқулай ҳис қилиш туйғуси, яъни "ноқислик синдроми" жуда кучли. Бу туйғунинг ибтидоси чет эллик олдида ийманиш, олдида ўта кучли ақл ва шахсият турибди, деб билиш бўлса, ниҳояси ўзбекнинг ўзга цивилизиялардан ҳайратланиши, ҳайбатланиши ва уларга кўрларча тобелиги билан тугалланади. Ўзини улуғ билган ва буюк келажак умидида бўлган миллатга бу ҳол ярашадими? Биз бу синдром билан касалланган миллатимизнинг кўзини оча биламизми, асрлар давом этган ғафлат уйқусидан уйғота оламизми? Бунга қуйидаги сатрларда жавоб топишимиз мумкин:

"Нега Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларидаги камбағал аъробийлар бунга (буюк цивилизация қуришга) қодир бўлдилар? Нега ўша оми, камбағал аъробийлар инсониятни қутқаришга бел боғладилар ва уни қутқариш учун келганларини ҳис қилдилар? Буни улар сўзларида ва бошқаларга хитобларида, хоҳ улар форс аҳли бўлсин, хоҳ рум аҳли бўлсин, баралла эълон этардилар. Уларга шундай дер эдилар: "Биз сизни қутқариш учун келдик!".

Бу аъробийлар ҳеч қачон "ноқислик синдроми"ни ҳис қилмасдилар. Улар не учун "ноқислик синдроми"ни ҳис қилмаганлар? Чунки Форс бўлсин, ё Византия ва ёхуд Рум, уларнинг баҳайбат цивилизациялари имконияти "ноқислик синдроми" ҳукмини уларга ўтказа олмаган. Бошқача айтганда бу цивилизациялар уларни ҳайратга сола олмаган". (Молик бин Набий, "Мусулмоннинг ўрни" китоби).

Демак, биз бу синдромдан қутилишимиз, бошқалардан кам эмаслигимизни ёшларга ҳақиқий маънода сингдиришимиз, "ялтироқ цивилизациялар" олдида анқайиб қолмаслик учун динимизнинг қадрини билишимиз (зотан бизнинг буюк ўтмишимиз ислом билан чамбарчас боғлиқ) лозим. Акс ҳолда "ноқислик синдроми" қайта тикланишимизга ва юксалишимизга йўл бермайди. Зеро уйғониш ва юксалиш ўзининг қадрини билишдан бошланади!
=====
* ноқислик синдроми - бошқанинг олдида нуқсони борлигини ҳис қилиш.

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Партиялар ҳокимият учун курашмаса, керак эмас ундай партия

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 27-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/NG722GvWTwo

©️Azon Global
Сўз хатарли нарсадир.
У электр қувватига ўхшайди. Икки лаб орасидан худди ўқдек учиб чиқиб мўлжалга тегади, уни жароҳатлайди, қулатади ва яксон қилади. У ҳарфлари билан ўзида тузалмас азоб ташийди.
Чуқур сукут қандай ҳам тотли!

Доктор Мустафо Маҳмуд
"Руҳ ва жасад" китобидан


https://www.tg-me.com/MubashshirAhmad
"Оилада эрнинг хотинга устун бўлиши табиий ҳолдир. Бу оила мустаҳкамлиги учун зарурат ҳисобланади".

Имом Ғаззолий айтмаган бу гапни. У Эммануэл Кантга тегишли.

@MubashshirAhmad
2024/10/03 23:30:42
Back to Top
HTML Embed Code: