Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исломофобларнинг фикрларини кўриб, уларнинг фаросати қуйидаги билан бир хил эканига амин бўляпман. Боғдан келсангиз, улар тоғдан келишади, афсус.

Адекват фикрлаш бахтидан мосуво қилиб қўймагани учун шукр.

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ислам или демократия? Какой правильный путь для развития Узбекистана?

«Свидетель века», 14 серия

Смотреть 👉 https://youtu.be/mVCZuDGZ70U

@MubashshirAhmad
Нобель васвасаси

15-22 июль кунлари бўлиб ўтган Бутунжаҳон немис тили олимпиадасининг финал босқичида ўзбекистонлик ўқувчи қиз ғолибликни қўлга киритди.

Қарийб ўттиз йил давомида аёл-қизларнинг таълим олиш ва меҳнат қилиши учун рўмолни ечиши талаб қилинган, бироқ сўнгги даврда бироз енгилликлар берилиши ортидан жамиятда мастура аёл-қизларнинг дунёвий билимлардан кучли салоҳиятга эга эканликлари тобора ошкор бўлмоқда.

Бироқ, исломофоблар томонидан, ҳалигача миллий ва диний урф-одатимиз, анъаналаримиз ва маданиятимизни камситиш, уни обрўсизлантириш, керак бўлса, тақиқлаш мақсадида дин билан дунёвий манфаатларини қарама-қарши қўйиш, дунёвий муваффақиятнинг гарови сифатида диндан юз ўгириш кераклиги уқтириб келинмоқда. Бунинг учун эса турли сабаблар кўрсатилади.

Нобель мукофоти совриндорлари орасида биронта мусулмоннинг йўқлиги қўштирноқ ичидаги ана шундай сабаблардан бири сифатида кўрсатилади.

Батафсил ўқиш: 👉 https://telegra.ph/Nobel-vasvasasi-07-24

@MubashshirAhmad
БИЗ НЕГА ИЛМИМИЗГА АМАЛ ҚИЛМАЙМИЗ?!

Аллома Ферузободий хилватнинг турлари ҳақида сўзлаб туриб, шундай дейдилар:

"Иккинчиси - хилватлари фикр сафоси учун бўлганлардир. Улар буни маълумотлар талабидаги тушунчалари тўғри бўлиши учун қилишади. Бу нав хилват илмни ақл мезонида талаб қиладиган қавм учундир. Бу мезон жудаям нозик. У энг кучсиз ҳавои нафс билан ҳам истиқоматдан* чиқиб кетади" (Аллома Ферузободийнинг "Китобу сифрис-саодат" китобларидан).

Яъни, илм ладунний (Аллоҳнинг ҳузуридан келадиган илм) ва ақлонийга бўлинади. Ақлоний илм талабидагилар хилватдан ҳам фикр ва тааммул учун фойдаланишади. Бу билан фикр ва тушунчалари тўғри бўлишини таъминлашади. Лекин бу фикрлар зикрсиз бўлгани учун фақат ақллари тўйинади, қалблари эмас.

Ладунний илм талабидагилар эса, хилватларини фикр билан эмас, зикр билан ўтказишади. Чунки фикр бўлса, Ундан бошқани зикр қилган бўлинади. Уларнинг хилватлари Ҳақдан ҳақиқат илмини кўпроқ олиш учун бўлади. "Мен Мени зикр қилганнинг ҳаммажлисиман"дан** истифодани исташади. Шу сабаб уларга Илоҳий файз, фатҳ ва илмлар ҳосил бўлади.

Бу ўринда хилват воситасида фикримизни англатяпмиз холос. Мақсадимиз, ақлоний илмнинг ўзи билан истиқомат - тўғри йўлда мустаҳкам туролмаслигимизни кўрсатиш. Чунки руҳ ва қалб тўйинтирилмай, фақат ақл билан илм олиш, эгасини истиқоматда тутиб туролмайди. Шайх Ферузободий айтганларидек, у энг кучсиз ҳавои нафс билан ҳам истиқоматдан чиқиб кетади.

Демак, илмимизга амал қилмаслигимиз, дунёга мубтало бўлганимиз, ибодат ва амалларимиз ихлоссизлигини шу нуқтадан қидиришимиз керак. Тамаъ, ҳасад, адоват каби хасталикларимиз давоси мазкур фикрларда яширин эканини англашимиз лозим.

Яхшилаб мулоҳаза қилайлик!

-----
* Истиқомат - ҳақ йўлда бардавом туриш.
** Дайламий ва Байҳақий марфуъ ривоят қилишган ҳадис.


@MubashshirAhmad
"Араб ватанидаги биринчи муаммойимиз шу".

Арабларнинг муаммоси экан...

@MubashshirAhmad
Олимларнинг, диндорларнинг хатосига қараб диндан совуётганлардан,
бойларнинг хатоларини кўриб, нега пулдан совумаётганларини сўранг.


Мужаддид Шайх Маҳмуд афанди ҳазратлари қуддиса сирруҳу.

Gavhar Ergasheva саҳифаларидан

@MubashshirAhmad
Агар сени афв қилса, сўрамасанг ҳам эҳтиёжларингни бераверади.

Ибн Қаййим

@MubashshirAhmad
АМАЛДОРЛИК МОҲИЯТИ

Қуйидаги ҳадиси шарифда номи зикр қилинган Ибн Лутбия - закот йиғувчи киши - солиқчи, яъни амалдор. Пайғамбар алайҳиссалом амалдорлик моҳиятини гўзал очиб берганлар. Энди уни ўзингиз ўқинг ва хулоса чиқаринг!

Абу Ҳумайд Соъидий розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Баний Сулайм аҳлидан садақа (закот) йиғишда Ибн Лутбия исмли бири кишининг хизматидан фойдаландилар, у закот йиғиб келгач, Пайғамбар алайҳиссолату вассаломга ҳисоб-китоб бераётиб: “Бу (закот) сизники, бунисини эса менга ҳадя қилишди”, – деди. Шунда Набий алайҳиссалом минбарга чиқиб: “Нега мен юборган хизматчи: “Бу сизга, буниси эса менга”, – деб айтади? Отаси ёки онасининг уйида қолганда, унга ҳадя улашишармиди? Менинг жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, кимки ўзига тегишли бўлмаган нарсани олса, у Қиёмат куни елкасида ҳанграётган туяни ёки маъраётган сигирни ёки баълаётган (қумалоғини ташлаётган) қўйни топади”, деб айтдилар”.

Коррупционерлар Охират кунидаги ҳолатларини билмоқчи бўлишса, эътиборларини ҳадиси шариф охиридаги ифодага қаратсинлар.

@MubashshirAhmad
"Ноқислик синдроми"* уйғонишга боис бўлолмайди!

Эътибор берган бўлсангиз, биз ўзбекларда бошқа миллатлар олдида ўзини ноқулай ҳис қилиш туйғуси, яъни "ноқислик синдроми" жуда кучли. Бу туйғунинг ибтидоси чет эллик олдида ийманиш, олдида ўта кучли ақл ва шахсият турибди, деб билиш бўлса, ниҳояси ўзбекнинг ўзга цивилизиялардан ҳайратланиши, ҳайбатланиши ва уларга кўрларча тобелиги билан тугалланади. Ўзини улуғ билган ва буюк келажак умидида бўлган миллатга бу ҳол ярашадими? Биз бу синдром билан касалланган миллатимизнинг кўзини оча биламизми, асрлар давом этган ғафлат уйқусидан уйғота оламизми? Бунга қуйидаги сатрларда жавоб топишимиз мумкин:

"Нега Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларидаги камбағал аъробийлар бунга (буюк цивилизация қуришга) қодир бўлдилар? Нега ўша оми, камбағал аъробийлар инсониятни қутқаришга бел боғладилар ва уни қутқариш учун келганларини ҳис қилдилар? Буни улар сўзларида ва бошқаларга хитобларида, хоҳ улар форс аҳли бўлсин, хоҳ рум аҳли бўлсин, баралла эълон этардилар. Уларга шундай дер эдилар: "Биз сизни қутқариш учун келдик!".

Бу аъробийлар ҳеч қачон "ноқислик синдроми"ни ҳис қилмасдилар. Улар не учун "ноқислик синдроми"ни ҳис қилмаганлар? Чунки Форс бўлсин, ё Византия ва ёхуд Рум, уларнинг баҳайбат цивилизациялари имконияти "ноқислик синдроми" ҳукмини уларга ўтказа олмаган. Бошқача айтганда бу цивилизациялар уларни ҳайратга сола олмаган". (Молик бин Набий, "Мусулмоннинг ўрни" китоби).

Демак, биз бу синдромдан қутилишимиз, бошқалардан кам эмаслигимизни ёшларга ҳақиқий маънода сингдиришимиз, "ялтироқ цивилизациялар" олдида анқайиб қолмаслик учун динимизнинг қадрини билишимиз (зотан бизнинг буюк ўтмишимиз ислом билан чамбарчас боғлиқ) лозим. Акс ҳолда "ноқислик синдроми" қайта тикланишимизга ва юксалишимизга йўл бермайди. Зеро уйғониш ва юксалиш ўзининг қадрини билишдан бошланади!
=====
* ноқислик синдроми - бошқанинг олдида нуқсони борлигини ҳис қилиш.

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Партиялар ҳокимият учун курашмаса, керак эмас ундай партия

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 27-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/NG722GvWTwo

©️Azon Global
Сўз хатарли нарсадир.
У электр қувватига ўхшайди. Икки лаб орасидан худди ўқдек учиб чиқиб мўлжалга тегади, уни жароҳатлайди, қулатади ва яксон қилади. У ҳарфлари билан ўзида тузалмас азоб ташийди.
Чуқур сукут қандай ҳам тотли!

Доктор Мустафо Маҳмуд
"Руҳ ва жасад" китобидан


https://www.tg-me.com/MubashshirAhmad
"Оилада эрнинг хотинга устун бўлиши табиий ҳолдир. Бу оила мустаҳкамлиги учун зарурат ҳисобланади".

Имом Ғаззолий айтмаган бу гапни. У Эммануэл Кантга тегишли.

@MubashshirAhmad
Миллатни бузишга яширин ҳаракат қилаётган тоифалар - либерал, атеист, деист, феминист ва бошқа ёт унсурлар, сизлар хоинсиз! Аллоҳга, динига, Расулига, аждодларингиз ва бутун миллатга нисбатан хоинсиз!

Бунинг вабол ва оқибатини бу дунёда хорлик, лаънат ва шармандалик-ла, Охиратда эса аламли азоблар билан кўрасиз!

Дини ва миллатига ғайратли ва қайғули юртдошлар! Аслиятимиз, ахлоқ-одобимиз ва қадриятларимизни асраб қолишга ҳаммамиз масъулмиз!

@MubashshirAhmad
#Эътиқодимизни_тўғирлаймиз

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг тўққиз сурасида Одамнинг яралиш қиссасини батафсил баён қилди. Бу қиссада У бизга Одамни ер юзида башар сулоласини ундан тарқатган илк инсон эканини қатъий уқтирди. Шунингдек, Одамни қандай яратганини ҳам Ўзи тасвирлаб берди.

Буни шу даражада аниқ ва равшан билдирдики, маънони бошқа томонга таъвил қилиш имкони қолмади. Инсонни ер юзида қандай пайдо бўлгани ҳақида фол очиш, хаёл суриш ва фаразларни олға суришга йўл қолдирмади.

Шунингдек, Дарвин ва бошқаларнинг тахминларини батамом рад этди. Бизга шубҳаси йўқ яқиний оятлари билан Одамни Ўзи яратгани ва шаклга солганини таъкидлади.

Биз биламизки, Қуръони карим ўз ичига олган эътиқодга қатъий равишда мухолиф бўлган эътиқод, ҳақиқатга мухолифликдир. Шариати исломийя келтирган қатъий ҳақиқатлардан бир ҳақиқатга мухолиф ҳар қандай эътиқод, мусулмонни кофир қилувчи эътиқоддир!

(Яъни, одамзотнинг пайдо бўлиши ҳақида Қуръон келтирган маънодан бошқасига эътиқод қилиш куфрдир).

Абдурраҳмон Ҳасан Ҳабаннака, "Исломий ақида ва унинг асослари" китобидан

@MubashshirAhmad
Мезана халқаро илмлар академиясига қабул бошланди!

Истанбул шаҳрида жойлашган "Mezana" академияси беш йиллик олий ўқув даргоҳи бўлиб, шариат илмлари бўйича мутахассислар тайёрлайди. Дарслар араб тилида бўлиб, таълимни Шайх Айман ЖАМОЛ, шайх Аҳмад ал-АҲМАД, шайх доктор Аҳмад Фозил, шайх доктор Муҳаммад Самир Ал-Ҳалабий каби араб тилли профессор-ўқитувчилар олиб борадилар.

Mezana академиясини битирган талабаларга махсус диплом берилади ва Академия қошидаги Фатво ва ҳадис илмлари магистратурасида ўқишни давом эттириш имконига эга бўладилар.

Академияда ўқиш учун қандай ҳужжатлар кераклиги ҳақида 👉 🔗 ҳавола (линк)
Имтиҳонлар қай тарзда ўтиши, ҳужжат топшириш кетма-кетлиги муддатлари, ётоқхона ва 3 маҳал овқатланиш ҳақида 👉 ҳавола (линк)

Белгиланган ҳаволалар орқали маълумот олишингиз мумкин.

Дарслар 15-сентябрдан "Мезана"нинг янги биносида бошланади.

Мезана муассиси
- Мубашшир Аҳмад ва мудири Абдулмажид Жузжоний бўладилар.

📹 Рўйхатдан ўтиш учун видеоқўлланма бу ерда 👉 🔗ҳавола (линк)

🧾 Рўйхатдан ўтиш: 👉 🔗 ҳавола (линк)

⚠️ Аёллар бўйича қабул кунлари ва шартлари ҳақида @Mezanauz_academy телеграм канали орқали кузатишингиз мумкин.

🚀 @Mezana_82
🚀 @mezanamanager
📞 05077631313
📞 05065443779

Манзилимиз: @mezanauz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Инсон Мен, Меники ва Менда туғёнларидан жуда эҳтиёт бўлиши лозим. Чунки бу уч сўз Иблис, Фиръавн ва Қоруннинг бошига бало бўлган.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
---
Изоҳ:
Мен - энг зўрман, Меники - энг қудратлиман ва Менда - энг бойман, деган даъвони англатади.

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон ҳаёти 45 сонияда.

Тасвирда ўқилган оятлар маъноси:
"Эй инсон, нима сени улуғ Парвардигоринг ҳақида (Унга ибодат қилмасанг ҳам бўлаверади, деб) алдаб қўйди?!
У сени яратиб, сўнг (барча аъзоларингни) тиклаб, сўнг (қоматингни ҳам) расо қилиб, қўйган Зот-ку!
У сени Ўзи қай суратни хоҳлаган бўлса, (ўша сурат — шаклда) таркиб топтирди — ижод қилди-ку!".
("Инфитор" сураси, 6-8-оятлар).

@MubashshirAhmad
2024/10/02 20:44:23
Back to Top
HTML Embed Code: