Telegram Web Link
Шайх Фаввоз Намар айтадилар: "Шайхимиз Али Фарружийдан: "Хўжам, Пайғамбарга бир кунда неча марта салавот айтайлик. Минг марта, икки минг, уч минг ё тўрт минг мартами?" деб сўрасам, у киши шундай жавоб қилдилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан саноқ ишлатишимиз айб!".

@MubashshirAhmad
Мукошафа нима? Орифларда бўлган мукошафа

Тасаввуф дарслари, 83-дарс

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/QwuJ6Q60DEM

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
исроил ҳақида ҳақиқатни сўзлаган яҳудий журналисти

©️Azon Global
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз қоронғу ва тор ҳужралар ўрнига мана буни сўраган эдик.

@MubashshirAhmad
#Мезана_устозлари

Ва ниҳоят мен Мубашшир Аҳмад. Ўзим ҳақимда гапиришдан кўра, Академия хусусида сўз юритсам:

2021-йил Истанбулда "Mezana xalqaro ilmlar akademiyasi"ни ташкил этдик. Бундан мақсад диний таълим соҳасидаги бўшлиқни тўлдириш, юртимиз мусулмонларининг ақида ва фиқҳига уйғун дастур асосида, динини теран англайдиган ва унга холис хизмат қиладиган фаол илм аҳлини етиштириш. Бунинг учун Мисрдаги ал-Азҳар ва ҳинд Девбанди услубларини қориштирган ҳолда беш йиллик ўқув дастури ишлаб чиқдик. Бу дастур кўплаб дунёга машҳур олимлар иштирокида сайқалланди.

Академия ҳақида жайдарича тушунча берсам:

У Истанбул шаҳрида жойлашган беш йиллик олий ўқув даргоҳи бўлиб, шариат илмлари бўйича мутахассислар тайёрлайди. Дарслар араб тилида бўлиб, таълимни фан докторлари бўлган араб тилли профессор-ўқитувчилар олиб боради.

Битиргач, махсус диплом берилади ва Академия қошидаги Фатво ва ҳадис илмлари магистратурасида ўқишни давом эттириш имконига эга бўлинади.

Ҳа айтганча, Академияда араб тилини ўрганиб, асосий курслардаги ўқув дастурини ўзлаштиришга ёрдам берадиган икки йиллик махсус "Мезана мадрасаси" фаолияти йўлга қўйилди. Бу мадраса дарсларини етук ва малакали устозлар ўзбек тилида олиб боришади.

Академия дарслари бепул. Уч маҳал иссиқ овқат бериладиган пулли ётоқхона мавжуд.

Шунингдек бошланғич исломий билимлар учун уч ойлик курслар (Туркияда рўйхатдан ўтмай уч ойгача қонуний яшаш мумкин), ҳамда араб тилини билувчилар учун "Ислом иқтисоди ва молияси", "Фатво асослари", ҳамда мўътабар исломий китоблардан ижоза курслари ҳам ташкил этилмоқда.

Мезананинг тўрт йиллик аёллар бўлими ҳам мавжуд. Фарзандли аёллар учун болалар боғчаси фаолият юритмоқда.

Дарслар Аҳли сунна вал жамоа эътиқоди, ҳанафийлик мазҳаби ва нақшбандийя тариқати бўйича ўтилади.

Мезана муассиси мен - Мубашшир Аҳмад ва мудири Абдулмажид Жузжоний бўлади.
Ўзим Мезана муассиси бўлиш билан бирга тасаввуф ва фиқҳий қоидалар фанларидан дарс бераман.

=====
* Мезана - азон чақирадиган жой, дегани.


@mezanauz
Биродаримиз Fayzuddin Mumin ғарбдаги оилавий ҳаётдан кичик бир кузатувларини эълон қилибдилар. Умид қиламиз, кейинги постларида бу мавзуга анча чуқур кирадилар ва бизга вазиятни "ичкари"дан холисона ёритиб берадилар. Шояд, биздаги оилани бузишга бўлган ҳаракатлар замирида нималар ётганини тўғри англасак.

Биз ғарбнинг фақат тараққиётини ўрганиш мумкин, қадриятларидан узоқ туриш керак, деганда шуни назарда тутганмиз. Ғарб маданияти, қадриятларини танқид қилганимизда шулардан огоҳлантирганмиз.


=====================
Ўзбекларда ва умуман мусулмонларда оила, оила қуриш, уйланиш, турмуш қуриш, никоҳ булар ҳаммаси битта нарсани англатади. Никоҳсиз оила бўлиши мумкин эмас, оилавий бахт деганда никоҳдаги бахт тушунилади, ажрашиш деганда ҳам ўша никоҳ бекор бўлиши тушунилади.

Аммо Ғарбда оила билан никоҳ бошқа-бошқа нарсалар. Никоҳсиз ҳам оила бўлиши мумкин, ҳатто оила бўлиши учун эркак ва аёл бўлиши ҳам шартмас, икки эркак ёки икки аёл никоҳдан ўтиши ёки никоҳсиз оила қуриши мумкин.

Инглиз тилида никоҳсиз бирга яшашни cohabitation дейилади. Никоҳ эса marriage. Никоҳ тўйи - wedding.

Умуман эркак ва аёлнинг ишқий муносабатида даражалар кўп жумладан:

Just friends — Булар учрашиб гаплашиб юриши мумкин аммо жинсий томони йўқ

Boyfriend /girlfriend — жинсий томони бор, бирга яшаши мумкин, бир бирига токи сен билан эканман бошқа билан ётмайман деб сўз берган - committed .

Friends with benefits — жинсий алоқа учун эксклюзив ҳуқуқ йўқ аммо ўрни келиб қолса бўлаверади

Situationship — бир бирини ёқтириб қолса романтик вақт ўтказиши ва жинсий алоқа қилиши мумкин фақат вақтинчалик доимий эмас, қисқа муддатли , доимийга айланиш эҳтимоли бор

Hook up/ one night stand/ casual/ fling — бир кечалик фақат жинсий алоқа

Partner - худди boyfriend girlfriend каби лекин узоқроқ муддатли бўлиши мумкин ўртада бола бўлади

Having an affair — махфий ўйнаш тутиш

Lover - ўйнаш

Mistress - мансабдор ёки бой шахснинг ўйнаши

Cuckold husband - даюс эр, хотини хиёнат қилаётганини нафақат билади балки ўз никоҳида бўлатуриб бошқа эркакдан бола кўрганини ҳам билади

Husband and wife - расман ЗАГСдан ўтган қонуний эр-хотин

Dating/ mating - ўзига жуфт ахтариш бу вақтинчалик ёки доимий мақсадда бўлиши мумкин, ўзини энг яхши сувратда кўрсатиб овга чиқиш. Эр-хотинлар ҳам ўртадаги севгини янгилаб туриш учун фақат иккови ресторанга кинога бориши, махсус тайёргарлик кўриши dating дейилади.

Узоқ муддатли муносабат узил-кесил узилиши, бузилиши break up бўлади.

Эр-хотин қонуний ажрашса divorce, қонуний ажрашмай аммо шунчаки бир-биридан совиб қайта бирга яшамаса separation бўлади.

Жуфтлик бир -биридан секин-аста совиб кетиши - fallen out of love, run out of love, grew apart бўлади

© Fayziddin Mumin

@MubashshirAhmad
ЎЗБЕКИСТОНДА ДУНЁВИЙ ДАВЛАТЧИЛИК ХАВФ ОСТИДА ЁХУД ЭЛТУЗНИНГ АҲМОҚОНА ПОСТИГА ОҚИЛОНА РАДДИЯ

Ўзбекистонда дунёвий давлатчилик хавф остида қолмоқда. Жамият ва давлатдаги Элтуз каби радикал атеизм тарафдорлари шундай таҳдидни келтириб чиқармоқда. Бугун собиқ коммунистик тузум мафкураси билан заҳарланган, исломофобия каби бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолган, радикал атеизм каби ёт ғояларга алданган шахслар оёқланиб, жамиятимизда тинчлик ва тотувликка раҳна солмоқда.

Улар ўзбек давлати ва ҳукуматини халққа, ўзбек халқини эса давлатга қарши гиж-гижлашга уринмоқда. Радикал атеистлар “дунёвийлик” тамойилидан ўзининг ғаразли ва бузғунчи мақсадларида уддабуронлик билан фойдаланмоқда. Ўзбекистонни радикал шаклда “дунёвийлаштириш”, уни Шимолий Корея каби динсиз, диёнатсиз ва виждонсиз давлатга айланишини кутиб яшамоқда. 

👉 Батафсил ўқиш

@MubashshirAhmad
АҚШда яшаётган ўзбек ёзмоқда:

Ақшда ўзбек ва мусулмон оилаларнинг ажрашишига деярли 100% аёлларнинг "ўз ҳуқуқларини" билиб қолишлари сабаб бўлади. Улар бир-бирларининг онгига Америкада биринчи ўринда бола, иккинчи ўринда аёл, учинчи ўринда ит, тўртинчи ўринда эркак туради, деган тушунчани суқишади. Аёллар ва болалар битта телефон билан оила бошлиғини қаматиб юбориши мумкинлигини билиб, эрга паст назар билан қарашни бошлайди. Аёл ишлаб пул топади ва тили чиқади. Кўп оилаларда эрнинг ота-онаси меҳмонга келишса, эр ишдалигида эрнинг ота-онасига оилада аёл хўжайинлигини кўрсатиб қўйишга ҳаракат қилишади. Қанча ота оналар дарди ичида, ҳафсаласи пир бўлиб юртга қайтади. Ҳаммага айта олмайди. Ўғлини, набираларини йўқотганлигини ҳис қилиб, қайтиб келади. У бетамиз аёллар қайнона-қайнотасига ўғлини қаматиб юбориш билан қўрқитиб қўяди. Аҳвол ўта аянчли. Ўзбекистонда эрга тик қарамаган аёллар бу ерга кеволиб, ўзидан кетиб қолади. Ўзбекистонда улар ҳақида ҳамма оғиз кўпиртириб гапириб юради. Ичкаридаги вазиятга маймунлар йиғлайди. Ажрашса, алиментнинг катталигидан, мол мулк тенг иккига бўлинишидан қўрққан "эр" хотини ўйнаш тутса ҳам, чидаб яшаб юраверади. Чидай олмагани ажрашади. Бошқа йўл йўқ. Ақшдаги аксар оилалар аҳволи танг, фақат буни ҳаммадан яширишади.

© Fayzuddin Mumin

@MubashshirAhmad
Ўч олиш васвасаси қалбни ҳалок қилади.

Ибн Қаййим

@MubashshirAhmad
Имом Шофеъий ҳикоя қиладилар: "Имом Моликнинг олдиларида, яъни илм мажлисида китобни оҳиста варақлар эдим. Чунки унинг овозини эшитиб қолишларидан чўчирдим."

Олимнинг илм ва олимга муносабатини қаранг.

@MubashshirAhmad
Что бы развеять миф о преступности, которую несут в себе мигранты Российской Федерации приведём сравнение статистики убийств Узбекистана, в среднем по России и в самым бедном регионе Тюркской Тыве.

В Тыве в прошлом году произошло 86 убийств, при численности населения 337 544 человека или 25 человек на 100 000 населения, что в 5 раз больше, чем в среднем по России. Это объясняется бедностью региона, доход на душу населения составляет в Тыве 830,8 рублей, против 267,8 тысяч в среднем по России.

В Узбекистане совокупный доход на душу населения составил 4,0 млн. сум или 27 000 рублей, в 10 раз меньше, чем в среднем по России и в 5 раз меньше, чем в самом бедном регионе России Тыве.

Численность Узбекистана 35 миллионов человек, в 2023 году там произошло 363 убийства или 1 (!) человек на 100 000 населения, что в 4 раза меньше, чем в среднем по России и в 25 (!) раз меньше, чем в Тыве.

Большинство убийств совершается под действием алкоголя и наркотиков.

Статистика показывает влияние Ислама, который запрещает употребление алкоголя, в Мусульманском Тюркском Узбекистане и в Тюркской Буддийской Тыве, где употребление алкоголя ничем не ограничено. Но в России в росте преступности виноваты мигранты и почему-то мусульманки в никабах и хиджабах, а не алкоголь с наркотиками.

Нурлан Салтаев

@MubashshirAhmad
Ким бир қалбни тирилтирса, бу қалб уники!

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad
Биз унутган оятлар..

Энг катта муаммомиз ихтилоф ва бўлиниш. Бундан катта бало кўрмаяпман воқеъликда. Реал ҳаётимиздаги бу мусибат, виртуал оламга ҳам кўчди. Хатмларда, кундалик тиловатларда ўқийдиган оятларимизда Аллоҳ бу мусибатдан жуда кўп огоҳ қилган. Аммо биз унутганмиз. Келинг илоҳий кўрсатмаларга қулоқ тутайлик;

"Барчангиз Аллоҳнинг ипини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг. Ва Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг: бир вақтлар душман эдингиз, бас, қалбларингизни улфат қилди. Унинг неъмати ила биродар бўлдингиз. Оловли жар ёқасида эдингиз, ундан сизни қутқарди."
(Оли-Имрон сураси,103-оят)

"Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир. У билан бирга бўлганлар кофирларга шиддатли, ўзаро раҳимдилдирлар."
(Фатҳ сураси, 29-оят)

"Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз ўртасини ислоҳ қилинг, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳм қилинсангиз."
(Ҳужурот сураси, 10-оят).

Аллоҳ ҳолимизни ислоҳ қилсин!

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўз юртига сиғмаётган мусулмонлар ўзга юртда ҳам хавф остида

©️Azon Global
Гуноҳ қилаверишнинг энг ёмон жазоси - унинг ёмон экани тўғрисидаги ҳисни Аллоҳ қалбингдан суғуриб олишидир.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad
Ўзинг ва шаҳватлар* ўртасига тўсиқ қўймагунингча, ибодат ҳаловатини топа олмайсан.

Бишр Ҳофий

Дарҳақиқат намозни дунё ташвишларидан бирини ўйлаб ўқиганимизда, ҳаловат у ёқда турсин, намознинг ракатларини топа олмай қоламиз.

Шундай эмасми?
===
* Шаҳватлар - қизиқишлар. Лаззатли овқатлар, уй-жойлар, қиммат уловлар, аёллар, обрў-эътибор ва мансаб каби.


@MubashshirAhmad
🎬 "Azon Global" жамоаси ёш ва маҳоратли телевидение режиссёрларини ишга таклиф этади

Керакли кўникмалар:

• масъулиятли, тартибли ва креатив бўлиши;
• камида 2-3 йиллик амалий тажриба;
• мустақил сценарий ёза олиш;
• монтаж ҳам қила олса афзаллик ҳисобланади;

🔘 Имкониятлар:

• Ётоқхона, кунига 3 маҳал овқат;
• Касбий ўсиш ва илмий ривожланиш;
• Ойлик суҳбат давомида келишилади;

🇹🇷 Иш жойи Истанбулда. Номзодлар Истанбулда яшаши ёки шу ерга келиб, ишлай олиши керак.

🖇 Ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларни ҲАВОЛА орқали ўтиб тўлдиришингиз сўралади.

🤝 Имкониятни бой берманг ва сиз ҳам жамоамиз аъзосига айланинг!
Туркияда “Teknofest” ҳақиқий байрамдек бўлишига гувоҳ бўламиз. Туманлар, вилоятлар ва республика даражасида ёш йигит-қизлар ўзларининг робототехника бўйича ихтиролари бўйича беллашишади. Бу воқеалар медиада жуда ажойиб тарзда ёритилади.

Яқинда эшитган хабарим мени жуда хурсанд қилди. Нажот Таълим жамоаси 8-15 ёшли йигит-қизлар учун робототехника ва АйТига ихтисослашган Роббит лойиҳасига асос солишибди. Фарзандларингиз ёки набираларингиз бўлса, ихтирочиликка қизиқишса албатта шу каби лойиҳаларга беришингизни тавсия қиламан! Чунки, миллатни ривожлантиришда ақл-идрокли, танқидий-таҳлилий фикрлаши юқори, технологияни илғор ўрганган ёшларнинг аҳамияти жуда юқори ҳисобланади.

Лойиҳа ҳақида ажойиб видеотақдимот тайёрланибди, кўришни тавсия қиламан:
https://youtu.be/owtav1r4jAE?si=vnnaFLlnoclJ3Ciy
Ҳасан Басрийдан: "Киши ота-онаси билан урушиб юриши мумкинми?" дея сўрашди. Жавоб қилдилар: "Ҳатто пойабзаллари билан ҳам мумкин эмас!!"

@MubashshirAhmad
Forwarded from Abdulqodir Samarqandiy (Абдулқодир Полвонов)
МУРСИЙ
Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсийнинг ўғли Усома ёзади:
"Бир куни отам ишдан ниҳоятда чарчаб, толиқиб келдилар. Онам у кишига яхши, тансиқ бир овқат тайёрлаб қўйган эдилар. Аммо дадам овқатни емасдан онамга дедилар:
- Тузли пишлоқ билан бироз қотган нон бер!
Онам дедилар:
- Овқатни есангизчи! Бу сизга қувват бўлади!
Дадам дедилар:
- Бугун бир болакайнинг чиқинди қутисини титиб овқат топиб еяётганини кўрдим. Унга овқат беришларини тайинладим. Халқим ичида чиқинди қутиларини титкилаб овқат қидирадиганлар бор экан, мен қандай қилиб яхши овқатларни ейман?!
Онам дедилар:
- Аммо мен сизга президент бўлишингиздан, одамларга бош бўлишингиздан олдин тайёрлайдиган овқатни тайёрлаган эдим. Олдин ер эдингиз-ку!
Отам дедилар:
- Аммо бугун одамлар менинг гарданимда!".

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
2024/10/04 03:24:41
Back to Top
HTML Embed Code: